Назорат саволлари
1) Таваккалчилик ва ноаниқлик, хамда улар орасидаги фарқни тарифланг?
2) Таваккалчилик турлари синфларини айтинг?
3) Тадбиркорликдаги таваккалчиликларни айтинг?
2-МАЪРУЗА: ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ
РЕЖА:
2.1. Таваккалчиликни бошқаришнинг асосий принциплари
2.2. Таваккалчиликни бошқариш жараёнини босқичлари.
2.3. Таваккалчиликни молиявий бошқаришида кундалик тенденциялари.
2.4. Келажак молиявий хавфни бошқарилишига боғлиқ.
Таваккалчиликни бошқариш бу қандайдир даражада таваккал вазиятлар содир бўлиши имкониятини башорат қилувчи хамда уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш имконини берувчи тадбирлар, усуллар вауслублар жамламаси днб тариф берилади. Таваккалчиликни бошқариш бир тизим сифатида 2 кичик тизимдан ташкил топади. Унга бошқарилувчи қуйи тизим (бошқарув объекти) ва бошқарувчи қуйи тизим (бошқарув субъекти) киради.
Таваккалчиликни бошқариш тизимида бошқарув объекти бўлиб капитал киритишнинг таваккалчилиги ва таваккалчиликни амалга ошириш жараёнилар хўжалик субъектлари (тадбиркор ва рақиблар, рақобатчилар, қарз олувчи ва қарз берувчилар, суғуртачи ва суғурталовчилар) орасидаги иқтисодий муносабатларга айтилади.
Таваккалчиликни бошқариш тизимида бошқарув субъекти бўлиб ўз фаолиятлари воситасида бошқарув объектига бевосита таъсир кўрсатувчи махсус одамлар гурухи (тадбиркор, молиявий менежер, таваккалчилик бўйича менежер, суғурталаш бўйича мутахассис ва бошқа) гавдаланади.
Таваккалчиликни бошқариш иқтисодий фаолиятда махсус соха бўлиб, у хўжалик фаолиятининг иқтисодий тахлили, психология, суғурта ишлари хўжалик қарорларини оптималлаштириш усуллари сохасида чуқур билим талаб қилади.
Бу сохада тадбиркорнинг асосий вазифаси-лойиха қанчалик даромадли бўлса, уни амалга оширишда таваккалчилик даражаси шунчалик юқори бўлишидан келиб чиқиб, мазкур лойиха учун даромад ва таваккалчиликнинг бирикувини оптимал даражада таъминловчи ҳаракат вариантини топишдан иборат бўлади. Бу ерда шуни қайд этиш лозим-ки, иктисодий жараённинг ажралмас бўлаги бўлган таваккалчиликнинг мавжудлиги, шунингдек, бу сохада қўлланилаётган бошқарувга таъсир воситалари шунга олиб келмоқдаки, таваккалчиликни бошқариш қатор холларда махсус мустакил касбий фаолият сифатида намоён бўлмоқда.
Бу турдаги фаолиятни ихтисослашган институтлар мутахассислари, суғурта компаниялари, шунингдек, молиявий, таваккалчилик бўйича менжерлар суғурта мутахассислари амалга оширилади.
Таваккалчилик бўйича мутахассисларнинг бош вазифасига:
- кучайган таваккалчилик сохаларини аниқлаш;
- таваккалчилик даражасиларини баҳолаш;
- ташкилот (фирма) учун мос келувчи таваккалчилик даражасини тахлил қилиш;
- зарур вазиятларда таваккалчилик даражасини пасайтириш ёки ундан химояланиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
- таваккалчили ходисаси содир бўлганида ундан кўрилган зарарни максимал даражада қоплам бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш кабилар киради.
Тадбиркорлик фаолиятининг хусусиятига қараб, таваккалчилик шароитида қарор қабул қилиш ёки уни амалга ошириш бўйича аниқ усул ва услублар маълум даражада фарқ қилади, хамда фирманинг мақсадга эриш учун танланган стратегияси, конкрт вазиятга боғлиқ бўлади. Шу билан бир қаторда бошқарув субъектлари учун қўлланма сифатида тавсия этилувчи таваккалчилик назарияси ва амалиётини бошқариш бўйича бир қатор асосли принциплари ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг асосийларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-ўз капиталингиз имкониятидан ортиқ таваккалчиликга йўл қўйманг;
- таваккалчилик оқибати тўғрисида уйлаб кўринг ёки етти улчаб бир кесинг;
- арзимас нарса учун катта хатарга борманг.
Биринчи приципни амалга оширишнинг маъноси шуки, тадбиркор таваккал вазиятда қарор қабул қилишида:
-агар иши аксига содир бўлса курадиган зарарини максимал хажмини ҳисобга олиши;
-агар иши аксига содир бўлса курадиган зарарини максимал хажмини ҳисобга олиши;
-уни кираётган капитали ва бошқа хусусий молиявий ресурслар билан такослаб келгусида кўрилган зарар банкиротга олиб келмаслигини ҳисобга олиш лозим.
Иккинчи принципни амалга ошириш эса тадбиркор кўриниш мумкин бўлган зарар миқдорини билган холда таваккалчилик эхтимоли қандай унинг оқибати нимага олиб келишни аниқлашини хамда бу маълумотлар асосида тадбиркор таваккалчилик хатари учун масъулиятини ўз зиммасига олиш ёки шу масъулиятни ўзгалар (суғурталаш орқали) зиммасига юкланиш ёки шу тадбирни бажаришдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилишни талаб қилади.
Учинчи принципни амалга оширишда тадбиркор хатарга боришни таваккал қилишда унинг назарида тутаётган натижаларни, йўқотиш хажмини ҳисобга олиш лозим.
Тадбиркор учун таваккалчиликдан кўрилган зарар ва фойда нисбатан коникарли бўлсагина таваккал қилиш тўғрисида бир қарорга келиш мумкин. Бу ерда шуни таъкидлаш лозим-ки, ҳар бир юқорида қайд этилган нисбатни мос келган ҳар бир аниқ вазияти хилма хил бўлиб у кўплаб омилларга яъни мулкий холатга тадбиркорнинг таваккалчилик сохасидаги сиёсати, тактика ва стратегияси лойиха вазифа ва мақсадларига боғлиқ бўлади. Вахоланки, масъулиятининг бу масаласи хам иқтисодий ва ҳуқуқий жихатлар мавжуд. Хўжалик қарорлари билан боғлиқ таваккалчиликдаги масъулият масалалари, амалий тажрибалар ва бу сахада туплаган тажрибалар тўғрисида батафсил тухталамиз.
Таваккалчилик тушунчаси табиий фанларда аниқлаб тарифини топган хамда математик формуларда ифода этилган. Аммо иқтисодиет ўзига хос хислат ва хусусиятга эга. Шунинг учун «хўжалик таваккалчилиги» деган махсус атамани тарифини беришимиз зарур. Кейинги йилларда кўплаб мақола ва илмий ишларда муаллифлар ташкилотнинг хўжалик фаолияти, режалаштириш, базар механизми, талаб ва таклиф муносибатларини қараб чиқишда хўжалик таваккалчилиги масалаларига катта эътиборни қаратмоқдалар. Биз кўплаб холларда, илмий хулосаларда юқорида айтиб утилган сохаларда қарорлар қабул қилишда таваккалчилик элементларини ҳисобга олиш зарурлигини ва хатто уни мақсадга мувофиқлигини қайд этилганини кузатдик. Аксарият муаллифлар техникавий ва хўжалик қарорларини қабул қилишни таваккалчиликсиз амалга ошириб бўлмадиган гояни илгари сурмоқдалар чунки, таваккалчиликни тан олмаслик, ривожланишга сунъий тусик қўйган билан баробардир. Биз ишлари билан танишган яна бир гурух муаллифлар:
Таваккалчиликнинг мохияти-мақсадга эришишда кўриладиган зарарда эмас. Балки мақсадга эришиш учун йуналишни ўзгартириш тўғрисида қабул қилинган қарорлар учун яратилган имкониятда деган ғояни илгари сурадилар. Тавакакалчилик тушунчасини кўриниши мумкин бўлган зарар имконияти даражада тор маънода талкин қилиниши уни иқтисодий сахада тўғри қўлланилишини анча чеклаб куяди. Шуни хам қайд этиш лозимки, баъзи иқтисодчилар сўзма-сўз «хавф - хатар» ва «ноаниқлик» терминлар тушунчалари орасидаги фарқни излашади.
Ноаниқ вазиятлардан таваккалчилик вазияти сифатида содир бўлиши эхтимол бўлган ва хатто баҳоланган номаълум ходисалар қаралади. Айни пайтда содир бўлиши эхтимолини олдиндан билмаган ноаниқ вазиятларни биз анъанавий усуллар билан бартараф эталмаган вазиятларни - «ноаниқлик» деб атаймиз. Бундан анча машхур бўлгани «vis major» (енгилмас тусик) бўлиб унинг содир бўлиши хамма вақт тула тасодифдир. Шуни қайд этиш лозимки, режалаштирилган келгуси натижалардан чекиниш хамма вақт зарар кўриш билан боғлиқ бўлмай, гохо қўшимча даромад хам келтиради. Шунга кура сўз тушумлар таваккалчилиги тўғрисида хам кетиши мумкин, яъни ҳар ажатлар қилиш таваккалчилиги билан бир қаторда, қўшимча даромад (фойда) олиш таваккалчилиги хам мавжуд.
Олдиндан режалаштирилган иқтисодий усишда тасодифий омиллар таъсирини тан олиниши, кутилган вазиятни содир бўлишини оркага суриши, еки уни мазмун - мохиятини ўзгартириши мумкин-ки, у ўз-ўзидан кун тартибига, хўжалик таваккалчилиги муаммоларини куяди. Иқтисодиетни давлат бошқаруви шароитида 2 турдаги хўжалик таваккалчилиги мавжуд, айнан халқ хўжалиги тавакклчилиги (глобал,умумий) ва ташкилот доирасидаги таваккалчилик (локал, махаллий) бўлиб, улар диалектик ягона қарама-қаршиликда туради, бир-бирини тулдиради, бир-бирига таъсир этади, айни пайтда маълум даражада автоном холда учрайди. Улар шунингдек, ўзаро қарама-қарши майл, рагбатларни ташувчи хамдир, айниқса у иқтисодий мухит иккала таваккалчилик вазиятини вужудга келтириш учун бир хил имконият яратганда якқол намоен бўлади. Таваккалчилик элементларини пайдо бўлиш имкониятлари нафақат йирик йўқотишларда ифодаланади, балки биринчи навбатда катта даромад олишда хам гавдаланади, шунинг учун хам барча хўжалик рахбарлари таваккалчиликга боришади. Бир хил шароитда олинадиган катта даромад-жадвал ривожланиш натижасидир.
Таваккалчиликни ҳисобга олувчи режалаштирилган тадбирда ижобий натижага эришишни таъминловчи шароит яратиш-мураккаб иш. Бу шароит биринчи навбатда иқтисодни бошқариш тизими билан белгиланади. Давлат томонидан бошқарилувчи иқтисодиетни бошқариш тизимида катта ролни (катта хажмда) ташкилотлар уйнайди. Улар нафақат ўзлари ишлаб чиқарувчи махсулотлар миқдорини белгилайди, яъни келгусида уларни сотилишга таваккалчиликга боради ва шунинг учун хам ташкилот ривожи учун йуналтирилган бир қисм маблағ уларнинг хусусий қарорлари ихтиерида бўлади.
Хозирги вақтда иқтисодий шарт шароит ташкилот даражасида, шунингдек халқ хўжалигининг барча даражасида, шунингдек халқ хўжалигининг барча дарожасида жадвал ривожланиш билан боғлиқ таваккалчиликни қабул қилиш учун қулай имконият яратади.
Таваккалчиликнинг икки (глобал ва локал) турини яна иккига ажратиш мумкин:
узоқ муддатли (ривожланиш билан боғлиқ таваккалчилик):
қисқа муддатли (конъюнктурали) таваккалчилик.
Энди қуйидаги қизиқарли хулосага келамиз; тўғри хулоса схемали ва ихчам; яъни узоқ муддатли таваккалчилик (яъни ривожланиш билан боғлиқ таваккалчилик) хаммадан олдин халқ хўжалигининг барча даражасида қарорлар қабул қилиш учун ҳар актерли бўлса, қисқа муддатли (конъюнктурали) таваккалчилик бош даражада локал таваккалчиликга хосдир, яъни ташкилот даражасидаги қарорлар таваккалчилигидир. Лекин бундай хулоса бизни ута нотўғри йуналишга олиб бориши мумкин. Бир томондан у халқ хўжалигининг барча тармоқларини ривожлантиришда конъюнктур имкониятлардан фойдаланиш ва уни тарифини ўз ичига олмайди, иккинчи томондан ташкилот олдида истикболли ривожланишни тўсиб қуяди. Халқ хўжалигининг барча тармоги, алохида ташкилот ривожи учун бундай хулосанинг накадар салбий экомлигини қуйидаги мисолда аниқ кўриш мумкин.
Ташкилот ишлаб чиқаришдаги ўзини тутган урнидан келиб чиқиб, конъюнктур ўзгаришга жадал мослашди, дейлик, лекин у буни фақатгина ўзини жорий режаларини барқарор конъюнктур интилишни инобабга ишлаб чиқиш олиб орқали амалга оширади.
Қарор қабул қилишнинг бу жараёни нафақат ўз имкониятларини ҳисобга олишга таяниши, балки шундай стратегияни ишлаб чиқиши керак-ки, у «хамкор»лар, хамда рақибларнинг хатти ҳар акати ва қабул қилиши мумкин бўлган қарорларини хам ҳисобга олади. Фақат бундай мулжалларни объектив баҳолаш орқалигина ташкилотни келгуси мувафакиятини таъминлаш мумкин.
Махсус адабиётларда таваккалчилик турларини бошқа усулда синфларга ажратиш учрайди. Улар уч йирик гурухдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- хўжалик таваккалчилиги;
- инсоннинг ўзини табиати билан боғлиқ таваккалчилик;
-табиий омиллар билан боғлиқ таваккалчилик.
Бу таваккалчилик энг содда қарордан тортиб энг мураккаб қароргача барчасини ажралмас хислати эканини якқол намоён этади. Қолаверса, «хўжалик таваккалчили»ги тушунчаси ўз таркибига бевосита табиат омиллари билан боғлиқ таваккалчиликни хамда кейинги 2 турдаги хавф - хатарни иқтисодий оқибатларини бириктиради. Айни пайтда жамиятнинг иқтисодий хаёти инсон табиати ва табиий омиллар билан боғлиқ таваккалчиликга акс таъсир кўрсатади ва уларнинг мазмунини ўзгартиради. Бу ўзаро боғлиқликда бир қанча таъсир этувчи омиллар шаклланади масалан «инсон табиати билан боғлиқ таваккалчиликда қуйидаги элементларини (масалан: касаллик, бахтсиз ходиса, ўлим, қобилият, хайрихохлик ва бошқалар), «иқтисодий» элементларини (масалан: иш кучини кунимсизлиги, камомад, ўзлаштириш, ишчиларни малака даражаси, иқтисодий манфаатдорлик) кабилар.
Қайд этиб утилган таваккалчилик турларидан хўжалик таваккалчилики учун анча мухими бу табиат омиллари билан боғлиқ таваккалчилик бўлади, табийки у ишлаб чиқариши кимиёвий биологик ва бошқа табиий жарёнлар билан боғлиқ бўлса.
Хўжалик таваккалчилики хам 2 турга: муваққат ва объектив (худудий)га бўлинади.
Масалан: Муваққат таваккалчилик махсулот ишлаб чиқариш жараёнида кераксиз бўлиб қолганда пайдо бўлади, у холда ишлаб чиқариш тўғрисидаги қарор махсулот учун талаб барқарор бўлади деб ҳисобланади.
Объектив таваккалчилик мазкур худудда, аниқ бозорда ишлаб чиқарилган махсулот сотилмай қолганида пайдо бўлади. Бу хол асосан ташки савдо муаммолари, халқаро бозор конъюнктурасига таъсир оқибатида вужудга келади. Биз энди хўжалик таваккалчилигини таъкидлаб ўтилган юқоридаги турларининг алохида холда хиёлат ва хусусиятларига тухталамиз.
Хўжалик таваккалчилиги категориялари ноаниқ шароитларда ишлаб чиқаришни режалаштириш, иқтисодий қонунлар тавсифи, ишлаб чиқариш жараёнлари, тадбиркорлик даромади каби сиёсий, иқтисодий тушунча ва масалалар билан боғлиқ, унинг тахлили нафақат таъкидланган категорияларни тадқиқ этиш учун балки мустақил категория сифатида хам зарур.
Тадбиркорлик даромадини тадқиқ этишдаги таваккалчилик тўғрисида классик назариётчилар (Сениор, Милл) бошланишда тадбиркорлик даромади структурасини фоиз (киритилган капиталга нисбатан хисса сифатида), тадбиркорнинг иш хаки, ва нихоят таваккалчилик учун тулов (тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ таваккалчилик имкониятларини қопласи мисолида) каби бўлакларга ажратдилар. Натижада кўпчилик хорижий иқтисодчилар (Самюэль Род, Селигман, Сей, Кларк ва бошқалар) тадбиркорлик даромадини бевосита таваккалчилик нуқтаи назаридан туриб яъни тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ таваккалчиликни баҳолай олишда деб ифодаламоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |