1. Ўзбекистон ҳудудида тарқалган бўлиб, бошқа жойларда деярли учрамайдиган ҳайвонлар қаторини белгиланг. 1) Орол бакра балиғи 2) сохта куракбурун балиқ 3) Туркистон агамаси 4) Туркистон геккони 5) қум бўғма илони 6) ингичка бармоқли қўшёоқ 7) кўксуғур.
А) 1,2,3,4 B) 2,3,5,6
C) 3,5,6,7 D) 1,4,5,6
E) юқоридагиларнинг ҳаммаси
2. Умуртқали ҳайвонларни ўрганиш соҳасида катта тадқиқотлар олиб борган Ўзбекистонлик олимларни белгиланг.
A) Л.М.Исаев, П.Ф.Боровский
B) Т.З.Зоҳидов, О.П.Богданов
C)А.М.Алимуҳамедов, В.В.Яхонтов
D) А.Т.Тўлаганов, Д.Н.Кашкаров
E) Ж.А.Азимов, О.П.Богданов
3. Ҳайвонларнинг энг олий, энг катта ва энг кичик асосий систематик гуруҳини кўрсатинг.
А) хайвонот олами ва туркум
B) ҳайвонот олами ва тур
C) тип, синф, туркум
D) тур ва оила
E) ҳайвонот олами ва ҳайвонлар кичик олами
4. Қайси жавобда ҳайвонлар систематик гуруҳлари тартиби тўғри берилган? 1) туркум 2) оила 3) кенжа тур 4) тур 5) популяция олами 6) тип 7) синф 8) уруғ.
А) 3, 5, 6, 7, 1, 2, 4
B) 5, 3, 7, 6, 2, 4, 1
C) 3, 5, 6, 4, 7, 8, 2
D) 3, 5, 6, 4, 1, 7, 2 E) 4, 8, 2, 1, 7, 6
5. Ҳайвонот олами типларининг кетма-кетлиги тўғри берилган жавобни топинг. 1) содда ҳайвонлар 2) ясси чувалчанглар 3) бўғимоёқлилар 4) халқали чувалчанглар 5) молюскалар 6) юмалоқ чувалчанглар 7) ковакичлилар 8) хордалилар
A) 1,2,3,4,5,6,7,8 B) 1,3,5,2,4,6,8,7
C) 1,7,2,6,4,5,3,8
D) 1,2,4,6,5,7,3,8 E) 1,5,6,7,3,2,4,8
6. Содда ҳайвонлардан қайси синф вакиллари фақат паразитлик билан ҳаёт кечирадилар?
A) инфузориялар B) хивчинлилар
C) споралилар D) сохта оёқлилар E) С, D
7. Қисқичбақанинг тухуми қайси ерда ривожланишини белгиланг.
A)
сувда
B)сувдаги ўсимликларда
C) балиқлар танасида
D) қисқичбақанинг қориноёқларида
E) кўкрак оёқларида
8. Чаёнлар қайси органлар ёрдамида ўргимчак ва ҳашаротларни тутиб ўлдиради?
A) оғзи, жағидаги заҳари
B) қисқичи, заҳарли найзаси
C) қисқичи, капсуладаги заҳари
D) оғзи, оёқлари
E) тўғри жавоб йўқ.
9. Қайси паразит ҳайвон хўжайинини ҳиди орқали топиб боради
А) тўнғиз B) кана C) ўргимчак
D) фланга E) жигар қурти
10. Фалангаларга хос хусусиятларни топинг. 1) жағлари ўткир тирноққа ўхшайди 2) оёқ пайпаслагичлари юриш оёқларига нисбатан калта 3) заҳар безлари бор 4) заҳар безлари йўқ 5) оёқ пайпаслагичлари юриш оёқларига ўхшайди 6) жағлари ўтмас
A) 1,2,3 B) 2,3,5 C) 1,5,6
D) 1,4,5 E) 2,3,6
11. Қайси капалаклар вояга етганда озиқланмайди?
A) карам капалаги
B) дўлана капалаги
C) нўхат оқ капалаги
D) тут ипак қурти
E) тўғри жавоб йўқ.
12. Тунда фаол ҳаёт кечирадиган капалакни белгиланг
А) карам B) тунлам C) сариқ
D) нўхат E) поликсена
13. Чумолиларга хос хусусиятни топинг.
А) урғочилари ҳашаротлар билан озиқланади
B) эркаклари уруғланишдан сўнг ҳалок бўлади
C) қишда ишчилари қирилиб
кетади
D) қишда ишчилари ва эркаклари қирилиб кетади
E) А, D
14. Қайси ариларнинг ишчи ва эркаклари қишда қирилиб кетади?
A) асаларилар
B) паҳмоқ арилар
C) қизил арилар
D) сариқ арилар
E) қовоғари
15. Ниначилар ўз ўлжасини ... тутиб олади.
A) сувда B) ўсимликда
C) ҳавода D) уясида E) А, В
16. Сувнинг йўналишини ва оқим кучини балиқларнинг қайси сезги органи орқали қабул қилади?
A) таoм билиш B) эшитиш
C) кўриш
D) ён чизиғи E) туйғу ва ҳид билиш
17. Қайси балиқ тухумини оғзида олиб юради?
A) тиляпиянинг урғочиси
B) тилляпиянинг эркаги
C) колюшканинг эркаги
D) колюшканинг урғочиси
E)
денгиз отчасининг эркаги
18. Дарёнинг юқори қисмларига чиқиб тухум қўядиган балиқларни аниқланг. 1) кета 2) белуга 3) осётр 4) угри 5) горбуша 6) лешч.
A) 1,2 B) 5,3 C) 2,4
D) 6,5 E) 1,5
19. Скатлар сув тубида қандай сузади?
А) дум сузгич қанотларини тўлқинсимон ҳаракатлантириб
B) қорин сузгичларини тўлқинсимон ҳаракатлантириб
C) кўкрак сузгичларини тўлқинсимон ҳаракатлантириб
D) аналь сузгичлари ёрдамида
E) қорин ва кўкрак сузгичларини тўлқинсимон ҳаракатлантириб
20. Кўр бўлиб қолган балиқнинг бирор нарсага урилмаслигида қайси аoзоси асосий роль ўйнайди?
A) ён чизиқлар B) орқа мия
C) жабра D) рефлекс
E) бош мия
21. Акула билан одамнинг қайси аoзоси ўхшаш тузилган?
A) буйрак B) юрак C) ичак
D) жигар E) тиш
22. Сувда ва қуруқда яшовчи ҳайвонларнинг энг йиригини белгиланг.
A) тритон
B) Жанубий Осиё саламандраси
C) Кавказ саламандраси
D) Жанубий-Ғарбий Осиё саламандраси
E) Жанубий-Шарқий Осиё саламандраси
23. Сувда ва қуруқда яшовчи қайси ҳайвон қон сўрувчи чивинларнинг кўплаб личинка, ғумбакларини йўқотади?
A) қурбақа B) яшил бақа C) квакша
D) тритон E) саламандра
24. Ўзбекистонда учрайдиган заҳарсиз илонлар берилган қаторни аниқланг.
А) чипорилон, сувилон
B)чипорилон ва қалқонтумшуқилон
C) чархилон, сувилон
D) кулворилон, чипорилон
E) кулворилон, дашт қораилони
25. Қайси илон одамга дуч келганда харакатсиз ётади?
A) қум илон B)
чарх илон
C) дашт қора илони
D) қалқонтумшуқ илон E) кўлвор илон
26. Деярли барча қушлар сувни ютиш учун бошини тепага кўтаради, лекин қайси қуш сувни симириб ичади?
A) қалдирғоч B) каптар
C) лочин D) бедана E) тўрғай
27. Ўлжага ўта тезлик билан шўнғиб учадиган қуш?
A) миққий (100-140 км/соат)
B) лочин (340-360 км/соат)
C) бургут (110-140 км/соат)
D) тасқара
E) жиғалой (140-150 км/соат)
28. Тошбақа йилнинг қанча қисмини уйқуда ўтказади?
A) 8-9 ойни B) 6-7 ойни C) 5-6 ойни
D) 4-5 ойни E) 7-8 ойни
29. Қайси заҳарли илон кечаси овга чиқади?
A) кўлвор, чархилон
B) капча, қора илон
C) сув илони, чархилон
D) қалқонтумшуқ, капча
E) барчаси
30. Қайси қушлар айрим сўзларни такрорлаши мумкин? 1) читтак 2) қарға 3) чуғурчуқ 4) майна 5) каптар 6) товус 7) тўти.
A) 1,3,7 B) 2,6,7
C) 2,4,7 D) 3,5,7 E) 1,4,6
31. Қушлар шоҳга қўнганда, бармоқлари сиқилиб, шоҳни маҳкам ушлаб туриши нимага боғлиқ?
A) оёқ мускулларнинг қисқаришига
B) бармоқ мускулларининг қисқаришига
C) оёқдаги пайларнинг тортилишига
D) катта кўкрак мускулларининг тортилишига
E) сон мускулларининг қисқаришига
32. Қушларнинг мавсумий учиб кетиши нима таoсирида пайдо бўлади?
A) озиғининг камайиши
B) кўпайиш
инстинкти
C) мавсумнинг ўзгариб туриши
D) кун қисқариши
E) кун узайиши
33. Қуйидаги қушларнинг қайси бири ўлжасини ҳавода тутади, учиб кетаётиб сув ичади?
A) қалдирғоч
B) турна
C) кўк ғоз
D) чуррак E) суқсун
34. Тўқай ва тоғ ўрмон қушларининг туркумлари берилган жавобни топинг?
А) чумчуқсимонлар, каптарсимонлар
B) товуқсимонлар, қизилиштонсимонлар
C) тувалоқлар, булдуруқлар
D) ғозсимонлар, товуқсимонлар
E) йиртқичлар, булдуруқлар
35. Йиртқич қушлар учун хос белгилар тўғри берилган қаторни аниқланг.
1) тирноқлари учи илмоққа ўхшаш қайрилган 2) тумшуғи узун
3) тумшуғининг учи пастга қайрилган
4) тирноқлари калта, тўмтоқ
5) тирноқлари узун, ўткир
6) тумшуғи қисқа, бақувват
7) бармоқлари сони 2 та.
А) 1,6,7,2 B) 1,3,5,6 C) 2,3,4,7
D) 2,4,6,7 E) 1,2,5,7
36. Тумшуғи жуда бақувват бўлган йиртқич паррандани аниқланг.
A) бургут B) лочин C) калхат
D) укки E) тасқара
37. Бойўғлининг бўйни неча градусгача бурила олади?
A) 90 B) 120 C) 180
D) 270 E) 360
38. Нима учун қушлар тез-тез озиқланади ва ҳаётининг асосий қисмини озиқ ахтариш билан ўтказади?
A) тухум қўйиш, жўжа очиш учун
B) тана ҳароратини сақлаш, учишга энергия ҳосил қилиш учун
C) учиш учун энергия тўплаш, тухум қўйиш учун
D) тухумида запас моддани кўпайтириш учун
E) кўчиб юрганлиги учун
39. Катта колония ҳосил қилиб яшайдиган қўлқанотлиларни аниқланг
А) малла шомшапалак
B) митти кўршапалак
C)
улкан шомшапалак
D) тақабурун кўршапалак
E) шалпангқулоқ кўршапалак
40. Жуда кўп паррандаларни бўғиб нобуд қиладиган йирқич ҳайвонни белгиланг.
A) тулки B) мушук
C) сувсар
D) сассиққўзан E) ит
41. Қайси йиртқич ҳайвон болаларига дастлаб ўлдирилган, кейин ярадор, ундан сўнг тирик ҳайвонларни олиб келиб ўргатади?
A) бўри B) йўлбарс C) сувсар
D) тулки E) соболь
42. Ўзбекистоннинг баланд тоғли жойларида яшайдиган йиртқич ҳайвонларни белгиланг.
A) йўлбарс, қўнғир айиқ
B) гепард, бархан мушуги
C) қашқалдоқ, бўри
D) қашқалдоқ, қундуз
E) илвирс, силовсин
43. Денгиз сутэмизувчи ҳайвонларида совуққа қарши қандай мослама вужудга келади?
A) қалин жун қопламининг ривожланганлиги
B) терисининг ниҳоятда қалин бўлиши
C) моддаларнинг
жадал алмашинуви
D) терисининг ниҳоятда пишиқ бўлиши
E) тери ости ёғ қатламининг ривожланганлиги
44. Қуйида берилган ҳайвонларнинг қайси бирида шохи ҳар йили алмашиниб туради?
A) жирафа, зубр B) лос, буғу C) архар, эчки
D) носорог, зубр E) тур, зубр
45. Қоракўл қўйларнинг ватани қаер?
А) Фарғона B) Бухоро
C) Афғонистон
D) Ироқ E) Самарқанд
46. Ўзбекистонда қайси ҳайвон қишда қафасда боқилади, иссиқ ёз мавсумида кўлларга қўйиб юборилади?
A) нутрия B) қуён C) кўк суғур
D) сувсар E) тйин
47. Кит қандай ҳажмда бола туғади?
A) танасининг 1/3 қисмига тенг
B) танасининг 1/5 қисмига тенг
C) 1 т D) 5 т E) 100 кг гача
48. Уясига қурилган қўнгичга товуқлар нега чиқиб ётади?
А) Панжалар толиқмаслиги учун
В) Эволюцияланган инстинкт ва совқотмаслик учун
С) Кемирувчи, паразит ва бошқалардан ҳимояланиш учун
D) А ва С жавоблар
Е) Тўғри жавоб берилмаган
49. Барча йирик йиртқичлар орасида юраги энг кичиги қайси?
А) Қоплон В) Шер С) Йўлбарс D) Ягуар Е) Пума
50. Ерда яшайдиган барча ҳайон турларининг неча фоизини учадиган мавжудотлар ташкил этади?
А) 50% В) 60%
С) 70% D) 80% Е) 90