135
ИЛOВAЛAР:
|
|
ФAН ДAСТУРИ......................................................
|
137
|
ИШЧИ ФAН ДAСТУРИ.......................................
|
145
|
ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР............................
|
165
|
ТЕСТЛАР.................................................................
|
175
|
ИШЧИ ФАН ДАСТУРИГА МУВОФИҚ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ КЎРСАТМАЛАР...........
|
180
|
ЎҚУВ МAТEРИAЛЛAРИ:
МAЪРУЗAЛAР
1-МAЪРУЗA
Кириш, ҳайвонлар экологияси фани ва унинг бўлимлари
Ҳайвонлар экологияси фани предмети, мақсади ва вазифалари, унинг ўрганадиган объектлари ва тадқиқот услублари. Ҳайвонлар екологиясининг қисқача тарихи.
Экология тирик организмларнинг яшаш шароитлари, уларнинг ўзи яшаб турган муҳит билан ўзаро мураккаб, кенг қамровли муносабатларини ва шу асосда вужудга келган қонуниятларни ўрганади. «Экология» тушунчаси немис биологи Э. Геккелъ томонидан фанга 1866 йилда киритилган ва унинг «ГенегеИИе Могрҳолoгіе дег Огганізімен» асарида илк марта қўлланилган.
Экология организмларнинг яшаш муҳити билан бўлган бевосита муносабатларинигина ўрганиб қолмай, балки мазкур муносабатларнинг тарихий ташкилланиши асосида:
а) организмларнинг яшаш муҳитига хусусий ҳамда тарихий
мосланишини;
б) тур ичидаги муносабатларни, организмларнинг кўпайиши, тарқалиши ва яшаш тарзини, шунингдек миқдор зичликларининг ўзгаришни;
в) популяциларнинг ўзига хос хусусиятларини ва структурасининг турли экосистемаларнинг озуқа занжирида ва функцияланишида алоҳида турларнинг ўрнини ва аҳамиятини ҳам ўрганади.
Организм ва муҳит ўртасидаги мустаҳкам бирлик қонуниятлари мажмуи экологиянинг назарий асосини ташкил этади. Организм ва муҳитнинг тарихий бирлиги ҳақидаги дастлаб ғоя рус зоологи К.Ф.Рулъе томонидан олға сурилган.
Организм ва муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатларни барча биология фанлари маълум юналишда талқин этсада, экология мавжудотларни яшаш муҳити билан бўлган ўзаро муносабатлари мажмуида батафсил ва атрофлича ўрганади, таҳлил этади.
Грекча есос ёки оікoс - уй, уя, яшаш жойи, лoгoс - билим, таълимот, фан деган маънони беради.
Организмларнинг популяция зичлиги, суръатлари (динамикаси) нинг ўзгаришини тадқиқ этиш экологиянинг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу борада олинган маълумотлар иқтисодий аҳамиятга молик турлар миқдор зичлигининг ўзгаришини таҳлил этиш ва бу жараённи бошқариш имкониятини беради. Популяциялар, турлар, биоценозлар, биогеоценозлар, экотизимлар ва биосфера тушунчалари экология фанининг манбаини ташкил этади.
Умумий экология 4 бўлимдан иборат: аутоэкология, популяциялар экологияси, синэкология ва биосфера.
Аутоэкология (Счрoтeр, 1896) тур индивидларининг атроф муҳит билан ўзаро муносабатларини ўрганади. Организмларнинг экологик омилларга бўлган талаби, чидамлилик даражаси, улардаги морфологик, физиологик мосланишларни, ҳулқ-атвор реакцияларини таҳлил этади.
Популяциялар экологияси популяциялар тузилмаси, динамикаси
(Счweртфeгeр, 1963) ёки суръатларини, турларнинг миқдор зичликларини вақт бирлигида (суткалик, мавсумий, йиллик) ўзгаришини ва бу ҳолатнинг сабабларини талқин этади.
Синэкология биогеоценозлардаги турлараро, шунингдек
организмларнинг атроф-муҳит билан бўлган ўзаро муносабатларини
ўрганади. “Биоценология” (Гaмeс, 1918) атамаси амалда
синэкологиянинг синонимидир.
Биосфера (Зюсс, 1875) сайёрамизда тарқалган организмлар, яъни ер қобиғидаги мавжудотлар тизими ва экотизимларини тадқиқ қилишнинг кенгайиши ва ривожланиши биосфера ҳақидаги таълимотни (Вернадский, 1926) вужудга келиш учун замин яратди.
Экологиянинг мазкур омиллари организмларни турли даражада (якка популяция ва жамоа) яшаш муҳити билан бўлган муносабатларининг қонуниятларини талқин қилиш имкониятини беради. Экологиянинг бошқа бўлимлари биосфера доирасида-денгиз, қуруқлик ва чучук сув экотизимларини тадқиқ этади.
Экологияни ўсимлик ва ҳайвонлар экологиясига ажратиш бир мунча шартли бўлиб, қатор умумбиологик юналишлар иккаласи учун ҳам хосдир.
Шу билан бирга ҳайвонлар экологияси фани зоология таркибидаги мустақил фан саналади. Ўз навбатида ҳайвонлар экологияси бир қанча бўлимларга ажралади: а) сув ҳайвонлари экологияси гидробиология таркибига кириб етакчи ўринни эгаллайди; б) тупроқда яшовчи ҳайвонлар экологияси ёки педобиология; в) қуруқлик ҳайвонлари экологияси; г) паразитлар экологияси паразитологияда нуфузли аҳамиятга эга (1-жадвал).
ЭКОЛОГИЯ БЎЛИМЛАРИ
1-жадвал
Экология
|
Сув ҳайвонлари экологияси (гидробионлар)
|
Тупроқда яшовчи ҳайвонлар (педобионтлар) экологияси
|
Қуруқлик ҳайвонлари (аэробионтлар) экологияси
|
Паразитлар экологияси
|
|
Индивидлар экологияси
|
А
У
Т
О
Э
К
О
Л
О
Г
И
Я
|
Индивидларнинг ташқи омилларга жавоб реакциялараини яшяш муҳитига мосланиши хусусиятларини ўрганиш.
|
Популяция ва экологияси
|
Популяцияларнинг муҳит билан бўлган ўзига хос муносабатлврини уларни шаклланиши, туизлмаси ва сураътларини тадқиқ этиш.
|
Жамоалар экологияси (биоценология)
|
С
И
Н
Э
К
О
Л
О
Г
И
Я
|
Биоценозларнинг шаклланиши, тузилмаси ва суръатларини ўрганиш, уларни муҳит билан бўлган муносабатларни шарҳлаш
|
Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари экологияси уй ҳайвонларнинг иқлимий омилларига жавоб реакцияларини озиқланиши ва якка, ҳамда пода созлангандаги ўзига хос хусусиятларини ўрганади. Кейинги йилларда “Инсоният экологияси” фани шаклланиб жадал ривожланмоқда. Шунингдек, бу фан тиббиёт, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги билан узвий боғлиқ.
Жумладан этология ҳайвонларнинг ҳулқ атворини ўрганади, лекин этология ва экология фанлари бир биридан аниқ чегараланиб ҳам туради. Масалан, термитлар галаси ва улар ўртасидаги муносабатлар соф этологик талқин этилса, термитлар яшаш жойи, ундаги ўзига хос шароит экологик таҳлил этилади.
Организмлар тарқалиши ҳудудий экологик омилларига бевосита боғлиқ бўлади, бу жараённи тушуниб олиш қатор биогеографик муаммоларни ҳал этиш имконини беради.
Зоологиядаги экологик тадқиқотлар ҳайвонларни иқлимлаштириш ва кўпайтириш, қишлоқ-хўжалиги зараркунандаларига қарши курашнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш, овланадиган ҳайвонлар сонини тартибга солиш чорвачиликни ривожлантириш, ҳайвонларни муҳофаза қилишга ёрдам беради.
Экологиянинг биология фанлари тизимидаги ўрни ва узвийлиги 1-расмда берилган.
1-расм. экологиянинг биология фанлари тизимидаги ўрни ва узвийлиги (Наумов 1963).
ЭКОЛОГИЯДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН УСЛУБЛАР
Экологик илмий тадқиқотларда кузатиш тасвирий, қиёслаш ёки таққослаш, амалий тажриба ва моделлаштириш услубларида фойдаланилади. Мазкур услублар биология фанларининг барчасида қўлланилади. Экологик илмий-тадқиқотлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Экологик амалий тажриба ва кузатишларида мавжудотларнинг муҳит билан бўлган муносабатларини мажмуида атрофлича ўрганади, таҳлил этади. У турни алоҳида индивид ҳолида эмас (чунки индивид морфология, физиология, систематика учун тадқиқот объекти ҳисобланади) балки популяция даражасида тадқиқ этади.
Популяциялар муайян ҳудудларни эгаллаб вақт фазода янгиланиб туради.
Экологик илмий тадқиқотларда кузатиш тасвирий, қиёслаш ёки таққослаш,амалий тажриба ва моделлаштириш услубларида фойдаланилади. Мазкур услублар биология фанларининг барчасида қўлланилади.
Экологик илмий-тадқиқотлар ўзига хослиги билан ажралиб туради. Экологик амалий тажриба ва кузатишларида мавжудотлариннинг муҳит билан бўлган муносабатларини мажмуида атрофлича ўрганади, таҳлил этади. У турни алоҳида индивид холида эмас (чунки индивид морфология, физиология, систематика учун тадқиқот объекти ҳисобланади), балки популяция даражасида тадқиқ этади.
Популяциялар муайян ҳудудларни эгаллаб вақт ва фазода янгиланиб туради.
Бир ҳайвонни эколог ва физиолог ўзига хос тадқиқ этади. Физиолог уни ўзгармас доимий шароитда ўрганади ва олинган натижаларни умумлаштиради. Эколог эса аксинча, мазкур ҳайвонни яшаш муҳитида ва барча омиллар мажмуи доирасида тадқиқ этади, зеро, муҳит омиллари “доимий” бўлмай динамик тарзда ўзгариб туради.
Ҳайвонлар экологиясини ўрганишда улар ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумот олишда лаборатория тадқиқотлари муҳим ўрин тутади. Айрим ҳолларда лаборатория шароитида олинган натижалар ҳар доим ҳам табиатдаги ҳолатни тўлиқ ифодаламаслиги мумкин. Масалан, айрим игнатанлилар (Echinaster, Sepositus) ва қисқичбақасимонлар (Eupagurus prideaauxi) нинг табиий яшаш шароитлари мутлоқ шўр сувлар билан боғланган, лабораторияда эса уларни ҳатто чучук сувларда ҳам бемалол ҳаёт кечира олишлиги кузатилган. Экологик илмий – тадқиқотларда дала шароитидаги табиатдаги тузатиш ишлари алоҳида аҳамиятга эга. Табиатда мавжудотлар ўртасидаги ўзаро турофик алоқалар орқали мураккаб боғланишлар кўпинча кузатиш – тасвирий услубда тадқиқ этилади. Масалан, беда уруғи ҳосилдорлиги нисбий ҳолда мушукларга боғлиқ ҳолда эканлиги кузатиш асосида таҳлил этиш мумкин. Жумладан, бедазорлар учун паҳмоқ арилар алоҳида аҳамиятга эга, чунки беда гуллари фақат улар ёрдамидагина чангланади. Шу сабабдан беда уруғининг салмоғи бевосита паҳмоқ ариларнинг миқдор зичлигига боғлиқ. Лекин дала сичқонлари арилар уяларини бузиб уларни камайишига сабаб бўлади. Мушуклар эса дала сичқонларини қириб ушбу салбий ҳолатни олдини олишда муҳим ролъ ўйнайди. Ушбу мисол мавжудотлар ўртасида ўзаро мураккаб боғлиқлик борлигини исботлаш билан бирга уни тушуниш ва таҳлил этиш фақатгина кузатиш натижалари асосида изоҳлаш мумкинлигини кўрсатади. Экологик тадқиқотлар табиий ўзгаришлар ва бу жараёнларнинг қонуниятларини ўрганади. Популяцияни ташкил этувчи тур индивидларининг ҳар бири учун умумий ва ҳусусий белгилар хосдир. Экологик тадқиқ этишда популяциядан индивидлар тасодифан танлаб олинади. Уларни тадқиқ этишда математик статистикадан кенг фойдаланилади. Бу эса микротизмларнинг ҳаёти, ундаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича маълумот олишга имкон беради. Кейинги йилларда табиий жараёнларни математик моделлаштиришга эътибор кучайтирилмоқда. Математик моделлар экологик тизимларни ўрганишда энг самарали натижа беради. Математик символлар мураккаб экологик тизимларини ифодалашга тенгламалар эса ундаги турли компонентларнинг ўзаро таъсирини назарий жиҳатдан таҳлил этишга имконият яратади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, математик модел объектив борлиқнинг тўлиқ бўлмаган абстракт иникосидир. Мисол тариқасида содир бўладиган ўзгаришларнинг математик ифодаланишини келтириш мумкин. Агар популяция зичлигининг ортиши давомий тўхтовсиз ҳолат деб қаралса, популяциядаги ўсиш қуйидаги энг содда дифференциал тенлама воситасида ифодалаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |