Ҳайвонларнинг ҳулқ-атвор ҳаракатларии асосида тана ҳароратини идора этилиши.
Ташқи муҳит ҳароратининг пасайишига жавобан фаол равишда танадан иссиқлик ажралиши ёки иссиқлик ажратишни атроф-муҳит ҳароратининг ўзгаришига қараб мувофиқлашиши кимёвий терморегуляция дейилади.
Физикавий терморегуляция танадан иссиқлик ажратишнинг ўзгариши, яъни тана иссиқлигининг йиғилиши ёки аксинча ортиқча бўлса чиқариб юборишдир. Физикавий терморегуляция организмларнинг морфологик ва анатомик тузилишлари билан ифодаланади. Ҳайвонларнинг юнг қопламлари, қон-томир тизимининг жойлашиш ҳусусияти, ёғ қатламлари ва заҳиралари, тери ёки нафас йўли орқали сув буғлатишни бошқариш физикавий терморегуляцияни белгиловчи омиллардан ҳисобланади.
Ҳайвонлар бир минтақадан бошқасига силжиши, яшаш жойларини ўзгартириши ва бошқа мураккаб ҳулқ – атвор ҳаракатлари асосида ноқулай шароитларга мослашади. Кўпчилик ҳайвонлар учун ҳулқ-атвор ҳаракатлари асосида ҳароратни идора этилиши ноқулай шароитларга мосланишнинг ягона ва самарали усулидир.
Пойкилотерм ҳайвонлар ҳозирда ҳарорат кам ўзгарадиган сув ҳавзаларидагина эмас, балки ҳарорат тез-тез ўзгарувчан минтақалар – қуруқлик, мўътадил иқлим шароитида ва ҳатто Арктикада ҳам учрайди.
Бу ҳолат пойкилотермларни ноқулай иқлим шароитларига ҳам мослашганлигидан далолат беради. Пойклотермларнинг ҳаёти атро-муҳит ҳароратига мос равишда ўзгариб туради. Масалан, Боденхейлир Шистoceрea грeгaриa чигирткасининг фаоллиги ва ҳароратнинг ўзгариши ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этиб қуйидаги босқичларни фарқлаган:
Паст ҳароратли шароитдаги карахтликдан чиқиш,
Мўйловлар ва панжаларнинг суст ҳаракати,
Ишончсиз ўрмалаш,
Меъёридаги харакатлар,
Ўта фаоллик,
Кучли қўзғалиш,
Юқори ҳарорат таъсиридаги карахтлик
Иссиқдан нобуд бўлиш,
Ушбу босқичларнинг ҳарорат кўрсаткичлари 2-жадвалда ифодаланган.
2-жадвал
SCHISTOSERA GREGARINA ЧИГИРТКАСИ ФАОЛЛИГИНИНГ ТУРЛИ БОСҚИЧЛАРИ МОС ҲАРОРАТ КЎРСАТКИЧЛАРИ (БOДEНҲEИМEР, 1938)
Тур номи
|
Фаоллик босқичлар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
Счистoceрea
грeгaриa
Етук эркаги (март ойида)
5 ёшли личинкаси
|
4,9
5,5
|
10,5
7,6
|
18,0
20,7
|
20,1
26,0
|
32,6
36,9
|
41,8
45,3
|
48,4
49,2
|
50,5
51,0
|
Юқори ҳароратга бардошлилик ҳайвонлардаги экологик ва эволюцион мосланишлардан бири. Масалан, денгиз умуртқасизлари чучук сув ҳайвонларига нисбатан юқори ҳароратига чидамсиз бўлади. Масалан, кўк бақа +41-440С га бардош бера олади, лекин денгиз умумртқасизларининг кўпчилиги +30-320С ли шароитга чидайди холос, биргина актиниялар +380С га қадар бўлган ҳароратни осонлик билан енга олади. Қуруқликда яшовчи айрим ҳашаротлар эса +45-500С ли шароитда ҳам муддат тириклигини сақлаганлиги аниқланган. Пойкилотермлар совуққа чидамлилиги уларнинг яшаш муҳити ва тарзи, ривожланиш босқичларига боғлиқ бўлади. Содда ҳайвонлар -150С да ҳам тириклигини сақлайди. Жумладан, туфелъка инфузориясининг киприклари -120С да ҳам ҳаракатда бўлади. Капалкалар -8 дан -200С га қадар бўлган совуққа бардош бера олади. Осиё чигирткасининг тухумлари -300С да ҳам нобуд бўлмаган. Ҳайвонларнинг совуққа чидамлилик даражаси тузлар, гликоген, ёғлар ва боғланган сув миқдорига боғлиқ. Масалан, тунлам капалаклари танасидаги ёғлар улуши 18.2-19.4 % бўлганда улар – 5.750С ли совуқни ҳеч қандай оқибатсиз ўтказа олади.
Пойкилотермлар атроф-муҳит ҳароратига мосланиш ҳусусиятларига кўра 2 гуруҳга ажралади: а) стенотермлар, б) эвритермлар.
Стенотермлар нисбатан доимий ҳароратли шароитда яшашга ихтисослашган. Улар ҳароратни сезиларли ўзгаришларига чидамсиз ҳайвонлар. Стенотермлар ўртасида криофиллар ва термофиллар фарқланади. Масалан, айрим термофил қисқичбақасимонлар +45–480С ли иссиқ булоқларда яшайди, агар сув ҳарорати + 300С га қадар пасайса улар бутунлай нобуд бўлади. Уммонлар тубида яшайдиган кўпгина ҳайвонлар криофиллар бўлиб 00С да ҳаёт кечиради. Химолай тоғларнинг музликларида учрайдиган думоёқлилар – 100С совуқда яшашга мослашган, шу сабабдан уларни инсон қўлининг ҳарорати ҳам ҳалок қилиши мумкин.
Эвритерм ҳарорат турли даражада бўлган шароитда ҳам бемалол ҳаёт кечира олади. Жумладан, қориноёқли моллскаларнинг айримлари – 10С дан + 600С га қадар ўзгарувчан шароитда учрашлиги маълум. Осиёда йўлбарс Ҳиндистоннинг тропик ўрмонларидан Уссурия ўлкасига қадар тарқалган, шунингдек у Химолайнинг денгиз юзасидан 4000 м. баландликдаги тоғ чўққиларида ҳам учрайди.
Гомойотермларга нисбатан пойкилотермларнинг ҳаётий жараёнлари бир мунча суст кетади. Бир хил тана ҳароратига эга бўлган гомойотерм ва пойкилотерм ҳайвонлардаги моддалар алмашинуви жадаллиги қиёсланганда, бу жараён пойкилотермларда бир неча баробар паст даражада боришлиги аниқланган. Масалан, чўл игуанаси + 370С ҳароратда катталиги ўзига тенг бўлган кемирувчиларга нисбатан кислородни 7 марта кам сарфлаган. Бу ҳолат пойкилотермлардаги иссиқлик ажратилиши анча суст эканлигидан далолат беради. Шунингдек улардаги кимёвий терморегуляция бир мунча такомилламаганлигини ифодалайди. Пойкилотермларда физикавий терморегуляция ҳам яхши шаклланмаган. Муҳит ҳарорати пасайиши билан пойкилотермларнинг ҳаётий жараёнлари кескин пасаяди ва улар карахт ҳолатга ўтади. Биокимёвий адаптацияланишнинг ҳосиласи бўлган карахтлик ноқулай шароитга мосланишнинг ўзига хос бўлиб, бундай холатда пойкилотермлар анча паст ҳароратга ҳам бемалол бардош бера олади. Пойкилотермларнинг карахтликдан чиқишлари ва фаол ҳолатга ўтишлари учун улар ташқаридан иссиқлик олишлари шарт.
Пойкилотермлар ҳулқ-атвор харакатлари билан танада йиғилаётган иссиқликни кўпайтиришлари ёки камайтиришлари мумкин. Бу гуруҳга мансуб организмлар яшаш жойлари ва фазодаги ҳолатини ўзгартириш асосида иқлим ўзгаришига ўз муносабатини билдирадилар. Масалан, чигирткалар эрталаб қуёшга ён томонини тобласа, тушда елкасини тўғрилайди. Чўлларда қуёш тиғига келганда барча ҳайвонлар уяларида ёки салқин жойларга яшириниб, тунда фаол бўлади. Қиш мавсумини кўпчилик ҳайвонлар яхши химояланган уяларида ўтказади, ёки қишки уйқуга кетади. Жамоа бўлиб яшовчи ҳашаротлар – арилар, чумолилар, термитлар уяларини шундай қурадилар-ки, ундаги ҳарорат ва намлик бир меъёрида сақланиб туради.
Пойкилотерм ҳайвонларнинг айримларида кимёвий терморегуляция бир оз бўлсада, тараққий этган, улар мускулларни жадал қисқариши ҳисобига тана ҳароратини кўтариши мумкин. Масалан, паҳмоқ ариларнинг тез қанот қоқиши туфайли тана ҳарорати + 32-330С га қадар кўтарилади ва шу туфайли улар совуқ ҳавода ҳам бемалол озиқланиб ҳаракатда бўлади.
Баъзи пойкилотермларда физикавий терморегуляциянинг элементлари ифодаланган, яъни улар танаси орқали сувни буғлантириб ҳароратни бошқара олади. Масалан, кўк бақа қуруқликда, +200С да соатига 7770 Ж иссиқлик йўқотиши мумкин, бу эса унинг ишлаб чиқаётган иссиқлигидан 300 марта катта кўрсаткичдир. Ҳарорат кўтарилиб юқори критик нуқтага келганда судралиб юрувчилар қийин нафас ола бошлайди ва оғзини очиб сувни буғлатади.
Эволюция жараёнида гомойотермлик пойкилотермликдан ривожланган. Гомойотермлик йиртқичлар, приматлар ва туёқлиларда юксак даражада тараққий этган бўлсада, лекин бу хусусият мавсум ва кун давомида маълум чегарада ўзгариб туради. Гомойотермлик клоакали ва халтали сут эмизувчиларда, юқори сут эмизувчиларнинг болаларида ва қушларнинг жўжаларида бур мунча суст ифодаланган. Гомойотермли қушлар ва сут эмизувчиларнинг муҳит билан бўладиган энг мураккаб муносабатларининг ҳосиласи ҳисобланади. Гомойотермлик уларга барча шароитларда ҳам яшай олиш имконини беради ва улар ташқи муҳит омиллари ўзгаришларига қарам бўлмайди, мавсумнинг турли даврларига осон мослаша олади. Бу ҳусусиятлар гомойотермлилардаги мукаммал органлар тизими, жадал ҳаракат органлари, қон айланиш ва нерв тизимлари, ёғ қатламлари, юнг, пар қопламлари ва бошқалар ҳисобига шаклланган.
Гомойотермлардаги терморегуляция механизмлари ҳар бир турнинг ўзида хилма-хил бўлади. Бу эса тана ҳароратини кафолатли бир даражада ушлаб туриш имкониятини беради. Шу сабабдан шимолий минтақаларида тарқалган оқ туклилар, какликлар ва қуёнлар тана ҳарорати ва атроф-муҳит ҳарорати ўртасидаги фарқ 700С дан юқори бўлган шароитда ҳам бемалол яшай олади. Гомойотерм ҳайвонлар, шунингдек юқори ҳароратга ҳам осон мослашади. Инглиз олими Ч.Блегден ва унинг шогирдлари, тажрибадаги ит билан +1260С ли камерада 45 дақиқа бўлганларида бу ҳолат уларнинг соғлиқларига салбий кўрсатмаган.
Гомойотерм ҳайвонларда кимёвий ва физикавий терморегуляция мукаммал шаклланган. Эволюция жараёнида кимёвий терморегуляция афтидан бир мунча эрта юзага келган, лекин тарихий тараққиёт давомида унинг аҳамияти физикавий терморегуляцияга нисбатан бир оз бўлсада камайган. Сут эмизувчиларнинг филогенетик қатори бўйлаб юқорилашган сари физикавий терморегуляция механизмлари хилма-хиллиги ортган ва такомиллашиб борган. Шимол ҳайвонлари танасини қоплаб турган зич парлар, патлар ва юнглар ҳароратини тана ҳароратига яқин даражада бўлишига ёрдам беради. Шу сабабдан шимол тулкилари қишда ёздагига нисбатан ҳам оз овқат истеъмол қилади. Сувда яшовчи сут эмизувчиларнинг танаси 7-9 см қалинликдаги ёғ қатлами билан ўралган ва тана оғирлигининг 40-50% ёғга тўғри келади. Шунинг учун ҳам тюлленлар қорда соатлаб ётган тақдирда ҳам совуқни сезмайди.
Ҳароратни бошқарилишида тана катта-кичиклиги ҳам маълум аҳамиятга эга. Экология ва зоогеографияда кенг қўлланиладиган Бергман қоидасига мувофиқ бир турнинг шимолий формалари анча йирик бўлса, жанубга томон танаси кичиклашиб боради. Жумладан, иссиқ ўлкаларда яшовчи кўпгина сут эмизувчи ҳайвонлар вазни, ички органлари совуқ ўлкаларда яшовчи шу хилдаги ҳайвонларникига нисбатан енгил ва кичикдир.
Д.Аллен қоидасига мувофиқ эса кўпчилик сут эмизувчилар ва қушларнинг думлари, қулоқлари ва тумшуқлари Жанубга томон катталашиб боради. Масалан, шимол тулкисининг қулоқлари ва думлари, Африкадаги фенек тулкиларникига нисбатан бир мунча кичик ва калта бўлади, яъни турли иқлим зонасида яшаганликлари учун улар ташқи кўринишлари, айниқса қулоқларнинг шакли, думлари катта-кичиклиги билан бир-бирларидан кескин фарқланади. Африка филларининг қулоқлари Ҳиндистон филлариникига нисбатан анча кичик бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, жанубий минтақада яшайдиган кўпгина ҳайвонларнинг қулоқлари махсус терморегуляция органи вазифасини бажаради. Муҳит ҳароратига мосланишда ҳайвонларнинг ҳулқ атвор ҳаракатлари муҳим ўрин тутади. Ҳайвонларни бошпана топиши, уялар, инлар қуриши, минтақалар бўйлаб кўчиб юриши ва бошқа ҳаракатлар ҳулқ-атвор орқали бошқарилади.
Тана ҳароратини идора этилишида гала ва подалардаги ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Масалан, пингвинлар кучли совуқда бир жойга йиғилиб олиб айланма ҳаракатда бўлади. Вақти-вақти билан энг четдаги пингвинлар ўртага кириб жойларини алмаштирадилар. Туялар жазирама иссиқ кунлари бир-бирларига ён бошлаган холда бир жойга тўпланиб ётадилар, улар тўпланган жой ўртасидаги жой ўртасидаги ҳарорат + 390С га, яъни тана ҳароратига яқин бўлади. Энг чеккадаги туяларнинг елка томонидаги юнглари 700С гача қизиб кетади.
СУВ МУҲИТИДАГИ ҲАЁТ
Сув муҳити юқори даражадаги зичлиги, босимнинг кескин ўзгариши, кислороднинг камлиги, қуёш нурининг жадал ютилиши ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради. Сув ҳавзаларининг ҳар бир жойи ўзига хос туз ва заррачалар таркиби, оқим кучига эга. Сув тубида яшовчи организмлар учун эса тупроқнинг хоссалари, ундаги органик қолдиқ улуши муҳим аҳамиятли. Ҳайвонлар сув муҳитининг умумий ҳусусиятларидан ташқари ундаги хусусий омилларга ҳам мосланишлари зарур. Сув муҳитида яшовчи барча организмлар гидробионтлар деб номланади. Сувнинг юза қатламида яшовчи организмлар эса планктонлар ва тубида яшовчилар бентослар экологик гуруҳларини ташкил этади. Мазкур экологик гуруҳ вакиллари дунё океанида, денгизларда, кўлларда, ички сув ҳавзаларида ва ер ости сувларида тарқалган. Сув муҳити ҳаётини белгиловчи омиллардан энг муҳими сувнинг босимидир. Чуқурликнинг ортиши билан босим кучи ортиб боради. Масалан, ҳар 10 м. чуқурликда босим кучи 1 атмосферага ортади. Сув муҳитидаги босим кучининг ўзгарувчанлиги туфайли аксарият гидробионтлар эврибионтлардир. Айрим бир неча атмосферадан юз атмосферага қадар бўлган босим шароитида яшашга мослашган. Жумладан, Eлпидиa глотуриялари, Приaпулусcaудaтус чувалчанглари океанларнинг қирғоқларидан ультра абиссаль зоналарига қадар учраши мумкин. Чучук сувларда яшовчи туфелька инфузориялари, сувойкалар ҳам тажрибада 600 атмосфера шароитига бардош берган. Лекин гидробионтларнинг кўпчилиги стенобатлар сифатида денгиз ва океанларнинг маълум чуқурликлардагина яшашга мослашган. Масалан, айрим балиқлар, бош оёқли моллюскалар, қисқичбақасимонлар, погонофоралар, денгиз юлдузлари сувнинг чуқур қатламларида 400-500 атмосферадан кам бўлмаган шароитда яшайди. Умуман, стенобатлар кичик сув ҳавзаларида ва сувнингчуқур қатламларида учрайди. Сув муҳитидаги зичликнинг юқорилиги гидробионтлар учун таянч аҳамиятига эга. Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳайвонлар сувнинг юза қатламида нисабатан паст босимда, доимий ҳарорат ва етарли ёруғлик шароитида яшайди. Бентослар эса юқори босимга, паст ҳароратга ва доимий қоронғуликка мослашган ҳайвонлардир.
Пелагиаль ҳайвонлардир. Пелагиаль қатлам вертикал йўналиш бўйича фарқланувчи эпипелагиаль, батипелагиадль ва абисс пелагиаль зоналарга ажратилади. Қуёш нури эпилагиалнинг қуйи чегарасига қараб етиб боради, мазкур зонадан кейинги чуқурликларда яшил ўсимликлар учрамайди.
Юқорида таъкидланган экологик зоналар фақатгина океанлар учунгина хос бўлмай бошқа сув хавзаларида ҳам қайд этилган.
ГИДРОБИОНТЛАРНИНГ БАЪЗИ БИР МОСЛАНИШЛАРИ
Сув муҳити турли-туман ва ўзига хос экологик шароитларга эга. Шунинг учун гидробионтларда сув муҳитида мўлжал олиш, фильтрлаш йўли билан озиқланиш, вақтли сув ҳавзаларида яшашга мосланиш каби ва бошқа морфоэкологик ихтисосланишлар вужудга келган.
Ҳайвонларни сув муҳитида мўлжал олиши. Сув тубидаги доимий қоронғулик ва ёруғлик нурининг жадал сўниб бориши ҳайвонларни кўз орқали мўлжал олиш имкониятини кескин чегаралайди. Маълумки, сувда товуш ҳаво муҳитига нисбатан тез тарқалади. Шунинг учун кўз ёрдамида мўлжал олишдан кўра гидробионтлар учун товуш ёрдамида мўлжал олиш бир мунча қулайроқ ҳисобланади. Ҳайвонлар ўта нозик тўлқин узунликлари ўзгаришларни сеза олади. Масалан, медузалар пўртана бошланишидан огоҳ этувчи инфратовушларни сезгирлик билан илғаб сув юзасидан чуқур қатламларга тушиб кетади. Балиқлар, моллюскалар қисқичбақасимонлар ва сут эмизувчилар товуш чиқариш орқали алоқада бўлади. Масалан, қисқичбақасимонлар танасининг турли қисмларини бир-бирига ишқалаш орқали, балиқлар ҳаво пуфаклари, ҳалқум тишлари, жағлари, кўкрак сузгичлари ёрдамида турли товушларни чиқаради. Товушлар тур ичидаги муносабатларни мувафиқлаштириш, галадаги алоқани таъминлаш иккинчи жинсни ўзига жалб этиш, огоҳлантириш йўлларидан биридир. Баъзи бир гидробионтлар озуқа топишда акс садодан унумли фойдаланади (масалан, китсимонлар). Айрим гидробионтларнинг электр импулъсларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ҳусусияти ҳам маълум. Ҳозирда 300 турга яқин балиқлар электр зарядлари орқали мўлжални аниқ олади, ўлжага ҳамла қилишда ва ҳимояланишда ундан унумли фойдаланади.
Сувдаги гидростатик босимнинг ўзгариши ҳайвонлар ҳаво пуфаклари, статоцистлари ва бошқа органлари ёрдамида аниқ фарқлай олади.
Барча гидробионтларда хеморецепторлар яхши тараққий этган. Шу сабабдан улар сув муҳитида юз берган барча кимёвий ўзгаришларни осонлик билан пайқай олади. Айниқса минглаб км. масофа бўйлаб миграция қилувчи балиқлар ҳидни яхши фарқлайди. Масалан, урчиш учун Европанинг барча дарёларидан атлантика океани тропик қисмининг ғарбий ҳудудларига борадиган оддий угорлар тажрибада 6000 км3 сувда эриган 1 г этил спиртини ҳам сезган.
Фильтрлаш йўли билан озиқланиш. Гидробионтларнинг айримлари сувдаги майда органик заррачаларни сузиб озиқланади. Фильтрлаш йўли билан озиқланиш пластинка жабрали моллюскалар, ўтроқ ҳаёт кечирувчи нинатерилилар, полихеталар, асцидиялар учун хос усулдир. Бу гуруҳга мансуб организмлар озиқланиш жараёнида сувни фильтрлаб муҳим биологик вазифани ҳам амалга оширади.
Гидробионтларнинг вақти сув ҳавзаларида яшашга мосланиш ҳусусиятлари. Табиатда мавсумий ҳосил бўладиган вақтли ва кўлмак сув ҳавзалари кўп учрайди. Қисқа муддат бўлсада, уларда қатор гидробионтлар ҳаёт кечиради, кўпаяди ва ривожланади. Бу ҳайвонлар сув ҳавзаси қуриб қолганидан сўнг келадиган узоқ муддатли қирғоқчиликка бардош беради. Сув етарли бўлганда гидробионтлар жадал кўпаяди ва мўл насл беради, ноқулай шароитда уларнинг кўпчилиги гипобиоз ҳолатга ўтади. Масалан, қолқондорлар, шохдормўйловли қисқичбақалар, планариялар, камтукли чувалчанглар, моллюскалар, балиқлардан – протепрус ва лепидосиренлар ва бошқалар. Сувсизлик шароитида қуёшсимонлар, инфузориялар, илдизоёқлилар, айрим куракоёқли қисқичбақасимонлар ва бошқа ҳайвонлар махсус цистага ўралаб олади ва тириклигини сақлаб қолади.
Ноқулай шароитда каловраткалар ва нематодаларнинг айрим вакиллари танасидаги намликни бутунлай йўқотиб юпқа плёнка шаклини олади, қулай шароитда “жонланиб” яна ҳаётини давом эттиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |