5- Маъруза
5.1
Пoпулятсиялaр экoлoгияси. Ҳaйвoнлaр пoпулятсиялaрининг ўзигa xoс xусусиятлaри вa структурaси
Популяция – муайян жойда яшайдиган бир турга мансуб индивидлар йиғиндиси. Популяциянинг чегараси одатда таркибида айни тур бўлган биоценоз чегарасига мос келади. Популяция турнинг энг қуйи тузилма бирлиги. Муайян тур тарқалган ареалдаги муҳит омилларининг хилма-хиллиги популяцияда турли омилларнинг хилма-хиллиги, популяцияда турли мосланиш белгиларини шаклланишига сабаб бўлади. Популяциядаги генетик бирлик турнинг биологик алоқаланишига ва барқорорлигини сақланишига ёрдам беради. Популяциядаги индивидлараро муносабатлар турлараро шаклланган биотик муносабатларга бир мунча яқин, айниқса, улар ўртасидаги мутуалистик ва қарама-қарши муносабатлар кўпроқ кузатилади. Популяциядаги индивидларнинг бир-бирига бўлган таъсири муҳитнинг абиотик омиллари таъсирига нисбатан ҳам юқори бўлади. Популяциядагина хос бўлган муносабатлар боғланишлардир. Популяциядаги индивидлар эркин чатишиб мўл насл беради. Партеногенетик кўпайиш ҳусусиятига эга бўлган ҳайвонларнинг популяциялари ўзига хос тоза чизиқларни ҳосил қилади. Популяциядаги индивидлар чегараланган овқат ресурсларидан унумли фойдаланади ва эркин насл қолдиради. Популяциянинг муҳим хусусиятларидан бири ўзининг сон жиҳатдан идора этиши – миқдор зичлигини бошқаришидир. Муайян шароитда оптимал миқдор зичлигини сақлаб турилиши популяция гомеостази дейилади. Барча популяциялар учун қуйидаги хусусиятлар хос: 1. Популяциядаги индивидлар сони (мўллиги), 2. Зичлиги, 3. Туғилиши, 4. Ўлим (нобуд бўлиш), 5. Популяциядаги ўсиши, 6. Ўсиш суръати.
Популяциялар учун ташкиллаш тузилмалари ҳам хос бўлади. Индивидларнинг маълум ҳудудда тарқалиши, жинс ва ёш нисбатлари, морфологик, физиологик, ҳулқ-атвор ва генетик хусусиятлари популяциянинг ташкилланиш тузилмасини ифодалайди. Ҳар бир турнинг популяциялари ва ўзига хослик унинг биологик хусусиятлари ва ташқи муҳит омилларига боғлиқ бўлади.
ТУРНИНГ ПОПУЛЯЦИОН ТУЗИЛМАСИ
Тур муайян ҳудудда тарқалиб бир ёки бир неча популяцияларни ҳосил қилади. Турнинг тарқалиши ҳудуди ареални белгилайди. Турнинг популяцион тузилмаси унинг биологик хусусиятлари, ҳаракатланиши, табиий тўсиқларини енга олиш имкониятини, шунингдек, ареалдаги географик ва муҳит омилларининг хилма-хиллигига боғлиқ. Тур кенг ҳудудда тарқалиб турли минтақалар бўйлаб доимий ҳаракатда бўлса, унинг популяциялари сони ҳам юқори бўлади. Шимол буғулари ва оқ тулкилар кенг минтақаларда мавсумий миграция қилувчи ҳайвонлардан. Оқ тулкилар асосий кўпайиш жойларидан бир неча юз, баъзан эса минглаб километр узоқлашиши мумкин. Бу ҳолат шимол буғулари ва оқ тулкиларга монанд турларнинг популяциялари ўртасидаги чегаралар одатда йирик географик тўсиқлар – дарёлар, жарликлар, тоғлар орқали ўтади. Баъзида, тур жадал ҳаракатланиш хусусиятига эга бўлса, нисбатан катта бўлмаган ареалда ягона популяцияни ҳосил қилиши мумкин. Масалан, эчкилар уруғига кирувчи Северцов тури катта Кавказ тоғининг ғарбида, Доғистон тури эса шу тоғнинг шарқий қисмида, ҳар бири алоҳида популяцияларни ҳосил қилади. Улар 4 минг метр баландликка кўтарилади. Қишда совуқ ва қордан қочиб, тоғнинг пастроғига тушади. Ҳаракатланиш анча суст бўлган ҳайвонларнинг яшаш жойларига боғлиқлик даражаси юқори бўлади, улар бир неча сондаги майда популяцияларни ҳосил қилади. Бу ҳолат тарқалган ҳудуддаги ландшафтлар хилма-хиллигини ҳам ифодалайди. Тоғли минтақаларда бундай турларнинг ҳудудий дифференциаллашиши уларнинг ҳулқ-атворларига боғлиқ ҳолда паст текисликлардагига нисбатан анча мураккаб бўлади. Масалан, қўнғир айиқлар яшаш жойларига ўта боғланган, шунинг учун ҳам бир тоғнинг ўзида майда гуруҳлар шаклида яшайди. Қўнғир айиқнинг ҳар бир гуруҳи ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади.
Қўшни популяцияларни айни тур яшаши учун ноқулай бўлган ҳудудлар ажратиб туради. Жумладан, қора балиқнинг ҳар бир булоқдаги популяциясини қуруқлик чегаралаб туради. Лекин, айрим турлар кенг ҳудудларда ёппасига тарқалиш асосида популяцияларни ҳосил қилиши мумкин. Масалан, чўл ва чала чўлларда юмронқозиқларнинг миқдор зичликлари доимо юқори бўлади, айрим ҳолларда улар яшаш учун бир мунча ноқулай жойларни ҳам мавсумий - вақтинча эгаллаб олади. Юмронқозиқлар популяциялари ўртасидаги чегаралар шартли равишда зичликлари асосида фақланади. Турнинг ёппасига тарқалишига барча биотоп ва минтақаларда кўплаб учрайдиган етти нуқтали хонқизи қўнғизи ҳам мисол бўлади. Улар қишлаш олдидан анча узоқ масофаларга миграция қилади. Бундай ҳолатда популяциялар ўртасидаги чегаралар суст фарқланади. Бир биотоп ва яқин ҳудудларда яшаётган қўнғизлар узоқ минтақалардаги вакилларига нисбатан кўпроқ алоқада бўлади. Айни вазиятда масофада, индивидлар ўртасидаги алоқани чеклаб популяциялараро чегарани ифодалаши мумкин.
Баъзида бир турнинг ўзи аниқ ифодаланган ва чегаралари аниқ ифодаланмаган популяцияларга эга бўлади. Бошоқли экинларнинг ҳавфли зараркунандаларидан бири хасвалар тухумидан ривожланиб чиққандан сўнг 2-2,5 ой давомида жадал овқатланади. Шундан сўнг улар қишлаш учун ихота дарахтзорлари ёки тоғ олди ўромонзорлари томон юзлаб, айрим ҳолларда эса минглаб километр масофага учиб кетади, дарахт ва буталар остидаги шох-шабба тўкилган барглар орасида баҳорга қадар тиним даврида бўлади. Хасваларнинг масофа бўйлаб учиш узоқлиги танасига йиғилган ёғ заҳирасига боғлиқ. Натижада қишлаш жойларида турли ҳудудлардан учиб келган қандалалар бўлиши мумкин. Қишлаб чиққан қандалалар баҳорда шамол йўналишига монанд тарқалади ва келган манзилларига қайтиши шарт эмас. Шу асосда кенг ҳудудлар бўйлаб хасваларнинг доимий алоқаси ва алмашиниши рўй беради. Бу ҳолат популяцияларни аниқ чегараланишига тўсқинлик қилади. Хасвалар айрим тоғ олди ҳудудларида муқим яшайди ва аниқ чегараланган популяцияларни ҳосил қилади.
Популяцияларни ўртасида индивидлар алмашинуви доимий ёки вақти- вақти билан содир бўлиши мумкин. Қузғунларнинг мавсумий кўчиш даврида галадаги ёш қузғунларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида қолиб муқим яшаётган вакиллари билан янги жуфтликларни шакллантиради. Қўшни сув ҳавзаларидаги балиқлар ўртасидаги индивидлар алмашинуви жуда кам рўй беради. Баҳорги сув тошқинлари туфайли балиқлар биридан иккинчисига ўтиши мумкин.
Популяциялар ўртасидаги алоқалар турни ягона бирлик сифатида барқорор мавжуд бўлишини таъминлайди. Аксинча, популяцияларни бир-биридан кескин чегараланиши янги турларнинг ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
Популяциялар ўртасидаги фарқлар фақат миқдорий кўрсаткичга асосланмай улардаги морфологик, физиологик ва ҳулқ-атвор белгиларини ўзида ифодалаши мумкин. Популяциялар ўртасидаги фарқларнинг барчаси табиий танланишнинг махсули сифатида юзланади. Қозоғистонда дала сичқонлари тоғ дарёлари ва сув йўллари бўйлаб яшашга мослашган, унинг паст текисликдаги вакиллари ёпиқ сув хавзаларининг зич қамишзор ва кўғайзорларида ҳаёт кечиради. Тоғдаги мансуб сичқонлар курак тишларининг ўткирлиги, думининг калталиги билан ажралиб туради. Паст текисликлардагидан фарқлироқ улар қишга озуқа йиғади ва бир йилда 6-7 ой давомида кўпаяди. Паст текисликларда эса дала сичқонлари йил давомида кўпаяди, ҳар бир урғочи тоғдагиларга нисбатан 1-2 та бола бериши мумкин.
Н.П.Наумов таърифига кўра тур бир-бирига босқичма-босқич бўйсинувчи – иерархик тизимидаги популяциялар мажмуи энг юқори босқичда турнинг кенжа турлари, ёки географик фарқлари туради. Кенжа турларнинг тарқалиш кенглиги турнинг биологик ҳусусиятларига боғлиқ бўлади. Фаол ҳаракатланувчи турлар кенжа турларнинг ареаллари жуда кенг бўлиши мумкин. Айни минтақанинг географик шарт-шароитлари яқин бўлган ҳудудларини географик популяциялари эгаллайди. Географик популяциялар ўз навбатида айрим жойларни эгалловчи экологик, биотопик, маҳаллий, элементлар популяцияларидан ташкил топади. Қуйи босқичга томон популяциялар ўртасидаги муносабатлар кучайиб, улар ўртасида фарқлар камайиб боради. Юқорига томон популяциялараро муносабатлар чегараланиб кенжа тур доирасидаги морфологик, физиологик фарқлар ва ўзига хос ҳулқ-атвор белгилари барқорорлашиб боради.
ПОПУЛЯЦИЯЛАРНИНГ БИОЛОГИК ТУЗИЛМАСИ
Популяция тузилмасининг кўрсаткичлари – миқдор зичлиги, организмларнинг кенгликдаги тақсимланиши, турли ёш ва жинсга мансуб индивидларнинг нисбати билан ифодаланади.
Организмларнинг индивидуал хусусиятлари генотипга ва ундан мужассамланган ирсий ахборотни онтогенезда намоён бўлиши ва юзаланишига боғлиқ. Ҳар бир индивид жинси, ўлчамлари, ҳулқ-атвори, морфологияси ва муҳит омилларига мосланувчанлик даражаси билан фарқланади. Мазкур белгиларнинг тақсимланиши ҳам популяция тузилмасини ифодалайди.
Популяция тузилмаси барқарор эмас, у ўзгарувчан. Организмларнинг ўсиши ва ривожланиши, туғилиши ва нобуд бўлиши миқдор зичлигининг юқорилашиши ва пасайиши популяция доирасидаги турлар нисбатларининг ўзгаришига сабаб бўлади. Айни даврдаги популяция тузилмаси бундан кейинги ўзгаришлар йўналишларини белгилайди.
Популяциянинг кўрсаткичлари. Популяциядаги индивидлар мўллиги унинг муҳим кўрсаткичларидан бўлиб сонларда, абсолют ва нисбий зичликларда ифодаланади. Аниқ чегарага эга бўлган популяциялардаги индивидларнинг умумий сонини аниқлаш ва белгилаш бирмунча қулай. Бошқа ҳолатларда попуяциянинг зичлиги аниқланади. Популяция зичлиги маълум майдон бирлиги (1 см.кв, 1м.кв, 1км.кв ва бошқалар) га тўғри келувчи индивидлар сони. Популяциянинг зичлиги ва миқдори бир-бирига боғлиқ кўрсаткичлардан, популяциялар тадқиқ этилаётганда турлар миқдори ва зичлиги баробар эътиборга олинади. Таъкидланганидек, популяциянинг абсолют ва нисбий зичлиги фарқланади. Абсолют зичлик маълум бир майдон бирлигига тўғри келувчи популяциянинг миқдорини ифодалайди, маълум майдон бирлигидаги индивидлар сони зичликка мос келади. Популяциялар қиёсланаётганда кетма-кет кузатишларда улардаги нисбий зичлик эътиборга олинади. Нисбий зичликнинг ўзгариши асосида популяциядаги кўпайиш ёки камайиши вақт бирлигидаги кўрсаткичларини аниқлаш мумкин.
Қуруқлик ҳайвонларнинг популяцияларидаги индивидлар сони майдон бирлигида сув кўпчилик умуртқасизлар, тупроқ, мезо ва микрофаунаси сув ва тупроқнинг ҳажм бирлигида ҳисобга олинади. Популяциянинг зичлиги вақт бирлиги давомида ўзгариб туради. Популяция зичлигининг ўзгариши чексиз
нинг қуйи чегараси ундаги индивидлар сонини минимал даражада бўлишлигини, шунингдек популяциянинг бундан кейинги ижобий ёки салбий тақдирини ҳам ифодалайди. Зичликнинг юқори чегараси популяциядаги индивидлар сонининг ортиб кетиши, тур ичидаги муносабатларнинг кучайиши ва бошқарувчи омиллар ҳисобига ўз-ўзини бошқариш, чеклаш ҳолатини ифодалайди. Популяция зичлиги ўртача кўрсаткичга эга бўлганда индивидлар ҳаётчанлиги энг юқори даражада бўлади. Бунда барча ҳаётий жараёнлар юқори самарали бўлиб, популяциядаги индивидларнинг яшовчанлиги, кўпайиши ва ривожланиши учун қулай шароит юзага келади. Ушбу ҳолат экологияда Олле қоидаси асосида изоҳланади.
Популяциянинг жинс тузилмаси. Популяциянинг жинс тузилмаси эркак ва урғочи индивидларнинг сон жиҳатдан нисбатидир. Жинслар нисбати организмларда кўпайишнинг дастлабки босқичларида - оталанишда аниқланган бўлади. Хромоссомалар ўртасидаги мутаносиблик ва белгиларнинг алмашиниши бўлажак авлоднинг морфологияси, физиологияси ва ҳулқ-атворини белгилайди.
Популяциянинг ўлчами. Ҳар хил турларнинг популяциялари бир-бирига ўлчами билан фарқ қилади. Тур индивидлар қанчалик йирик бўлса, популяция ареаллар кенг бир мунча сийрак тарқалган, аксинча майда турлар кичик майдонда ёки юзада зич популяцияларни ҳосил қилади. Ушбу ҳолат популяцион тузилмаси мавзусида батафсил кўриб ўтилган.
Популяциянинг миқдор зичлигини ўзгаришида жинслар бир-бирига тенг бўлади. Аксарият ҳолларда қайсидир жинс улуши юқорироқ бўлади. Экологик нуқтаи назардан популяциядаги жинслар нисбатининг бирор томонга силжиши ушбу популяциянинг мавқеи билан боғлиқ. Масалан, асаларилар, термитлар ва чумолиларда эркаклари фақат оталанишда иштирок этади. Шу сабабдан жамоадаги урғочи жинслар нисбати кўп бўлади. Кўпчилик умуртқали ҳайвонлар онтогенезнинг дастлабки босқичларида эркаклари кўпроқ учрайди.
Ондатралар популяциларида янги туғилган болалари орасидаги эркак ва урғочилари сони деярли тенг бўлади, кейинчалик эса урғочилар сони бир мунча пасайиб кетади ва улар ўртасидаги нисбат 140:100 ни ташкил этади. Товуқсимонлар ва ўрдаксимонларда ҳам хўрозлари кўпроқ бўлади. Болаларига озуқа топиш ва уларни катта қилишда эркак ва урғочилари бир хил иштирок этадиган ҳайвонлар популяцияларидаги жинслар нисбати тенг бўлади.
Жумладан, моногам сут эмизувчилар, қушлар ва бошқалар. Популяциянинг барқарорлигида урғочи организмлар сони муҳим аҳамиятга эга. Жинслар нисбатига ташқи муҳит омиллари ҳам таъсир этади. Масалан, ўрмон чумолилари тухумидан +20С ли ҳароратдан паст шароитда фақат эркаклари, юқори ҳароратда эса урғочилари ривожланиши кузатилган. Бунинг асосий сабаби тухум йўлидаги спермалар фақат юқори ҳароратли шароитда фаол бўлиб, тухумни оталантира олишидир. Пардақанотлиларнинг оталанмаган тухумларидан эркаклари ривожланади. Шираларнинг эркак ва урғочилари кеч кузда ривожланади, яъни бу жараёнга ҳарорат, кун узунлигининг ўзгариши таъсир этади.
Популяциянинг ёш тузилмаси. Организмларнинг туғилиш ва ўлим (нобуд бўлиш) ўртасидаги мутаносиблик жинслар ўртасидаги нисбат популяциянинг кўпайиши – репродукция имкониятини белгилайди. Ҳайвонлар ҳаётида 3 давр фарқланади. Жинсий вояга етмаган ёш болалик, даври, жинсий етуклик ва қарилик даврлари. Ҳар хил турда бу кўрсаткич турли хил бўлиши мумкин. Кўпчилик ҳайвонларда биринчи давр анча узоқ бўлади. Масалан, кунликларнинг личинкалари 1-3 йил умр кўради, имаго даврида 2-3 соат, баъзан бир неча кун яшайди холос. Шунингдек, баҳорилар вояга етган даврида озиқланмайди, бир неча личинкаси эса сувда 1-3 йил ҳаёт кечиради. Америка цикадасининг личинкалик даври 17 йил давом этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |