1.3.Таваккалчилик турларини синфларга ажратиш.
Таваккалчилик-бу мумкин бўлган ноаниқликларда маълум хажмдаги фаолиятни бажариш, яъни бажариладиган ишлар натижасига зарар етказувчи ҳар хил зиёнлар ёки катта хажмда даромад олиш имкониятидир. Кўп холларда тадбиркор маълум бир таваккал асосида ишлаб чиқаришга мажбур.
Мажбурий таваккалчиликда таваккалчиликни бошқариш учун мумкин бўлган ноаниқликларни бартараф этишга интилинади.
Қарорлар қабул қилишда биз 2 турдаги таваккалчиликга йўл қўямиз:
1).Таваккалчиликни ҳисобга олган холда умумдавлат қарорларини қабул қилиш;
2).Махаллий ахамиятга молик қарорлар қабул қилиш.
Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига утишида талаб ва ва таклиф муносабатлари орасида хам маълум бир таваккалчиликга таянилади. Ноаниқ қаршиликлар натижасида юзага келувчи таваккалчилик «Vis major» дейилади. Кўп холларда ноаниқликлар ва таваккалчиликни синаш тушунчалар дейилади. Лекин (Таваккалчилик учун) ноаниқликлар баъзи холларда таваккалчилик сифатида кўринади ёки баъзибир номаълум ходисаларни пайдо бўлишида ёки пайдо бўлиши бизга ноаниқ вазият эхтимоли кўринишида пайдо бўлади. Амалда узоқ муддатли ва қисқа муддатли таваккалчилик мавжуд.
Узоқ муддатли таваккалчилик қишлоқ хўжалиги ва унинг тармоқларини ривожи билан боғлиқ бўлиб кўп холларда бутун халқ хўжалиги даражасида қабул қилинади. Қисқа муддатли таваккалчилик конъюнктурали ҳисобланади, яъни маълум вақт давомида бажариладиган маълум турдаги ишларни бажаришда қабул қилинади.
Таваккалчилик турлари қуйидаги синфларга бўлинади:
1) Хўжалик таваккалчилиги;
2) Инсон табиати билан боғлиқ таваккалчилик;
3) Табиий омиллар билан боғлиқ таваккалчилик.
Хўжалик таваккалчилиги муваккат ва объектив таваккалчиликдан ташкил топади.
Муваккат таваккалчилик - бу ишлаб чиқариш жараёнида йуналтирилган махсулот кераксиз бўлиб қолишидир.
Объектив таваккалчилик - бу мазкур махсулот мазкур худудда сотилмай қолишидир.
Тадбиркорлар ўз фаолиятлари давомида қуйидаги вазитларда хавф - хатарни ҳисобга олишлари лозим:
1) Ишлаб чиқариш сохасида: бошқарув, тақсимот, технология, техника об-хаво билан боғлиқ таваккалчиликни.
2) Воситачилик сохасида: фуқаролик маъсулияти имкониятлари, мулк, пул воситалари ва даромадни йўқотиш билан боғлиқ таваккалчиликни.
3) Савдо сохасида: товарни сотилмаслиги, махсулотни ўз вақтида етказиб бера олмаслик билан боғлиқ таваккалчилик.
4) Молия сохасида: баҳо билан боғлиқ, неликвид билан, депозит, банк опреациялари, валюта, суғурта, мулкчилик кредит билан боғлиқ таваккалчилик.
Do'stlaringiz bilan baham: |