Ўзбекистон республикаси олий ва ў



Download 1,08 Mb.
bet9/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

З игмунд Фрейд
режа:

  1. Зигмунд Фрейднинг ҳаёти ва ижоди

  2. Психоанализнинг яралиши

  3. Эркин ассоциациялар усули

  4. Тушлар таъбири



1. Буюк олимнинг тўлиқ исми Сигизмунд Шломо Фрейд. У Якоб Фрейд ва Амалия Натансон оиласида дунёга келган. «Менинг ҳаётим ва психоанализ» мақоласида Зигмунд Фрейд шундай ёзган: «Мен 6 май 1856 йилда Фрейбургда Моравияда, ҳозирги Чехославакиядаги кичик шаҳарчада туғилганман. Менинг ота-онам яҳудий ва менинг ўзим ҳам яҳудийман. Отам тарафидан бўлган қариндошларим ҳақида шуни биламанки, улар Рейн ерлари, яъни Кёльнда яшашган. XIV ёки XV асрларда яҳудийларнинг навбатдаги таъқиб қилиниши туфайли оила Шарққа кўчиб ўтган ва XIX аср мобайнида Литвадан Галиция орқали немис тилда сўзлашувчилар ерларига, Австрияга келишган».
Якоб Фрейд 1815 йил Галициядаги Тисмениця шаҳарчасида туғилган ва у ерда ҳаётининг илк 25 йилини ўтказган. У ўша ерда уйланиб, Фрейднинг икки акаси - Эммануэл ва Филипп туғилишган. Амалия Натансон эса Украинада Брода шаҳрида дунёга келган, аммо Одессада яшаган.
Ҳаётининг кўп қисмини Фрейд Венада ўтказади. 17 ёшида у гимназияни аъло даражада битирган, 1873 йил кузида эса Вена университетига ўқишга қабул қилинган. 1876 йил мартида Фрейд ўқишдаги муваффақияти учун стипендияга эришади ва бу унга Триестдаги лабораторияда ишлаш имконини берган. Мазкур лабораторияни ташкил этган профессор Карл Клаус Фрейдга ўз тадқиқотларида иштирок этиш имконини беради.
1938 йил Австриянинг Германияга қўшилишидан сўнг нацистларнинг яҳудийларни тақиб қилиши бошланди. Фрейд қийин вазиятда қолади. Унинг қизи Аннани ҳибсга олишади, Фрейдни эса гестапода сўроқ қилишади. Шундан сўнг олим Учинчи рейхни тарк этишга қарор қилади. Аммо ҳукумат уни мамлакатдан чиқаришга ошиқмасди. У гестапонинг таҳқирловчи ташаккур хатига имзо қўйишга ва рейх ҳукуматига Германияни тарк этиш учун 4000 доллар тўлашга мажбур бўлган. Фрейд бемори ва шогирди бўлмиш Гречия ва Дания маликаси Мари Бонапартнинг ёрдами туфайлигина рафиқаси, қизи ва ўз ҳаётини сақлаб, Лондонга кетишга муяссар бўлган. Фрейднинг икки опаси эса концентрацион лагерга жўнатилиб, 1942 йил ўша ерда вафот этишган.
Чекиш оқибатида келиб чиққан оғиз бўшлиғи саратонидан азият чеккан олим 1939 йил даволовчи шифокори ва дўсти Макс Шурдан эвтаназияни амалга оширишни сўраган. Эвтаназия, яъни беморнинг ҳоҳишига кўра уни оғриқлардан фориғ қилиш учун абадий ухлатиш ғояси ўша кезларда жуда машҳур бўлган. Фрейд катта миқдордаги морфин моддасининг унга қилиниши оқибатида 23 сентябрь 1939 йил оламдан кўз юмди.
Зигмунд Фрейднинг асосий асарлари:

  1. «Тушлар таъбири» (1900)

  2. «Леонардо да Винчининг эрта хотираларидан бири» (1910)

  3. «Тотем ва табу» (1913)

  4. «Психоанализнинг ўтказилиши бўйича мърузалар» (1916-1917)

  5. «Лаззатланиш тамойилининг нариги томони» (1920)

  6. «Моисей ва монотеизм» (1939)

2. XIX аср сўнгида психология ва психиатрия навбатдаги инқирозни бошдан кечирарди. Янги илмий даволаш ва текшириш усуллари гипнотик ишонтириш усули билан боғлиқ эди, психик бузилишлар эса ноаниқлиги билан ажралиб турарди. Чунки мазкур касалликнинг қатъий назарияси бўлмаган. Фрейднинг ҳамкасби веналик психиатр Йозеф Брейер жазава муаммолари билан шуғулланиб, олимни инсоннинг руҳий касалликлари беморнинг психикаси бошдан кечирган жароҳатловчи кечинмалар билан бевосита боғлиқлиги фикрининг туғилишига туртки беради.
Кўп олимлар тушларни ўтмишдаги воқеаларнинг механик хотира туфайли бириккан тизими ёки маъносиз фантастик образлар сифатида тушунишган бўлишсада, Фрейд тушни шифрланган хабар деб билган. Тушнинг у ёки бу қисми билан боғлиқ бўлган ассоциацияларни таҳлил қилиш орқали Фрейд беморнинг руҳий касаллигининг этиологияси ҳақида фикр юритган. Чунки беморлар ўз касаллигининг келиб чиқиш сабабини билишганида одатда тез тузалиб кетишади.
Фрейд ёшлик кезларида гипноз ва ундан руҳий касалларга ёрдам беришда фойдаланишга қизиқади. Кейинчалик эса у гипноз усулидан воз кечади ва эркин ассоциациялар усули ҳамда тушлар таҳлилини амалиётда қўллай бошлайди. Мазкур методлар Фрейд психоанализининг асоси ҳисобланади. Фрейдни жазава (истерия) ҳолати ҳам қизиқтирган. Бугунги кунда уни конверсион синдром деб аташади.
Илк бора Фрейд «психоанализ» тушунчасини 30 март 1896 йил Неврологик Журналда чиққан француз тилидаги неврозларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги мақоласида ишлатган. 1900 йилда у ўзининг илк мустақил асари «Тушлар таъбири»ни чиқаради. Мазкур асар беморнинг тушларини ўрганиш орқали невроз ҳолатини таҳлил қилишга бағишланган. Эркин ассоциациялар усулини қўллаган ҳолда у беморларнинг кўпчилигида неврозларнинг асосий сабаби бостирилган жинсий майиллар (либидо) деган хулосага келган. Либидо ривожланишининг бузилиши натижасида у қондирилмайди ва психик касалликлар тарзида намоён бўлади. Қондирилмаган майил, шунингдек, ножинсий мақсадларга йўналтирилиши мумкин (сублимация). Мазкур концепцияга мувофиқ бостирилган жинсий истаклар нафақат туш ва невроз ҳолатларида, балки адабиёт, санъат ва бошқа инсон онги маҳсулларидан намоён бўлиши мумкин.
Фрейднинг 1920 йилгача ёзилган асарларида неврозлар онгсиз равишдаги «лаззатланиш тамойили» ва онгли ҳолдаги ўзини ҳимоялаш ҳисси ўртасидаги зиддият туфайли келиб чиқади дейилган. «Мен ва У» асарида Фрейд инсон психикасида уч таркибий компонентни ажратади — У (Ид), Мен (Эго) ва Суперэго. «У» онгсиз майил, қизиқиш, интилишларни ўз ичига олади. «Мен», аксинча, реаллик тамойилидир. «Суперэго» эса инсоннинг социал нормаларни ўзлаштириши натижасида пайдо бўлади. Мазкур социал нормалар ҳам инсон психикасида онгсиз даражага ўтиб, виждон ва айбдорлик каби туйғуларнинг келиб чиқишаига олиб келади.
3. XIX аср танқидий тафаккурига қарама-қарши тарзда Фрейд психик жараёнларни кузатишда онглининг назоратчи ролидан воз кечишни таклиф қилди. Унинг фикрича, онг у қадар муҳим ҳисобланмаган бегона фикрларни улар тадқиқотчининг диққат марказига тушгунга қадар олиб ташлайди. Аммо тадқиқотчи учун руҳий жараённи ўрагнишда айнан шу фикрлар муҳим аҳамият касб этиши мумкин.
Фрейд шунинг учун эркин ассоциациялар усулидан фойдаланди. Бунда беморлар ўзларини бўш қўйиб, ҳаёлларига нима келса, ўшани айтишлари керак бўлган. Фрейд фикрича биринчи, тасодифий фикр тадқиқотчи учун айнан керак бўлиб, у хотираларнинг ёддан кўтарилган давоми ҳисобланади.
Кейинчалик, у бу ҳар доим ҳам шундай бўлмаслиги мумкин деб айтиб ўтади. Беморда пайдо бўлган фикр ёддан кўтарилгани билан айнан бир хил бўлмаслиги унинг руҳий ҳолати билан изоҳланган. Бемор майилни ҳис қилганида унда икки қарама-қарши куч ҳаракатланади: бир томондан унинг онгли равишда унутилган нарсани эслашга интишиши ва иккинчи томондан эса бунга қаршилик.
4. Фрейд тушлар орқали жадал психик ҳаёт очилади деб ўйлаган. Тушлар таҳлили ундаги ҳар бир тушда мавжуд бўлган яширин маъно ва англанмаган ҳақиқатни очиб беришдан иборатдир. У қанчалик чигал бўлса, у шунчалик кўп маъно англатади. Мазкур ҳодиса психоанализ тилида қаршиликлар деб аталади. Қаршиликлар, яъни тўсиқлар воситасида онгсизлик ўзини ҳимоялайди. Қаршиликлар онгсизликни тушунарсиз, хавотирли фикрларни эса шаклан ўзгартириш (деформация) орқали онгли дунёдан ажратади. Тушлар яширин истак ва ҳоҳишларни турли белгилар орқали намоён қилади. Болаларнинг тушларида унинг ҳақиқиқий ва яширин моҳияти ўртасидаги фарқ деярли бўлмайди.
Фрейднинг «Тушлар таъбири» асари туш инсон ҳаётининг давоми эканини исботлайди. Унинг мазкур асардаги бош фикри қуйидагидан иборат: туш ташқи томондан тушунарсиз ва ундаги воқеалар ўзаро боғланмаган бўлгани учун, кўпинча, ғалати ва хатто фантастик деб баҳоланади, аммо аслида у фақатгина психоанализ воситасида аниқланадиган муҳим маънога эга.
Фрейд яқинлари, дўстлари, беморлари ва ўзининг тушларини тадқиқ этиш натижасида тушлар кўпинча, кун давомида инсон бошдан ўтказган воқеа ва ҳодисалар асосида бўлади деган хулосага келган. У туш элементлари инсон тажрибаси маҳсули бўлиб, унинг онгсизлигига туширилганини исботлайди. Мазкур элементлар орасида у Эдип комплексини болалар ҳаётида муҳим ўрин тутуишини кўрсатган. У яқин одамларнинг вафот этиши содир бўлган тушларда намоён бўлади. Эдип комплекси болаларнинг қарама-қарши жинс вакилларига интилиши ва ўз жинсидагидан қўрқиши билан характерланади. Ҳаётда у психик зиддиятларда намоён бўлади. У тушларда боланинг ўз ота-онасига ўлим тилашида кўриниши мумкин.



Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish