Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet16/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

В ИЛЬФРЕДО ПАРЕТО
РЕЖА:
1. Парето ва унинг замонаси
2. Методологияси
3. Жамият индивидларнинг ўзаро муносабатлари тизими сифатида
4. Психологик редукционизм
5. Элита назарияси


1. Вильфредо Парето италиялик муҳандис, иқтисодчи ва социолог олим. У элита назариясинингт асосчиси саналади. Унинг фикрича, жамият пирамидага ўхшаш тузилишга эга бўлиб, унинг юқорисида элита, жамият ҳаётини бошқарувчи ва йўналтурувчи социал қатлам жойлашади. Жамиятнинг истиқболли ривожланиши элитанинг ўз вақтидаги алмашинуви натижасидир.
Италиянинг позитивистик социологияси эклектик ҳисобланган. У ўзида механицизм, эволюционизм, вульгар биологизм ва бошқа оқимларнинг элементларини бирлаштирган. Чезаре Ломброзо (1836—1909), Энрико Ферри (1856—1929) ва бошқа олимларнинг концепциялари бунга мисол бўлади. Италиялик сиёсий социология соҳасида ижод қилган машҳур олимлари Гаэтано Моска (1858—1941), Роберт Михельс (1876—1936) ва бошқаларнинг қарашлари ҳам эътиборга моликдир. Вильфредо Паретонинг кўп қарашлари уларникига монанд ҳисобланади.
Вильфредо Парето 1848 йил 15 июлда Парижда италиялик маркиз хонадонида таваллуд топган. Унинг отаси асли Генуя шаҳридан бўлиб, либерал ва республикачилик қарашлари туфайли эмигрант ҳолига тушган. Паретонинг онаси эса француз эди. Олим ёшлигидан француз ва итальян тилларини бирдай яхши билган. Аммо бутун умр ўзини энг аввало итальян деб ҳис қилганини айтиб ўтган.
1858 йил Паретонинг оиласи Италияга қайтишади. У шу ерда юқори даражада гуманитар ва техник маълумот олади. Шу кезларда у математикага алоҳида эътибор қаратган. 1869 йилда эса Туриндаги Политехника мактабини тугатгач, «қаттиқ жисмлар мувозанатининг фундаментал тамойиллари» мавзусида диссертация ёқлайди. Мувозанат масаласи унинг иқтисод ва социология соҳаларида ёзган асарларида асосий ўринни эгаллайди. Кўп йиллар давомида Парето темирйўл бошқармаси ва металлургик компанияда йирик лавозимларда ишлаган.
XIX асрнинг 90-йилларда у сиёсий фаолият билан шуғулланади. Аммо бу уриниши муваффақиятсизлик билан тугайди. Шу пайтнинг ўзида у публицистик фаолиятга катта урғу беради. Мумтоз адибларнинг асарларини ўқиб, таржима қилади. 90-йилларнинг биринчи ярмида Парето иқтисодий назария ва математик иқтисодиёт соҳаларида бир қатор тадқиқотлар ўтказиб, уларни оммага тақдим қилади. 1893 йилдан умрининг сўнгги йилларига қадар у Швейцариядаги Лозанна университетининг сиёсий иқтисодиёт бўйича профессори бўлиб қолади.
Парето умрининг охирги йилларида Италияда фашистик режим ўрнатилаётган эди. Мазкур режимнинг баъзи кўзга кўринган намоёндалари ва, энг аввало, дученинг ўзи ўзларини Лозанна университети профессорининг шогирдлари деб ўйлашган. Шу туфайли Парето 1923 йил Италия сенатори мақомини олишга сазовор бўлган. Олимнинг ўзи янги режимга нисбатан вазмин муносабатда бўлган ва уни либерал бўлишга, фанга эркинлик беришга чақирган.
Парето 1923 йил 20 августда Селиньяда (Швейцария) вафот этди. У умрининг сўнгги йилларини шу шаҳарда ўтказган ва шу ерда дафн қилинган.
2. Паретонинг назарида, унинг социологик тизими XIX аср ижтимоий-сиёсий қарашларида асосий ўринни эгаллаган жамият тўғрисидаги метафизик ва спекуллятив қарашларга чек қўйиши керак эди. У позитивизм асосчилари Конт, Милл ва Спенсернинг социологик назарияларини умуман олганда қўллаб-қувватлаган. Аммо, олим уларни ҳақли равишда билимни амалий асослаш тамойилини тартибсиз қўллаганини танқид қилган. Унинг фикрича, социология ҳуқуқ, сиёсий иқтисодиёт, сиёсий тарих, дин тарихи каби ҳар хил махсус фанларнинг синтези бўлиб, асосий мақсади жамиятни яхлит ҳолатда ўрганишдан иборат.
Жамиятнинг ташкил топиши, фаолияти ва ўзгаришларининг асосий тамойилларини очиб беришда Парето мантиқий-экспериментал усулдан фойдаланган. У социологияни физика, кимё ва астрономия каби аниқ фанлар даражасига кўтаришни истаб, фақатгина амалий асосланган фикрларни билдиришни таклиф қилган. Кузатишлар эса мантиқий қоидаларга қатъий риоя этилган ҳолда умумлаштирилиши зарур бўлган.
Паретонинг фикрича, назарияда ахлоқий ва умуман қадрият элементлари доим фактларни бузиб кўрсатишга олиб келади. Шунинг учун улардан имкон қадар воз кечиш талаб этилади.
Паретонинг назарида ҳар бир назарияни уч жиҳатдан кўриб чиқиш мумкин:
1) объектив - муаллиф ва уни қабул қилувчидан (реципиент) қатъий назар;
2) субъектив - муаллиф ва реципиентни эътиборга олган ҳолда (одатда муаллиф нима сабабдан ўз назариясини яратгани ва маълум индивид уни қабул қилаётганини аниқлаш керак бўлганида қўлланилади);
3) утилитар - унинг ижтимоий ёки индивидуал фойдалилиги нуқтаи назаридан.
Фойдалилик назариянинг объектив ёки субъективлигига боғлиқ эмас. Ҳақиқат нейтрал бўлиб, ўзининг ижтимоий сифатини маълум мақсад йўлида ишлатилганида топади. Натижалар жамият учун фойдали бўлиб чиқса, назария ҳам фойдали саналади. Акс ҳолатда эса назария зарарли ҳисобланади. Шу билан бирга Парето ҳамма назарияларни тенг равишда мураккаб, чекланган, деформирмацияга учраган деб ҳисоблайди. Чунки унга қадар бирор социолог мантиқий-экспериментал усулдан фойдаланмаган.
Парето «социал факт» тушунчасини шарҳлаганида объективлик ва субъективлик ўртасидаги фарқ яққол кўринган. У гносеологик, моддий ёки ғоявий жиҳатдан, шунингдек, ҳаққонийлиги ва мураккаблигига кўра фактлар ўртасидаги фарқни кўрмаган.
Парето монокаузаллик (ягона сабаб) тамойилига қарши чиққан. У сабаб-оқибат муноабатларининг ўрнига ўзаро боғлиқлик ва ўзаро алоқадорликни (функционализм) таклиф қилган. Чунки, социал назария жамиятда мавжуд бўлган барча омилларни эътиборга олиши ва улар ўртасида доимий боғлиқлик муносабатларини ўрнатиши лозим. Шу асосга кўра, Парето бир чизиқли эволюция тушунчасини рад этган. У эволюция битта узлуксиз чизиқ бўйлаб ривожланмаслигини таъкидлаган.
Парето илмий терминологиянинг аниқ бўлишига катта эътибор қаратган. Аммо ўзи қўллаган тушунчаларга қатъий таърифлар бермаган.
3. Паретонинг асосий ғояларидан бири жамиятнинг секинлик билан парчаладиган ва қайта тикланадиган мувознат ҳолатидаги тизим эканидир. Мувозанат тушунчасини Парето Вальраснинг иқтисодий назариясидан олган бўлиб, унга механистик характер бахш этган. Тизимнинг бир қисимда содир бўлган ўзгариш бошқа қисмига ҳам, албатта, ўтади ва «динамик мувозанат» тиклангунга қадар бутун тизим ҳаракатга келади.
Парето иқтисодни социал тизим ичидаги таг тизим сифатида кўрган. Унинг фикрича, иқтисодий тизим эҳтиёжлари ва рационал манфаатлари туфайли ҳаракатга келган инсонлардан ташкил топади. Социал тизим эса мураккаброқ саналади. Социал ҳаракатда ҳис туйғуга эга бўлган индивидлар иштирок этади. Индивидларнинг психик тузилишига боғлиқ бўлган ҳиссиётлари бутун тизимни ҳаракатга келтирувчи асосий мурувват ҳисобланади. Ҳиссиётларни бошқа рационал кечинмаларга қараганда тушуниш қийинроқ бўлади.
Парето социал ҳаракатнинг мантииқий ва мантиқий бқлмаган турларини кўрсатган. Улар ўртасидаги фарқни англаш учун эса олим социал ҳаракатни таркибий элеменларига ажратган. Булар ташқи кузатилган ҳаракат, унинг рационал асосланиши ва ҳаракатланувчи шахснинг психик ҳолати. Парето индивиднинг психик ҳолатини социал феноменнинг «объектив» асоси деб билган. Унинг субъектив асоси эса ҳаракатланувчи шахснинг рационал тарзда келтирган далил-исботларидир.
Паретонинг фикрича, социологларнинг асосий хатоси уларнинг воқеликнинг объектив томонидан кўра субъектив томонини ўрганишларидир. «Объектив» социологик тадқиқот эса шахснинг психик кўрсатмаларини ва улар асосида келиб чиққан «мантиқий бўлмаган» ҳаракатларни ўраганиши керак. Айнан шундай ҳаракат инсон ҳаётида кўп учрайди.
Паретога кўра, «Мантиқиқй бқлмаган» ҳаракат ўзига хос туйғулар мантиқига асосланади. Мантиқий ҳаракатдан фарқли ўлароқ улар инсоннинг онгли мушоҳадаси ва мулоҳазаси, балки ҳиссиётлари, яъни иррационал психик жараён маҳсули саналади. Мисол учун илоҳларнинг марҳаматига эришиш учун қилинган қурбонлик ва бошқа диний маросимлар орқали ўз мақсадига етишдир. Бу каби воситалар мақсад билан объектив тарзда боғлиқ эмас, шунинг учун унга етиштира олмайди.
«Мантиқий» ҳаракат эса, аксинча, ақл ва нормалар билан бошқарилади. Ҳис-туйғу ва иррационал ҳолатлар унга ётдир. Иқтисодиёт, фан ва қисман сиёсат соҳаси учун бундай ҳаракатлар одатий ҳисобланади. Мазкур ҳолатда восита ва мақсад ўзаро объектив мантиқ билан боғланади. Шунинг учун ҳам мақсадга етишишни таъминлайди. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда воситалар мақсадга мувофиқ (адекват) саналади.
Парето индивиднинг мантиқий бўлмаган ва иррационал табиатини инобатга олиб, инсоннинг хатти-ҳаракати ҳеч қачон моҳиятан кўринишига мувофиқ келмайди. Инсонлар ҳисиётли ва онгли мавжудот бўлгани учун ҳиссиёт ва ақл ўртасидаги зиддият келиб чиқади. Парето ҳеч иккиланишсиз ҳисларни биринчи ўринга ққйган. Чунки у инсоният тарихини ҳаракатга келтирувчи асл куч сифатида инсон ҳиссиётларини кўрганди.
4. Парето инсон фаолиятининг эмоционал соҳасини социологик тизимининг асосий бўғини эканини таъкидлаган ҳолда у фақатгина маълум ҳаракатларда намоён бўлган ва шу асосда таснифланадиган эмоцияларни эътиборга молик деб айтган. Улар ўзгармас, доимий ва шунинг учун «социал мувозанатни аниқловчи» элементлар ҳисобланади. Парето бу элементларни ўзига хос тарзда номлаган ва уларни таржима қилиш етарлича мушкул — «резидуи» (residui). Бу сўз кимё фанида «қолдиқ» ёки «чўкинди» маъноларини ифодалайди.
«Қолдиқ»лар ҳис-туйғу, эмоция, эҳтирос, инстинкт, психик ҳолатлар ва мойилликларнинг асоси сифатида туғма, табиий ва ташқи омиллар таъсирига берилмаслик характерига эгадирлар. Улар ички биологик импульслар саналиб, инсон социал ҳаракатини аниқлаб беради. Бир қанча таг гуруҳларга бўлинган олти асосий «қолдиқ» гуруҳлар асосида Парето инсоннинг турли-туман ҳаракатларини тушунтириб беришга интилган. У тарихий ҳаракатларни янада тизимлаштириш оқибатида биринчи икки «қолдиқ»нинг ўрнини юқори баҳолаган.
Биринчи гуруҳ - «комбинациялар инстинкти». Паретонинг фикрича, у барча социал ўзгаришларнинг асосида ётади. Бу инсоннинг териш, жойини алмаштириш, нарсаларни комбинациялашга бўлган ички психологик мойиллиги бўлиб, мазкур ҳаракатларни инсон биринчидан, қониқиш олиш, иккинчидан, бундан тийилиб туролмагани учун бажаради.
Иккинчи гуруҳ - «агрегатлар доимийлиги». Қачонлардир қарор топган алоқаларни қувватлаш ва сақлашда намоён бўлади. Бу консерватив туйғу янгиликка қаршилик, исталган ўзгаришларни нисбатан душманлик кайфиятида кутиб олиш кабиларда намоён бўлади.
«Қолдиқ»ларнинг бошқа гуруҳларига Парето инсоннинг ижтимоий ҳаракатларда ўз туйғуларини кўрсатиш, ижтимоийлик, мулкка эгалик туйғуси ва жинсий инстинкни киритган.
У инсон психикасининг ҳиссиётга доир соҳасини асосий ўринга қўйиб, шу асосида ўзининг идеология, социал стратификация ва элита назарияларни яратди.
5. Паретога кўра, социал тизимнинг жиддий элементи социал гетерогенлик бўлиб, индивидларнинг аввал бошдан нотенглиги билан аниқланади. У ёки бу социал гуруҳнинг хусусиятлари унинг аъзоларининг қобилияти ва истеъдодига боғлиқ, бу эса гуруҳнинг жамиятда тутган у ёки бу поғонаисни белгилайди. Ўз соҳасида юқори натижаларга эга бўлган гуруҳни Парето элита номи билан атайди. Элита - бу аҳолининг танланган қисми бўлиб, аҳолининг қолган қисми уларга мослашиб, унинг рағбатига интилишади. Ўз навбатида элита икки қисмга ажралади. Биринчиси бевосита ёки билвосита жамиятни бошқаришда иштирок этиб, «хукмрон элита» номини олган. Бошқа қисми эса бошқарувда иштирок этмайди, балки санъат ва илмий соҳаларда фаолият олиб боради. («бошқармайдиган элита»).
Элита ва ноэлита мос равишда жамиятнинг юқори ва қуйи қатламларини ташкил этади. Қуйи қатлам вакилларининг энг иқтидорлилари «юқори»га кўтарилишади ва боқарувчи элита қатламини тўлдиради. Ўз навбатида элита вакиллари «қуйи»га тушишади. Бу ерда Паретонинг фикрлари Тард, Лебон, Москаларнинг жамиятни ихтирочи ва тақлидчилар, сардорлар ва омма, хукмдорлар ва бўйсунувчиларга ажратувчи назарияларига ўхшашлиги яққол кўринади.
Элита циркуляцияси - бу гетероген жамият аъзолари ўртасидаги ўзаро алоқалар жараёни бўлиб, Парето буни пирамида шаклида тасвирлаган. Бунда элита пирамиданинг юқорисида жойлашади. Элита исталган вазиятда ўзини совуққон тута билиши, ҳисоб-китоб, бошқаларнинг нимжон ва таъсирланувчи томонларини кўраиш ва ўз манфаати йўлида ишлата олиш каби хусусиятларга эга бўлади. Оддий омма эса одатда эмоция ва ҳиссиётга берилувчан бўлади. Бу жамиятнинг икки қисмга ажралишини асослаб беради. Билимга эга бўлганлар ҳиссиётни биринчи ўринга қўювчиларни бошқаришади. Чунки уларнинг ҳараатлари ақл асосида бўлгани учун доно саналади.
Парето бошқарувчиларнинг икки асосий сифатини кўрсатади: ишонтириш, ўз фикрига оғдириш, инсон эмоцияларини манипуляция қилиш ва керак бўлган вазиятларда куч ишлата олишдир. Мазкур қобилиятлар бир-бирини инкор этади. Хукмдорлар куч ёки келишув, ишонтириш орқали бошқаришади. Келишув ва куч бутун тарих давомида бошқарув қуроли сифатида намоён бқлган.
Хукумат эмоцияларни қанчалик яхши ишлата олса, унинг сиёсати шунчалик муваффаққиятли бўлади. Парето бўйича, мазкур тамойил исталган сиёсий муваффаққиятни таъминлайди. Куч ишлата олмаган элита ўзига нисбатан кучлироқ, журъатли ва зўравонлик ишлата оладиган элитага ўринини беради.
Тинч даврда хукмрон элитанинг алмашиш механизми социал мобиллик саналади. Бошқарувчи синф қанчалик «очиқ» бўлса, унинг «соғлиги» кучли бўлади ва ўз хукмронлигини сақлайди.
Элита циркуляцияси секин кечса, юқори қатламда кучсизлик, нимжонлик, таназзул ва тушиш элеменлари кўрина бошланади. Мазкур қатламлар элитар ҳолатни таъминловчи психик хусусиятларни йўқота бошлайди ва зўравонлик қилишда ожилик билдиради. Қуйи қатлам орасида жамиятни бошқаришга қобилияти бўлган индивидлар пайдо бўлади. Улар зўравонлик воситасида ҳокимиятни эгаллаши мумкин. Аммо янги шаклланган синф ҳам ўз навбатида кучсиз, нимжонлашади ва бошқариш хусуситяини йўқотади. Мазкур элита йўқотган қудратини қуйи синфдан қобилиятлиларини олиш ёки кераксиз бўлиб қолган аъзоларини жисмонан йўқотиш орқали қайта тиклаши мумкин. Аммо бу амаллар ҳам фойда бермаса, қуйи қатлам вакиллари орасида юқори синф мақомига муносиблар пайдо бўлади. Натижада инқилоб даври бошланади. Унинг асосий мақсади хукмрон элита таркибини ўзгартиришдан иборат. Элитанинг кўтарилиш ва тушиш, юксалиш ва пасайиш даврлари керак ва иложсиз ҳолатдир. Элитанинг алмашиши инсоният жамияти мавжудлигининг қонунияти саналади.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish