Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети



Download 11,66 Mb.
bet9/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

3- Маъруза
Биoлoгик мaрoмлaр.
БИОЛОГИК МАРОМЛАР ҲАҚИДАГИ ТУШУНЧАЛАР.
Тирик табиатнинг муҳим хусусиятларидан бири унда содир бўлиб турувчи ҳаётий жараёнларнинг узлуксизлиги ва даврийлигидир. Барча тирик организмлар ҳаёти, ҳужайрадан тортиб биосферага қадар муайян маромга асосланган ҳар бир тур кун ва йил давомида, шунингдек мавсумий ҳаётини бошқаради. Биологик маром организмлардаги ҳаётий жараёнларни вақт бирлиги давомида маълум изчилликда, қатъий равишда бошқарилиши. Ер юзидаги барча организмларда кузатиладиган маромлар ички ва ташқи маромлардан иборат. Ташқи маромлар геофизик табиатга эга, улар ернинг ўз ўқи ва қуёш атрофида айланишига нисбий боғланган. Бу жараёнга боғлиқ ҳолда мавсумий ва суткалик ўзгаришлар рўй беради, ҳарорат, намлик, ёруғлик кучи, босим ва бошқа омиллар ўзгаради. Қуёшнинг фаоллиги ҳам табиатга ўз таъсирини ўтказади. Жумладан, қуёш учун 11 йиллик даврийлик хос. Ташқи ўзгаришларнинг барчаси тирик организмларнинг ҳаётий жараёнларга ва ҳулқ-атворларига таъсир этади.
Ички даврийлик биринчи навбатда организмлардаги физиологик маромлардир. Даврийлик ва маромлар РНК ва ДНК синтезида, оқсилларнинг синтезланишии ва йиғилишида, митохондрий фаолиятида, ҳужайра бўлинишида, мускуллар қисқаришида, нафас олишда, юрак фаолиятида ва бошқа қатор ҳаётий жараёнларда кузатилади. Барча ички маромлар ва даврийлик уйғунлашиб организмларнинг ҳулқ-атворларини белгилайди. Ички ва ташқи маромлар ўртасидаги кетма-кетлик ва мутаносиблик вақт давомида ифодаланади. Шунинг учун ҳам организмлар учун вақт энг асосий омил сифатида экологик аҳамиятга эга. Барча организмлар ўзларидаги ташқи ва ички биомаромлари нуқтаи назардан вақтга доимо мослашиб боришлари лозим. Организмлардаги кўпчилик ҳаётий жараёнлар, фаоллик ва бошқа ҳолатлар асосан геофизик циклларига мос келади. Шунинг учун ҳам бу маромларнинг барчасини адаптив суткалик маромлар деб номланади. Организмлардаги адаптив биологик маромлар физиологик мосланиш сифатида ташқи муҳитнинг экологик ўзгаришларига уларнинг жавоб реакциясидир. Шу жиҳатдан улар организмларда кечаётган соф физиологик маромлардан (нафас олиш, қон айланиш ва бошқалар) фарқланади.
Бир ҳужайралилардан одамларга қадар барча организмларда суткалик маром кузатилади. Инсонларда 100 дан ортиқ суткалик ўзгаришлар билан боғланган физиологик жараёнлар аниқланган. Жумладан, уйқу ва уйғоқлик, тана ҳароратининг ўзгариши, юрак уриши мароми, нафас олиши мароми, сийдик таркиби ва ҳажми, тер ажралиши, жисмоний ва ақлий фаоллик ва бошқалар. Аниқланишича, сохтаоёқлиларнинг кўпайиш тезлиги ҳам кун давомида ўзгариб турар экан.
Ҳайвонлардаги уйқу (тиним) ва уйғоқлик (тетиклик) даврнинг мутаносиблигига мос равишда тунги ва кундузги фаол ҳайвонлар гуруҳлари фарқланади. Кундузги фаол ҳайт кечириш товуқсимонларда, қатор чумчуқсимонларда, айрим кемирувчиларда, чумолиларда ва сўзанакларда кузатилади. Тунги фаол ҳайвонлар гуруҳига типратиканлар, кўршапалаклар, бойўғли, ёввойи чўчқалар, мушуксимонлар, сувараклар ва бошқалар мансуб. Айрим ҳайвонлар эса тунда ва кундузи ҳам бир хил маромда фаолликда бўлади, ёки бардамлик ва нисбий тиним даври уларда бир меъёрда қайтарилади. Бундай маромлар кўп фазали – полифаз маромлар деб номланади (масалан, кўпчилик ерқазарлар, айрим йиртқичлар ва бошқалар).
Кўпчилик ҳайвонлардаги суткалик маромлар улардаги ҳаракат фаолликларининг ўзгаришларига мос келади, физиологик жараёнларда эса ортиқча ўзгаришлар рўй бермаслиги мумкин. Бу ҳолат кемирувчиларда аниқланган. Суткалик ўзгаришларнинг физиологик жараёнларга бўлган сезиларли таъсири кўршапалакларда яхши ифодаланган. Улар ёзнинг кундуз кунларида тиним ҳолатида бўлиб, пойкилотермлик хусусиятини намоён этади. Уларнинг тана ҳарорати атроф муҳитникига баробар бўлиб, нафас олиши, юрак уруши, сезгирлиги кескин пасаяди. Оқшом ва тунда гомойотерм бўлган бу ҳайвонларнинг мускуллари жадаллик билан қисқаради ва кимёвий терморегуляция ҳисобига ажралган иссиқлик тана ҳароратини кўтаради. Натижада улардаги ҳаракатлар аниқ ва тез бўлади.
Айрим турлардаги фаоллик сутканинг муайян бир вақтига мос келади, бошқаларида эса шароитга қараб у ёки бу томон силжиши мумкин. Масалан, қисқичбақасимонлардан заҳкашлар ва айрим қўнғизлар фаоллиги бевосита ташқаридаги ҳарорат ва намликка боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. Улар уяларидан барвақт эрталаб ва кечқурун (икки фазали цикл), ёки фақат тунда (бир фазали цикл), ёки кун буён чиқиши мумкин. Эндоген маромлардан фарқини тажриба асосида ҳам изоҳлаш мумкин. Масалан, кўпчилик ҳайвонлар доимий ҳарорат, намлик ва ёруғлик шароитида сақланган тақдирда ҳам улардаги суткалик маромлар бузилмаган ва аниқ изчилликда узоқ муддат давомида қайтарилганлиги кузатилган. Бундай барқарор ички маромлар циркад (cирca – атрофида, диeс – кун, сутка) маромлар номини олган. Кўршапалаклар тунда фалаж бўлганлари учун маълум бир вақтдагина уйғонадилар. Лекин улар кун бўйи тўлиқ қоронғуликда сақланган тақдирда ҳам суткалик маромини бемалол қайтаради. Бунда истисно тарқасида кўршапалакларнинг баъзилари бошқаларидан фаолликни бир оз олдин бошлаган бўлса, қолганларидаги фаоллик бир неча дақиқадан сўнг бошланган.
Инсонлардаги циркад маромлар турли вазиятларда: ғорларда, герметик камераларда, сув ости кемаларида ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики, улардаги суткалик маромлардан чекланишлар ҳар бир инсоннинг асаб тизими ва типологиясига боғлиқ экан. Шу жиҳатдан бир оила аъзоларининг циркад маромлари турлича бўлиши табиий.
Циркад маромлар мос бўлган ҳулқ-атвор реакцияларидаги стереотип организмларни суткалик ўзгаришларига осон мослана олиш имкониятини беради. Лекин ҳайвонларни бир жойдан иккинчи жойга силжишида, тарқалишида нисбатан барқарор ҳулқ-атвор реакциялари бир мунча ноқулайлик туғдириши табиий. Бу ҳолат барча ҳайвонларни кенг ареалларда эркин тарқала олиш имкониятини чегералаб қўяди. Масалан, кулранг каламушлар кенг экологик валентликка эга ва улардаги циркад маромлар суткалик ўзгаришларга осон мослашади. Қора каламушлардаги бундай имкониятлар бир мунча чегараланган. Шунинг учун ҳам кулранг каламушлар бутун ер юзи бўйлаб деярли кенг тарқалган. Организмлардаги циркад маромлар маълум чегарада ўзгариши ҳам мумкин. Масалан, одамлар ўзи яшаётган жойдан узоққа, бошқа минтақага бориб қолганда улардаги циркад маромлар “эскича” намоён бўлади, физиологик жараёнлар изчиллигида бузилиш рўй беради. Орадан бир неча кун ёки ҳафаталар ўтиши билан янги жойнинг суткалик ўзгаришларига организм мослашиб қолади. Циркад ва кунлик маромлар асосида организмлар аниқ вақтни белгилай олади ва улардаги бу ҳусусият “биологик соат” номини олган. Юқори даражада такомиллашган ҳайвонлардаги мураккаб туғма ҳатти-ҳаракатларнинг намоён бўлишида вақт муҳим аҳамиятга эга, яъни улар вақтни мўлжалга олади, жумладан, қушларнинг сафар учишларини бошланиши ва тугалланиши, ҳайвонларнинг мавсумий миграциялари ва бошқалар.
Денгиз ва океанларда сувнинг кўтарилиши ва пасайиши сутка давомида икки марта ҳамда ойнинг боши ва охирида кузатилади. Шунинг учун қирғоқ минтақаларида яшаётган ҳайвонларга 24 соат давомида ёруғлик ва бошқа омилларнинг ўзгаришидан ташқари сувнинг кўтарилиши ва пасайиши ҳам таъсир этади. Ушбу маромларга қирғоқларда яшовчи организмлар мослашган. Жумладан, устрицалар (моллюскалар) сув тўлқинининг қайтиши вақтида паллаларини ёпиб олиб бутунлай овқатланмайди. Калифорния соҳилларида тарқалган атерина балиқлари ривожланиш даврида ой давомида сувнинг энг юқори кўтарилиб тушишидан фойдаланади. Тўлқин сувининг кўтарилиши кузатилган вақтда урғочиси қирғоқдаги қум остига ивилдириғларини ташлайди, орадан 15 кун ўтгандан сўнг улардан чавақлар чиқади ва сувнинг иккинчи марта энг юқори кўтарилиб тушишидан сувга тушиб кетади.
Ойлик маромлар қуруқлик ва денгизда яшовчи айрим ҳайвонларда кузатилади. Ҳайвонларнинг ёруғликка жавоб реакцияси кучсиз магнит майдони таъсири ёки мўлжал олиш тезлиги кабилар ойлик маром билан боғлиқ. Ойлик маромлар палоло кўп тукли чувалчангининг кўпайишида, хирономид чувалчанглари ва кунликларнинг ғуж бўлиб йиғилишида кузатилади. Йиллик маромлар. Физик омилларнинг йил ва мавсум давомидаги ўзгариши ҳайвонлардаги хилма-хил мосланишларни вужудга келтирган. Бу ҳолат уларнинг мавсумий фаоллиги, кўпайиши, миграцияси, ноқулай мавсумларга мосланишларида ўз ифодасини топган. Баҳорги уйғониш, ёзги фаоллик ва тиним, қишки йиллик маромларга асосланган. Ҳайвонлардаги йиллик маромлар асосан эндоген бўлиб уни циркан (аппия – йил) маромлар деб номланади. Кун узунлигининг ўзгариши ҳайвонлардаги йиллик маромларни бошқарилишида асосий аҳамиятга эга.

Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish