Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet13/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

Эмиль Дюркгейм
РЕЖА:
1 . Эмиль Дюркгеймнинг ҳаёти ва ижоди
2. Эмиль Дюркгеймнинг социологик қарашлари
3. Социологиянинг предмети
4. «Социологизм»–Дюркгейм социологиясининг фалсафий асоси
5. «Ўз – ўзини ўлдириш» асари.
1. Эмиль Дюркгейм француз социологи ва файласуфи, позитивист сифатида Контга эргашган олим. У француз социология мактабининг асосчисидир. Дюркгейм социология жамиятни алоҳида маънавий реаллик сифатида ўрганиши керак деб билган. Унинг фикрича, ҳар қандай жамият гуруҳий тасаввур ва тушунчаларга асосланиб яшайди. Дюркгейм бу борада социал фактлар тушунчасини киритиб, уни социологиянинг ўрганиш объекти сифатида кўрсатган.
Эмиль Дюркгейм 1858 йил 15 апрелда Франциянинг шимоли-шарқидаги Эпинале шаҳрида, у қадар бой бўлмаган руҳоний (раввин) оиласида таваллуд топган. Дюркгейм аждодларининг барчаси руҳоний ўтгани боис ёшлигида бу номни олиш учун диний билимларни эгаллаган. У қадим яҳудий тили, Тора ва Талмудларни яхши билган. Аммо, у ўз ақли билан иш кўра бошлагач, руҳоний бўлишдан воз кечган.
Баъзи маълумотларга кўра, унинг бу қарорга келишида католик бўлган мактаб ўқитувчисининг таъсири бор. Чунки Дюркгейм қанчадир пайт мистик характерга эга католицизмга катта қизиқиш билдирган. Лекин у католик ҳам, атеист ҳам бўлмаган. У бир умр агностик4 қарашда бўлиб қолди. Доимий равишда диннинг ахлоқий ва ижтимоий ўрни тўғрисида таъкидлаб, ўз эътиқоди сифатида фанларни умуман ва алоҳида социология фанини кўрган.
У 1882 йил Нормал мактабини битириб, бир неча йил давомида вилоят лицейларида фалсафадан дарс берган. 1887 йил Дюркгейм «ижтимоий фан ва педагогика»дан дарс берувчи сифатида Бордо университетининг филология факултетига ишга тайинланган. Мазкур илм даргоҳида 1896 йилдан бошлаб, у Франциядаги илк социология кафедраси - «Ижтимоий фан» нинг мудири бўлган. Эмиль Дюркгейм 1898–1913 йиллар давомида «Социологик йилнома» журналини чиқарган. Бу социология бўйича дунёдаги илк ихтисослашган илмий журнал эди. Мазкур нашр ходимлари «Француз социологик мактаби» жамиятини тузиб, унинг марказий муаммоси сифатида социал бирдамлик тўғрисидаги илмий саволга жавоб бериш эди.
1902 йилдан Дюркгейм Сарбоннада дарс бера бошлаган. У бу ердаги «Тарбия ва социология фанлари» кафедрасини бошқарган. Эмиль Дюркгеймнинг энг машҳр асарлари сарасига «Социология элементлари» (1889), «Ижтимоий меҳнат тақсимоти» (1893), «Социологнинг усул қонунлари» (1895), «Ўз-ўзини ўлдириш» (1897), «Диний ҳаётнинг элементар шакллари» (1912), «Социология ва фалсафа» (1924) ва ҳ.з.лар киради.
Олим ҳаётлигида унинг «Ижтимоий меҳнат тақсимоти» (1893), «Социология усули (методи)» (1895), «Ўз-ўзини ўлдириш» (1897) ва «Диний ҳаётнинг элементар шакллари» (1912) номли тўрт асари нашрдан чиққан.
Унинг сўнгги асари энг сермаҳсул ва йирик ҳажмли иши ҳисобланади. Дюркгейм дин – бу жамиятнинг рамзий намоён бўлиши, шунинг учун у ёки бу муқаддас объектларга эътиқод қилган банда аслида жамиятга эътиқод қилади деган. У диний ва фуқаровий маросимлар ўхшашликларини эътироф этиб, социал жараён сифатида сакрализация5нинг умумий хусусиятларига эътибор қаратган. Шунинг учун унинг иши нафақат дин социологияси, балки фуқаролар эътиқодини ўрганган. Аввалги ишлари каби «Диний ҳаётнинг элементар шакллари» асари социологик фикрнинг катта ютуғига айланди.
2. Дюркгеймнинг асосий мақсади XIX аср сўнгги чорагида инқирозга юз тутган француз жамиятини қутқариш эди. У монархиянинг қайта ўрнатилиши, реакцион клерикаллар ва националистларга қарши бўлган. Дюркгейм социологияда позитивизм тарафдори ва рационалистик ёндашуви намоёндасидир. У ўзининг социологик назариясини материализм ва спиритуализмдан холи бўлгани учун рационализм, кейинчалик эса позитивизм номи билан аталишини истаган.
Дюркгейм тарихни материалистик нуқтаи назардан тушунишга қарши бўлиб, кўпроқ идеализм ва эътиқодга яқин бўлган. Гарчи Дюркгейм Конт социологиясининг бир қанча томонларига қарши чиққан бўлсада, унинг социология «отаси» номини тан олган. У Контнинг интеллектуал ва ижтимоий эволюция уч босқичи (теологик, метафизик, позитив) қонунини рад этган. Контдан фарқли равишда Дюркгейм социал ҳодисалар моҳиятини ўрганишда назарий билимларни амалийси билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилган. Дюркгейм социологик қарашларининг шаклланишида Г.Спенсернинг фикрлари муҳим аҳамият касб этади. Унинг кўплаб концепциялари Спенсерники асосида шаклланган. Спенсердан кейин Дюркгейм мураккаб жамият турларини оддийларининг комбинациси сифатида кўриб чиққан.
У Маркснинг ижтимоий ҳаёт унинг иштирокчилари тасаввури билан эмас, балки ўзаро бирлашган индивидларнинг гуруҳланиш туридан келиб чиққан чуқур сабаблар орқали тушунтирилиши керак деган фикрини қўллаган. Аммо, Марксдан фарқли равишда «социализм» ва «коммунизм» тушунчаларини бир-бирига қарама-қарши қўйган. Коммунизм даврида социал функциялар умумий ҳисобланиб, социал масса бир хил бирликлардан ташкил топса, социализм аксинча, меҳнат тақсимотига асосланади ва турли функцияларни турли органлар билан ва охиргиларини ўзаро боғлашга интилади. Дюркгейм демократик ва либерал дунёқарашга эга бўлиб, ислоҳотларнинг эволюцион йўл билан амалга ошиши тарафдори эди. У революцион социализмга қарши бўлиб, ҳар қандай асл социал ўзгаришлар узоқ муддатли, узлуксиз ижтимоий ва ахлоқий эволюция натижасида амалга ошади деган. Шунингдек, ислоҳотлар илмий асосланиши лозим эди.
Дюркгейм социологияни фан сифатида ҳали тўлиқ шаклланмаган, Конт ва бошқа олимларнинг концепцияларини эса жуда мавҳум ва схематик деб билган. Дюркгейм социологиянинг предмети сифатида индивиддан ташқарида бўлган ва норматив мажбурлаш кучига эга социал фактларни кўрсатган. Фаннинг мақсади эса инсонларни нима биргаликда яшашга мажбур қилади, нега улар учун барқарор социал тартиб юқори қадрият сифатида намоён бўлади ва шахслараро муносабатларни қандай қонуниятлар бошқаради каби саволларга жавоб топишдир. Социология методологияси интеллектуал, илмий ҳаққонийлик, илмий тадқиқотнинг ҳар қандай сиёсий, диний ва бошқа таъсирлардан холи бўлиши каби талабларга асосланиши лозим деган фикрларни билдирган.
3. Дюркгейм социология социал реалликни ўрганиши керак деб ўйлаган. Социал реалликнинг элементлари эса социал фактлар ҳисобланиб, уларнинг йиғиндиси жамиятни ташкил этади. Демак, социал фактлар социологиянинг предмети сифатида намоён бўлади.
Индивид туғилганида унга боғлиқ бўлмаган ҳолда шаклланиб, амалиётда бўлган қонун ва анъаналар, ўзини тутиш қоидалари, диний эътиқод ва маросимлар, пул тизимига дуч келади. Мазкур объектив социал фактлар индивидларга ўз босимини кўрсатади. Демак, ҳар қандай инсон ўзида социал фактлар босимини ҳис қилиб, ўз ҳаракатларини шунга мувофиқлаштиради.
Социал фактлар индивиддан ташқари, яъни объектив тарзда мавжуд бўлган хатти-ҳаракат намуналари, тафаккур тарзи ва ҳиссиётлар бўлиб, унга нисбатан мажбурлаш муносабатида бўлади. Улар гуруҳий онг фактлари ва морфологик фактларга ажралади. Гуруҳий онг фактлари умумий ғоялар ва туйғулар, ахлоқий қоидалар ва эътиқод, умумий хатти-ҳаракат қоидалари, инсонларнинг иқтисодий мотивлари ва қизиқишлари кабиларда намоён бўлади. Морфологик фактлар эса индивидлар ўртасидаги тартиб ва боғлиқликни ўрнатади ва аҳоли сони ва зичлиги, турмуш шакли, географик жойлашув кабиларда ўз ифодасини топади.
Дюркгейм концепциясида социология ижтимоий фанлар орасида марказий ўринни эгаллайди. Социология бошқа фанларни турли соҳаларда тадқиқот олиб боришда кўмаклашадиган усул ва назария билан таъминлайди. Мазкур фаннинг фалсафа билан алофқасини эса Дюркгейм қарама-қаршиликларда намоён этади. Бир томондан у социология фалсафадани буткул ажралганидагина социал реалликни ўрганиши мумкинлигини таъкидласа, иккинчи томондан икки фан ўртасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади. Дюркгеймнинг фикрича, социологик тадқиқот ривожланиши натижасида энг мушкул ва бахсли метафизик саволлар ўз ечимини топади.
4. Дюркгейм назарияси «социологизм» номи билан аталади. Унинг социологик тамойиллари бутун француз социологик мактабига асос бўлган. Мазкур тамойилларнинг икки жиҳати мавжуд: онтологик ва методологик.
«Социологизм»нинг онтологик томони қуйидаги асослардан ташкил топган:
1. Социал реаллик бошқа реалликлар каби қатъий, асосли ва «реал» бўлиб, улар каби маълум қонунлар асосида ривожланади.
2. Жамият – ўзига хос реаллик, яъни социал реалликнинг индивидуал реаллик, яъни индивидларда гавдаланган биопсихик реалликка нисбатан автономлигини билдиради. Мазкур фикр Дюркгеймнинг бутун илмий меросида кузатилади.
«Социологизм»нинг методологик жиҳати унинг онтологик жиҳатига симметрикдир:
1. Жамият табиатнинг бир бўлаги бўлгани учун жамият ҳақидаги фан – социология методологик жиҳатдан бошқа табиий фанларга ўхшайди; унинг асосий мақсади қатъий сабаб-оқибат алоқадорликлари ва қонуниятларини ўрганишдан иборат. Дюркгейм социологияда табиий фанларга монанд (анологик) объектив методлардан фойдаланиш кераклиги айтган. Дюркгейм методологиясининг асосий тамойили «социал фактларни нарса-буюмлар каби кўриб чиқиш керак» деган ғоядан иборат бўлган.
2. Социал реалликнинг ўзига хослиги эътироф этилгач, социологиянинг фан сифатида мустақиллиги, методолиягияси ва тушунчаларининг ўзига хослиги келиб чиқади.
3. Лекин, Дюркгейм «социологизм»и мазкур методологик тамойил чегарасидан чиқади. Чунки унинг «социал реализм»и бўйича жамият доминант ва юқори реаллик сифатида намоён бўлади. Социология нафақат ўзига хос фан, балки фалсафа, гносеология, мантиқ, этика, тарих, ифтисод каби турли соҳаларни янгиловчи фандир. Шунинг учун Дюркгейм уни «ижтимоий фанлар тизими, корпуси» дея атади. Дюркгейм тадқиқот олиб борган ахлоқ, дин ва бошқа соҳаларда социологик муаммолардан ташқарига чиқиб, фалсафий моҳиятга эга бўлган. Бу ердан олимнинг файласуфларга бўлган икки хил муносабати келиб чиққан. У бир томонлан социологик методларнинг ҳар қандай фалсафадан холилигини эътироф этса, иккинчи томондан эса унинг ўзи қайсидир маънода файласуф бўлган.
«Социологизм» нинг мазкур тамойиллари асосида Дюркгейм социологиянинг муҳимлиги ва мустақил фан эканлигини асослаган. Унинг фикрича, социологиянинг предмети социал фактлардир. Социал фактлар икки муҳим аломатига эга: улар индивиддан ташқари мавжуд бўлади ва унга мажбурловчи таъсир кўрсатади. У шунингдек, социологияни институтлар, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тўғрисидаги фан дея аниқлади. Дюркгеймнинг социологиянинг турли йўналишлари бўйича тасаввурлари ижтимоий ҳаёт соҳалари бўйича билим даражасини намоён қилади.
5. Дюркгейм «Ўз ўзини ўлдириш» асарида социал фактлар ўртасидаги боғлиқлик ва турли гуруҳ, ҳудуд, мамлакат ва турли турлардаги инсонлар ўртасида содир бўлган ўз ўзини ўлдириш ҳолатлари кўрсаткичларини ўртасидаги фарқни ўрганди. Шунга кўра, у эгоистик, альтруистик, аномик ва фатал ўз ўзини ўлдириш турларини ажратди. Улардан биринчи учтасини Дюркгейм асосий ва кенг тарқалган деб кўрсатган.
Эгоистик ўз ўзини ўлдириш ҳолатида инсон қасддан, бошқалар билан ўз социал алоқаларини узади. Ёлғизликда яккаланиб қолган индивид ҳаётининг мазмунини йўқотади ва ўз жонига қасд қилади.
Альтруистик ўз ўзини ўлдириш эса индивиднинг жамиятга тўла қўшилиб, кириб кетиши натижасида пайдо бўлади. Мисол учун кема халокати пайтида ор-номус ва бурч кодексига мувофиқ капитаннинг кемани энг охирида тарк этиши ёки у билан ғарқ бўлиши ҳолати. Бошқача айтганда инсон бошқалар учун ўз жонидан кечади.
Аномик ўз ўзини ўлдириш жамиятда қадриятлар тизими йўқотилиши, ижтимоий норма ва алоқалар заифлашуви оқибатида пайдо бўлади.
Фаталистик ўз ўзини ўлдириш эса индивиднинг жамият томонидан ўта даражада назорат қилиниши туфайли вужудга келади. Мазкур тўртинчи тур аномик ўз ўзини ўлдиришнинг симметрик қарама-қаршилиги бўлиб, у қадар кўп учрамайди.
Дюркгеймнинг мазкур асари бошқа асарларидан фарқли ўлароқ аниқ статистик маълумотларни таҳлил қилиш асосида яратилган. Шу билан у социологияда миқдорий таҳлил (контент анализ) усулини ривожлантириб, амалий социологиянинг асосчиси ҳисобланади. Мазкур китобда Дюркгейм «аномия» тушунчасини қўллаган ва уни ўз ўзини ўлдиришдаги асосий таъсир этувчи омил сифатида кўрсатган.
Аномия - бу жамият нормалари ва қадриятларининг бузилиши натижасида пайдо бўладиган ижтимоий ҳолат.
Ўз ўзини ўлдириш ҳолатини иқлим, георграфик жойлашув, биологик хусусиятлар, фасллар, психологик ва психопатологик омиллар орқали тушунтирилувчи назарияларни рад этиш мақсадида Дюркгейм турли Европа мамлакатларидаги ўз ўзини ўлдириш ҳолатлари динамикасини кўрсатувчи маълумотларни таҳлил қилган. У фақатгина социология турли мамлакат ва ҳар хил даврларда кузатилган ўз ўзини ўлдириш ҳолатлари сонидаги фарқни тушунтириб бера олади деб ўйлаган. Шунга мос равишда Дюркгейм ўз ўзини ўлдиришни социал факт сифатида кўриб, у инсонлар ўзаро мулоқоти натижасидаги маъно, кутишлар ва розиликлар натижаси ҳисобланади.
Дюркгейининг тадқиқот натижаларига кўра, протестантлар орасида католикларга нисбатан ўзини ўлдириш ҳолати кўп учрайди. Турмуш қурмаганлар ўртасида ҳам бу ҳолат юқори экан. Ҳарбийлар оддий фуқароларга нисбатан кўпроқ ўз жонига қасд қилишади. Ундан ташқари тинчлик пайтида ўзини ўлдириш ҳолатлари революция ёки уруш пайтидан кўра юқорироқ. Иқтисодий юксалиш даврида ўзини ўлдириш ҳолатлари иқтисодий беқарорлик давридан кўра кўпроқ бўларкан. Турар жойига кўра эса қишлоқ жойларда бу ҳолат шаҳардагига нисбатан пастроқ.
Дюркгейм олинган маълумотлар асосида замонавий жамиятларда ўз ўзини ўлдиришнинг типик сабаби социал алоқаларнинг заифлашуви ва индивиднинг ўзини яккалаш деб кўрсатган. Жамиятнинг интеграция даражаси, яъни бирлиги, бирдамлиги қанчалик юқори бўлса, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари шу қадар кам бўлади.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish