Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети


- Маъруза Биoтсeнoз, биoгeoтсeнoз вa экoсистeмaлaр, улaрдa ҳaйвoнлaрнинг ўрни вa aҳaмияти



Download 11,66 Mb.
bet15/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

6 - Маъруза
Биoтсeнoз, биoгeoтсeнoз вa экoсистeмaлaр, улaрдa ҳaйвoнлaрнинг ўрни вa aҳaмияти.


6.1 - Маъруза

БИОЦЕНОЗЛАР, БИОГЕОЦЕНОЗЛАР ВА


ЭКОТИЗМЛАР. БИОЦЕНОЗЛАР ВА
УНДАГИ МУНОСАБАТЛАР.
Маълум ҳудуддаги барча тирик организмлар бирлиги биценозини ҳосил қилади. Биоценоз (лотинча <<биос>> - ҳаёт, <<ценоз>> - умумий) бир хил экологик шароитга мослашган ва бир жойда яшайдиган барча организмлар бирлигидир. Чунки, табиатда ҳар бир тур якка ҳолда яшай олмайди, балки атрофидаги бошқа тирик организмлар билан биргаликда ҳаёт кечиради. Биоценоздаги организмлар ўзаро боғланган бўлиб, улар ўртасидаги барча муносабатлар уйғунлиги турларнинг муҳит омилларига бўлган талаб даражасини ифодалайди. Биоценознинг катта-кичиклиги турлича бўлиши мумкин. Шу ўринда ғўза бошқа маданий ўсимлаиклар биоценозларидан тортиб то тоғ арчазорлари, дашт ва чўл ландшафтларидаги кенг қамровли биоценозлари мисол бўла олади.
Тирик организмларнинг табиий бирликлари учун ўзига хос ташкилланиш, функцияланиш ва ривожланиш қонуниятлари амал қилади.
Немис экологи В. Тишлер таърифига кўра биоценозларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйдагилардан иборат:
Жамоалар доимо атрофдаги таркибий бирликлар (турли турга ёки турлар тизимига мансуб организмлардан) ҳисобига шаклланади.
Жамоаларнинг у ёки бу қисми алмашиб туради. Жамоада алохида турлар ёки бир неча турлар ўрнини экологик талаб даражаси мутаносиб бўлган бошқа турлар эгаллаши мумкин. Бу жараён биоценоз ҳаёти ва унинг яҳлитлигига ортиқча таъсир кўрсатмайди.
Организм уйғунлашган ҳаётий функциялар ҳисобига яхлитлигини сақлайди, биоценозлар барқорорлигини қарама-қарши муносабатлар уйғунлиги таъминлайди.
Жамоалар бир турнинг миқдор зичлиги иккинчи тур томонидан бошқарилади.
Биоценоз катта ташқи муҳит омилларига бевосита боғлиқ бўлади.
Абиотик муҳитнинг биоценоз эгаллаган ўрни битоп деб номланади. Битоп (лотинча <<биос>>- ҳаёт, <<топос>> - жой) –биоценознинг яшаш ва озиыланиш жойи.
Биотик муносабатлар мажмуи (йиртқич-ўлжа, паразит-хўжайин, комменсализм, мутализм ва бошқалар) биценознинг ҳаётини функцияланиши ва ривожланишини таъминлайди.
В.Н. Беклемишевнинг тарнифига мувофиқ биценозда 4 хил муносабатлар кузатилади: а) трофик, б) топик, в) форик, г) фабрик алоқалар.
Трофик алоқалар биоценоздаги энг муҳим муносабатлар трофик алоқалар бир турни иккинчи тур билан ёки унинг қолдиғи билан озиқланганда юзланади. Биоценоздаги паразит- хўжайин ва йиртқич-ўлжа муносабатлари трофик алоқалар бир турнинг фаолияти натижасида иккинчи тур учун зарур бўлган озиқланиш шароитидаги ўзгаришлар билан ифодаланади. Табиатда бир тур иккинчи ҳайвон учун яшаш шароитини яратиб беради эктопаразитлар, гўнгдан ҳаёт кечираётган ҳашаротлар топик алоқалар асосида яшайди ва ривожланади. Биоценозда трофик ва топик алоқалар муҳим ўрин тутади ва унинг ҳаёти ва функцияланиши таъминловчи омиллардан саналади.
Форик алоқалар бу бир турни бошқа тур ёрдаимда тарқалишида кузатилади. Табиатда ўсимлик уруғлари, майда ҳайвонлар бошқа организмлар воситасида бир мунча узоқ масофалар бўйлаб тарқалади. Кўпчилик бўғимоёқлилар, қушлар ва сут эмизувчилар танасида, юнг ва патлари орасида бир минтақадан иккинчисига кўчиши мумкин.
Фабрик алоқалари туфайли бир хайвон уя қуриши учун иккинчи ҳайвон ёки ўсимликдан, уларнинг турли қолдиқларидан фойдалана олади. Қушлар уя қуриш учун сут эмизувчилар юнгларидан, бошқа қушларнинг патлари ва ўсимлик қолдиқларидан фойдаланади. Булоқчилар уялари ўсимлик қолдиқлари, юмшоқ танлиларнинг чиғаноқлари бўлакларидан тикланади.

БИОЦЕНОЗ ТУЗИЛМАСИ


Биоценозлар организмларнинг тасодифий йиғини эмас, у ҳаёт ташкилланишинг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида аниқ тузилмага эга. Биоценознинг тур таркиби, фазодаги-кенгликдаги ва экологик тузилмалари фарқланади.


Биоценознинг тур таркиби.
Турлар хилма-хиллиги, улар ўртасидаги миқдорий нисбатлар биценознинг тур таркибини ташкил этади. Табиатда турларга бой бўлган ва камбағал биоценозлар учрайди. Муҳит шароитлари ўта ноқулай бўлган минтақалар (шимолий кенгликлар, чўл ва юқори тоғ минтақалари, океанлар туби ва бошқалар) биоценозларининг турлар хилма-хиллиги паст даражада бўлади. Экологик шароит қулай бўлган тропик ва тоғ ўрмонлари, дарё вохалари биоценозлари турларга бойлиги билан характерланади. Табиий биоценозларнинг тур таркиби маданий биоценозларникига нисбатан барқорор ва хилма-хил бўлади. Инсон фаолиятининг маҳсули бўлган маданий биоценозлар агроценозлар деб номланади. Агроценозлардаги турлар хилма-хиллиги, миқдорий кўрсаткичлари унинг тарихига, ёшига ҳам боғлиқ. Янги шаклланаётган ёш биоценозларда кам сондаги турлар учрайди, вақт ўтиши билан ундаги турларнинг сифат ва миқдор таркиби борқарорлашиб боради. Шуни эътиборга олиш зарурки, энг содда биоценозда ҳам камида бир неча ўн тур учрайди. Биценоздаги турлар хилма-хиллигини ортишида ўсимликлар дунёси асосий аҳамиятга эга бўлади. Одатда қалин қоплами ҳайвонлар ва микроорганизмлар учун хилма-хил яшаш жойларини шаклланишига олиб келади.
Яшаш шароитларининг хилма-хиллиги биоценознинг турларга бой бўлишлигини таъминлайди. Биоценозда ҳар бир органзим қулай шароит топиши билан бирга у билан трофик ва топик алоқада бўлган бошқа организмларнинг яшаши учун зарур бўлган шароитни юзага келишига сабаб бўлади.
Биоценоздаги турлар сони ва хилма-хиллигини ўрганишда дастлаб ларнинг рўйхати тузилади ва қиёси таҳлил этилади. Лекин бу ҳолат таксономик жиҳатдан бир мунча ноқулайликка сабаб бўлади. Маълум ҳудудни эгалловчи биоценозни тўлиғича тадқиқ этиш анча мушкул иш, шунинг учун унинг турли жойларидан намуналар олиш мақсадга мувофиқ. Шуни таъкидлаш лозимки, олинаётган намуналарга энг аввало мазкур биоценозда энг кўп тарқалган турлар туша бошлайди. Ундаги барча турлар ҳақида маълумот тўлиқ бўлиш учун намуналар сони кўп бўлиши зарур. Лекин намуналар сони маълум даражада чекланган бўлиши керак. Масалан, биоценозда 5 турга мансуб 100 индивид яшаса улардан 96 таси бир турга қолган 4 таси алоҳида турларга мансуб бўлиши мумкин. Бу ҳолда мазкур биоценоз бир турдагина иборатбўлгандай тасаввур этилади. Аксинча ҳолат ҳам бўлиши мумкин,яъни ҳар бир тур 20 тадан индивидга эга бўлиб, жами 100 донадан ташкил этиши мумкин, бундай ҳолатга биоценоз бошқачароқ эътироф этилади. Айни йўналишдаги кейинчаликлари олдини олиш учун хилма-хил кўрсаткичдан файдаланилади. Биоценоздаги турлар хилма-хиллиги Симпсон ва Шеннот кўрсаткичлари асосида таҳлил этилади.
Симпсон кўрсаткичи қуйдаги формула асосида ифодаланади:

1 (Д)=С∑ Пи2И=1


бунда, и-турнинг айни жамоадаги улуши Пи бўлса, С мазкур жамоадаги барча турлар сонини ифодалайди.


Шеннон кўрсаткичи қуйдагича ифодаланади:

Ҳ=- ∑ Пи2 лoг 2 Пи


Ушбу тенгламада ∑ - сумма, Пи ҳар бир турнинг мазкур биоценоздаги улуши (миқдори ёки зичлиги массаси), лoг 2 Пи эса Пи қийматининг иккилама логарифми.


Сон жиҳатдан кўп бўлган ва кўза яққол ташланадиган тур айни биоценозда доминнат (ҳукмрон) лик қилади ва уни доминнат тур деб номланади. У биценознинг ядросини ташкил этади. Доминант турларнинг барчаси ҳам биоценозга ўз таъсирини бир хил даражада ўтказмайди. Уларни орасида махсус муҳитни ҳосил қилувчи турлар – эдификаторлар ажралиб таради. Эдификаторлар биоценознинг <<қурувчи>> лари бўлиб унинг ҳусусиятларини белгилаб беради.
Биоценоздаги ҳар бир турнинг ўрнини аниқлашда унинг мўллиги эътиборга олинади. Бу кўрсаткич одатда муайян ҳудудга нисбатан ифодаланади. Масалан, даражасини белгилайди. Тарқалиш даражаси биоценозда турларнинг учраш частотасини ифода этади. У умумий намуна майдончалар сонини тур учраган майдончалар сонига қийслаш асосида аниқланади. Доминантлик даражаси маълум бир тур миқдор зичлигининг, ушбу гуруҳдаги умумий зичликка бўлган нисбатини билдиради. Масалан, маълум ҳудудда учровчи 2000 та қушларнинг 80 тасини майналар ташкил этса, унинг доминантлик даражаси 40 % ни ташкил этади. Шундай қилиб биоценозларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини таҳлил этиш асосида унинг узига хос ҳусусиятлари ва барқорорлиги ҳақида маълум хулосага келиш мумкин.
Биоценоздаги топик алоқалар замирида копсорциялар ташкилланади. Копсорцтя – маълум тур танасига жойлашиб бошпана ва озуқа топган турларнинг ўзига хос экологик бирлиги. Биоценоздаги ҳар бир тур атрофида ўзига хос яшаш шароитини вужудга келтиради. Натижада у консорциянинг марказий тури сифатида бошқа турларни трофик ва топик алоқалар асосида ўз атрофида мужассамлантиради. В.Н.Беклемишев таърифлашича дала сичқонлари эктопаразитлари, ички органлардаги мураккаб консорциядир. Биоценозда йирик консорциялар билан бир қаторда бир қанча майда – биринчи, иккинчи, учинчи тартибдаги консорциялар ҳам фарқланади. Умуман, биоценоз бир бири билан топик ва трофик алоқалар асосида мустаҳкам боғланган консорциялар тизимидир.
Биоценознинг фазовий тузилмаси. Барча биоценозларда ўсимликлар асосий ўринни эгаллайди. Ҳайвонлар ўсимлик билан озуқа занжири орқали боғланган. Ҳайвонлар дарахт ва буталарнинг турли қисмларида маълум ярусли (қаватлари) бўйлаб тарқалади. ўсимлик жамоаларидаги ҳар бир қават ўзининг микроиқлимига эга бўлиб, ўзига хос ёруғлик, намлик, ҳарорат ва бошқа экологик шароитлари билан фарқланади. Кўпчилик ҳайвонларнинг ҳаёти биоценоздаги маълум қават билан мустаҳкам боғланган. Масалан, ҳашаротлар орасида тупроқда яшовчилар – геобийлар, тупроқ юзасида яшовчилар – герпетобийлар, мох тўшамаларида учровчилар – брибийлар, ўтсимон ўсимликлардаги – филлобийлар ва нисбатан юқори ярусларда яшовчи – аэробийлар фарқланади. Қушлар ўртасида тупроқ юзасида (товуқсимонлар,қурлар, йўрға тўрғайлар, деҳқон чумчуқлар, тартарлар), буталар ва дарахтларга (қораялоқлар, мойқутлар, сайҳалар, булбуллар ва бошқалар) дарахт танасидаги қовоқларга (қирғийлар, панқушлар) уя қуриб бола очади.
Биоценознинг экологик тузилмаси. Ҳар бир биоценозда алоҳида экологик гуруҳга мансуб организмлар учрайди. Биоценоздаги экологик гуруҳлар нисбати унинг экологик тузилмасини ифодалайди. Ўхшаш экологик тузилмага эга бўлган биоценозларнинг ҳар бирида ўзига хос тур таркиби бўлиши мумкин. Чунки қиёсланаётган биоценозлардаги мутаносиб экологик токчани муҳит омилларига бўлган талаб даражаси бир мунча яқин бошқа –бошқа турлар эгаллаши мумкин. Филогенетик узоқ, лекин экологик талаб даражаси мутаносиб бўлган ва биоценозларда бир хил функцияни бажарувчи турлар викар турлар деб аталади. Табиатда экологик викарлар кенг тарқалган. Масалан, Европа ўрмонларида сувсарлар, Осиё ўрмонларида соболлар, бир хил экологик токчани эгаллаб ҳаёт кечиради. Африка кенгликларида антилопалар, Шимолий Америка бизонлари, Осиёда яшовчи ёввойи отлар ва қулонлар ўхшаш экологик токчалар бўйлаб тарқалган ва тегишли биоценозларнинг озуқа занжирида ўрни ва аҳамияти ўхшашдир. Ҳар бир биоценознинг тур таркиби мазкур минтақада тарқалган турлардан ташкилланади. Лекин биоценозларнинг экологик тузилмаси маълум илим ва ландшафт шароитига боғлиқ ҳолда шаклланади. Турли минтақалар бўйлаб тарқалган ўхшаш биоценозларда фитофаглар ва сапрофаглар нисбати қонуний ўзгаради. Биоценозларнинг экологик тузимаси улардаги гигрофил, мезофил ва ксерофил ҳайвонлар улушини ҳам ифодалайди. Биоценозда у ёки бу экологик гуруҳ вакилларининг устунлиги айни худуддаги экологик шароитни унинг физик-кимёвий хусусиятларини таҳлил этиш имкониятини беради.

ҒЎЗА АГРОЦЕНОЗИ ВА УНИНГ ТУЗИЛМАСИ


Агроценозлар – бу иккиламчи биогеоценозлардир, уларни вужудга келиши, шаклланиши ва тикланиши бевосита инсон фаолияти билан боғлиқ. Шунинг учун агроценозларнинг бошқача қилиб, маданий биоценозлар деб ҳам айтилади. Агроценозлар мавжуд майдондаги экин турига қараб номланади-ғўза агроценоз, йўнғичка агроценози, полиз экинлари агроценози, боғ агроценози ва бошқалар. Агроценозлар барчаси табиий биценозлар ўрнида вужудга келади. Лекин, агроценозларда ҳам турли турларга мансуб организмдлар теварак атрофдаги жонсиз табиат шароитига эволюцион жараёнда шаклланган табиий қонуниятлар асосида боғланган бўлади. Ҳар қандай агроценоз ҳам тирик организмларни ноорганик табиат билан мустаҳкам комплекс бўлиб, ўзини сақлаб туради ва бу системада моддалар давра бўйлаб айланиб юради. Бу ҳолатни ҳўза агроценози мисолида ифодалаб бериш мумкин.


Ғўза агроценози асосини – продуцент ҳисобига ғўза ўсимлигининг ўзи ташкил этади. Унинг ҳисобига жуда бирламчи консументлар – ўсимликхўр организмлар яшайди, жумладан, шарилар, ўргимчаккана, кўсак қурти, айрим қандалалар ва бошқалар. Умуман, ғўзада 30 га яқин заракуранда учрайди, улардан фақат 5-6 тасигина бу ўсимликка доимий зара келтириб яшайди. Лекин буларнинг ҳаммаси ҳам ғўзага бир хил зарар етказмайди. Эрта баҳорда янги унган ғўза майсалари асосини томир қурти кемиради. Кейинчалик ғўзанинг чин баргларида шираларни учратиш мумкин. Улар аста-секин кўпайиб ғўза баргларини бужамайтириб қўйиши мумкин. Бу бўғимоёқлиларнинг кўпайиши улар ҳисобига яшовчи организмлар, иккиламчи косументлар, йиртқич ва паразит ҳашаротлари ғўза агроценозида йиғилишига сабаб бўлади. Булар хонқизи қўнғизлари, олтинқўзлар, паразит пардақанотлилар ва айрим фойдали қандалар. Бу ҳашаротлар ғўзада яшовчи зарарли турлар сонини камайтириб, бошқариб туришда муҳим рол ўйнайди. Масалан, етти нуқтали хонқизи бир кундп 100-130, олтин кўз личинкаси 60-70 та ширани ея олади. Сирфид пашшаси эса бир кунда 200 дан ортиқ ширага қорон келтиради. Лекин, бу фойдали ҳашаротлар ўз навбатида учламчи консументлар – ўта паразит ҳашароилар (айрим пардақанотлилар) га озуқа бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб ғўза агроценозида ҳам дубзор (эманзор) агроценозидаги каби 4-5 звенодан тузилган озуқа занжири кузатилади.
Ғўза агроценоздаги консументлар (айниқса йиртқич ва паразит ҳашаротлар) ўртасида овқат орқали конкуренция кузатилади. Жумладан, йиртқич қандалалар кўп бўлса, кўсак қуртини паразит ҳашаротлар билан зарарланганлари камроқ учрайди, чунки қандалалар ғўза тунлами ва кичик ёшдаги кўсак қурти билан овқатланади, паразит парда қанотлилар – ихневмониц ва браканоидлар эса катта ёшдаги қуртларнинг танасида вояга етади. Агар олтин куз, хонқизи қўнғизлари ва сирфид пашшалари личинкалари сони кўп бўлса, афидиид – парда қанотлилар билан зарарланган шираларни ҳам қиради.
Пахта далаларида юқоридагилардан ташқари ўсимлик қолдиқлари, нектар, ширалар ажратган суюқлик билан овқатланадиган, шунингдек ёввойи ўсимликларда яшовчи ҳашаротлар (чумолилар, арилар, айрим қўнғизлар ўргимчаклар ва бошқалар) учрайди. Бу бевосита ғўза ўсимлиги билан боғланмаган бўлсада, айни агроценознинг ажралмас қисми ҳисболанади ва айни экосистемадаги табиий тенгликни тартибга солиб туришда муҳим ролъ ўйнайди.
Ғўза агроценозидаги барча тирик организмларни қолдиқ ва чиқиндилари пахта далаларига тушади. Улар редуцентлар – турли бактериялар, сапрофит замбуруғлар, айрим умуртқасиз ҳайвонлар ёрдамида парчаланади ва минерал моддаларга айланади. Редуцентлар сони тупроқда ниҳоят да юқори даражада бўлади. Масалан, 1 м кв пахта даласида фақат содда ҳайвонларнигина 100 млн донадан ортиғи учрайди.
Юқоридагилардан шу нарса маълум бўладики, барча табиий биогеоценозлардаги каби ҳўза агроценозида ҳам продуцент, консумент ва редуцент стурктуралари орқали мураккаб озуқа занжири мавжуд бўлади. Олимларнинг аниқлашича, Ўзбекистон пахта далаларида 300 дан ортиқ (тупроқдаги организмдан ташқари) умуртқасиз ҳайвонлар учрар экан. Табиий экосистемаларида каби ғўза агроценозида ҳам турлар сони ва уларнинг хилма хиллиги ўзгариб туради. Бунда ғўзанинг илк вегетация даври ҳар 100 туп ўсимликда 25-30 дона фойдали ҳашарот кузатилса, ёз ўрталарига келиб бу сон деярли 10-12 баробар ортади. Айниқса, ёзнинг иккинчи даврида 100 ўсимликда 360-450 тагача фойдали ҳашаротни кузатиш мумкин. Қиш илиқ келган йиллари томир қурти яхши қишлайди ва кўплаб сақланиб қолади, натижада, баҳорда ғўза ниҳолларига кучли зарар етказади. Шундай ҳолат Фарғона водийсида 1981 йиланинг баҳорида кузатилган. Одатдаги йилларда пахта далаларининг 1 м2 майдонида 1-2 томир қурти кузатилган бўлса, ўша йили зараркунанда сони 1м 2 17-20 тага етган. Илмий маълумотларда кўрсатилишича, бу ҳолат кейинги 15 йил давомида кузатилмаган.
Ғўзанинг бошқа зараркундаси ўргимчаккана ёз иссиқ ва қуруқ келганда кўпайиши мумкин. Агроценозларда турлар сонининг ўзгаришида инсон фаолияти ҳам катта ролъ ўйнайди. Масалан, зарарли ҳашарпотларга қарши тартибсиз ва ёппасига кимёвий заҳарларни қўлланиши уларни нобуд қилса-да, биринчи навбатда, фойдалиларни кўплаб қирилишига сабаб бўлади. Заҳарлардан омон қолган маълум сондаги зараркунандаларни эса химикатларга чидамлилиги ортиб, зўр бериб кўпаяди ва ғўзага жиддий зарар етказади. Шунинг учун ҳам агроценоздаги ҳар бир турни биоэкологиясини ўрганиш ундаги ўзгаришларни ҳисбога олган ҳолда кимёвий дорилардан оқилона фойдаланиш зарур. Бу эса экологиянинг энг муҳим вазифаларидан биридир.
БИОЦЕНОЗЛАР ВА ЭКОТИЗИМЛАР
Биоценоздаги барча ноорганик муҳит билан боғланган. Ўсимликлар карбонат ангидрид, кислород, сув ва тупроқдаги минерал тузларни ўзлаштиради. Гетеротрофлар озуқа занжири орқали автотроқлар билан боғланган. Органзимлар учун улар яшаётган ҳудудаги ноорганик моддалар жадал ўзлаштирилган тақдирда бу заҳира қисқа муддат қолдиқлари билан ушбу захирани янгилаб, бойитиб боради. Ҳайвонлар ҳаводаги кислородни ўзлаштириб карбонат ангидридни ажратиб чиқаради. Уларнинг чиқитлари (сийдик, тезаклари) тупроққа тушади. Ҳайвонларининг жасадлари ва ўсимлик шох-шаббаларининг чириб парчаланиш билан тупроқдаги биоген моддалар кўпаяди. Шундай қилиб организмлар билан ноорганик муҳит ўртасида ўзига хос алоқа тизими амалга ошади. Организмларни ноорганик компонентлар билан бўлган бирлиги асосида моддаларнинг давра бўйлаб айланиши содир бўлади. Моддаларнинг давра бўйлаб айланишини таъминловчи организмлар ва ноорганик компонентлар мажмуи экотизим дейилади. Экотизим тушунчаси илк маротаба инглиз экологи А.Тенсли (1935) томонидан фанга киритилган. Тенслининг талқинига кўра экотизимларда абиотик ва биотик омиллар бир хил даража доирасида бўлади ва шу асосда улар ўртасида мустаҳкам муносабатлар шаклланади. Шунингдек, экотизим табиатнинг асосий бирлиги сифатида унинг ҳажми чегараланган эмас ва турли даражадаги кенгликни эгаллаши мумкин. Экотизмлар концепцияси билан бир даврда биогеоценозлар ҳақидаги таълимот ҳам юзага келди. Бу таълимот асосчиси академик В.Н.Сукачев (1942) эди. Экотизим турли даражадаги кенглик бўйлаб моддалар айланашини инобатга олса, биогеоценоз алоҳида олинган муайян ўсимлик қопламига, фитоценозга хос тушунча.
Биогеоценология геоботаниканинг бир тармоғи сифатида шаклланиб у маълум шароитда фитоценоздани тупроқ, ҳайвонлар, микроорганизмлар ва бошқа омиллар билан бирлигини тадқиқ этади.
Экотизим ва биогеоценоз концепциялари бири – бирини тўлдиради ва бири иккинчиси учун манба бўлиб хизмат қилади. Экотизимлар биогеоценозга нисбатан кенроқ тушунча ҳисобланади.
Экотизимда анорганик моддалар заҳираси ва уч хил экологик гуруҳга мансуборганизмлар бўлади. Биринчи гуруҳга яшил ўсимликлар киради ва продуцентлар деб номланади. Продуцентлар барча биоценозларнинг асосини ташкил этиб, қуёш энергиясини боғланган кимёвий энергияга айлантиради, энергиянинг бир қисми заҳирада сақланади. Продуцентларнинг айни шу қисми иккинчи гуруҳ организмлар-консументлар томонидан томонидан ўзлаштирилади. Ҳойвонлар ўсимликлар томонидан ғамланган органик модданинг истеъмолчиларидир. Озуқа занжиридаги ўрнига қараб турли тартибли консументлар гуруғини ташкил этади. Иккинчи тартибли консументлар гуруҳига ўтхўр ҳайвонлар билан озиқланувчи йиртқичлар киради. Йиртқичлар танасида паразитлик билан ҳаёт кечирувчи содда ҳайвонлар, чувалчанглар ва бошқалар учинчи тартибли консументлар ҳисобланади.
Ўсимлик ва ҳайвонларнинг қолдиқлари, жасадлар ўзида энергия сақлайди. Нобуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонларнинг органик қолдиқлари микроорганизмлар, яъни сапрофит ҳолда яшовчи бактериялар ва замбуруғлар таъсирида парчаланади. Бу гуруҳга мансуб организмлар редуцентлар деб аталади. Продуцентлар ва консументлар қолдиқлари редуцентлар ёрдамида парчаланиб продуцентлар ўзлаштира оладиган даражага келади. Айни экологик гуруҳлар ўртасида мустаҳкам озуқа занжири вужудга келиб улар бўйлаб моддалар айланиши амалга ошади.



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish