Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети


ТУПРОҚНИНГ МУҲИТ СИФАТИДА АҲАМИЯТИ



Download 11,66 Mb.
bet7/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

ТУПРОҚНИНГ МУҲИТ СИФАТИДА АҲАМИЯТИ
Тупроқ қуруқликнинг ҳаво билан боғланган юпқа қатлами бўлиб, организмларнинг тарқалишида ва ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Тупроқ қаттиқ заррачаларнинг газлар ва сув билан боғланган ҳолдаги ўзига хос тизим. Унда хилма-хил экологик шароит шаклланган. Тупроқда мўътадил ҳарорат ва етарли намлик сақланади. Организмларнинг қолдиқлари парчаланиши билан органик масса заҳираси бойиб боради. Тупроқнинг муҳит сифатида организм учун кўрсатадиган асосий хусусиятларига унинг таркиби, моддаларнинг давра бўйлаб айланиши, яъни газлар, сув, органик, минерал моддаларнинг ўзлаштириладиган ҳолига айланиши ва бошқалар киради. Шу билан бирга тупроқда яшовчи барча организмлар унинг таркибий ва бошқа ўзгаришларига кучли таъсир этади.
Тупроқда ўсимликлар, микроорганизмлар, умуртқасиз ва умуртқали ҳайвонлар ҳаёт кечиради. Улар учун тупроқ қатламининг чуқурлиги, заррачаларнинг ўлчами катта экологик аҳамиятга эга. Булардан ташқари тупроқ ҳарорати, намлиги, аэрацияси, унда яшовчи жойлари ва шарт-шароитлари билан фарқланувчи микрофауна, мезофауна, макрофауна ва мегафауна экологик гуруҳларга ажратилади.
Микрофауна (0,002-0,2мм) вакиллари – хивчинлилар, сохта оёқлилар, инфузориялар, коловраткалар, нематодалар учун тупроқ микросув хавза вазифасини бажаради. Микрофаунанинг барчаси сув ҳайвонлари ҳисобланади. Тупроқда бу жониворлар сув билан тўлган тупроқ бўшлиқларида ҳаёт кечиради. Микрофаунанинг қатор вакиллари очиқ сув ҳавзаларида ҳам тарқалган. Тупроқда яшовчиларнинг ўлчамлари чучук сув- дагиларга нисбатан бир мунча майда бўлади. Шунингдек улар узоқ муддатли тиним даврида бўлиши мумкин.
Ҳаводан нафас олувчи йирикроқ ҳайвонлар учун тупроқ бўшлиқлари “ғор” вазифасини бажаради. Тупроқ “ғор” ларида ўлчамли 0,2-3 мм. бўлган мезофауна вакиллари учрайди. Каналар, бирламчи қанотсиз ҳашаротлар, қанотли ҳашаротларнинг майда вакиллари, кўпоёқлилар, симфиллалар ва бошқалар мезофаунага мансуб организмлар. Улар тупроқ бўлшиқлари бўлиб ўрмалаб ёки чувалчангсимон ҳаракатланиб ҳаёт кечирадилар ва танаси бўйлаб ҳавога тўйинган сув буғлари воситасида нафас олади. Мезофауна вакилларнинг кўпчилигида трахеялар тизими йўқ. Шу сабабдан улар сувсизликка чидамсиз. Намлик камайиши билан улар тупроқнинг чуқурроқ қатламларига силжиб яшаш жойларини ўзгартиради. Мезофаунанинг йирикроқ вакилларини танаси қаттиқ хитин қобиғи ёки тангачалар билан ҳимояланган бўлиб, ноқулай шароитдан сақлайди. Микро ва мезофауна вакиллари тупроқнинг музлашига бардошли бўлади. Тана ўлчами 2-20 мм бўлган ҳайвонлар макрофауна экологик гуруҳини ташкил этади. Ҳашаротлар личинкалари, кўпоёқлилар, ёмғир чувалчанглари учун тупроқ зич муҳит бўлиб, уларнинг ҳаракатланишига механик қаршилик қилади. Шунинг учун улар тупроқнинг суриб ёки ўзига йўл очиб ҳаракатланади. Улар танасининг кўндаланг кесими нисбатан кичик, осон эгилиш ва букилиш хусусиятига эга. Тупроқ заррачаларини бундай ҳайвонлар танасининг босими ёрдамида суриб қўйиши мумкин. Бош ва дум қисмлари суйриллашган, танаси орқали чўзилиш хусусиятига эга. Макрофауна вакиллари махсус нафас олиш органлари орқали ёки бутун танаси бўйлаб нафас олади. Ноқулай шароитда ва қиш мавсумида улар тупроқнинг чуқур қатламларига йиғилиб ҳимояланади.
Тупроқни кавлаб ҳаёт кечиришга ихтисослашган кўрсичқонлар, кротсимон кўрсичқонлар, кротлар, сўқир сичқонлар, олтин кротлар, халтали кротлар ва бошқалар мегафаунанинг вакиллари ҳисобланади. Уларнинг бутун ҳаёти ер остида ўтади. Гавдасининг тузилиши ҳам ер остида ҳаёт кечиришга, ер қазиб, ер ости йўлларини ясашга мослашган. Барчасининг гавдаси ўқлоқсимон, бўйинлари калта мулойим жунлари калта ва қалин бўлиб тупроқ ва намни ўтказмайди. Оёқлари қисқа ва кураксимон шаклда бўлиб, ерни кавлашга яхши мослашган. Кўзлари ривожланмаган тариқдек кичкина. Мегофаунанинг бошқа вакилларидан фарқлироқ кўр сичқонлар курак тишлари ёрдамида ерни кавлаб мураккаб ер ости йўлларини ясайди.
Жанубий ярим шар тропик ўрмонларида яшайдиган йирик 2,5 – 3 метр узунликдаги олигахед чувалчанглари ҳам мегафауна таркибига киради. Тупроқда, юқорида кўриб ўтилган экологик гуруҳлардан ташқари уя (ин) қуриб яшовчи ҳайвонлар гуруҳи ҳам фарқланади. Жумладан, юмронқозиқлар чуғурлар, қўшоёқлар, бўрсиқлар, қуёнлар ва бошқалар тупроқ остида кўпаяди, душманлардан ҳимояланади, қишлайди ва қисқа муддатли дам олади. Уларнинг инлари бошқа ҳайвонлар учун кавловчи оёқларини яхши ривожланганлиги, бош қисмининг кичик ўлчамлилиги, ўзига хос гавда тузилиши ва бошқа мосланишлари билан ажралиб туради.
Умуман тупроқ экологик муҳит сифатида ҳайвонлар эволюциясида алоҳида аҳамиятга эга бўлади. Ўзининг тархий тараққиёти кўпчилик бўғимоёқлилар қуруқликка сув – тупроқ – қуруқлик йўналиши бўйлаб чиққанлиги маълум.

Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish