Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet12/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

Г еорг Зиммель
режа:

  1. Георг Зиммелнинг ҳаёти ва ижоди

  2. Социологиянинг усули, предмети ва вазифалари

  3. Формал социология



1. Зиммел социологияси тарихчи ва назариётчи олимлар томонидан турлича баҳоланади. Кимдир унинг ғояларини буткул рад этса, бошқалар унинг назариялари социология ривожига етарли даражада туртки берган деган хулосага келишган.
Георг Зиммель 1858 йилнинг 1-мартида Берлин шаҳрида дунёга келган. Гимназияни битиргач, у Берлин университетига ўқишга киради. Мазкур билим даргоҳида машҳур тарихчи олимлар Моммзен, Дройзен ва Трейчке, психологлар Лацарус, Штейнталь ва Бастиан, файласуфлар Харм ва Целлер дарс беришган. Уларни Зиммелнинг фикрлари шаклланишида маълум маънода ҳиссалари бор.
1881 йил у И. Кантга аталган диссертацияси туфайли фалсафа бўйича докторлик даражасини олган. Тўрт йил ўтиб эса Зиммель приват-доцент мақомини олади. 15 йилдан кейин у экстраординар (ноштат) профессор сифатида фаолиятини олиб боради. 1914 йилдагина Зиммель Страсбург университетида тўлиқ профессорлик лавозимида ишлашни бошлайди.
У бу ерда мантиқ, фалсафа тарихи, метафизика, этика, дин фалсафаси, санъат фалсафаси, социал психология, социология ва Кант, Шопенгауэр, Дарвин бўйича махсус курсларни ўқитган. Зиммель 26 сентября 1918 йилда вафот этган.
Зиммель ижодини адекват тушунишда уч нарса тўсқинлик қилади. Булар олимнинг фикрлар эволюциясининг ўта мураккаблиги, қизиқишларининг кенглиги ва хилма-хиллиги, кўп асарларини систематик эмас,балки эссе шаклида битилгани билан изоҳланиши мумкин.
Зиммель нафақат социолог, маданият фалсафасининг йирик намоёндаси, санъат назариётчиси бўлган. У социал психология, этика, сиёсий иқтисод, шаҳар, дин ва жинс социологияси каби соҳаларда ижод қилган. Зиммел изланишлар олиб борган ҳар бир соҳасида ўз социологик қарашини тўлдирган ва аниқлаштирган жиҳатларни топган. У ўз фикрларини камдам-кам тарзда системалаштирган. Шунинг учун унинг социологик концепцияси турли мақола, эссе ва асарлари бўйича ёйилган деса ҳам бўлади.
Аслини олганда Зиммель кўриб чиққан барча муаммолар ва унинг қизиқишлари социологиянинг предмети, усули ва вазифалари борасидаги тасаввурлари орқали бир бутунга бирлаштирилган.
Георг Зиммелнинг асосий асарлари:

  1. «Социал дифференциация. Социологик ва психологик тадқиқот» (1890)

  2. «Тарих фалсафаси муаммолари» (1892—1893)

  3. «Аҳлоқшуносликка кириш» (1892—1893)

  4. «Пул фалсафаси» (1900)

  5. «Дин» (1906)

  6. «Социология» (1908)

  7. «Маданият социологияси» (1911)

  8. «Гёте» (1913)

  9. «Рембрандт» (1916)

  10. «Социологиянинг фундаментал саволлари» (1917).

2. Зиммелнинг фикрича, социология ижтимоий фанлар бугунги кунга қадар ўрганмаган тадқиқот объектини эмас тадқиқ этмайди, аммо у барча фанлар учун янги йўл – фан усулини аниқлайди. Бошқача айтганда у бошқа фанлар усуллари воситасида таҳлил қилиб бўлмайдиган қонуниятларни аниқлаш ва англашни ўзига мақсади қилиб олган. Турли фанларда ишлатиладиган социологик усулнинг тугал мақсади ижтимоий фанларнинг умумий предметидан социологиянинг предметига айланадиган ўзига хос омиллар- «социациялар соф шакли»ни аниқлашдан иборат. Социацияларнинг соф шакли аниқлангач, уларнинг тартибланиши ва системалаштрилиши, тарихий ривожланиш шароитида уларнинг психологик асосланиши ва тасвирлаб берилиши босқичи амалга оширилиши назарда тутилган.
Турли ижтимоий фанлар доирасида социологик усулниг қўлланилиши, яъни уларнинг анъанавий предмети доирасида ўзига ҳос қонуниятларни аниқлашни Зиммель умумий социология деб атаган.
Социацияларнинг соф шаклини тасвирлаш ва системалаштиришни эса соф ёки формал социология деб номлаган. Соф социология турли ижтимоий соҳа тадқиқотчиларига ўрганиш предметларига социология нуқтаи назардан ёндашиш, муаммоларни қўйиш ва уларни ечишда йўналиш кўрсатиши керак эди. У «алоҳида социал фанларнинг билиш назарияси» сифатида бошқа ижтимоий фанларга нисбатан методологик вазифани бажариши лозим. Социал билиш тизими ўз ичига икки фалсафий фан: социологик билиш назарияси ва социал «метафизика»ни қамраб олган.
Шундай қилиб, Зиммель умумий, формал ва фалсафий социологиядан иборат уч босқичли социал билиш концепциясини яратди. Унинг мазкур дастури ўз даври учун етарлича прогрессив характерга эга эди. Унинг пайдо бўлиш даври социологиянинг институтлашуви ва касб сифатида шаклланаётган даврига тўғри келди. Шунинг учун социологиянинг ўрганиш предмети долзарб масала ҳисобланган.
Зиммелнинг фикрича, унинг концепцияси ижтимоий фанлар ва социология ўртасидаги фанлараро муносабатларни қатъий белгилаш имконини берган. Шу билан биргаликда у социологиянинг фан сифатида бир бутунлиги ва ижтимоий фанлар бирлигини таъминлаган.
3. Форма (шакл) ва у билан чамбарчас боғлиқ таркиби Зиммелнинг соф, яъни формал социологиясининг асосий тушунчалари ҳисобланади. У ўзининг нисбатан эрта ёзилган асарларидан бирида жамият тарихини психик ҳодисалар тарихи сифатида баҳолаган. Шу билан биргаликда у ҳар бир психик ҳодисани икки жиҳатан кўриб чиққан: психик акт сифатида (истак, хотирлаш, тасдиқ) ва ҳар бир акт нима билан боғлиқлиги, яъни нима эсланиши, тасдиқланиши ва ҳаказолар. Зиммелнинг фикрича, психик актнинг охирги жиҳати эътиборга олинмаса, онгнинг объектив, яъни психологик бўлмаган мазмунини олиш мумкин.
Ўз навбатида шакл у бажарадиган вазифаларга кўра аниқланади. Зиммел шу ўринда қуйидаги вазифаларни кўрсатган:
1) шакл бир бутунни ташкил этувчи бир нечта таркибий элементни ўзаро нисбатлайди, боғлайди;
2) бир шаклга кирган тарикибий элементлар ўзаро бирикиши билан бошқа шакллардан ажралиб туришади;
3) шакл унинг таркибига кирган элементларни бир структурага келтиради.
Социологияда эса шакл ва таркиб нисбатини «материя»нинг социал муносабатлар, яъни индивиднинг мақсадлари, интилишлари, эҳтиёжларига ва ўзаро социал муносабатлар тузилиши нисбатида қўлланилган.
Формал социологиянинг вазифаси яхлит социал ҳодисани иккига ажратиш эмас, балки жамиятни инсонлараро, индивидлараро ҳодиса сифатида ўрганишдир. Бошқача қилиб айтганда, социация шакли қиёсланган ҳолда тарихий жиҳатдан таркибий тасвирлаш объектига айланиши керак эди.
Зиммелнинг мақсади социал шаклларнинг умумий таснифини яратиш эмасди. Аммо у социал ҳаётнинг кўп жиҳатларини ўрганиб, уларни «реал» ҳаётдан олинган шакллар сифатида ажратиб кўрсатди: ҳукмронлик, буйсуниш, рақобат, меҳнат тақсимоти, партияларнинг ташкил топиши кабилар шунга мисол бўлади. Айтиб ўтилган барча шакллар Зиммелнинг назарида, ўзига хос гуруҳ ва социал ташкилотларда ишлаб чиқилади ва ўзига хос маъно билан йўғирилади. Ўз навбатида социал ташкилот ва гуруҳлар ҳам шакл сифатида талқин қилиниши мумкин. Давлат ёки диний ташкилот, иқтисодий уюшма, фитначилар гуруҳи, оила ва мактаб кабилар бунга мисол бўлади. Зиммель мазкур шаклларни ўрганган ҳолда олинган билимларни «Социология» номли асарига бирлаштирган.
Зиммелнинг социал жараёнларни шакл сифатида таҳлил қилганини унинг мода ҳодисасини ўрганишида кўришимиз мумкин. Унинг назарида мода бир вақтнинг ўзида ҳам тақлид, ҳам индивидуализацияни тақазо этади. Модага риоя қиладиган одам ўзини бошқалардан ажратиши билан шу пайтнинг ўзида бирор – бир табақа ёки гуруҳга тегишли эканини намойиш этади. Олим моданинг индивидуализациясиз мавжуд бўлмаслигини айтади ва буни примитив жамиятлар мисолида исботлайди. Бундай жамиятларда максимал даражада бир хиллик кузатилган. Демак, ўзини бошқалар орасидан ажратиб кўрсатишга интилиш бўлмас экан, мода ҳам мавжуд бўлмайди.
Худди шунга монанд равишда нисбатан кичик гуруҳ вакиллари томонидан бошқариладиган жамиятларда бошқарувчи олигархия вакиллари бир хил ва одми кийимлар кийишади. Чунки ўзларини омма олдида кўз-кўз қилишдан қочишади. Моданинг тақлид ва гуруҳга тегишли бўлиш хусусиятини эса гуруҳий нормалар инқирозга юз тутган жамиятларда моданинг йўқлиги билан исботланган. Мисол учун Флоренцияда XIV асрда ҳар бир одам ўзининг кийиниш услубига эга бўлган. Чунки гуруҳ бўлиб бирлашишга интилишнинг йўқлиги, моданинг вужудга келишини тақазо этмаган.
Зиммель моданинг борган сайин кенг тарқалишини эски ва эътиқод деб қабул қилинган қарашлар ва анъаналарнинг таназзулга учраши билан изоҳлаган. Натижада вақтинча ва ўтиш даври шакллари уларнинг ўрнини босмоқда. Аммо у ёки бу аниқ моданинг вақтинчалик бўлишига қарамай у социал шакл сифатида ўзига хос доимийликка эга, яъни мода ҳар доим маълум шаклда мавжуд бўлади.
Зиммел тадқиқ этган иккинчи социал шакл социал тип бўлиб, у инсоннинг маълум муносабатларга киришиб, ўзига хос хусусиятларга эга бўлишини назарда тутади. Мазкур хусусиятлар инсон моҳиятини белгилаб, муносабатлар қандай бўлишидан қатъий назар доим намоён бўлади. Зиммел камбағал, орсиз, енгилтаг аёл, аристократ каби социал типларни ўрганган.
Мисол учун аристократ социал типи икки бир-бирига қарама-қарши бўлган характеристикаларни бирлаштирган. Бир томондан у бутунлигича ўз гуруҳига, сулоласи анъаналарига бўйсунади. Чунки у мазкур сулоланинг аъзоси ва давомчиси ҳисобланади. Бошқа томондан эса у мустақилликка интилади.
Зеро, куч, эркинлик ва шахсий масъулият аристократияга хос бўлган анъанадир. Зиммел ўрганган учинчи социал шакл ривожланиш модели бўлиб, унда гуруҳ аъзоларининг кўпайиши натижасида унинг аъзоларининг индивидуаллиги ортиб боради. Олимнинг ёзишича, гуруҳнинг борган сари кенгайиши, унинг аъзолари ўратсидаги ўхшашликнинг тобора камайиб, йўқолиб боришига олиб келади. Индивидуалликнинг ўсиб бориши эса ўз навбатида гуруҳ деградациясига сабаб бўлади. Ва аксинча, гуруҳ қанчалик кичик бўлса, аъзоларининг индивидуаллик даражаси шу қадар паст бўлади.
Инсониятнинг тарихий ривожланиш жараёни индивидуалликнинг ортиб бориши билан изоҳланади. Йирик оилалар тенг ҳуқуқли индивидлар ва нуклеар оилалар, цехлар ва қон-қариндошлик ташкилотлари эса юқори индивидуалликка асосланган фуқаролик жамиятлари билан ўрин алмашади.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish