Пластик ойна. Пластик ойна – бу полимер аралашган шиша толаси ва матодан тайёрланган композицион листли ашё. Пластик ойналарга алоқадор бўлган моддалар одатда фенол-формальдегидли, полиэфир ва эпоксид полимерларда учрайди. Уч хил турдаги пластик ойна ишлаб чиқарилади:
- мослаштирилган тола;
- кесилган тола;
- мато ва дағал ашёлар.
Мослаштирилган толали пластик ойналар (СВАМ тури – шиша толали анизотроп ашё) жуда чидамли (1000 МПгача), енгиллиги (унинг зичлиги 1.8-2.0 г/см3), қурилиш конструкциялари, махсус идишлар ва трубалар ишлаб чиқаришда самарали ашё сифатида ишлатилади.
Кесилган шиша толадан ясалган пластик ойналар полиэфир смоласи орқали бирлашган, шаффоф рангдаги толали ёки юпқа листлар кўринишида бўлади. Бу ашёлар том ёпиш, балконлар тўсиғи, лоджалар ва пардеворларда ишлатилади. Шиша толалар асосида тайёрланган пластик ойналар –юқори босим ва ҳароратда термореактив полимер шимдирилган иссиқлик таъсири остида зичланган матолардан олинади. Шиша пластиклар ташқи уч қатламли панеллар учун қулай. Панелнинг ички қатлами иссиқлик ўтказмайдиган ашёдан тайёрланган. Шунингдек пластик ойналарни полиэфирли полимерлардан олинган зичланган паста сифат массадан, шишатола, асбест ва кукунсимон қўшилмалардан олинади. Бу ашёдан дераза ва дераза блоклари, ёрдамчи жиҳозлар, тиббий-техник асбоблар тайёрланади. Нисбатан юқори ҳароратга чидамлилиги сабаб 1500 0С гача ҳароратда турли хил суюқлик ва газларни сақлаш ва ташишда жуда қўл келади. Ўта чидамлилиги, қуёш нурларига бардошлилиги пластик ойнанинг бинонинг ташқи томонига ҳам ишлатиш имконини беради. Бундан ташқари шишапластикнинг тебраниш ва ташқи зарбаларга чидамлилиги аҳамиятлидир. Юзасининг ички силлиқлиги, кам миқдордаги гидравлик қаршилиги ички ўзилишининг ортишига тўсқинлик қилади. Емирилмаслиги, ишончлилик ва яроқлилик муддати 30 йил.
Energy Light – мультфункцияли ойналарнинг янги авлоди. Energy Light ойнаси –энергия тежовчи ва қуёшдан ҳимоялаш борасида янги босқичга чиқди. Электр тежовчи ва экологик тоза ашёларга талабнинг ошиб бориши янги технология ва маҳсулотларни яратишга асос бўлмоқда. Ойнанинг энг асосий функцияси бўлган шаффофлигини сақлаган ҳолда иссиқ сақловчи , қуёшдан ҳимоя ва иншоотда табиий ёруғликни таъминлаш каби хусусиятларини ўзгартириб юбормоқда. AGC компанияси тақдим этган кўплаб ассортиментдаги ашёларидан бири ҳисобланган Energy Light бошқалардан нейтрал ташқи кўриниш ҳамда энергия тежовчи ва қуёшдан ҳимояловчи хусусиятлари билан ажралиб туради. Тор функцияли Energy Light янги ойнаси бинони совуқдан сақлаши (бино ичидаги иссиқликни қайтариши) ва иссиқдан ҳимоялаши (қуёш нурини қайтариш) мумкин. Energy Light нинг асосий ютуқларидан бири бу унинг универсаллигидир.
Energy Light ойналари тобланган ва тобланмаган турда бўлса ҳам улар орасида тофовут кам бўлганлиги учун уни иккала кўринишда ҳам ишлатиш мумкин. Янги тор функцияли ойна Energy Light нинг шаффофлиги ва нейтрал кўриниши бинонинг табиий ёруғлигини сақлашга имкон беради. Тиниқлаштирилган AGC ойналарида Energy Light ни қўллаш замонавий архитектура талабларига тўлиқ жавоб берадиган ойналар яратишга олиб келади. Иссиқлик нурининг йўқотилишини камайтириш мақсадида махсус қопламалар билан янги “чатиштирилган” ойна ишлаб чиқилди.
“k-ойна” ва юмшоқ қопламали “i- ойна” Бугунги кунда бундай ойналарнинг икки тури мавжуд:
-мустаҳкам қопламали i–ойна k-ойнага қараганда 1,5 баробар кўп иссиқликдан ҳимояловчи хусусиятга эга. k-ойна – кам эмиссияли (яни ўзидан электрон ва ионларни кам чиқарадиган) иссиқлик сақловчи ойна. Флоат-ойнага иссиқлик сақловчи хусусиятини беради. Ишлаб чиқариш жараёнида ҳали қайноқ ҳолдаги ойна юзасидаги флоат линиядан кетма-кет махсус қатлам металл оксидли қоплама пиролиз услубида юборилади. Бундай қоплама - ойнани “қиздириш” жараёни алоҳида мустаҳкамлик талаб қилади, шунинг учун “мустаҳкам қоплаш” деб аталади. k-ойна ўзининг нейтрал ранги, қайта ишлашнинг оддийлиги ва ўзига хос иссиқлик ўтказмаслик хусусияти билан оммалашди десак бўлади. k-ойна пишиқ ва силлиқланган бўлиши мумкин.
i-ойна – кам эмиссияли иссиқлик сақловчи ойна. i-ойна билан k-ойнанинг бир-биридан фарқли томони ишлаб чиқариш технологиясига кўра, шунингдек нур тарқатиш хусусияти билан ажралиб туради. i-ойнани олишда магнитрон кукунлаш системасига эга бўлган юқори босимли ишлаб чиқариш ускуналари ёрдамида металлни оксидлаш оптик кам эмиссияли қоплам туфайли унинг афзаллиги ортиб кетади. Қалинлиги бир неча нанометр бўлган шаффоф кам эмиссияли Double Lowe-E i-ойна - қопламани k-ойна билан солиштирганда ёруғликўтказувчанлик хусусияти ва нур чиқариш коэффицентининг (Е=0,004) паст даражадалиги билан ажралиб туради. i-ойнанинг k-ойнага нисбатан камчилиги ашёни ташиш вақтида қийинчилик туғдирадиган силлиқ юзасининг ёмонлашиши мумкинлигидадир. Аммо, бу камчилик i-ойнанинг иссиқлик сақловчи қопламаси сабаб унинг эксплуатация характеристикасига ҳеч қандай таъсир қилмайди.