NASA ташкилотида хароратни бошқариш мақсадида электрохром ойналарни ишлатиш Бугунги кунда NASA ташкилоти ОРИОН ва АЛЬТАИР космик кемаларида ҳароратни бошқариш мақсадида электрохром ойналарни ишлатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Масалан, Ferrari 575 M Superamerika пойга машинасининг тепа қисми смарт-ойнадан ишланган; шуниндек Maybach машинасида ҳам у қўлланилган. Смарт-ойналарнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда жуда кўплаб соҳаларда уни қўллаш устида тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.
Ойнанинг асл рангини тўсувчи “ақлли” қоплама Иншоотларнинг энергия сақлашдаги муаммоларни “ақлли ойналар” орқали ҳал этиш мумкин. Улар турли хил таъсирлар доирасида ўз тиниқлик хусусиятларини ўзгартириб туради. Ушбу ҳолатда уларнинг бинога ёруғлик ўтказиш даражаси турлича бўлса, ташқи ҳароратга ички ёруғлик боғлиқ бўлади. Муаммо келтириб чиқарган ҳолат шуки замонавий қулай смарт-ойналарда кўпинча такомиллашмаган технологияларни ишлатиш натижасида спектр орқали ўтадиган ёруғликни тўсиб қўйилишига сабаб бўлади. Ёруғликни бу тарзда тўсиб қўйиш, инфрақизил ва ультрабинафша нурларидан кесмаган ҳолда шунчаки ойнани қорайтиради ёки равшанлаштиради. Техас штатидаги Остен шаҳрида инженерлар тайёрловчи Кокрелл мактаби тадқиқодчилари смарт-ойнанинг янги турини яратишди, уни ёруғлик оқими орқали алоҳида спектрларда бошқариш мумкин. Унинг вазифаси шаффофликни йўқотмасдан инфрақизил ва ультрабинафша нурларини тутиб қолишдан иборатдир. Делия Миллирон исмли олим ўз жамоаси билан биргаликда “ақлли” электрохром ойналарни яратишди. Ушбу смарт-ойна юқорида айтиб ўтилган функцияларни бевосита бажара олади. Индий (нодир кимёвий элемент) оксиди ва қалай нанокристаллари ҳамда ниобий оксидини қўшиш орқали шиша пленка яратишди. У электр кучланиш ёрдамида шаффофлигини мустақил равишда ўзгартиради. Бу инновацион ойна 90 фоиз инфрақизил нурларни ва 80 фоиз ёруғлик оқимини бошқаради. Бу ойна бир сонияда ички оралиқ масофасини бирлаштириш мумкин. Янги ашёнинг бу хусусияти, яъни янги технология билан боғлиқ қийинчиликларни бартараф этиш - ишлаб чиқаришдаги оптималлаштириш ва созлаш жараёнидаги кенг кўламли ишларни амалга ошириши ашё бозорида ўз ўрнини топишида алоҳида аҳамият касб этди. Ушбу шиша плёнка ноодатий хусусиятларни ўз ичига олиши учун юқори кўрсаткич билан тўрсимон тузилишга эга бўлади, бу ёруғликни алоҳида спектрларда бошқариш учун ион ва электронларнинг ўтишига “ариқчалар” вазифасини бажаради. Ушбу новаторни яратувчиларнинг исботлашларича ягона компонентлар асосида пайдо бўлган плёнка ёруғликни турлича ўтказиши ва турли режимларда ишлаши мумкин. Натижада, ўз-ўзидан муҳим ютуқларга эришилади. Бундан ташқари инфрақизил нурларининг бинога сингишини назорат қилиш йўлга қўйилмаган бизнинг ҳудудда энг долзарб муаммолардан бири энергия самарадор бинолар яратиш бўлиб қолаверади.