6.2 - Маъруза
ЭКОЛОГИК ТОКЧАЛАРНИНГ АЖРАЛИШИ
Экотизимда ҳар бир тур ўз ўрнига эга ва маълум вақт оралиғида яшайди, шу хусусият билан у бошқа турлардан фарқланиб туради. Турнинг атроф-муҳитга тобелиги унинг географик ареал бўйлаб тарқалиши ва турли яшаш жойларини эгаллашида ўз ифодасини топади. Яшаш жойида турнинг табиий жамоалар билан функционал боғлаб турувчи фазо вақтидаги ўрни экологик токча дейилади. Ҳар қандай жамоада турлараро рақобат маълум даражада барқарорлашган бўлиши лозим.
ЖАМОАЛАР СТРУКТУРАСИГА РАҚОБАТНИНГТАЪСИР ЭТИШИ
Турлараро рақобат жамоаларда муҳим ўрин тутади. Маълумки, экологик талаб даражаси, яъни турлар бир овқат ресурси учун рақобатда бўлганда охир оқибатда энг юқори имкониятга эга бўлган тургина сақланиб қолганларини сиқиб чиқаради ва қурбон қилади. (Гаузе қоидаси).
Жамоаларда экологик талаб даражаси яқин турлар ҳар хил экологик токчани эгаллайди. Бу жиҳатдан рақобат асосида экологик токчаларнинг ажралиши жамоаларнинг ташкилланиши ва шаклланишига шароит яратади.
Жамоадаги нисбатан бир хил экологик шароит турлараро рақобатни юзага келтиради ва у жамоа структурасига сезиларли таъсир этади. Лекин жамоалардаги йиртқичлик, сифатсиз озуқа манбаси, ноқулай иқлимий шароитлар популяция зичлигини анча паст даражада ушлаб турадики, бу ҳолда турлараро рақобатга ортиқча ўрин қолдирмайди. Аниқланишича, қуруқликдагиларга нисбатан денгиз ҳайвонларида турлараро рақобат етакчилик қилади, майда ҳайвонларга нисбатан йирикларида турлараро рақобат кучли кетади.
Ўсимликхўр хашаротлар – фитофагларнинг бир неча тури бир ўсимликда озиқланганда уларнинг ҳар бир турли экологик токчани эгаллайди (новда учи, барглар, танаси, томир ва ҳаказо). Фитофаглар популяциясининг зичлиги йиртқич ва паразитлар фаолиятига, озуқа сифатига, шунингдек ўсимликнинг ҳимояланиш даражасига мувофиқ ҳолда юқорилашиб кетмайди. Буларнинг барчаси фитофаглар ўртасидаги рақобатни мўътадиллашишига сабаб бўлади. Лекин шунга қарамай, Аткинсон ва Шорроксларнинг (1981) имитцион математик моделига мувофиқ турлараро рақобат мавжуд. Жумладан, эфимер озуқа учун курашаётган икки тур ўсимликда ёппасига эмас (масалан, бир барг пластинкасида), балки ҳол-ҳол бўлиб жойлашади. Бундай гуруҳланиш чегараланган озуқа манбасидан иккала тур ҳам бир вақтда фойдаланиш имкониятини яратади. Масалан, олма баргидаги яшил олма шираси ва олма-отқулоқ шираси колониялари айни шундай гуруҳлар ҳосил қилиб жойлашади. Олма-отқулоқ шираси олмада жуда қисқа вақт яшайди ва отқулоққа учиб ўтади. Олмада қолган тур кўплаб кўпайиш имкониятига эга бўлади. Бундай ҳолда турлараро рақобат йўқдай кўринади, лекин дастлаб улар ўртасида рақобат бўлганлиги табиий, кейинги танланиш бу рақобатни мўътадиллаштиришга олиб келган. Бу ҳолатни Коннел “Дастлабки рақобатнинг шарпаси” деб номланган. Табиий танланишда рақобатга бардош бера олмаган турлар “Ўйиндан чиққан” ва ҳозирда турлараро рақобат мўътадиллашган шароитда яшашга мослашган турлар сақланиб қолган. Лекин жамоаларда у ёки бу турнинг ёппасига кўплаб кўпайиши билан турлараро рақобат кучайиб боради. Шуни таъкидлаш лозимки:
а) бир жамоадаги рақобатдаги ички тур энг минимал даражада бўлсада, экологик токчаларнинг ажралишини намоён этади,
б)экологик токчаларнинг ажралиши морфологик дифференцияланишда ўз ифодасини топади,
в) ҳар қандай жамоада бир хил экологик токчани эгалловчи икки тур яшай олмайди, уларнинг бири албатта бўш яшаш жойини эгаллашга ҳаракат қилади.
Экологик токчаларнинг ажралиши, турли йўналишларда ўз ифодасини топади. У мавжуд яшаш жойида бир қанча майда яшаш жойларини шаклланишига сабаб бўлади. Натижада ,ҳар бир микро яшаш жойи ўзининг иқлимий ва бошқа экологик шароитлари билан ажралиб туради.
Экологик токчалар ҳайвонларнинг яшаша жойлари (барг, поя, новда, томир ва бошқалар), ўсимликдаги яшаш баландлиги бўйича, тана ўлчамлари, популяция зичлиги ва яшаш даври билан фарқланади.
Бу ҳолатни гулпар ўсимлигида ҳаёт кечирадиган шираларнинг 4 тури мисолида ҳам кўриш мумкин. (- жадвал). Унда ифодаланишича, энг катта ўлчамли тур ўсимлигининг томир бўғизида, унга нисбатан кичикроқ ўлчамдаги тур барг қўлтиғида яшайди. Кейинги икки тур эса гул бандлари ва саватчалари ҳаёт кечиради. Юқори ярусда энг майда ширалар ҳаёт кечиради. Томир бўғизидаги ширалар 3-4 та бўлиб яшаса, энг юқори ярусдаги ширалар хартумчасининг узунлиги бўйича томир бўғиз шираси алоҳида ажралиб туради, юқори ярусдаги шираларнинг хартумчасининг узунлиги бир мунча калта бўлади. Гулпар ширалари бир гилъдияга мансуб бўлиб, бир ўсимликдан озуқа манбаси сифатида фойдаланишга ихтисослашган. Агар турлараро рақобат мавжуд бўлса, ёки дастлаб бўлган бўлса, у ҳолда рақобат айнан гилъдияларичида содир бўлади. Табиатда бир гилъдияга мансуб турлар бир таксономик гуруҳга, ёки бир неча таксономик гуруҳга мансуб бўлиши мумкин.
Жамоаларда экологик токчаларнинг ажралиши ва тарлараро рақобатнинг мўътадиллашиши ҳайвонларни озуқа ресурсларидан унумли фойдаланишга имконият яратади.
ГУЛПАР ЎСИМЛИГИДА ЭКОЛОГИК ТОКЧАЛАРНИНГ АЖРАЛИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ширанинг номи
|
Озиқланиш жойи
|
Қават баландлиги
(см да )
|
Шираларнинг ўлчамлари
x,н=20
|
Танаси
|
Ҳартумчаси
|
Ҳартумча
Сининг 4-бўғими
|
Aнурaпҳис
суубтeррaнea
(Waлк.)
Дйсaпҳис cрaтaeги (Кaлт.)
Caвaриeллa тҳeoбaлди (Гилл. Эт Брaгг.)
Ҳядaпҳис пaссeринии
(дeл Гуeрc)
|
Томир бўғизи
Барг
Қўлтиғи
Гул
Бандлари
Гул саватчаси
|
0-5
10-15
80-90
100-110
|
3,22х2,2
1
2,31х1,2
9
1,92х0,98
1,72х0,88
|
1,53
0,80
0,64
0,62
|
0,43
0,13
0,12
0,10
|
ЭКОТИЗИМЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ
Экотизимларнинг барқарорлиги нисбий бўлиб, вақт мобайнида ўзгариб боради. Бунда жамоаларнинг тур таркиби, ундаги муносабатлар, яшаш шароитлари ўзгаради. Натижада, биоценоз ўзининг ўтмишдошидан сон ва сифат жиҳатдан фарқланиши рўй беради. Экотизимларнинг вақт ўтиши билан бирининг иккинчси билан алмашиши ходисаси экологик сукцессия деб номланади.
Жамоаларда даврий-циклик ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Ҳайвонлар ҳаётидаги кунлик ва мавсумий ўзгаришлар жамоаларда ҳам ўз ифодасини топади.
Экологик ўзгаришлар уч гуруҳга бўлинади: а) деграцион, б) аллоген, в) автоген ўзгаришлар.
Деградацион ўзгаришлар турли вақт оралиғида содир бўлиши мумкин. Барча тирик организмларнинг қолдиқлари ва жасадлари ерга тушиб микроорганизмлар таъсирида минерал қолдиққа айланади. Бу жараёнинг боришида кетма-кет бир неча гетеротрофлар иштирок этади, шунинг учун бу ўзгаришни гетеротроф сукцессия деб ҳам номланади. Гетеротроф ўзгариш, ресурсни тўлиқ ўзлаштирилиши ва минералланиши билан хотима топади. Масалан, тоғ-ўрмонлари ёки дарахтзорлар тагига тушган барглар, шох-шаббадан иборат тўшаманинг қалинлигига боғлиқ. Тўшама остида чириш бошланган бўлса юзасида бу жараён дастлабки босқичда бўлади. Тўшамада бир неча турга мансуб замбуруғлар кетма-кет яшайди, замбуруғлар фаолияти тугалланган қаватда тупроқ каналари учун қулай шароит юзага келади. Улар ўзлаштириб парчалаган қолдиқ бошқа ҳайвонлар яшаши учун қулайлик туғдиради. Бир йил ўтгандан сўнг тўшаманинг чуқур қатламларида думоёқлилар, каналар, чувалчанглар ва бошқа умуртқасизлар кўплаб кўпаяди. Шу кетма-кетликда давом этган сукцессия жараёни йиллар давомида рўй беради. Сукцессия жараёнида ҳосил бўлган органик ва минерал моддалар тупроқ билан аралашиб унинг унумдорлигини оширади. Организмларнинг қолдиқлари (чиқиндилари, жасадлари, барг ва бошқалар) ерга тушиб жадал деградацияланмайди, аксинча янги яшаш жойини вужудга келтиради. Қолдиқларни турли ўтроқ организмлар эгаллаб олиб яшай бошлайди. Маълум муддат ўтгандан сўнгина шу жойда бошқа йўналишдаги ўзгаришлар содир бўлиши мумкин.
Автоген ўзгаришлар биологик жараёнларнинг махсули бўлса, аллоген сукцессиялар ташқи геофизик ва кимёвий шароитларни ўзгариши натижасида рўй беради.
Аллоген ўзгаришлар натижасида, жумладан сув хавзаларнинг қуйи оқимларни лойқа билан тўлиши, ботқоқликларни қуриб бориши билан улар ўрнида ўсимликлар қоплами шаклланади. Дарахт ва буталар учун қулай шароит яратилади. Аллоген ўзгаришлар абиотик омиллар (лойқа, таъсири ва бошқалар)га боғлиқ амалга ошади.
Жамоаларнинг аста-секин ўзгаришлари натижасида бир жамоа иккинчиси билан алмашинади. Бундай ўзгаришларнинг сабаби жамоага узоқ вақт давомида ташқаридан маълум йўналишидаги оаилнинг таъсири натижасидир. Экотизмлардаги бундай алмашиниш автоген ўзгариш деб аталади. Автоген сукйессия бирламчи ва иккиламчи бўлиши мумкин. Сукцессия ўсимлик ва ҳайвонлардан бутунлай ҳоли бўлган жойлардан бошланса бирламчи ўзгаришлар келиб чиқди. Муҳит шароитларининг ўзгариши билан бир жамоанинг иккинчиси билан алмашиниши иккиламчи сукцессия ҳисобланади.
Жамоанинг бирлмачи шаклланиши кўриб қолган кўл ва денгиз ўрнида, қумли ётқизиқларида, яланғоч қоялар ва қоятошларда, тош-шағалли жойларда кузатилади. Бу жойларда дастлабки тасодифий келиб қолган уруғлардан унган ўсимликлар яшайди, кейинчалик хаёти ўсимликлар билан боғлиқ ҳайвонлар жамланади. Умуман, бирламчи сукцессияда дастлабки босқич, гуруҳланиш ва жамоанинг барқарор шаклланинш даврлари кузатилади. Жамоалардаги иккиламчи сукцессиялар ташқи муҳитнинг, яшаш шароитининг аста-секин ёки кескин ўзгаришлари натижасида содир бўлади. Иқлим, тупроқ, тирик организмлар ва антропоген омил жамоаларга таъсир этиши мумкин. Масалан, янги ерларнинг ўзлаштирилиши билан агроценозларнинг шаклланиши иккиламчи сукцессия натижасида ҳисобланади. Табиатдаги турли фалокатлар ва ҳалокатлар (ер силкинишлари, вулқонлар харакати, тўфонлар, ёғинлар ва бошқалар) натижасида жамоаларнинг алмашиниши, турларнинг нобуд бўлиши ва кейинчалик аста-секин тикланиши кузатилади.
Жамоадаги ўзаро ташқи муҳит билан бўлган муносабатларнинг уйғунлиги даври климакс деб номланади. Жамоанинг климакс даври нисбий бўлиб жамоадаги ташқи ички омиллар таъсирида бузилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |