Ўзбекистон республикаси олий ва ў


Юқоридаги икки тур муносабатларининг асосини икки турдаги ирода ташкил этади. Тённис уларни Wesen



Download 1,08 Mb.
bet11/31
Sana16.04.2022
Hajmi1,08 Mb.
#557928
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
2 5193020051078251072

3. Юқоридаги икки тур муносабатларининг асосини икки турдаги ирода ташкил этади. Тённис уларни Wesenwille ва Kurwille деб номлаган. Биринчиси — бу моҳият иродаси, яъни бутунлик иродаси бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг исталган жиҳатини аниқлаб беради. Иккинчи иродада эса интеграцияловчи омил ўзгача кўринишда бўлиб, ижтимоий ирода нимжонлашади ва бир қанча алоҳида шахсий иродаларга бўлиниб кетади.
Тённис инсон хатти-ҳаракати психологик ирода иштирокисиз бўлмайди деса ҳам унинг концепцияси психологик маънога эга эмас. У социологияни рационалистик жиҳатдан тушунтирган ва бу унинг индивид социал хатти-ҳаракатини тушунтиришида ҳам ўз ифодасини топди. Тённис социал ҳаракатни таҳлил қилишда Макс Вебер киритган социал ҳаракат типологиядан (мақсадга йўналтирилган, қадриятли рационал, аффектив, анъанавий) фойдаланган. Унга кўра, мақсадга йўналтирилган социал ҳаракамат асосида Kurwille иродаси, қолган уч социал ҳаракат турида эса Wesenwille намоён бўлади. Демак, Тённис икки турдаги иродани онгнинг рационал фаолияти орқали ажратган.
4. Тённиснинг асосий асари бўлмиш «Жамоа ва жамият» олимнинг ўзи томонидан бекорга «Маданият фалсафаси назарияси» деб аталмаган. Унда ишлаб чиқилган «жамоа» ва «жамият» тушунчалари унинг формал социологияси концепциясининг яратилишидаги илк қадам эди. Олимнинг ўзи формал социологияни соф социология деб номлаган. Тённис индивидлар манфаатлари ва қизиқишларидан холи, яъни формал социология универсал ва умумаҳамиятга эга бўлган социал билишга етиш имконини беради деб ўйлаган.
Рационалистик методологиянинг биринчи талаби мантиқий қатъий тадқиқотни таъминлаш мақсадида социал ҳодисаларни объективлаштириш эди. Объективлаштириш қуроллари сифатида мавҳумлаштириш, идеаллаштириш, идеал типларни яратиш намоён бўлган. Олинган типлар абсолютлаштирилмаган, балки улар ўзига хос «намуна» сифатида кўрилиб, реал ҳаёт унга кўра таққосланган ва социологик жиҳатдан ўрганиш имкони пайдо бўлган.
Тённис ўз социологиясини асослаган бошланғич идеализация ўз ичига икки мавҳум тушунчани олган. Жамоа ва жамият олимнинг социал формалари таснифининг асосий мезонларига айланган. Умуман олганда, Тённис шу каби мезонларнинг тартибланган тизимини яратмоқчи бўлган.
Шунга кўра, социал ҳаёт шакллари ва ижтимоий моҳият уч типга ажратилган:
1) социал муносабатлар;
2) гуруҳлар;
3) корпорация ёки бирлашмалар.
Социал муносабат фақатгина муносабат иштирокчилари томонидан англанган ёки ҳис қилинганида эмас, балки унинг зарурият эканлиги тушунилиб, оқибатда иштирокчиларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқланганида мавжуд бўлади. Бошқача қилиб айтганда, социал муносабатлар – бу объектив характерга эга бўлган муносабатлар.
Иккидан ортиқ инсон иштирокидаги социал муносабатлар «социал давра»ни ташкил этади. Социал давра муносабатлардан гуруҳга ўтиш босқичини ташкил этади. Гуруҳ унинг аъзолари мазкур индивидлар бирлашувини онгли равишда маълум мақсадга етишиш йўлида зарурий деб топганида ташкил топади. Кейинчалик мазкур гуруҳда ички ташкиллаштириш, яъни аъзолар функцияларининг тақсимланиши жараёни кечиб, мазкур социал формани корпорация ёки бирлашма деб аташ мумкин.
Муносабат, гуруҳ ва бирлашмага таснифлашда инсон муносабатларининг «ҳукмронлик - биродарлик» мезонини қўлланган. Шундан кейингина таснифлаш натижасида олинган типлар нисбатан йирик «жамоа» ва «жамият»га хослик мезонлари бўйича ажратилади.
Тённис социал нормаларни ҳам таснифлаган. Унга кўра, социал нормалар қуйидаги турларга ажралади:
1) социал нормалар
2) ҳуқуқий нормалар
3) ахлоқий нормалар.
Социал нормалар келишув ва конвеницияга асосланган энг умумий тартибдаги нормалардан ташкил топади. Тартиб нормалари фактларнинг норматив кучига таянади. Тённис ҳуқуқни одатлар ёки формал қонунчилик асосида ташкил топади дейди. Ахлоқ эса дин ёки жамоатчилик фикри асосида пайдо бўлади. Кўрсатилган барча норматив нормалар ўз навбатида «жамоа» ва «жамият»га хос бўлганларга бўлинади. Барча турдаги нормаларнинг фарқлари «идеал-типик» ёки аналитик характерга эга. Реал ҳаётда улар соф ҳолда учрамайди. Барча социал формаларнинг норматив тизимлари нормалар, тартиб, ҳуқуқ ва ахлоқдан ташкил топади.
5. Доимий равишда ажратиб кўрсатилган формалар жамоа ва жамиятга хослиги жиҳатидан ажратилмаганида, юқорида келтириб ўтилган барча типлар нотарихий ва мавҳум характерга эга бўларди. Мазкур тамойилнинг аниқ социал ҳодисалар таҳлили учун қўлланилиши тарихий ривожланиш воқеаларини пайқаш ва концептуал ёритиш имконини берди. Юқорида келтирилган таснифларнинг, жумладан, жамоа ва жамият тушунчаларининг амалий аҳамияти анна шундан иборат эди.
Социал феноменларни уларнинг ривожланиши нуқтаи назаридан таҳлил қилишни Тённис амалий социология деб атаган. Амалий социология Тённис давомчилари томонидан «тарихнинг илмий фалсафаси» сифатида ўрганилади. Олимнинг ўзи эса амалий социологиянинг мақсадини нисбатан тор доирада ифода этган.
Агар соф социология социал ҳодиса, жараёнларни тинч, яъни статик ҳолатда тушуниш ва тасвирлаш билан шуғулланса, амалий социология динамик ҳолат, яъни уларни ҳаракатда тадқиқ этади. Тённис амалий социологиянинг усули сифатида тушунчалар антиномияси тамойилини кўрсатган. Социал муносабатларнинг асосида ётувчи ирода ва ақлнинг диалектик алоқадорлигида Тённис кўпроқ ақлни биринчи ўринга қўяди. Чунки жамият ривожи рационалликнинг ўсиб бориши эвазига содир бўлади. Ижтимоий ривожланишнинг жамоадан жамиятга томон бориши шу билан изоҳланади.
«Рационалликнинг пайдо бўлиши, деб ёзади Тённис, - жамоа ёки биргаликда яшашнинг нисбатан қадим шакли асосида жамиятнинг пайдо бўлишига олиб келади». Шу нуқтаи назардан, Тённис муҳим тарихий материални турли социал тизимларнинг ривожланиш динамикаси орқали ўрганади, замонасининг социал муаммоларини тадқиқ қилади.
6. Фанни позитивистик жиҳатдан тушуниш унинг сиёсатдан мустақил бўлишини тақазо этарди. Тённис ўз ижодида социология ва сиёсат муносабатларига кенг эътибор қаратган. Муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотларнии бекитиш ёки улардан қочиш социал қадриятларни ўрганишдан бош тортиш дегани эмас. Тённис айнан маълумотларнинг социологик, илмий, объектив ўрганилиши сиёсатга сиёсий фаолиятнинг илмий ишлаб чиқилган ва асосланган шаклини тақдим қилади, деб ҳисоблаган. «Инсон маълум натижаларга эришиши учун нима қилиши кераклиги илмий асосда кўрсатиб берилиши лозим. Бундай таълимотлар мустақил фан ҳисобланмайди. Улар айнан фан эмас, балки хунар, технологиядир», деб ёзади Тённис. Сиёсат ана шундай хунарлардан бири. У бошқа фанлар олган маълумотларни ўз доирасида ишлатади. Уларнинг фарқи шундаки, фан қадриятларни ўрганиш объектига айлантиради, сиёсат учун эса қадриятлар фаолият асоси ҳисобланади.
«Илмий нуқтаи назардан қандайдир аниқ мақсад қўйилгани ёки қўйилмагани у қадар муҳим эмас. Амалиётчи эса аниқ бир мақсадга йўналган бўлади ва унга етишиш мумкинлигини, унинг йўлларини илмий асослангшан ҳолда билгиси келади. Тадқиқотчи сабаб ва оқибатлар билан иш кўради. Инсон фанларни фақатгина ўрганади. Амалиётдаги одам эса фаолиятда бўлишни истайди».
Тённис фанни сиёсатдан ажратишга интилган бўлсада, сиёсатни фандан ажратмаган. У аксинча сиёсатни илмий асосга эга бўлиши тарафдори эди. Тённиснинг сиёсатчи сифатидаги фаолияти, танлаган йўналиши, мақсад ва ижтимоий иш воситалари тўлалигича унинг социологик таълимотига асосланган эди.
Амалий социология доирасида ифода этилган ижтимоий ривожланиш натижасидаги табиий равишда рационалликнинг ортиши демократия учун ва табақалар, феодал қарашларга қарши курашни тақазо этган. Тённис пролетариатнинг маърифатли бўлишини XVII—XVIII асрларда бўлиб ўтган буржуа қатламининг маърифатлашувининг давоми сифатида қабул қилган. Шунинг учун олим социал-демократик ва ишчилар ҳаракатларида фаол иштирок этган, сўз эркинлиги учун курашиб, касаба уюшмалари ташкил этишни қўллаб-қувватлаган. 1896-97 йилларда бўлиб ўтган машҳур Киль шаҳридаги стачкада эса қўзғолончилар тарафида курашган.

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish