Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 0,64 Mb.
bet12/154
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#161689
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   154
Bog'liq
ТАВ.БОШ.2

Назорат учун саволлар:
1. Таваккалчилик менежменининг моҳияти? 2. Таваккалчилик менежментининг функциялари? 3. Таваккалчиликларни бошқариш услублари қанақа? 4. Таваккалчиликка таъсир этувчи омиллар? 5. Таваккалчилик менежмент бошқарув объекти ва субъекти нима?
МАВЗУ: ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТАВАККАЛЧИЛИК


РЕЖА:
1. Таваккалчилик шароитида қарорлар қабул қилиш.
2. Ноаниқлик шароитида қарорлар қабул қилиш.
3.Хавфни хисобга олган холда қарор вариантларининг таққослама баҳолаш муаммолари.

Таваккалчиликни миқдорий аниқлаш учун бир қанча усуллар мавжуд бўлиб, биз уларни 2 катта гурухга ажратамиз:


Биринчиси:
далилсиз (олдиндан) хулоса бериш гурухи.
Иккинчиси:
тажрибага таяниб ёндошилган гурух.
Далилсиз хулоса бериш биринчи навбатда назарий коидаларга таянади ва маълум бир қарор натижалари талабаларни ифодалайди. Таваккалчилик бундай вазиятда тажрибадан келиб чиқиб эмас, мантикий хулосага таяниб ҳисоблаб чиқилади. Ахборотларни қайта ишлаш асосида оммавий омиллар ва ходисаларна умумлаштириб, утган холатларини ўрганиш асосида экстраполяциялаб, башорат қилинаётган Таваккалчиликни қараб чикувчи - тажрибага таяниб ёндошилган гурух кенг таркалган. Бу ердан, ахборотларни мухим роли, уни қайта ишлаш, системалаштириш хўжалик қарорларини қабул қилишда асос сифатида куланилиши кўринади.
Таваккалчиликни миқдорий баҳолашда Таваккалчиликга жалб этилувчи реал нарх улчами ва кутидаётган фойда ва зарар улчамини фарқлаш лозим. Чунки Таваккалчиликга реал нарх улчами қарор қабул қилиш пайтидаёк маълум бўлади, аммо кутилаётган фойда ёки зарар ўлчами эса маълум бир ноаниқлик даражаси асосида аниқланади. Таваккалчилик ва конъюнктурани тадқиқ этиш усуллари қанчалик такомиллаштирилган бўлса, ноаниқлик омиллари шунча ката даражада камайтирилган бўлади.
Таваккалчилик ва қабул қилинаётган қарорлар орасидаги боғлиқликдан келиб чиқиб шундай хулосага келиши мумкин: «Ким қарор қабул килса, Таваккалчилик хатари маъсулиятини шу киши ўз зиммасига олади. Қарор ижроси учун жавоб бермайдиган шахсга Таваккалчилик хатари аъсулиятини юклаш кутилаётган натижаларни кескин тарзда ёмонлаштиради». Бу тарифни кўп марталаб такрорлашнинг мухимлиги шунда-ки, баъзибир қарорлар коидага кура, ёрдамчи қарор эмас балки, қарорлар тизимининг мухим қисми бўлиши ёки мазкур қарор, бошқа қарорлар тизимининг натижаси бўлиши мумкин. Қарорлар серияси горизонтал ва вертикал бўлиб, горизонтал гурух ичида халқ хўжалиги, тармоқлар, объектлар қарорлари бўлади вертикал гурух қарорлар таркибига эса корхона даражасидан тортиб, барча халқ хўжалик бошқарув даражасида қабул қилинган қарорлар киради.
Иқтисодиётни хамма даражасидаги қарорларини биз қуйидагиларга ажратамиз:
 сиёсий хўжалик қарорлари;
 аниқ ривожланиш йуналиши бўйича қарорлар;
 конъюнктурали қарорлари.
Сиёсий хўжалик қарорлари хамма вақт ўз олдига асосий иқтисодий усиш концепциясини шакллантириш, уни оптимал ривожланиш суръатини таъминлаш, маълум иқтисодий структурани яратиш, шунингдек барча бу йўл йурикларни амалга оширишни бош мақсад қилиб олади. Айни пайтда сиёсий хўжалик қарорлари нафақат иқтисодий ва ишлаб чиқаришни англашга таъсир кўрсатади, балки Таваккалчилик билвосита шаклда намоён булувчи сиёсий (ижтимоий, мудофаа ва х.з) омиллар ва сабабларга хам таъсир кўрсатади, балки Таваккалчилик бевосита намоён бўлади сиёсий (ижтимоий мудофа ва х.з.)омиллар ва сабабларга хам таъсир кўрсатади. Бу ката даражадаги Таваккалчилик билан боғлиқ бўлган кичик натижаларни олдиндан дарак берувчи зарур бўлган қарорларни қабул қилиш имконини англатади.
(Масалан; нисбатан катта қисм ресурсларни кейинги ривожланишга эмас, балки бутун жамиятнинг ижтимоий эхтиёжларини қондиришга йуналтириш зарурати тугилади).
Ривожланишнинг аниқ йўллари тўғрисида чиқарилган сиёсий хўжалик қарорлари билан белгиланган слхаларда биринчи босқичда ривожланишнинг мухим йуналишларини анча аниқ белгиловчи хўжалик қарорлари (ва хавф- хатар муносабатлари) даражасида қолувчи қарорлар ташкил этади.
Иккинчи бокичга амалиётда кўзланган режадаги концептурал лимететларни аниқ белгиловчи ташкилот даражасидаги қарорлар киради. Ялпи халқ хўжалик даражасида ривожланишнинг аниқ йуналиши бўйича қарорларни ва сиёсий хўжалик қарорларни қабул қилишда қандай Таваккалчилик мавжуд бўлиши мумкин?
Хаммадан олдин бутун халқ хўжалиги даражасида иқтисодий ривожланишга рахбарлик қилувчи орган бутун хўжаликнинг тегишли структурасини уни секторлари ва тармоқларини ташкиллантиришга унинг умумий усиш суръатига айни пайитда бу сохадаги Таваккалчиликга маъсул бўлади.
Хусусан қарорлар қабул қилишда бозорлар ролини ўсиши қуйидаги кузатишларда тўғридан тўғри тасдиклайди:
-бир пайтнинг ўзида техник тараққиёт суръати ўсади, лойхалаш ва капитал кўрилишни амалга ошириш муддати чўзилади. бу токи махсулот бозорга чиккунча ишлаб чиқариш технологияси нуқтаи назаридан хамда шу махсулотнинг хусусяти нуқтаи назаридан маънавий эскиришни англатади.
-ишлаб чиқаришнинг умумий хажмида янги махсулотлар улуши доимо усади, лекин олдин ишлаб чиқилган махсулотга нисбатан бўлар учун бозор нисбатан кам даражада ўрганилган бўлади.
-илмий тадқиқотлар ва уларнинг хаётга тадбики учун ажратиладиган маблағ улуши усади.бу сохада кўриладиган фойда секин жараёнда, ута ноаниқ бўлади.
Бутун дунё бўйича бу омилларнинг таъсирида Таваккалчилик ролини усиш тенденцияси юзага келади. Аксарият ривожланган мамлакатларда масалан, нархларни белгиланган ва махсулотни эскириши бўйича Таваккалчиликдан суғурталаниш мақсадида улчами тармоқлар бўйича ўзаро фарқлашувчи захира (заҳира) фонди ташкил этилади. Жихоз асбоб ускуналарни маънавий эскиришига тенглаштирувчи анча юқори улчамдаги амортизация ажратмаси қўлланилади. Таваккалчилик ва захира фондини ташкил этиш бир-бири билан узвий боғлиқ бўлади.
Бу ўзаро боғлиқ бир томондан материал ҳар актерга эга бўлса, иккинчи томондан ҳисоб-китоб ҳар актерига эга бўлади. Ўзаро материал богланиш- захира фоидаларини реал яратишни белгилайди, ҳисоб-китоб богланиш тўғрисида гап борса шуни таъкидлаш жоиз-ки, тез-тез Таваккалчилик коэффиценти, самарадорлик ҳисоб-китобига киритилиб борилади. Хавф- хатар хислатларни кайси бир томонини тахлил килманг унда Таваккалчилик ҳар ажат омили шаклида бўлиб пировард натижада у кутилаётган фойда шаклини омили якқол намоён бўлади.(Бу масалаларга биз ташкилот даражасидаги Таваккалчиликни қараб чиқишда қайтамиз). Маълум-ки, халқ хўжалиги даражасида барча кўринишдаги Таваккалчиликни ҳисобга олиш керак, айниқса узоқ муддатли ривожланиш йуналишларини белгилаш билан боғлиқ Таваккалчиликни, шунингдек муваққат ва худудий (объект) Таваккалчиликни таъсирини ҳисобга олиш лозим.



Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   154




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish