Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети



Download 11,66 Mb.
bet8/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

БИОТИК ОМИЛЛАР
Табиатдаги биотик муносабатлар хилма-хил бўлиб, уларнинг энг муҳимларини йиртқич-ўлжа, паразит-хўжайин, текинхўрлик, ўзаро фойдали, қарама-қарши алоқалар, бетарафлик, ўсимлик ва ҳайвонлар ўртасидаги турли боғлиқликлар ва бошқалар ташкил этади. Булар барчаси уйғунликда биотик омилларни ташкил этади.
Йиртқич – ўлжа, паразит, ҳўжайин муносабати организмлар ўртасидаги овқат орқали бўладиган муносабатлардир. Чунки, гетеротрофлар бошқа гетеротроф ёки автотрофлар ҳисобига яшайди. Маълумки, йиртқичлар ўлжасини ушлаб жонсизлантириб, сўнг ейди. Шунинг учун йиртқичларда ўзига хос ҳулқ-атвор (актив-реакция, тез ҳаракат ва бошқалар) шаклланган бўлади. Мушуксимонлар оиласига мансуб бўлган гепардлар ўлжа кетидан қувганда бир секундда 20 метр йўлни босади, соатига 110 ҳатто 140 км тезликда чопа олади.
Йиртқичлар ўз ўлжасини таъқиб қилиш ва уларни ушлаш пайтида муайян энергия сарф этади ва маълум қаршиликка ҳам учрайди. Бу эса йиртқич ўлжада ўзига хос экологик мосланишнинг шаклланиши ва айни организмлар гуруҳининг прогрессив эволюцияланишига сабаб бўлади. Шу билан бирга ўлжада пассив ҳимоя воситалари – билинтирмай қўядиган акс-соя, чалғитувчи ва огоҳлантирувчи ранг нарсаларга ва бошқаларга таҳдид қилиш, ҳимоя қалқони, тиканлар ва бошқалар вужудга келади. Буларнинг барчаси табиий танлашнинг ҳосиласи ҳисобланади.
Йиртқичларда ўзига хос мосланишнинг белгиси – уларнинг кенг овқатланиш спектрига эга эканлигидир. Бунинг асосида йиртқичлар алоҳида бир ўлжага боғланиб қолмасдан, шароитга қараб осонликча бир ўлжадан иккинчисига ўта олади. Табиатда йиртқичлар овқатланиши учун имкони борича кам энергия сарф этишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам булар сон жиҳатдан кўпроқ бўлган ва осон овқатланадиган, лекин биологик тўла қийматли ўлжа билан овқатланади. Оқ айиқлар хилма-хил жониворлар билан озиқланади: тюленлар, балиқлар, лемминглар (сичқонлар оиласига мансуб жонивор), оқ тулки ва бошқаларни овлайди; лекин буларнинг ичида у тюленлар гўштини хуш кўради. Илвирслар ва эчкиларни бир неча соатлаб пойлаб ётади.
Яқин вақтларга қадар йиртқичларга зарарли ҳайвонлар ҳисобида қаралар эди. Бунинг натижасида қатор йиртқич ҳайвонлар шавқатсиз қириб ташланиб, табиатга катта зарар етказади. Чунки улар ўлжа популяциясининг касалланган заифларидан тозалаб катта фойда келтиради. Жумладан, ҳатто бўриларни шимол буғилари подаларининг тез кўпайиши ва яшовчанлигининг ортишига ёрдам бериши аниқланган. Йиртқичлар табиий танланишнинг боришини тезлаштирувчи омиллардан биридир.
Йиртқичлардан фарқлироқ паразитизм турнинг хўжайинлиги тор маънодаги махсус мослашганлигидир. Масалан, одам аскаридаси фақат одам ингичка ичагида яшаса, от аскаридаси эса фақат ўтлардагина паразитлик қилади. Чунки паразитлар ўз хўжайинидан фақат озуқа манбаи сифатидагина эмас балки ундан вақтинча ёки доимий яшаш муҳити сифатида ҳам фойдаланилади.
Паразитлар хўжайин танасида хавф-хатардан тўлиқ ҳимояланган, бу улардаги қатор органларнинг йўқотилишига, морфологик соддалашига сабаб бўлади. Масалан, лентасимон чувалчангларда овқат ҳазм қилиш системаси бутунлай йўқолган, нерв системаси редукцияланган. Ширалар ўсимликларнинг барги, новдаси ва илдизи қисмида паразитлик қилиши билан бирга, улар фаолияти натижасида озуқа ўсимлигининг турли қисмларида ҳосил бўлган турли-хил галлар ичидаги ҳам ҳаёт кечиради. Бундай галларнинг баҳорда тераклар, қайрағоч барги ва новдаларида кўплаб учратамиз. Галлар ичидаги ширалар анча содда тузилган, мўйлаблари 4 бўғимли, кўзлари 3 фасеткали, кам ҳаракатли бўлади. Уларда дум ва шира найчалари бўлмаслиги мумкин.
Табиатда паразит-хўжайн муносабати стабиллашмаган тақдирда паразитлар фаолияти жуда хавфли бўлади. Трипанасомалар, антилопалар қонида яшаганда бу ҳайвонларга умуман зарар келтирмайди, лекин улар антилопалардан це-це пашшалари орқали одамларга ўтгач, ўта хавфли, ўлим билан тугалланувчи уйқу касаллиги вужудга келади. Ёки тосадифан келиб қолган зараркунандалар маҳаллийларига нисбатан қишлоқ хўжалиги экинларига кучли зарар келтиради. Бу ўринда колорадо қўнғизи мисол бўла олади. Ўз ватани – Шимолий Америка ёввойи итузумдошлар билан озиқланадиган бу ҳашарот асримиз бошларида тасодифан картошка билан Ғарбий Овропага олиб келиниши, уларнинг бу жойларда кўпайиши, тез тарқалиши ва картошказорларга жиддий зарар келтиришига сабаб бўлади. Республикамизнинг картошкачилик хўжаликларида ҳам бу зараркунанда учраб туради. Кейинги йилларда Фарғона вилоятининг Сўҳ тумани картошка далаларида унинг зарари сезиларли бўлди.
Йиртқич-ўлжа, паразит-ҳўжайин муносабати табиатда моддалар алмашинувида ва турлар сонининг бошқарилишида муҳим рол ўйнайди. Пахта далалари ва боғларда зараркунанда ҳашаротлар сонини камайтириб, бошқариб турувчи асосий омиллардан бири йиртқич ва паразит организмларнинг фаолиятидан бошқалари қулайгина фойдаланиши мумкин. Бу организмлар ўртасида комменсализм – текинхўрлик муносабатининг асосини ташкил этади. Комменсализм бир томонлама фойдали муносабат бўлиб, иккинчи организмга умуман зарар етмайди. Йирик йиртқичларнинг ўлжа қолдиқлари билан ўлимтикхўр қушларнинг овқатланиши бунга мисол бўлади. Кейинчалик чумчуқсимонлар ўтхўр ҳайвонлар чиқиндиларидан тўлиқ ҳазм бўлмаган донларни топиб ейди.
Табиатда уя комменсализми кўпроқ кузатилади. Лайлакларнинг кўп йиллик уялари шох-шаббалари ораларида чумчуқлар ҳам бола очади, сут эмизувчилар уяларида – оққанотлилар, каналар, битлар, бургалар каби кўплаб бўғимоёқлилар яшайди. Комменсализм турларнинг янада яқинроқ боғланишига имкон берувчи биотик муносабатдир.
Организмлар ўртасидаги ўзаро муносабат – мутуализм табиатда кенг тарқалган. Бу алоқа вақтли ёки бўлиши мумкин. Доимий фойдали ўзаро муносабатни симбиоз деб юритилади. Кўп ҳолларда “зоҳид қисқичбақа”лар ўз чиғаноғи устига 1-2 та актинияни “мингаштириб” олади, бунда актинияга “транспорт воситаси” бўлиб хизмат қилган қисқичбақа хавф-хатар ҳоли бўлади, актиния ушлаган озиқнинг бир қисми билан яхшигина овқатлана олади. Чумолилар ҳам ширалар билан симбиоз яшайди. Чумолилар ширалар найчаларини мўйлаби билан “қитиқлаганда” ҳашарот чучук суюқлик томчисини чиқаради, бу томчи ҳисобига чумоли овқатланади. Бундай пайтда ширалар ҳар минутда томчи-томчи ширин суюқлик ажратиб туради. Шунинг учун ҳам агар ширалар бирор ўсимликда кўпайиб кетса, чумолилар уларни дарахнинг бошқа шохига ёки бошқа ўсимликка кўчириб ўтказади. Ҳушёрлик билан уларни тугмачақўнғиз, олтинкўз, қандалалар ва бошқа душманлардан ҳимоя қилади. Шунинг учун ҳам табиатда кўпчилик ширалар доим чумолилар билан бирга яшайди. Ўсимликлардан лишайниклар замбуруғлар ва сув ўтларининг биргаликда – симбиоз яшаши натижасида шаклланган организмлардир. 20000 дан ортиқ ўсимликларини учратиш мумкин.
Турларнинг экологик талаб даражаси қанчалик яқин бўлса, табиатда қарама-қарши муносабат – конкуренция вужудга келади. Бундай турлар бирга яшаган пайтда улар ноқулай шароитга тушиб қолади. Яъни овқат манбалари, яшаш жойи ва бошқалар чегараланиб қолади. Конкуренция ўзаро муносабатда бўладиган иккала организм учун ҳам салбий таъсир этувчи биотик алоқадир. Шунинг учун ҳам бир хил экологик талаб даражасидаги турлар бир жойда яшаса, эртами, кечми бири иккинчисини сиқиб чиқаради.
Қарама-қарши муносабатлар тур ичида, турлараро тўғридан тўғри ёки нисбий бўлиши мумкин. Турлараро тўғридан-тўғри конкуренция йиртқич-ўлжа, паразит-ҳўжайин муносабатида ифодаланади. Турлараро нисбий курашда ўз озуқасини осонлик билан топа оладиган ҳайвон иккинчисига нисбатан устун бўлади. Ўтхўр сут эмизувчилар ва чигирткалар иккаласи ҳам фитофаг бўлгани учун улар ўртасида нисбий қарама-қаршилик кузатилмайди. Тур ичидаги тўғридан-тўғри конкуренция яшаш жойи иккинчиси учун овқат бўлади. Ғўза тунлами капалаги одатда тухумлар сони 3-5 тагача бориши мумкин, бунда энг аввал тухумдан чиққан кўсак қурти ўзидан кейинги ривожланган “укаларини” еб тугатади ва якка ўзи мўл озуқа ҳисобига тўлиқ вояга етади. Тур ичидаги нисбий конкуренция кучсиз индивидларнинг кўплаб қирилишига сабаб бўлади. Жумладан, бўридан икки қуён қочаётган бўлса, тур ичидаги нисбий курашда албатта тез югурадиган эпчил ва ақллироқ қуён ютиб чиқади.
Биотик муносабатлар ичида нейтрализм маълум ҳудудда бирга яшаётган икки турни бир-бирига ижобий ҳам салбий ҳам таъсир кўрсатмаслигида ифодаланади. Ўрмондаги олмахон ва лослар умуман конкуренцияда бўлмайди. Лекин ўрмондаги ёнғин, зараркунандаларнинг кўпайиши буларга турли даражада таъсир этади.
Эволюция жараёнида ўсимлик ва ҳайвонларнинг бир-бири билан яқин алоқаси биргаликдаги тараққиёти уларда ўзаро мосланишларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Шунинг асосида ўсимликларнинг ҳашаротлар ёрдамида чангланиши, чанглатувчи ҳашаротлар, қушлар, сут эмизувчилар гуруҳлари вужудга келган: кўпчилик ўсимликлар уруғи ҳайвонлар ёрдамида тарқалишга мослашган. Ўсимлик ва ҳайвонлар ўртасидаги биотик муонсабатларни энг муҳими уларнинг овқат орқали бўладиган трофик алоқасидир. Ўсимликлар ва ҳайвонлар учун овқат манбаи бўлиб хизмат қилади. Ўсимликхўр ҳайвонларнинг озуқага нисбатан махсус мосланиши хилма-хил бўлиб, уларнинг ичида сўрувчи фитофаглар (ширалар, қандалалар, цикадалар) алоҳида ўрин тутади. Кўпчилиги эса ўсимликларнинг вегетатив ёки ер ости органлари ҳисобига яшайди. Кўсак қуртлари ғўзанинг ўсиш нуқтаси гул ва ҳосил элементларини зарарласа, томир қуртлари эса эрта баҳорда экин томирини қирқиб зарар етказади.
Ўсимликларнинг чангланишида ҳайвонот дунёсининг роли катта. Табиатда 1600 га яқин қушлар бу муҳим биологик жараённи амалга оширишда қатнашади. Жанубий Америка ва марказий Америка ўсимликлари маълум қисмининг чангланишида кўршапалаклар алоҳида ўрин тутади. Бизнинг шароитимизда ўсимликларнинг, айниқса ғўза гулининг чангланишида асаларилар муҳим аҳамиятга эга. Аниқланишича, ишчи асалари 1 минутда 12 та, 1 кунда эса 7200 та гулга қўнади. Бир асалари оиласида 10000 дан 50000 га қадар ҳашарот бўлиши назарда тутилса, улар бир кунда 360 млн., гулни чанглата олади.
Ҳайвонлар ўсимликларнинг тарқалишида ҳам катта аҳамиятга эга. Ўсимлик уруғлари ва спораларининг ҳайвонлар ёрдамида тарқалиши зоохория деб аталади. Ҳайвонлар уруғлардан озуқа запасини йиғади. Уларни бир жойдан иккинчи жойга силжитади, бунда уруғларнинг бир қисми қулай шароитларга тушиб, униб чиқади. Сариқ чумоли колонияси аъзолари уядан 70м., радиусда 36000 тагача ўсимлик уруғини сочар экан. Туёқли ҳайвонларнинг юнгларига махсус мосламалар ёрдамида ишлашиб қолган уруғлар баъзан минглаб км., гача тарқала олади. Булардан ташқари кўпчилик ўсимликларни уруғлари ҳайвонлар ҳазм системасида бутунлигича сақланиб қолади ва уларнинг экскрементлари билан бошқа жойларга тушиб униб чиқади. Олақанотларнинг чиқиндиларидан гилос, олча, узум, итбурун, шилви ва бошқа мевалар уруғларини топиш мумкин. Отлар, қўйлар ва йирик шохли қорамоллар гўнгида ёввойи бошоқлилар уруғлари кўплаб сақланиб қолади. Ҳисобланишича, 1 гектарга солинган 60 тонна от гўнгида 90 мингтагача ёввойи ўсимликлар уруғи бўлади.
Юқорида кўриб ўтилган биотик муносабатлар турлараро ва тур ичидаги бўладиган мураккаб алоқаларнинг энг характерлиларидир. Бу муносабатларнинг барчаси тирикликнинг ягона бирлик – биоценоз даражасида бир-бирига боғлаб туради. Шунинг учун ҳам биоценоздаги организмлар унинг ажралмас таркибий қисми бўлиб, уларни фойдали ёки зарарли турларга шартли ажратилади, чунки табиатдаги ҳайвонот дунёси барча вакилларнинг ўз ўрни бор.


Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish