Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети



Download 11,66 Mb.
bet4/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

2- МAЪРУЗA.
2,1-2,2 Мaърузaлар.

МУҲИМ АБИОТИК ОМИЛЛАР ВА УЛАРГА ҲАЙВОНЛАРНИНГ МОСЛАНИШ ҲУСУСИЯТЛАРИ ЁРУҒЛИК.


Сайёрамиздаги барча организмлар ёруғлик энергиясини Қуёшдан олади. Ерга етиб келаётган ёруғлик оқими минг ангестремдан (1А=10-8 см) қисқа тўлқин узунлигидан тортиб бир неча минг метрлар билан ўлчанади. Ер юзасига ёруғликнинг 3900 дан 7700 ангестремга қадар тўлқин узунлигидаги қисми ёки Қуёш радиациясининг 50% га яқин етиб келади. Фақатгина улътрабинафша ва инфрақизил нурлар васпектрнинг кўринадиган етти хил нурлари ҳайвонлар ҳаётида муҳим экологик аҳамиятга эга. Ҳайвонлар ёруғлик энергиясини тўғридан-тўғри ва боғланган ҳолда озиқланишиорқали қабул қилади.
Ёруғлик ҳайвонларнинг кўриши, еварак атрофни илғаши, фазода мўлжал олишида асосий ролъни ўйнайди. Ҳайвонлар кўзлари орқали ташқи олам ҳақидаги информацияни қабул қилади ва унга тегишли жавоб реакциясини қайтаради. Ҳайвонлардаги кўриш органларининг мукаммаллашуви билан ҳамоҳанг кетган. Кўриш ва унинг қамрови айни гуруҳ ҳайвонларнинг эволюцион ривожланиш даражасига бевосита боғлиқ бўлади. Умуртқасизлардаги энг содда кўзлар ёруғликни оддийгина илғаш органлари бўлса содда ҳайвонларда бу цитоплазманинг бир қисми сифатида ташкилланган. Ёруғликни қабул қилиш кўриш пигментларининг ўзгариши, яъни фотокимёвий реакциялар ҳисобига амалга ошади. Айрим содда тузилган кўзлар ёруғлик тўлқинларнинг ўзгаришларидагина (масалан, кун ва тун алмашиниши) далолат беради.
Кенг қамровли кўриш жараёни мураккаб даражада тузилган кўзларгагина хос ҳусусиятдир. Нисбатан содда тузилганлиги билан ажралиб туради.
Нисбатан содда тузилганлиги билан ажралиб турувчи ўргимчак кўзлари атрофидаги нарсаларни 1-2 см масофадангина пайқай олади. Энг юқори даражада тузилган кўзлар умуртқалиларда, бошоёқли моллюскаларда ва ҳашаротларда бўлади. Уларнинг кўзлари предметларнинг шаклини, рангини, жойланиш узоқлигини фарқлай олади.
Кенг қамровли кўриш инсонларга, приматларга, айрим қушлар – бойўғли, бургутлар ва тасқараларга хос.
Мураккаб даражада тузилган кўзларнинг сезгирлик имконияти ҳам юқори бўлади. Қоронғуликка мослашган инсон кўзлари 5 квант жадалликдаги ёруғликни қабул қила олади, бу эса улардаги физикавий имконият чегарасини ҳам белгилайди. Мавжудотларнинг ёруғлик спектридаги рангларни ажрата олиш имконияти турлича. Инсонлар қизил, зарғалдоқ, яшил, кўк яшил, кўк бинафша рангларни ажратади. Улар улътрабинафша ва инфрақизил нурларни пайқай олмайди. Айрим ҳайвонлар (калъмарлар, илонлар) ёруғлик спектридаги инфрақизил нурларни осонлик билан ажратади ва қоронғуликда ҳам ўз ўлжасини бемалол топа олади. Асаларилар улътрабинафша нурларни пайқасада, қизил рангларни ажрата олмайди.

ДУНЁ ОКЕАНИНИНГ ЭКОЛОГИК ЗОНАЛАРИ


Океанлар экологик шарт-шароитлари билан фарқланувчи бир неча зоналардан ташкил топган (3-расм). Сувнинг юза қатлами пелагиаль зона деб номланади, туби эса бенталь зонани ташкил этади. Чуқурлигига қараб бенталь зонаси қуруқликнинг 200 метрга қадар пасайиб бориши қисми – сублитораль, кескин чуқурлашиш зонасида жадаллашган абиссаль зоналарга ажралади. Океан сувининг энг чуқур қатлами ультрабиассаль зона ҳисобланади. Литораль зона сув тўлқини кўтарилганда сув билан таъминланиб туради. Унинг юқорисида супралитораль зона жойлашган ва бу зона тўлқин қирғоққа урилганда сачраган сув заррачалари ҳисобига намланиб туради.
Океаннинг ҳар бир зонасида яшовчи ҳайвонлар ўзига хос экологик гуруҳларни ташкил этади. Жумладан, плеагиаль зонада пелагослар тарқалган бўлса, бенталь қатламида бентос ҳайвонлар ҳаёт кечиради. Пелагослар қиш мавсумида қўшимча ёруғлик берилса у муддатидан олдин бола бериши мумкин.
Қушларнинг жуда кўпчилиги тириклигини нуқул кундузи ўтказадиган ҳайвон бўлиб, кун ботиши билан уйғонади.
Қушлар хаётидаги мавсумийлик уларнинг сафар учишлари билан боғлиқ. Масалан, қалдирғочлар қишлаши учун Жанубий Африка учиб боради. Қушлар сафар учишларида Қуёшга, Ой ва юлдузларга қараб мўлжал олади. Бунда улар галалар ёки якка-якка ҳолда учадилар. Қушларнинг келиб-кетиши туғма инстинктив ҳодиса. Масалан, какку қушларнинг вояга етган болалари ота-оналаридан олдин учиб кетади ва етар манзилини аниқ мўлжалга олади. Чумолининг тундаги ҳаракатида Ой ёритгич ва мўлжал сифатида аҳамиятга эга.
Денгиз ва уммон сувлари тагида яшайдиган кўпчилик мавжудотлар, қуруқликда яшайдиган ҳашаротлар ўзларидан нур таратиш хусусиятига эга бу ҳодиса биолюминесценция деб аталади. Бундай хусусият бактериялардан тортиб балиқларгача кузатилади. Ҳайвонларнинг ўлжа топишида, ҳимояланиши ва кўпайишида биолюминесценциянинг аҳамияти беқиёс.

НАМЛИК
Сув тирикликнинг энг муҳим ва ажралмас таркибий қисми. Ҳайвонлар цитоплазмасининг 70-90% ини, қўнғизлар ва капалаклар личинкалари оғирлигининг 50% ини ва айрим медузалар танасининг 90 % ини сув ташкил этади. Биокимёвий жараёнларнинг боришида сув муҳит вазифасини бажаради. Шунинг учун ҳам намликнинг меъёрида сақланиши барча организмлар учун биринчи даражали аҳамият касб этади.


Совуқ ҳарорат, қор қоплами, намлик билан бирга ёруғликнинг жадаллиги, айниқса ультрабинафша нурлар ҳайвонлар рангига жиддий таъсир этади. Тўқ ранг ҳайвонларни ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади, бошқа нурларни ўзига йиғиб тана ҳароратини меъёрида сақланишига ёрдам беради.
Кўпчилик ҳашаротларнинг тиним давридан чиқиб фаол ҳаёт кечиришига ўтиши ёруғлик кучига боғлиқ бўлади. Май қўнғизи (Мeлoлoнтҳa ҳиппoиcaстaни) нинг ғумбакдан чиқиши қуёшнинг ботиши соатига тўғри келади ва бу муддат баҳордан ёзга томон секин аста кечикиб боради. Кунлик ҳашаротлардан Oлигoнeуриeллa рҳeнaнa ҳаво ҳарорати +15С бўлиб кун ботаётган пайтда учиб чиқади. Унинг ривожланишида ёруғлик ва ҳарорат ўртасидаги мутаносиблик муҳим аҳамиятга эга. Ёруғлик кучининг ўзгариши ҳайвонларнинг ҳулқ-атвор реакцияларига ҳам таъсир қилади. Масалан, кун тиғига келганда чўл агамаси юлғун, саксовул каби буталарининг юқори ярусларига чиқиб олиб жон сақлайди. Ҳаракатда бўладиган ҳайвонлар ўзига жой танлашда ёритилиш даржасини ҳам ҳисобга олади. Кеча-кундуз давомидаги фаоллик учун маълум даражадаги ёруғлик талаб этилади. Ҳайвонлар кундузги, тунги, ғира – ширада фаол ҳаёт кечирувчилар экологик гуруҳларига ажралади. Уларнинг фаоллиги мавсумга, иқлим шароитлари ва ёруғлик жадаллигига қараб ўзгариши мумкин. Масалан, чўл ва чала чўл минтақаларида яшовчи юмронқозиқлар эрталаб ва кечки пайтларда актив фаолиятда бўлади, кундузги пайтда уяларида яшириниб ётади. Шароитга бундай мосланиш ушбу минтақаларда яшаётган ҳашаротлар, судралиб юрувчилар ва сут эмизувчиларга ҳам хос.
Ёруғликнинг кунлик ва мавсумий ўзгаришлари ҳайвонларнинг урчишига, миграция ва бошқа биологик маромларига ўз таъсирини ўтказади. Баъзи ҳашаротлар кун қисқариши натижасида кўпайиш жараёнини тўхтатади, кун узайиши билан эса кўпайиш қайта тикланади.
Намликка бўлган эҳтиёжи ва яшаш жойлари бўйлаб тақсимланишига мувофиқ ҳайвонлар қуйидаги экологик гуруҳларга ажралади:
Гидрофиллар-ҳаёти доимо сувда ўсувчи бу гуруҳга гидробионтлар киради.
Гигрофиллар- яшаш жойларидаги, ҳаводаги нисбий намлик юқори ёки шу даражага яқин бўлган шароитда учрайдиган ҳайвонлар гуруҳи. Бу гуруҳга қатор амфибиялар, кўпчилик қорин оёқли моллюскалар, ёмғир чувалчанглари, тупроқ фаунасининг асосий вакиллари, ғорларда яшовчи ҳайвонлар ва балиқлар мансуб.
Мезофиллар-ўртача намлик шароитида яшовчи ҳайвонлар. Улар мўътадил ва ўрта тоғ минтақаларида, маданий ландшафтларда яшайди. Мезофиллар намликни мавсумий ўзгаришларига бирмунча бардошли бўлади.
Ксерофиллар-қурғоқчил шароитда яшашга мослашган ҳайвонлар. Чўл, чала чўл ва тоғолди ҳудудларда учрайдиган кўпчилик ҳашоратлар ва сут эмизувчилар мазкур экологик гуруҳ вакилларидир. Ксерофиллар барчаси қуруқ ва қурғоқчил иқлим шароитларига кенг маънода адаптацияланган. Масалан: Ҳeлиx дeсeртoрум шиллиқурти ноқулай шароитда ёзги тиним даврига ўтади ва унинг “ёзги уйқуси” 4 йилга қадар давом этиши мумкин.
Ҳайвонлар сувга бўлган талабини 4 хил йўл билан қондиради.
1. Бевосита сувни ичиш орқали. Айрим рептилиялар, сут эмизувчилар ва қушлар сувни кўплаб истемол қилади. Айрим қушлар, туёқлилар, йиртқичлар, кўршапалаклар узоқ муддатли сувсизликка чидай олмайди ва сув топиш мақсадида узоқ масофалар бўйлаб учиб ҳаракатда бўладилар. Қалдирғоч ва жарқалдирғочлар сув ҳавзаси бўйлаб учиб ўтади ва пастлаб намликни қабул қилади.
2. Овқат орқали. Чўл минтақаларида яшовчи кўпчилик ҳайвонлар (кемирувчилар, антилопалар ва бошқалар) ҳеч қачон сув ичмайди, улар учун истеъмол қилинаётган озуқа сув манбаи ҳисобланади. Гул шарбати, қон билан озиқланувчи ҳашоратлар овқат билан ҳатто эхтиёжидан ортиқ сувни олади.
3. Тери орқали сувни қабул қилиш. Амфибиялар, айрим ҳашаротлар ва каналар намликни бутун танаси бўйлаб қабул қилади. Колорадо қўнғизи, пахтакана ҳаводаги нисбий намлик минимал даражада бўлган шароитда ҳам сувга бўлган эхтиёжини танаси бўйлаб сувнинг абсорбцияланиши уларнинг ҳаётида муҳим экологик аҳамиятга эга.
4. Метаболитик сув ҳисобига яшаш, яъни организмлардаги ёғлар, оқсиллар, карбон сувларнинг парчаланишидан ажралган сувнинг ассимиляцияланиши. Қурғоқчил иқлим шароитида яшайдиган кемирувчилар турли ҳашоратлар ва туялар сувни шу усул билан ўзлаштиради. Қулай шароитда чўлдаги сут эмизувчилар ва қушларнинг танасида ёғ кўплаб тўпланади, ноқулай мавсум бошланганда у сарфланади. Ёғлар ҳайвонлар учун нафақат энергия манбаси, балки сувга бўлган эхтиёжини қондирувчи омил вазифасини ҳам бажаради. Дон, ун, ёғоч билан озиқланувчи ҳашоратлар ҳаёти ҳам метаболитик сувга боғлиқ.
Намлик тери орқали, нафас олиш жараёнида, сийдик, тер ва экскрементлар билан транспирацияланиши ва буғланиш мумкин. Намликни йўқотишга нисбатан ҳайвонлардаги мосланишлар хилма-хил бўлсада уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин.
1. Сув сарфининг камайиши ҳайвонлардаги морфологик ва физиологик мосланишлар билан боғлиқ. Қурғоқчил шароитда яшайдиган ҳайвонларнинг танаси намликни сақлашга ёрдам берадиган чиғаноқлар, тангачалар билан қопланган ёки ҳимоя косачаси бўлади, моллюскалар эса чиғаноқлар билан ҳимояланган, чўл ҳашоратлари танаси қалин хитиндан иборат. Лекин чўлда яшовчи ҳайвонларнинг барчасида ҳам шу сингари морфологик мосланиш кузатилмади. Масалан, текис оёқли қисқичбақасимонларнинг вакили “эшакқурт” қуруқликда яшашга лаёқатлашган, танаси юпқа-нозик хитин билан ҳимояланган. Улар Қорақум ва Қизилқум чўлларида тупроқ ва қумда уя ковлаб яширин ҳаёт кечиради.
Эволюция жараёнида ички нафас олиш органларининг шаклланиши ҳайвонларга сув сарфини бирмунча камайишига сабаб бўлган. Қуруқлик ҳайвонларида жабралар йўқолган ва ҳашаротларда, кўпоёқлилар ва ўргимчаксимонлар нафас олиш органлари сифатида трахеялар тизими, моллюскаларда “ўпкалар” ва умуртқалилардаги ҳақиқий ўпкаларнинг жабралари ташқи томондан қаттиқ хитин билан ҳимояланганлиги туфайли бу гуруҳнинг айрим вакиллари сув муҳитидан бир мунча узоқлаша олади.
Сийдик ва тер ҳисобга сув сарфини камайтиришда организмлардаги азот алмашинувини мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Оқсиллар парчаланиши билан ажралиб чиққан аммиакнинг жуда кам миқдори ҳам организм учун заҳарли таъсир этади. Уни зарарлантириш учун эса юқори ҳажмдаги сув сарфи талаб этилади. Ҳайвонлардаги ўзига хос мосланишлар айни ҳолатни олдини олишга хизмат қилади. Жумладан, юқори концентрациядаги сийдикни ажратиш кўпчилик ҳайвонлардаги намликни меъёрида ушлаб туришига нисбатан адаптацияланиш усулларидан бири. Масалан, рептилиялар, ҳашаротлар ва қуруқлик моллюскаларининг айримлари қуруқ уратларни ажратади. Намлик етарли бўлган шароитда яшайдиган ҳайвонлар сийдиги таркибидаги аммиакнинг умумий улуши сезиларли бўлади. Ширалар озуқаси таркибидаги сувнинг мўллиги улар ажратаётган суюқликда аммиак миқдорининг юқорилиги сабаб бўлган. Сут эмизувчилар сийдигида нисбатан зарарсиз мочевина бўлади. У диссимиляция маҳсулоти сифатида плазмада ва тана бўшлиғида йиғилиб, нисбатан юқори концентрацияда ажралиб чиқади. Сийдик билан бирга турли тузлар ҳам чиқариб ташланади. Сийдик ва қон плазмаси концентрациялари ўртасидаги мутаносиблик сувни тежалиш даражасини ҳам ифодалайди. Масалан, сийдикнинг плазмага нисбатан концентрацияси одамларда 4.2 марта ортиқ, қўйларда бу кўрсаткич 7.6 га, туяларда-8га ва қўшоёқларда эса 14 га тенг.
Чўлдаги тангачали судралиб юрувчилар, тошбақалар, қушлар ва ҳашаротлар сувда ёмон эрийдиган сийдик кислотасини ажратади. Ўргимчаклар эса гуанинни чиқариб ташлайди. Гуанин ва сийдик кислоталари билан энг минимал даражадаги сув ажралади. Кемирувчилар ва антилопаларнинг танасидаги кам миқдордаги тер безлари, қуруқ нажас улардаги сув сарфи бир мунча паст даражада эканлигидан далолат беради.
Намликни йўқотиш чегараси барча организмларда бир хил даражада эмас. Масалан, одамлар танасидаги вазнга нисбатан 10% гача сувни йўқотиш мумкин, лекин ундан ортиқча йўқотганда одам ҳалок бўлиши мумкин. Бу чегара туяларда 27 % ни ташкил этса, қўйларда 23 % ва итларда 17 % га тўғри келади.
Сувнинг тежалишида организмлардаги қатор физиологик мосланишлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Жумладан, айрим ҳайвонларнинг овқат қолдиқлари ва нажаси билан чиқаётган сув ичакларда яна сўрилади, ташқарига бир мунча қуруқ ҳолдаги нажас чиқариб ташланади. Шунинг учун ҳам ҳайвонларда намликни иқтисод қилиниш даражаси чиқинди таркибидаги намлик меъёри билан ҳам ўлчанади. Масалан, яйловдаги қорамол тезагининг 100 г оғирлигига 566 г сув тўғри келади, туяларда бу кўрсаткич 109 г ни, сувсиз шароитда эса 76 г ни ташкил қилади.
Нисбий намлик паст шароитда яшовчи ҳашоратларнинг айриш системалари-малъпиги найларининг охирги йўғон ичакнинг орқа деворига туташган бўлиб, ундаги сув сўрилиши орқали организм эҳтиёжи учун қайта сарфланади, яъни реабсорбцияланади. Намлик етарли бўлган шароитда ҳаёт кечирувчи ва суюқ озуқа билан озиқланувчи ҳашоратларда эса реабсорбция ҳодисаси кузатилмайди. Улар сийдик орқали ташқарига ҳар хил тузлар ва мочевина чиқаради. Мазкур ҳашаротларнинг айириш системаси билан боғланмаган.
2. Метаболитик сувни ўзлаштириш қуруқ ёки намлиги кам бўлган озуқа билан озиқланиб ҳаёт кечирувчи ҳайвонларда кузатилади. Кундуз кунлари уяларида жон сақлайдиган майда кемирувчилар фақат юқори ҳароратдагина ҳимояланмай, намликни ортиқча сарфини ҳам олдини олади. Бу муддатда намликка бўлган эхтиёж метаболитик сув ҳисобидан қопланади. Африка чўлларида яшовчи чумолиларнинг личинкалари танасидаги ёғлар оксидланиши натижасида ажралган сув ҳисобига яшайди. Бундан ташқари уларнинг гемолимфалари таркибидаги оқсиллар юқори осмотик босимни таъминлайди, бу эса намликнинг буғланишини секинлаштиради.
3. Экологик ва этологик адаптациялар хилма-хил бўлиб, кенг тарқалган мосланишлардан бири чўл ҳайвонларининг тунги тарзи ёки қулай яшаш жойларини топиш мақсадида бир жойдан иккинчи жойга силжиши ва бошқалар мисол бўлади.
НАМЛИКНИНГ ҲАЙВОНЛАРГА ТАЪСИРИ.
Намлик ҳайвонларнинг умрига, ривожланишига серпуштлигига, ҳулқ атворига: географик тарқалиши ва яшаш жойларини танлашига, шунингдек популяция зичлигига таъсир кўрсатади.
Ҳайвонлар умрининг узунлиги ва ривожланиши намликка боғлиқ бўлади. Жумладан, чўл ҳайвонлари узоқ муддатли сувсизликка, чидай олади, лекин бақалар нисбий намлик паст шароитда тез нобуд бўлади. Намлик етарли бўлганда уй пашшасининг ривожланиши жадал кетсада, лекин намлик камайиши билан бу жараён секинлашиб боради ва бутунлай тўхташи мумкин.
Намлик ва ҳашаротлар серпуштлиги ўртасида маълум боғлиқлик бор.
Масалан, Пaнoлис флaммea капалагининг 80 % урғочилари юқори намлик шароитда қўшила олмайди, унинг серпуштлиги ------------------------ намликда анча юқори бўлади, намликнинг кўтарилиши капалак серпуштлигини сусайтиради.
Намликнинг ўзгариши ҳайвонларнинг ҳулқ-атворида ҳам ўз ифодасини топади. Жумладан, қон сўрувчи чивинлар ҳавонинг нисбий намлиги 40 % дан паст шароитда иссиққонли ҳайвонларга “ҳужум” қилмайди ва қон сўришдан тўхтайди. Чириётган тўнкадаги намлик кўтарилган тақдирда унда озиқланаётган ксиллофаг қўнғизлар жадаллик билан тўнкани тарк этади ва бошқа қулай яшаш жойига ўтади.
Ҳайвонларнинг географик тарқалиши ва яшаш жойларини танлаши бошқа омиллар билан бирга намликка ҳам бевосита боғлиқ бўлади. Жумладан, ҳайвонларнинг вертикал минтақавий тақсимланиши ва яшаш жойларини танлашда ушбу ҳолат асосий аҳамиятга эга.
Намлик ва ҳарорат биргаликда ҳайвонларнинг популяция зичлигига сезиларли таъсир этади. Баҳор ва дастлабки ёз ойларида нисбий намлик юқори бўлади, бу эса ҳашаротларни кўплаб кўпайишига имконият яратади ва уларнинг популяция зичлиги юқори даражага кўтарилади. Ёзнинг иккинчи ярмида қуруқ ва иссиқ ҳаво ҳашаротлар популяция зичлигини кескин пасайишига олиб келади.
ҲАРОРАТ
Атроф-муҳит ҳарорати ҳайвонларнинг кўпайишига, ривожланишига, яшовчанлигига, тана ҳароратига ва моддалар алмашинуви жараёнига, шунингдек популяция зичлигига ва турли яшаш жойлари бўйлаб тақсимланишига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатади.
Ҳароратни ҳайвонлар бутун танаси бўйлаб бевосита қабул қилиб ортиқча иссиқликни атроф-муҳитга чиқариб ташлайди. Бу ҳолат муҳит ҳароратига боғлиқ ҳолда намоён бўлади ва организмнинг иссиқлик даражасини ифодалайди. Маълумки, Вант-Гофф қоидасига мувофиқ, ҳароратнинг 100С га кўтарилиши кимёвий жараёнларни 2-3 мартага тезлаштиради. Лекин, биологик жараёнлар учун бу қоида ҳароратнинг муайян чегарасидагина амал қилади, ҳарорат кўрсаткичининг ушбу чегарасидан четга чиқиши организмларда бораётган моддалар алмашинувини кескин сусайтиради. Масалан, рептилиялар тухумининг ривожланиши билан ҳарорат ўртасида тўғри чизиқли боғланиш йўқ. Ҳудди шунингдек ҳароратни кўтариш билан товуқ тухумининг ривожланишини тезлаштириш мумкин эмас, аксинча жўжани ривожланиб вояга етиши учун 21 кун давомида доимий 40-410С ҳарорат зарур. Ҳайвонлардаги ҳар бир ҳаётий жараённинг бориши учун ҳароратнинг қуйи ва юқори поғонаси, оптимум чегараси зарур. Масалан, гулмоҳи балиғининг икралари 00С да, чавақлар эса + 20С да ривожлана бошлайди. Агар ҳарорат шундай турса, чавақларининг чиқиши учун 205 кун, +50С да 85 кун ва +100С да эса 41 кун зарур бўлади. Колорадо қўнғизи +120С да ривожлана бошлайди. Агар ҳарорат шундай турса чавақларнинг чиқиши учун 205 кун, +50С да 85 кун ва + 100С да эса 41 кун зарур бўлади. Колорадо қўнғизи + 120С да ривожлана бошлайди, + 250С ҳароратда унинг личинкалик даври 14-15 кун давом этади,+300С ли шароитда личинка бор йўғи 5,5 кунда вояга етади. +330С да у ривожланиши, физиологик ва биокимёвий жараёнлари ҳарорат ўзгаришига монанд тўғри чизиқли кўтарилмайди, аксинча уларнинг ҳар бири турли йўналишдаги гипербола чизиғини ҳосил қилади. Иккинчи томондан бу жараёнларнинг бориши биргина ҳароратга боғлиқ бўлиб, уларга бошқа экологик омиллар ҳам таъсир этади.
Барча омиллар сингари ҳароратнинг тўғридан – тўғри таъсири бевосита жамоадаги бошқа ҳайвонлар ҳаётида, яшаш жойларини танлашида ва бошқа ҳолатларда ўз ифодасини топади.
Ҳарорат ҳайвонлар учун сигнал вазифасини ўтайди. Унинг ўзгариши билан ҳайвонлар яшаши учун қулай жой излайди, бир минтақадан иккинчисига кўчади, уларнинг ҳаётида ва географик тақсимланишида қатор ўзгаришлар рўй беради.
Ҳайвонлардаги иссиқлик алмашинуви нерв-гуморал йўл билан бошқарилади. Иссиқлик алмашинувининг 2 усули фарқланади: пойкилотермлик ва гомойотермлик.
Пойкилотерм ҳайвонларда ўзгарувчан тана ҳарорати ва моддалар алмашинуви кузатилади. Муҳит ҳароратига монанд пойкилотермларнинг тана ҳарорати ҳам ўзгариб туради. Гомойотермлардаги моддалар алмашинуви бир меъёрда кетади ва улар доимий тана ҳароратига эга бўлади.
Пойкилотерм ва гомойотермлардан ташқари оралиқ гуруҳ вакиллари-гетеротермлар ҳам кузатилади. Гетеротермлар мавсумий фаол ҳаёт кечирганда улар гомойотермлар сингари тана ҳароратини доимий сақлайди, лекин қишки (юмронқозиқлар, олмахонлар, қўшоёқлар, айрим қушлар) ёки чуқур уйқуда (кўршапалаклар, бўрсиқлар, айиқлар, калибра қушлар, жарқалдирғочлар) улардаги модда алмашинуви сусаяди, тана ҳарорати муҳит ҳароратидан бироз фарқ қилади холос.
Ўсимликлардан фарқлироқ ҳайвонлар мускуллар билан таъминланган, шу сабадан улар ўзининг учки ҳароратига нисбатан ҳам юқорироқ даражадаги иссиқликни ишлаб чиқара олиш имкониятига эга. Мускуллар қисқаришида ҳосил бўлган энергия бошқа орган ёки тўқималар ҳаракати давомида ажаралаётган иссиқликдан бир неча баробар юқори бўлади, мускуллар қанчалик тез ҳаракат қилар экан, ажаралаётган иссиқликнинг миқдори ҳам шунча юқори бўлади. Ҳайвонлар тана ҳароратини вақтинча ёки доимий бир меъёрда бошқара олиши мумкин.
Ҳайвонлардаги хароратга адаптацияланишнинг асосий йўллари қуйидагилардан иборат:
Кимёвий терморегуляция
Физикавий терморегуляция



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish