5.3 - Маъруза
ПОПУЛЯЦИЯЛАР СУРЪАТИ
Табиатдаги барча популяциялар йирик омиллари чекланмаган тақдирда чексиз кўпайиши мумкин ва бу ҳолат турнинг биотик потенциалига боғлиқ. Биотик потенциал тушунчаси экологияга 1928 йилда Р.Чеплин томонидан киритилган. Бу кўрсаткич урғочи организмнинг ҳаёт давомида ёки муайян вақт бирлигида насл бера олиш имкониятидир. Барча турларнинг биотик потенциали бир даражада эмас. Масалан, йиллик ҳаёти давомида 10-15 марта бола бериш мумкин. Трехеналин биотик потенциали 1.5-1.8 мингга асалариники 40-50 минга етади. Айрим ҳайвонларнинг биотик потенциали аслида бундан ҳам юқори, лекин уларнинг насли эмбрионал тараққиёти дастлабки босқичларидаёқ кўпроқ нобуд бўлади. Популяция зичлигининг ўзгариши қатор омилларга боғлиқ. Жумладан, популяция суръатини туғилиш, ўлим, эмиграция ва имиграция кабилар белгилайди. Популяциядаги туғилиш даражасидаги муайян вақт давомида дунёга келган. Индивидлар сони билан ифодаланади. Туғилиш даражаси популяциядаги жинсий етук индивидлар сони ва жинслар нисбати биринчи навбатда таъсир этади. шунингдек у турнинг насл бериш тезлигига боғлиқ. Ҳашаротларда йил давомида бераётган авлодлар сонига мувофиқ моно ва поливод турлар фарқланади. Моноволд хашаротлар мавсум давомида бир марта авлод беради. (масалан, май қўнғизи) поливолтлар эса шу муддатда бир неча марта кўпаяди. Масалан, яшил олма шираси баҳорда кеч кузга қадар 13-15 авлод бериши мумкин. Ғўза тунлами авлодлари сони 3-4 тага етади. Ҳайвонлар ҳаёти давомида 1 марта ёки кўп марта кўпайиши мумкин. Шунга мувофиқ моно ва политиклик турлар фарқланади. Монотиклик ҳайвонларнинг жинсий вояга етган даври жуда қисқа бўлади. Баҳорилар, кунликлар, етуклик даврида 2-3 соатдан бир неча кунга қадар яшайди, учиб сувга тухум қўйгач нобуд бўлади. Полициклик турлар ҳаёти давомида бир неча бор кўпаяди. Умуртқалилар, умуртқасизлардан қисқичбақасимонлар полициклик ҳайвонлардир. Ҳиндистон филлари 8-12 ёшида жинсий вояга етади ва 60-70 йиллик умрининг ҳар 4 йилида бир ёки икки марта бола беради. Ҳатто шу ҳолатда ҳам бу ҳайвонларнинг популяция зичлиги бир меъёрида сақланади.
Туғилиш даражасига организмларнинг умри давомида нал бера олиш даври сезиларли таъсир этади. масалан, мева пашшаларининг наслбериш даври умрининг 65 % ни ташкил этади. пйрим чигирткалар ҳаётининг 15%, кунликлар-0,5-1%даврида авлод беради.
Туғилиш даражасини ифодалашда турнинг серпуштлиги ҳам алоҳида ўрин тутади. Сурпушлик даражаси ҳар бир турнинг мавжудлигини таъминловчи тариҳий эволюцион мосланиш. Муҳит омилларининг ўзгаришига чидамсиз бўлган турларнинг серпуштлиги доимо юқори бўлади, улар қисқа муддатли қулай шароитда кўплаб насл қолдиришига улгуради, лекинқолдирган авлоднинг кўпчилиги ривожланиш даврининг дастлабки босқичларидаёқ қирилиб кетади. Фойдали ҳашаротларга нисбатан фитофагдарнинг серпуштлик даражаси доимо юқори бўлади. Масалан, кузги тунлам капалаги 2000 дан ортиқ, етти нуқтали хон қизи қўнғизи эса 700 га яқин тухум қўйиши аниқланган. Қулай экологик шароитда яшайдиган турларнинг серпуштлиги анча паст бўлади. Тропик турларга қараганда мўътадил минтақаларда урғочи ҳайвонларнинг серпуштлиги шу асосда излҳланади.
Популяциядаги ўлим муайян вақт бирлигида нобуд бўлган индивидлар сони билан белгиланади. Муҳитнинг ноқулай шароитлари, йиртқичлар, паразитлар, касаллик ва боўқа омиллар индивидлар ўлимига сабаб бўлади. Бир авлодга мансуб индивидларнинг тўлиқ ёшини яшагандан сўнг қисқа вақт давомида нобуд бўлиши экологияда идеал ҳолати сифатида қабул қилинган. Ушбу ҳолатни эгри чизиқ сифатида ифодаланганда у дастлаб горизантал ўққа нисбатан паралел кетиб кейин пастга томон кескин эгилади. Уни кучли қабариқ ҳаётчанлик чизиғи дейилади. Табиатда бундай ҳаётчанлик кам учрайди, фақатгина айрим қўнҳизларда, болаларнинг яшовчанлиги жуда юқори бўлган сут эмизувчиларда кузатилиши мумкин. Лабаратория шароитида сақланадиган мева пашшаларининг ҳаётчанлиги анча юқори ва шу ҳолатга яқин бўлади. Ҳозирги инсонларнинг ўртача умри максимум бир оз яқин.
Табиатда айрим ҳайвонлар ҳаётининг дастлабки даврида кўплаб нобуд бўлади. Улар учун ҳаётчанлик эгри чизиғи ҳос. Ушбу ҳолатда ҳаётчанликнинг эгри чизиғи ривожланишнинг дастлабки босқичларидаёқ горизонтал ўқ бўйича пасайиб, сўнг вертикал йўналишда давом этади. Балиқларнинг увилдириқлари ниҳоятда мўл бўлиб, айрим ҳолларда сув юзасини бутунлай қоплаб олади. Увилдириқларнинг кўпчилиги йиртқичларга ем бўлади ёки ривожланмайди. Тирик қолган увилдириқлардан вояга етган чавақларнинг тақдири ҳам деярли шундай кечади. Охир оқибатда жуда оз сондаги балиқларгина яшаб қолади. Кўпчилик умуртқасизлар, амфибиялар, қушлар ва майда кемирувчиларнинг ҳаётчанлигида шу ҳолат кузатилади. Қадимги одамлар – архонтроплар қолдиқ суякларининг деярли ярмини 5 ёшдан 18 ёшгача бўлганлари ташкил этади. табиатда хаётчанликнинг учинчи кўриниши, яъни оралиқ ҳаётчанлик эгри чизиғи ҳам учрайди. Бунда организмларнинг миқдори, уларнинг ҳаёти давомида бир текисда пасайиб боради. Бу ҳолат аквариумда сақланаётган гидраларда қайд этилган.
Популяциядаги индивидларнинг бир қисмини бошқа популяцияга келиб қўишилиш ҳам зичликка катта таъсир этади. эмиграция натижасида популяциялар ўртасида индивидларнинг алмашиниши рўй беради. Организмлар ҳаётининг муайян бир даврида ўз яшаш жойларини ўзгартиради. Эмиграция кўпинча популяциядаги ёш индивидларнинг улғайиши ва тарқалишида рўй беради. Популяциядаги ўлим ва туғилиш ўртасидаги мутаносиблик узилган тақдирда фаол силжишлар содир бўлади. Натижада бир популяциядаги ортиқча индивидлар зичлиги паст бўлган популяцияларга ўтиб уни тўлдиради. Бу ҳолат популяциядаги дисперсия деб номланади. Туғилиш, ўлим ва эмиграцилар популяцияда турли даражадаги мавсумий ўзгаришларга сабаб бўлади. Популяция зичлигига таъсир этувчи омиллар фаолиятини яшил олма шираси мисолида кўриш мумкин. (-расм) расмда ифодаланган йўналиш контурининг қалинлиги омилнинг таъсир кучини ҳам белгилайди. Популяция зичлигига таъсир этувчи асосий омиллар – туғилиш, ўлим ва миграция даражасидир. Яшил олма ширасининг серпуштлиги овқат ресурсларига боғлиқ. Жумладан, баҳор ва дастлабки ёз ойларида дарахтлардаги ёш, серсув баргларнинг бўлиши туғилиш даражасининг юқори бўлишига шароит яратади. Популяция зичлигининг ортиши овқат ресурсларининг нисбий камайишига мутаносиб равишда боғлиқ бўлади. Муҳитнинг абиотик омиллари популяция зичлигига овқат орқали ва тўғридан-тўғри таъсир этади. Жумладан, ёз ойларида ҳароратнинг кўтарилиши ва нисбий намликнинг камайиши билан олма барглари қалинлашиб, дағаллашади ва ширалар озиқланиши учун ноқулайлик туғдиради. Натижада ширалар намлик нисбатан юқорироқ бўлган жойларда ўсаётган олма дарахтларининг бачкиларига учиб ўтади.ва ҳаётни давом эттиради. Шираларнинг қишловчи тухумларига абиотик омиллар тўғридан-тўғри таъсир этиши мумкин. Масалан, қиш илиқ келган йиллари яшил олма шираси тухумларидан 90-95 % сиркалар чиқишлиги кузатилган, аксинча қиш фасли ноқулай келганда ушбу кўрсаткич 65-70 дан ортмаганлиги қайд этилган яшил олма ширасининг мавсумий кўпайиши кузатилса апрел ойининг ўрталарида унинг популяция зичлиги энг юқори даражага етади. Бу даврда тур ичидаги муносабатлар етакчи аҳамиятга эга бўлади ва бошқарувчи омил сифатида популяцияда нимфа қанотли шираларнинг воягв етишини тезлаштиради.
Популяция зичлигини бошқаришда озуқа ресурслари чекланган ҳолда рўй беради. Ширалардан бошқа айрим турларда популяция зичлигининг ортишини чегараловчи механизмлардан бири ўзаро кимёвий таъсир этишдир.
Ривожланаётган итбалиқлар миқдор зичлиги юқорила бориши жараёнида йирик итбалиқлар ажратган махсус модда майда индивидлар ривожланишини тўхтатиб қўяди. Битта етук итбалиқ 75 л сувда озиқланаётган барча итбалиқларнинг ўсишини чеклаб қўйиши мумкин. Йирик итбалиқлар вояга етиб қуруқликка чиқиб кетгач, сувда улар ажратган кимёвий модданинг таъсир кучи сусаяди, шундан сўнг майда итбалиқлар ўсиши давом этади. Бининг экологик моҳияти шундан иборатки, сув хавзасидаги барча итбалиқлар бир муддатда вояга етмайди, улардан кетма-кет ривожланиш рўй беради. Дастлаб етук итбалиқлар озиқ русурсларини жадал ўзлаштириш ҳисобига метоморфозни тез тугаллайди. Улардан сўнг майда итбалиқлар учун қулай шароит яратилади.
Озуқа захирасининг камайиш хавфи туғилганда хайвонларда ўз боласини тутиб ейиш (канниболизм ҳодисаси) кузатилади. Масалан, ноқулай шароитда олабуға балиғи чавақларини еб ҳаёт кечиради. Давомли очарчилик даврида йирик сут эмизувчиларда ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз беради.
Яшил олма шираси колонияларида қанотлилар кўплаб учраган даврда нимфа ва қанотлилар популяциянинг деярли 2/3 қисмини ташкил этади. Шу муддатда қанотли шираларнинг миграцияси рўй беради ва популяция зичлиги секин-аста пасайиб боради. Популяцияда нобуд бўлган индивидлар ҳам кузатилади. Маълумкки, юқори зичликдаги популяцияларда турли касалликлар тез тарқалади. Фойдали ҳашаротлар ширалар колонияларига апрел охирларидагина учиб ўтади. Дастлаб паразит парда қанотлилар – афидиидлар фаол бўлса, кейинчалик шираларнинг миқдор зичлигининг бошқаришида турли энтомофаглар (хон қизи қўнғизи, олтин кўз, уларнинг қуртлари ва бошқалар) фаолияти самарали бўлади. Энтомофаглар ёз давомида ширалар сононо камайтириб – бошқариб туришда муҳим аҳамиятга эга. Юқоридагилар асосида шуни иўоҳлаш мумкин, яъни бошқарувчи омилларнинг фаоллик даражаси популяция зичлигига боғлиқ. Поауляция зичлиги энг юқори даражага еъганда тур ичидаги муносабатлар асосий аҳамиятга эга бўлса, фаолликнинг қуйи даражаси паразит ва йирқич ҳашаротларга боғлиқ бўлади. Энтомофаглар табиий тенгликни узоқ вақт давомида бир меъёрда ушлаб туриши мумкин бўлган бошқарувчи омиллардир.
Табиатда бу омиллар бошқа турлар популяция зичлигининг бошқарилишида ҳам яшил олма ширасиники каби кетма-кет, босқичма-босқич фаолият кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |