Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Факультет декани, доцент : _______________ У.А. Назаров



Download 0,64 Mb.
bet2/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

Факультет декани, доцент : _______________ У.А. Назаров
МУНДАРИЖА





Кириш

4

I

Ўқув материаллар




1.1.

Маъруза матни

6

1.2.

Амалий машғулотлар учун материаллар




II

Мустақил таълим машғулотлари




III

Глосарий




IV

ИЛОВАЛАР




-

Ўқув дастур




-

Ишчи ўқув дастури (баҳолаш мезони)




-

Тарқатма материал




-

Тест





КИРИШ
Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий таваккалчиликни ҳисобга олиш ва баҳолаш, бошқарув назарияси ва амалиётининг мухим таркибий қисми сифатида мустакил назарий, амалий ахамият касб этади. Аксарият бошқарув қарорларини таваккалчилик шароитида қабул қилиниши бир қатор - тўлиқ ахборотларни мавжуд эмаслиги, ўзаро қарама-қарши ғоялар, эхтимоллик элементлари ва бошқа кўпгина омиллар билан боғлиқ.
Маълумки, тадбиркорлик оламидаги ютуклар, кўп холларда тадбиркорлик фаолиятининг танланган стртатегиясини қанчалик тўғри ва асосли эканлигига боғлиқ. Бунда жиддий вазиятлар ҳисобига олиниши лозим.
Тадбиркорлик фаолиятини эса таваккалчиликсиз тасаввур этиш, иқтисодий саводсизлик бўлур эди. Умумжахон амалиётида қабул қилинган тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик - тадбиркорлик бу мулкий масъулият ва ўзининг таваккалчилиги билан амалга оширилувчи, даромад олишга йуналтирилган фуқаролар ва улар гурухнинг мустакил, ташаббус фаолияти, - деб белгиланади. Кўп холларда тадбиркорлик, мустақиллик, ташаббускорлик, масъулиятлилик, фаол изланувчанлик, жушкинлик, чакконлик каби хислатлар билан тавсифланади. Бу хислатларнинг ягона жамланмаси иқтисодий фаолиятига хос бўлиб, тўлиқ асосли холда тадбиркорлик ёки бизнез дейилади. Тадбиркор узлуксиз равишда ўз хатти - ҳаракатларини (мазмунан мехнат ютукларини таъминлаш учун такомиллаштириб боради, чунки ютуклар махсулотларини технологияларни, товар сифатини ўзгартиришга, табиийки нарх, истеъмолчилар доираси ва кўпгина бошқа омилларга боғлиқ). Муаммоларни ечимини турли йўлларини топиш, танланган ва ўзгартириш фақат муқобил вариантлар мавжудлигидагина мумкин бўлади. Шунинг учун тадбиркорликнинг зарурий шарт изланиш ва хилма-хиллик холатида иқтисодий фаолиятининг усулларини танлашда эркинликда кўринади. Бизнесни таваккалчиликсиз тасаввур этиш мумкин эмас.
Таваккликчиликни кучайиши - бу, мохиятан тадбиркорлик эркинлигининг акси бўлиб, бу учун ўзига хос тулов хамдир. Бозор муносабатлари шароитида яшаб қолиш учун, техникавий янгиланиш ва дадиллик, жушкин ҳар акатга таянилади, бу эса ўз навбатида таваккалчиликни кучайтиради. Демак, бундан тадбиркор тавакалиликни кучайтиради. Демак, бундан тадбиркор таваккалчиликдан кочмаслиги, балки унинг даражасини баҳолай билиши ва таваккалчиликни пасайтириш мақсадида уни бошқара билиши лозимлиги келиб чиқади. тадбиркорликнинг бош хислати: «Таваккалчиликдан кочмаслик, балки, уни олдиндан кўра билишда ва унинг энг паст даражагача пасайтира олишда» намоён бўлади, дейилади.
Таъкидлаганларидан мазкур маърузалар матнининг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, уларни қуйидагича ифодалаш мумкин:
-Замонавий иқтисодиётга хос бўлган омиллардан бири -таваккалчиликни ҳисобга олган холда иқтисодий жараёнларни сифат ва миқдорий хусусиятлари тўғрисидаги билимиларини чуқурлаштириш ва кенгайтириш;
-тавакалчиликни инобатга олувчи иқтисодий математик моделларни
тузиш, тахлил қилиш ва фойдаланиш усул ва услубларни ўзлаштириш;
-Қарорларни қабул қилиш жараёнида иқтисодий таваккалчиликни ҳисобга
олувчи ва моделлаштирувчи бир қатор намунавий услубларни ўрганиш;

  • хилма-хил муаммоларни ечимини топишда, амалда қўллаш мақсадида тегишли аппаратларни ўзлаштириш.

Мазкур маърузалар матнининг асосий қисмларини баён этишдан олдин, унинг мазмун ва мохиятига маълум даражада қўшимча изох берамиз. Таваккалчиликни бошқариш, баҳолаш ва тахлил қилиш бўйича шу кунгача ўзимиздаги мавжуд ва хорижий материалларни ҳар томнлама кенг ўрганиш, бир тизимга келтириб, тахлил қилиш айни пайтда қуйидагиларни кўрсатмоқда:
«Таваккалчилик» - тушунчасининг хамма учун бир хил қабул қилинган тарифи мавжуд эмас;
- ҳар қандай амалий ва назарий тасодифлар холатлар учун қўлланилувчи таваккалчиликни кенгайтирилган кўрсаткичларини аниқ ҳисоблаш услублари ишлаб чиқилмаган;
- аниқ вазиятга таваккалчиликнинг маълум даражасини «мос келиши»ни аниқлаш бўйича илмий асосланган қўлланмалар мавжуд эмас;
- таваккалчиликни холатини миқдорий баҳолашга асоланувчи коида ва меъёрларни шакллантириш имконини берувчи меъёрий-ҳуқуқий концепция
ишлаб чиқилмаган.
Шуни хам назардан қочирмаслик лозимки, таваккалчиликнинг қадр - қимматини белгилаш, аниқ вазиятларда қабул қилиниши зарур бўлган қарорларга боғлиқ бўлади. Маърузалар матнининг асосий бўлимларини баён этиш жараёнида имкон кадар иктисодий таваккалчиликнинг мавжуд муаммоларига қарашлар ва ёндашувлар хамда уларнинг улчаш услублари баён этилади. Шу билан бир қаторда иқтисодий таваккалчиликнинг илмий назариясидаги баъзи бир тушунча ва тарифлар мазкур қўлланмада келтирилган адабиётлардаги шархлардан кескин фарқ қилиб, унда муаллифларнинг ўрганилаётган муаммо юзасидан ўз қарашларини баён этади ва у «охирги босқичдаги ҳақиқат»ни даъво килмайди.


Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish