Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 0,64 Mb.
bet7/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

Назорат саволлари
1. Хўжалик таваккалчилигининг назарий асослари нима?
2. Локал ва глобал таваккалчилик тўғрисида айтинг?
3. Таваккалчилик турларини асослаб беринг?
4. Хўжалик таваккалчилигини алохида хислот ва хусусиятларини изохланг?


3-МАВЗУ: ТАДБИРКОРЛИК ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ
РИВОЖЛАНТИРИШДА ТАВАККАЛЧИЛИК
РЕЖА:
3.1. Тадбиркорлик таваккалчиликнинг муҳим чегараси.
3.2. Тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил даражасидаги таваккалчилик
тавсифномаси.

Биз юқорида халқ хўжалиги ва тармоқлар қарорлари билан узвий боғлиқ бўлган таваккалчиликнинг иқтисодий муаммоларини қараб чикдик. Бу тадқиқоблар энди ташкилот даражасида ишлаб чиқариш ва тадбиркорликни ривожлантириш таваккалчилиги билан боғлиқ яна бир катта муаммолар гурухи билан тўлдирилиши лозим. Бу муаммолар доирасида биз олдингига нисбатан ички ва ташки бозор билан боғлиқ бўлган, ташкилот даражасидаги таваккалчиликнинг хусусиятини хамда унга боғлиқ кўплаб масалаларни чуқурроқ ўрганишимизга тўғри келади.


Ташкилот даражасидаги таваккалчилик иккита катта категорияга ажратилади:
1. Кундалик фаолият сохаси қарорлари билан боғлиқ таваккалчилик, унга исрофгарчилик, нотўғри хатти ҳаракат ва табиий офатлар билан боғлиқ таваккалчиликлар киради. Биз бўларни юзаки қараб утамиз.
2. Иқтисодий тараққиёт муаммолари билан боғлиқ таваккалчилик, - бу гурухни биз бетафсил ўрганамиз.
Кундалик фаолият сохаси қарорлари билан боғлиқ таваккалчиликнинг турларидан биринчиси оддий акцияларни суғурталаш билан боғлиқ, йўқотишнинг пайдо бўлиш классик таваккалчилиги ҳисобланади.
Реал таваккалчилик ортиши билан ўсувчи таваккалчиликдаги вазиятда суғурта тулови, капитал қуйилма самарадорлигини ҳисоблашда ҳисобга олинувчи омил сифатида намоён бўлади. Шунингдек, ускуна-жихозларнинг бекор туриб қолганида жорий ҳар ажатларнинг ортиши таваккалчилиги, бой
берилган фойда таваккалчилиги суғуртачи томонидан қопланмайди. Айнан шу иккинчи кўринишдаги таваккалчилик кундалик фаолият билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш вазифалари билан боғлиқ қарорларни қабул қилишда, доимо 2 аспектни чуқур тахлил қилишга тўғри келади.
Биринчидан, маълум вақт оралигида ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган махсулотлар миқдори;
Иккинчидан, мавжуд ишлаб чиқариш даражасини сақлаб туриш учун режалаштирилаётган муддат.
Худди шунингдек, янги завод кўрилишда капитал қуйилма ўзини қандай даражада оклай олишини аниқлаш учун албатта вазиятнинг бу икки томони тахлил этилиши лозим. Йирик ишлаб чиқариш махсус машина паркида қисқа муддатли ишлаб чиқариси жараёнида капитал қуйилмаларни паст даражада тулдиради, кичик улчамли ишлаб чиқариш, катта ишлаб чиқариш жараёнида.
Махсус машина парки мисолида йирик ишлаб чиқариш, қисқа муддатли жараёнда, катта ишлаб чиқариш жараёнидаги кичик улчамли ишлаб чиқаришга нисбатан капитал қуйилмаларни паст даражада рагбатлантиради.
Биринчи холатда, мавжуд машина паркини такомиллаштириш мақсадга мувофиқ бўлади, бу холат эса кўпроқ талабнинг кам давомийлигига мос келади. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш вариантлари тўғрисида қарорлар қабул қилишда, кўп холда бир турдан махсулотдан иккинчи тур махсулотни ишлаб чиқаришга тез мосланувчи жихозларни урнатишга эътиборни қаратиш лозим. Аслида ҳақиқий вазиятда айрим саноат тармоқларида масалан, огир ва химия саноати ишлаб чиқаришда қисқа муддатли мақсадларга мулжалланган жихозлар юқори самарали бўлади. Айнан шунинг учун хам талаб тез ўзгариб турувчи махсулотлар ишлаб чиқаришга мослашган саноат тармоқларда, ўзини қисқа муддатда қайта ташкил этишга мослашувчи ташкилотлар камроқ таваккалчиликга борадилар. Ташкилот қанчалик кўп ихтисослашувчи жихоздан фойдаланса, шунчалик давр талабидан келиб чиккан холда ишлаб чиқариш маромини таъминлайди. Аммо талаб барқарор кескин ўзгарганда у шунчалик қийин унга мослашади. Демак бунга шунча кўп ҳар ажат кетади. Агар ташкилот кенг номли слатуродаги махсулотни паралел ёки маълум бир кетма-кетликда ишлаб чиқарса, таваккалчиликни маълум даражада пасайтиради. Унга яққол мисол қилиб, янги махсулот билан бир қаторда, олдинги махсулотини хам ишлаб чиқараётган ташкилотлар мисол бўла олади. Таваккалчиликни пасайтирувчи бу «усул»нинг камчилиги шундаки, ўзининг барча имкониятлари ва бошқа ресурсларини кўплаб махсулотлар ишлаб чиқаришга мослашиш учун технологик ва ташкилий имкониятларини бой беради. (Акс холда жихозларни қайта кўриш муаммолари юзага келади). Ривожланиш (тараққиёт) йўлини танлаш сохасидаги таваккалчилик тўғрисидаги масалалар ички ва ташки бозор муаммолари билан боғлиқ холда қараб чиқилади.
Халқ хўжалигининг кўзланган масалаларида уни бажараётган корхона мақсадга эриша олмаса, бу юқори органларнинг режалаштиришдаги хатоси билан эмас, балки шу корхонанинг режалаштиришдаги камчиликлар турайли содир бўлади, деб ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ёндошилганида режалар қанчалик пухта ишланган бўлса, ташкилот учун таваккалчилик шунчалик кам бўлади. Шундай қилиб, илмий асосланган режалаштириш – бу таваккалчиликнинг хатарли оқибатларини камайтириш усулидир. Шу билан бир қаторда махсус адабиётларда, режалаштириш таваккалчиликга қарши кураш воситаси деб қаралмаслиги лозим, - деган нуқтаи назар мавжуд. Илмий асосланган режалаштириш - ноаниқларни камайтирувчи ишончли омил ҳисоблансада, энг яхши режа хам, ижтимоий иқтисодий вазиятдан юзага келувчи ноаниқликларнинг барча унсурларини ўзида мужассамлаштира олмайди.
Ички ва ташки бозор билан боғлиқ таваккалчилик турлари бир-бири билан мустахкам алокада бўлган, бир бирига таъсир этувчи кўплаб умумий унсурларга эга. Шунинг учун таваккалчиликнинг бу икки турини биринчи навбатда ички ва ташки бозор учун ҳар актерли бўлган хислатларини инобатга олиб қараб чиқамиз.
Ички бозор билан боғлиқ таваккалчиликнинг ташкил этувчи мухим унсурларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
 эски ва янги махсулотлар ишлаб чиқариш хажми ва структурасини аниқлаш билан боғлиқ таваккалчилик (биз бу масалани янги ва эски махсулотларни паралел ишлаб чиқаришнинг афзаллиги ва камчиликлари тўғрисида гапирганимизда кўриб чиккан эдик);
 махсулот ишлаб чиқаришда янги махсулот улушини сезиларли даражада ортишини илмий тадқиқ қилишни молиялаштириш тўғрисида бир қарорга келиш билан боғлиқ таваккалчиликни усиши (бу ерда янги ишлаб чиқарилган махсулот талаб даражасидаги сифатга жавоб бера оладими; деган масалага бефарқ бўлиб бўлмайди).
Ўзини оклаган янги технология импорти ривожланиш сохасидаги хавф - хатарни пасайтиради, шунингдек у ортиқча фойда қисмини сақлаб қолиш имконини яратади (баҳо таркибидаги таваккалчилик улушини камайтириш ҳисобига), чунки махсулот бозорга баҳо эгри чизигини анча юқори нуқтасида эканличидаги нархда боради.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ таваккалчилик (яъни ташкилот ихтиёрида маълум бир давр давомида олдиндан назарда тутилган сифат ва миқдордаги ишлаб чиқариш захиралари бўладими ?).
 бозор билан боғлиқ таваккалчилик (яъни янги ва эски махсулот таклифи туловга кобил талаб миқдорига мос келадими ?).
Ҳаражат ва нарх билан боғлиқ таваккалчилик (яъни олдиндан ҳисобланган ёки паст нархда сотилганда туловга кобил талаб махсулотга бўлган эхтиёж ҳаражатларини қоплайдими ва ҳақиқий ҳаражатларни ҳисобга олганда даромад олиш мумкин-ми ?). Корхонани ривожлантириш сохасига оид қарор қабул қилишда кўпроқ даражада халқаро мехнат тақсимоти ва унинг эхтиёжига таяниш лозим бўлади. Бунинг мазмуни шуки, нафақат биздаги мавжуд моддий ресурслар биринчи навбатда ички эхтиёжларни қолдириш заруратидан келиб чиккан холда балки халқаро иқтисодий тенденцияларини, улардан фойдаланиш, нисбатан қулайлик даражасини ҳисобга олиб тақсимланиши лозим.
Бошқача қилиб айтганда мавжуд ресурсларимиз маълум даражадаги ноаниқликда баҳоланувчи ташки омилларни ўрганиш асосида тақсимланиши ва қайта тақсимланиши лозим. Демак доимо умумжахон иқтисодиётидаги истеъмол (талаб) ва ишлаб чиқариш структурасидаги (таклиф) ўзгаришларни мунтазам кузатиб бориш керак. Бирор янги ишлаб чиқариш объектини ишга тушириш тўғрисида қарор қабул қилишда қуйидагиларга эътибор қаратишимиз лозим.
 жахон бозорида янги махсулотга талаб даражаси ва таклиф холати қандай бўлиши кутилаётганига;
 жахон бозорида қандай нархларда махсулот сотилиши мумкинлигига;
 халқаро даражада олганда махсулот таннархи қандай бўлишига (рақобатдаги ухшаш махсулотлар таннархи);
 мазкур махсулот сотилиши механизми қандай бўлишига (монопол, рақобатли);
 махсулотимиз сотилиши режалаштирилаётган бозорда рақобатдаги импорт ва махаллий махсулотларга нисбатан таможня (божхона) химояси тадбирлари қандай даражадалигига.
1. Барча бу далилсиз баҳолар ўз ичига хилма-хил таваккалчилик элементларини олади: айнан: кутилган ва кутилмаган ходисаларни келгусида содир бўлиш ёки бўлмаслиги билан боғлиқ таваккалчилик, (ҳар хил тенг шароитда) олдиндан баҳолаш тизимидаги ўзгаришлар имконияти билан боғлиқ таваккалчилик ; фойдаланилаётган олдиндан баҳолаш давомидаги ахборотларнинг аниқлиги билан боғлиқ таваккалчилик. Агар ишлаб чиқариш воситалари ишлаб чиқарилса ва у янги махсулот бўлса у холда бу махсулот истеъмолчи томондан фақатгина ишлаб чиқаришда технологик қайта кўришдан сунггина фойдаланилишини ҳисобга олиш лозим. Шунинг учун янги ускуналарни олиш, уни ўзлаштириш учун зарур бўлган капитал қуйилмани қўшимча ҳар ажатлар ва истеъмолчи томонидан бу ҳар ажатларни қоплаш манбааларини ҳисобга олиш зарур. Агар гап анъанавий махсулотлар устида борса, у холда технологияни янгилаш, анча замонавий ёки анча арзон махсулот ишлаб чиқаришга сабаб бўлади.
Кундалик эхтиёж моллари устида гап борса (текистил, тамаки, озик- овкат ва кийим-бош товарлари), янги махсулотни бозорда пайдо бўлиши ва бозорни бу товар билан туйиниши, уларни сотишда қийинчилик туғдиради.
Эски махсулот ишлаб чиқарилган холатда бунга қўшимча истеъмол структурасини ўзгариши хам кушилади. Рақобатчиларнинг ишлаб чиқаришни ривожлантиришлари йуналишидаги имкониятлари тўғрисидаги ахборотлардан доимо хабардор бўлиб туриш лозим ва бу ахборотларни қуйидаги уч манбаадан олиш мумкин:
 чет эллардаги илмий тадқиқотлар ахборотидан;
 капиталлар тўғрисидаги ахборотлардан (қимматли когозлар ва акциялар чиқаришга йуналтирилгани);
 дотация, имтиёз ва давлат субсидиялари тўғрисидаги маълумотлардан (давлат томондан қўллаб кувватланувчи илгор махсулотларни ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш билан боғлиқ тадқиқотлар).
Илмий тадқиқотлар йуналиши ва унинг холати фақатгина ишончли илмий-техник хужжатлар ёрдамида аниқланади. Бўлмаса, бу тадқиқотлар натижасида - капитал ҳар акатининг хажми тўғрисидаги маълумотлар юзага келишни аниқлаш мумкин бўлар эди. Ишлаб чиқаришда янги илмий прогресни тадбик этиш қўшимча капитал киритишни талаб этади.
Биз у ёки бу саноат тармогидаги ишлаб чиқаришга кўп миллатли ва чет эл корхоналарининг инвестицияларини таъсири тўғрисида тухталмоқчимиз.
Маълумки ишлаб чиқариш кундан-кунга байналминаллашмоқда, асосий капитални жамгариш жараниёда чет эл манбааларининг улуши узлуксиз кўпайиб бормоқда ва бу келгусидаги таклифларни шаклланишида намоён бўлмоқда. Чунки тез суръатларда ривожланаётган сохаларда корхоналарнинг хусусий даромадлари узоқ муддатли ривожланиш билан боғлиқ ҳар ажатларни қоплаш учун етарли бўлмайди, биз рақобатдаги корхоналаримизнинг ниятларини уларга берилган имтиёзлар ва йирик давлат дотациялари йуналишларидан аниқлашимиз мумкин бўлади.
Қарорлар лойихасини тайёрлашда чоп этилган ривожланган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар башоратларини ўрганиш керак. Лекин бу ерда хам ўзига хос мураккаблик мавжуд. Чунки бу башоратларнинг асосий мақсади давлат ва тадбиркорлар учун асосий иқтисодий кўрсатгичларни шакллантириш тўғрисида (жамоатчилик ҳар ажатлари, захиралар холати, шахсий истеъмол, экспорт, импорт, нарх, бандлик, саноат ишлаб чиқариш, иш хаки даражаси ва унинг динамикаси) маълумот беришдан иборатдир.
Башоратларнинг ожиз томони тулов баланси ва халқаро капитал ҳар акати сохасида намоён бўлади. Башоратлаш билан шуғулланувчи барча ташкилотлар нуқтаи назарида айтиб утилган бу параметрларни келгусидаги қийматини аниқлаш - хали тўлиқ ишлаб чиқилмаган (унга туристик саёхатлар, халқаро юк ташишлар, хизмат кўрсатиш пул маблағларини узоқ муддатли ҳар акати кабиларда капитал ҳар акатини жиловлаб бўлмаслиги киради). Кўп холларда у шунчаки гумон бўлиб қолади. Агар гап капитални узоқ муддатли ҳар акати тўғрисида борадиган бўлса, бир қанча хаммага маълум бўлган омиллар эътиборга олинади, аммо кўп холларда бундай башоратлар катта интуицияга асосланган бўлади.
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш ва сотиш тўғрисидаги тадқиқотларга оид хабарлар каби капитал ва инвестициялар ҳар акати тўғрисида маълумотлардаги ноаниқликлар хам Таваккалчиликни бир таркибий қисми ҳисобланади. Шунинг учун фойдаланилаётган хабарлардаги ноаниқликнинг бир хиллилик хислати жуда мухимдир. Олдиндан баҳоланувчи экзоген маълумотлар ичидаги энг қийин аниқланувчи кўрсатгичлардан бири бу сотишдаги кўзланаётган нарх даражаси ҳисобланади. Аниқ белгиланувчи нарх кўплаб омилларга боғлиқ. Улардан энг мухимларига ишлаб чиқариш ҳар ажатлари хажми; махсулот сифати, таклиф улчами, ухшаш махсулотга алмаштириш имконияти, эхтиёжни туловга кобиллик хажми ва х.з) киради.
Ишлаб чиқариш ҳар ажатлари хажмини асоссиз баҳолашда, ўзига нисбатан рақиб ташкилотлардаги ишлаб чиқариш ҳар ажатлари хажмини тахлил қилишга интилиш лозим. Айни пайтда ўзининг махсулотини таннархи, зарур ахборот бўлмаганида, конкурент махсулот таннархини ҳисоблашда асос қилиб олиш мумкин. Бундай киёсий тахлил ҳаражатлар структурасини умумий хажмни ташкил этиш даражасига қараб, мухим бандларга ажратиб ўрганишдан бошланади.
Шуни хам назардан қочирмаслик лозим-ки, ҳар ажатлар элементлари қаторида ўз манбаалари ҳисобидан таъминланганлари ва фақатгина импорт ҳисобидан таъминланганлари бўлади. Импорт материаллар, энергия ёки машина ускуналарни баҳолашда аниқ қийматни аниқлаш валюта курсидаги ўзгаришлар сабабли ута қийин. Импортга олинган материаллар ва бошқа ресурслар учун нархни шакллантириш учун ўз материаллари ва ресурсларига нархни шакллантиришга нисбатан кўп ноаниқ омиллар таъсир кўрсатади. Агар азалий таъминотчи билан рақобат ҳисобга олинса, у холда ҳар ажатлар нуқтаи назаридан рақобатлашувчи анча яхши холда, чунки у қулай ёки қулайга яқин даражада ҳар акат килмоқда деб тасаввур қилинса тўғри бўлади. Кимки янги бозорни эгалламоқчи бўлса, коидага кура рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун ишлаб чиқаришни кичик хажмда бошлаши лозим бўлади. Нархлар шаклланишининг кутилаётган йуналишлари тўғрисида нафақат қисқа муддатга, қолаверса анча узоқ муддатга хабардор бўлиш зарур. Унинг ёрдамида рақобат қандай бўлишини аниқлаш мумкин, (қанча миқдорда махсулотни асосий таъминотчилар қандай баҳоларда сотишади, баҳо даражасидаги ўзгариш ва оборот хажми орасида богланиш мавжудми ?) ва нихоят, рақиб ва ўз махсулотлари сифати орасида қандай фарқ мавжуд.
Махсус адабиётларда товарлар учун нархларни шаклланиши тахлил қилинишида турт асосий гурухга ажратилади:
 барқарор ёки карийб барқарор нархлардаги махсулотлар;
 қаттиқ тўлқинланувчи, ва ҳар хил йуналишли нархлардаги махсулотлар;
 доимо нархи пасайиб борувчи махсулотлар;
 узоқ муддат нархи доимо ошиб борувчи махсулотлар (бу гурух тахлил қилишда анча мухим урин тутади, чунки жахон савдосида унинг улуши хамма вақт ошиб боради).
Баҳолар қандай муддатга барқарор бўлишини ва качон унинг янгисига ўзгаришини далилсиз баҳолаш учун бозор конъюнктураси тўғрисида ва техник ахборотлар зарур бўлади.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish