Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 0,64 Mb.
bet9/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

Назорат саволлари
1. Ташкилот даражасидаги таваккалчиликни айтинг?
2. Ривожланишни танлаш сохасидаги таваккалчилик?
3. Ички ва ташки бозор билан боғлиқ таваккалчилик тўғрисида айтинг?
4. Таваккалчиликни башорат қилиш учун ахборотлар тахлилини изохланг?


4-Мавзу: Суғурталашда таваккалчилик ўрни ва ундан фойдаланиш йўллари. 
Режа:

  1. Таваккалчиликда суғурта.

  2. Суғурта билан боғлиқ бўлмаган хавф турлари.

  3. Таваккалчиликда суғурталаш усуллари.


Бу бирон иш билан шуғулланиш оқибатида зарар кўриб қолишдан қутилиб қолиш имкониятидир



Таваккалчилик

Суғурта – бу инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган табиий офатлар, фавқулотда ҳодиса ва бошқа воқеалар натижасида етказилган зарар ва талофатларни жисмоний ва юридик шахслар тўлаган суғурта бадалларидан ҳосил қилинадиган пул фондлари ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш билан жисмоний ва юридик шахслар манфаатлари суғурталанишини таъминлашга доир муносабатлар демакдир.


Суғурта объекти бўлиб – мулк суғуртаси ва шахсий суғурта ҳисобланади.
Мулк суғуртасига - моддий бойликлар ва мол – мулклар кирса.
Шахсий суғурта – фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва меҳнат қобилияти ҳисобланади.
Суғурта предмети – қайд қилинганларнинг таркибий қисмларидир.
Шахсий суғурта предметига – маълум ёшга етиш, меҳнат қобилиятини йўқотиш ва вафот этиш ҳодисадари мисол бўла олади.
Суғурталаш суғурталанган ходиса суғурталанган сумма, суғурталанган қоплаш, суғурта бадали (ёки суғурта мукофоти)га ажратилади.
Суғурталанган ходиса-шартномада ёки қонун бўйича содир бўлиши билан суғурталашувчмга ёки қандайдир учинчи шахсга суғурта тўловларини амалга ошириш бўйича суғурталовчи масъулиятни пайдо қилувчи ходисаларга айтилади. Суғурталанган ходисаларда суғурта тўловлари суғурталанган қоплаш кўринишда берилади.
Суғурталанган сумма бўлиб аниқ шартнома ёки қонун асосида кўрсатилган суғурталанувчи хаёти ва солиги фуқаролик маъсулияти, қимматлиликларини суғурталанган пул суммаси ифодаланади. Шундан келиб чиккан холда суғурта бадали ва суммаси ўлчами белгиланади.
Учинчи шахс олдида суғурталанувчининг келтирган моддий зарарини фуқаролик маъсулияти ва мол-мулкини суғурталаш орқали суғурта фонди ҳисобидан зарар қоплаш учун ишлатилган тулов суммасига суғурталанган қоплаш дейилади.
Суғурталанган қоплаш суғурта шартномаси ёки аниқ суғурталанган ходиса шарт- шароитидан келиб чиккан холда суғурта суммасидан кўп ёки кам бўлиши мумкин.
Суғурталанган қоплаш миқдори суғурта системасидан келиб чиккан холда турли усулларда ҳисобланади. Мол-мулкни ҳақиқий қиймати бўйича суғурталашда, суғурталанган қоплаш суммаси шартнома имзоланган кундан ҳақиқий мулк қиймати бўйича аниқланади.

Суғурта билан боғлиқ бўлмаган хавф турлари ва уларнинг салбий оқибатларининг камайтириш усуллари






Хавф турлари

Хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш усуллари



Тижоратчиликдаги хавф



  1. молиявий коэффициентлар нисбатининг йўл қўйиб бўладиган сўнгги чегарасини аниқлаш;

  2. мазкур лйихага сарфланаёт-ган маблағнинг бўлғуси рентабел-лигини оширувчи усулларини тўғри танлаш ва хокозо; 




Ресурсларни нотўғри тақсимланиш хавфи

  1. ресурсларни тақсимлашда улар миқдорини эътиборга олган холда кимга қанча зарурлигини аниқлаш;

  2. ишлаб чиқарилган махсулотлар миқдорини, сонии аниқ билиб олиш учун тўғри макетинг тадқиқотларини олиб бориш.




Иқтисодий беқарорлик ва талабнинг ўзгариши

  1. самарали режалаштириш;

  2. бозорни ўрганиш;

  3. нарх-навони ўрганиш;

  4. истиқболни белгилаш.




Рақобатдошларнинг 
харакати

  1. рақиблар амалаг ошириш эхтимоли бўлган харакатларни чуқур ўрганиш;

  2. уларнинг маркетинг фаолиятини, бозордаги нуфузини аниқлаш;




Молиявий хавф

  1. молияни тўғри бошқариш;

  2. но фаол маблағларни тезда даромад келтирувчи лойихаларга сарфлаш ёки фойдали фоизларга қарзларга бериш;

  3. маблағ фирмаларни хам қиммат лойиҳаларга жалб этиш орқали уларга хавфнинг бир қисмини ўтказиш 




Нарх, талаб, даромадлар даражасининг ўзгариш хавфи

  1. истиқболни белгилаш бўйича изчил ишлаш;

  2. хавфнинг оқибатларини юмшатиш усулларини ишлаб чиқиш;

  3. мавужуд усуллардан самарали фойдаланиш




Кутилмаган иқтисодий ва табиий фалокатлар, экологик офатлар хавфи

  1. буни олдиндан ҳисобга олиш мумкин бўлмасада, уларнинг кўп йиллик динамикасини кузатиб боришни ташкил қилиш







Лойихани танлашда хато қилиш хавфи

  1. мазкур лойиҳани олиш ва олмаслик хусусидаги барча далилларни баланслаш;

  2. лойиҳа ўта мураккаб бўлганда унинг барча жихатларини тўғри ҳисоблаб чиқиш учун компютерда моделлаштиришдан фойдаланиш




Мазкур бизнес учун оғир оқибатлар келтирувчи кутилмган сиёсий воқеалар

  1. эҳтиёт чорасини кўриб қўйишнинг иложиси йўқ




Миллий ва миллатлараро кўтаришлар хавфи

  1. буни хам олдиндан билиш ва ҳисобга олиб қўйиш мумкин.




Ходимларнинг норозилиги 

  1. иқтисодий—социал дастурлар тузиш;

  2. ходимларнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиш;

  3. яхши руҳий-маънавий муҳит, шароит яратиш




Менежер хатоси

  1. текшириш ва назоратнинг мукаммал тизимини ишлаб чиқиш;

  2. бизнесда менежернинг хатоси жуда қимматга тушадиган ўринларида, ўзини оқловчи, ишни обдон қайта кўриб чиқишни йўлга қўйиш;

  3. қиммат турувчи лойихаларга қўл уришда юз бериш эҳтимоли бўлган менежерлар хаоларининг ўзига хос моделини тузиш ва ҳокозо.

Суғурта қилиб қўйиш мақбул бўлган хавфлар билан боғлиқ бўлмаган хавф турлари



т/р

Хавфларнинг тури

1

Ёнғин ва бошқа табиий оқибатлар

2

Автомобил халокатлари

3

Юкнинг ташишда бузилиши ёки нобуд бўлиш хавфи

4

Фирма ходимлари эҳтиётсизлиги

5

Фирмага ходимларнинг инсофсизлиги боис етказиладиган моддий ва маънавий зарар

6

Бутун лойиҳанинг бажарилишига жавобгар бўлган ходимлардан бири ёки бир гурухининг ўз вазифалари бажарилмаслигига алоқадор хавф 

7

Коронанинг иш фаоллигининг вақтинча тўхтаб қолиши

8

Фирма рахбари, етакчи ходимнинг ўлими ёки касаллигидан келадиган хавф

Суғурталашда таваккалчиликни камайтириш ва рентабелликни ошириш йўллари



Таваккалчиликни камайтириш ва рентабелликни ошириш йўллари

Қўшимча иш кучи орқали, бозорнинг аҳволи, унинг хусусиятлари тўғрисидаги ахборотга эга бўлиш

Вақти – вақти билан, ташқи маслаҳатчи – экспертлар хизматидан фойдаланиш

Истеъмолчилар ёки мижозлар тоифасига қараб иш олиб бориш

Хавфларни олдиндан билиш усулларидан фойдаланиб ишлаш йўлларини топиш

Ўзини суғурта қилиш учун корхона айланма маблағларининг бир қисми ҳисобига зағира жамғармаларини тузиш

Бизнес ва ходимларни суғурта қилиш йўли билан хавфнинг олдини олиш




Таваккалчиликни бошқариш





  1. Хавфни камайтириш.

  2. Ахборот тизимини яхшилаш.

  3. Фойдани ҳисоб қилиш.

  4. Хатоликларга йўл қўйиш.

  5. Техник воситаларни шакллантириш

  1. Хавфнинг олдини олиш.

  2. Хавфни чегаралаш.

  3. Хавфни бошқалар зиммасига юклаш

Суғурталашни қоплаш. Суғурта суммасидан ортиқ бўлмаган хажмдаги кўрилган зарар миқдорига тенг бўлади.


Қийматни тиклаш бўйича суғурталашда объект учун суғурталанган қоплаш миқдори мос турдаги мулкни янги баҳосига тенг бўлади. Мулкни эскириши ҳисобга олинмайди.
Мулкни суғурталашда суғурта суммаси шартнома имзоланаётган вақтдаги унинг ҳақиқий баҳосида ортиқ бўлмаслиги керак. Агар суғурта шартномасида туланиши лозим бўлган суғурталанган қоплашнинг аниқ суммаси кўрсатилмаган бўлса, суғурта вазиятда суғурталанган қоплаш суғурталовчи ёки учинчи шахснинг суғурталанган мулкига етказилган зарар миқдоридан ошмаслиги керак.
Агар суғурталовчи бир нечта суғурта компанияси билан ўз мулки қийматидан, бир неча баробар ортиқ миқдордаги суммага суғурта шартномаси тузса (иккиламчи суғурталаш). У холда унинг барча суғурталанган компаниялардан оладиган суғурталанган қоплаш миқдори шу мулкнинг суғурталанган қийматидан ортиқ бўлмаслиги керак. Унда ҳар бир суғурта кампанияси кўрсатилган мулкни суғурталаш бўйича суғурталовчи билан тузилган хамма шартномаларнинг умумий суммасига пропорционал нисбатда суғурталанган қоплам суммасини тулайди.
Суғурта шартномасида кўрилган зарар суммасини суғурталанган суммаси чегарасида натура шаклида бериш хам назарда тутилиши мумкин.
Суғурта бадали. Хорижда суғурта мукофоти бу суғурта шартномаси ёки қонун асосида суғурталовчини суғурта қилувчига суғурта учун тулаш мажбур бўлган тулови.
Хавф-хатар эхтимоли қуйидаги кўрсатгичлар билан аниқланади.
1) Суғурталанган ходисалар такрорланиши бу бир суғурта
объектидаги суғурталанган ходисалар такрорланиши миқдори.
2) Хавф-хатарни кумуляция коэф-ти-ишкастланган объектлар сонини,
суғурталанган ходисалар сонига нисбати билан ҳисобланади.
3) Суғурталанган сумманинг курадиган зарари-бу туланган суғурталанган қоплаш суммасини суғурталанган барча объектларнинг суғурта суммасига нисбати.
4) Оғир шикастланганлик. (У) - Бу суғурта суммасининг қандай қисми йўқ қилинганини кўрсатади. Қуйидаги формула ёрдамида аниқланади. У=В*n/c*m/
Бу ерда В- туланган суғурталанган қоплаш суммаси.(сум)
n-суғурталанган объектлар сони (та)
с-суғурта суммаси.(сум)
m-суғурталанган зарар кўрилган суғурталанган объектлар сони.(дона).
Суғурта операцичларининг молиявий барқарорлиги тўлиқ суғурта фонди бўйича яъни суғурталовчи (страховщик) ҳар ажатлари маблағлари такчилиги ёки даромадни ҳар ажатдан устунлигини ифодаланади.
Маблағлар такчиллигининг эхтимоллик даражаси В Конипин коэф-ти билан аниқланади:
Кк=1-q/n*q
бу ерда Кк -Конипин коэф-ти q-портфелдаги барча суғурталар ўртача тариф ставкаси, сум. n-суғурталанган объектлар сони (та).
Ҳаражатга нисбатан даромадларнинг ортиши суғурта фондининг молиявий барқарорлик коэфтини ифодалайди;
Ку=Д+З/Р
бу ерда Ку-суғурта фондининг барқарорлик коэф-ти.
Д-тариф даври давомида суғурталовчининг даромади суммаси (сум).
Р-тариф даври давомида суғурталовчининг ҳар ажати суммаси (сум)
З-захира фондидаги маблағ суммаси (сум).
Суғурталовчи мумкин қайта суғурталаниш имкониятига эга.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish