Фойдали ҳарорат йиғиндисини аниқлаш.
1. Зараркунанда ва касалликларни ҳисобга олиш
Метереологик ва фенологик маълумотларни қайта ишлаш
Мева дарахтларини зараркунанда ва касалликларини башорат қилиш.
Керакли жиҳозлар: Бинокуляр лупа, энтомологик нина, расмли жадваллар, ҳашаротларнинг кўргазмали намуналари.
1.Ойлик йиллик метереологик маълумотлар
2.Ҳарорат, намлик, ёғин миқдорини жадвал ва график тарзда ифодалаш
3.Фенологик жадвал (моновольтин)ни тузиш ва таҳлил этиш
Ўзбекистонда кенг тарқалган боғ зараркунандалари: олма қурти, боғ каналари, боғ куялари, барг битлари, қалқондорлар ва сохта қалқондорлар. Боғ касалликларидан: олманинг калмараз ва ун-шудринг касалликлари, токда оидум ва антракноз касалликлари кенг тарқалган.
Боғ зараркунандалари қуйидаги хисобга олинади:
Ҳашаротларга ҳарорат ва намлик билан биргаликдаги таъсирини климограмма усулида аниқлаш.
Режа
1.Климограмма ва биоклимограмма тузиш
2.Климограмма ва биоклимограмма тузиш учун керакли маълумот карточкалар.
1.Климограмма тузиш. Табиий шароитда ҳашаротларга харорат билан намликнинг биргаликдаги таъсирини бахолашда шу усулдан фойдаланилади. Буни тузиш учун маълум жойнинг (карточкалардан фойдаланиб) ўртача, ойлик харорати билан намлик кўрсаткичлари асосида тузилади. Миллиметрли қоғоз олиб, ортинат ўқига харорат абсцисса ўқига ёғин миқдори (мм) жойлаштирилади. Намлик ва харорат кесишган хар ой учун нуқталарга тўгаракчалар қўйилиб, рим харфи билан ойлар қўйиб борилади. Кейин тўгаракчалар ойма-ой навбатма-навбат қўшиб борилади. Натижада нотўғри кўп бурчак хосил бўлади. Бу кўп бурчак кли мограммани ифодалайди. Иккита, турли хил ареал учун битта тур учун кўп йиллик ўртача харорат ва ёғон миқдорларининг кўрсаткичи асосида тузилган климограммаларни солиштириб, экологик шароитларни қулай ёки ноқулайлигини фарқлаш мумкин.
Ҳашарот турининг жуда кўпайиб кетган йилда тузилган климограмма билан камайиб кетган йилда тузилган климограммани солиштириб, конкрет харорат хамда ёғин миқдорини аниқлашда ва шу тур учун қулай ва ноқулай шароит яратишда катта ахамиятга эга.
2.Биоклимограмма тузиш. Бу метеорологик факторларни ҳашаротларнинг ривожланишига таъсири график усулда анализ қилиш усулидир. Биоклимограмма тузишда хам худди климограмма тузгандек миллиметрли қоғоз олиб , ординат ўқига ўртача ойлик харорат ва абсцисса ўқига ойлик ёғин кўрсаткичлари ёзилади. Ҳарорат билан намлик кесишган нуқталар (ойлар) рим рақами билан белгиланади. Нуқталар ҳашарот тухумлик даврида бўлса пунктирлар (. . .), личинкалик даврида қисқа чизиқлар (- - -), ғумбаклик даврида тўгаракчалар (0 0 0), имаго даврида яхлит чизиқлар ( - ) билан бирлаштириб чиқилади.
Бундай биоклимограмма ҳашарот тури учун қулай ва ноқулай ареаллари учун қулай ва ноқулай ареаллар учун тузиб бир-бирига солиштирилади. Б. Уваров графигидан маълум бўлдики, Марокаш чигирткаси учун қулай шароит резервация юқори зонада бўлар экан. Айнан шу давирда водийларда ноқулай шароит вужудга келиши қайд этилади. Студентлар климограмма ва биоклимограммаларни чизиб бўлгандан кейин ўқитувчига текшириш учун топширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |