Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети


- Маъруза БИОСФЕРАДА ҲАЙВОНЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШ ЧЕГАРАЛАРИ



Download 11,66 Mb.
bet18/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

8 - Маъруза


БИОСФЕРАДА ҲАЙВОНЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШ ЧЕГАРАЛАРИ

Ер шарининг тирик организмлари тарқалган (атмосфера, гидросфера, литосфера) қисми биофура деб номланади. Биосфера ҳаёт қобиғи бўлиб бир-бири билан мураккаб муносабатлар орқали боғланган бир қанча экотизмлар мажмуидан иборат. Биосфера таркибига ҳозирда қуруқликда, ҳавода ва сувда тарқалган тирик организмларгина эмас, балки қадимда яшаб, ҳозирда қирилиб кетган организмлар иштирокида шаклланган литосферанинг қисми ҳам киради.


Ҳайвонларнинг сув ва қуруқликда яшайди, ҳаёти тўлиғича ҳаво муҳити билан боғланган ҳайвонлар биосферада учрамайди. Ҳавода фаол (қушлар, сут эмизувчилар) ёки пассив (майда ҳашаротлар, споралар, цисталар) учиб мослашган ҳайвонларнинг озиқланиши, кўпайиши қуруқлик ёки сув муҳитида боради.
Биосферанинг юқори чегараси 12-17 км баландликда ўтади. Унинг юқори қатламларида бактериялар, споралар, содда ҳайвонлар ва бошқалар учрайди. Биосферанинг юқори қисми озон қаилами билан ўралган. Озон қатлами организмлар учун зарарли бўлган улътрабинафша ва коинот нурларини тутиб қолади. Озон қатламини ер юзасидан 50-70 км юқорида жойлашган. Қуруқлик ҳайвонлариниг кўпчилиги, аксарият ҳолларда ҳавода 50-100 м баландликдан юқорига кўтарила олмайди. Ер юзасидан 100 м баландликда ҳайвонлар кам учрайди. Лекин, айрим қушлар сафар учишлари давомида 1000-3000 м баландликда парвоз қиладилар, ҳашаротлар 4000-5000 м юқлрида, ҳаво оқими билан ҳаракатда бўлади. Марказий Осиё тоғларида ҳайвонлар денгиз сатҳидан 4000-5000 м баландликда яшайди. Масалан, ёввойи қўйлар- архарлар тоғ этагадаги ерлардан тортиб, то 5500 м балантликкача тарқалган. Зағчалар эверестнинг 8200 м баландлигида ҳам учрашлиги қайд этилган.
Биосферанинг қуйи чегараси 2-3 км чуқурликдан ўтади. Нефтъ ётқизиқларининг сувларидан топилган микроорганизмлар шундан далолат беради. Ҳайвонларнинг энг чуқур инлари 6-7 м да жойлашади. Масалан, юмронқозиқ ва суғурларнинг инлари 6-7 меирда, термитлар уяларда 5-6 м чуқурликда бўлади. Кўпчилик ҳайвонлар литосферанинг бир метрга қадар бўлган қатлами бўйлаб тақсимланган. Гидросферада ҳаёт тарқалган энг қуйи нуқта Тинч океанида, 1100 мчуқурликда қайд этилган. Тинч океанинг бу минтақаси турларга бой бўлиб, айниқса погонофоралар кўплаб учрайди. Сув ҳайвонларининг кўпчилиги сув юзасининг 300-500 м қалинлиги бўйлаб жамланган.
Биосфера доирасида айрим ўта шўрланган сув хавзалари (Ўдик денгиз, Арманистон Туз кўл), водород сулъфид, карбонат агидрид кабилар билан заҳарланган ҳудудлардагина тирик организмлар деярли учрамайди. Лекин, мазкур шароитда ҳам айрим бактериялар, споралар ва цисталар қайд этилганлиги маълум.
Биосфера Ер шаридаги глобал экотизм бўлиб у бир қанча кенжа тизимлар бирлигидан таркиб торган.
БИОСФЕРА ВА ИНСОНИЯТНИНГ АМАЛИЙ ФАОЛИЯТИ

Инсон энг кучли табиий омил сифатида биосферада муҳим аҳамиятга эга. Ибтидоий даврда фаолиятнинг табиатга таъсири сезиларсиз бўлган. Кишилик жамиятининг ривожланиб бориши, бир ижтимоий-иқтисодий фармациядан иккинчисига ўтиш, аҳоли сонини ортиб бориши, ишлаб чиқариў кучларининг равнақи, фан-техника ва қишлоқ хўжалигининг жадал тараққиёти антропоген омилни биосферага бўлган таъсирини ортишига сабаб бўлди.


Антропоген омил табиатга бевосита ва билвосита таъсир ўтказади. Жумладан, айрим турга мансуб организмнинг йўқ бўлиб кетиши, баъзиларнинг эса кўплаб кўпайиши, турли минтақалар бўйлаб янги экологик мажмуаларнинг шаклланиши антропоген омилнинг табиатга бўлган тўғридан-тўғри таъсири ифодалайди. Инсон фаолияти натижасида организмларнинг яшаш шароити ва муҳитининг ўзгариши (иқлим, гидрологик ҳолат, тупроқ структурасининг ўзгариши) антропоген омилнинг нисбий таъсири ҳисобланади.
Инсон фаолияти табиатда катта ижобий аҳаимятга эга, лекин у биосфера тизимидаги салбий ўзгаришларга ҳам сабаб бўладию масалан, Ўзбекистонда деҳқончиликнинг жадал ривожланиши табиий яшаш шароитининг тўлиқ таназзулга юз тутишига, кимёвий моддаларнинг юқори даражада, тартибсиз қўлланилгангани, пахта яккаҳокимлиги, ерларнинг ўта шўранганлиги сабабли барча ҳайдалган ер майдонларининг биохилма-хиллиги ниҳоятда паст даражасига тушиб қолди. Гарчи суғориладиган ерлар барча ҳудудларнинг 10 % ташкил этса, Ўзбекистон ва унга чегарадош республикаларнинг экологияси катта таъсир кўрсатиб баъзи бир экотизмларнинг тўлиқ бузилишига ва айрим биогеоценозларни кескин қисқаришида намоён бўлди. Барча экотизмлар амалда катта ўзгаришларга учради. Ўзбекистон табиий ўсимликлар қоплами ва ўрмонлар дашт ва чўл минтақаларининг 85%, тоғларнинг 13% ни эгаллайди. Дарё бўйлари ва водийларида уларнинг бори йўғи 2% қолган. Тўқайзорлар яқин вақтга қадар катта ҳудудларни эгаллаган, лекин дарахтларнинг кесилиши дарё ўзанларини тўғрилаш оқибатида бу майдони 10 мартадан кўпга қисқариб кетди.
Ўзбекистонда тоғ ўрмонларнинг тартибсиз кесилиши, Амударё ва Сирдарё бўйларидаги табиий тўқайзорларни ўтилиши айни ҳудудлардаги экологик шароити кескин ўзгариши ва гидросфера мувозанатини сақловчи омилдир. Лекин, ҳеч бир ўйламасдан ўрмон ва тўқайзорларни йўқотилиши тупроқнинг ювилишига, иккиламчи шўрланишга, жарларни ҳосил бўлишига, қум босиши ва ҳайвонларни қирилишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан мазкур минтақаларда янги ўсимликлар қоплами вужудга келиши кузатилди. Жуда катта таназзуллар шўрланиш, ботқоқланиш ва кимёвий заҳарли билан ифлосланиш, қишлоқ хўжалик амлиётида экологик асосланмаган агротехник ва ҳимоя усулларини қўллаш натижасида келиб чиққан. Табиий экотизмларнинг ўзгариши кўпчилик ҳайвонларни, биринчи навбатда йирик сут эмизувчиларни йўқ қилинишига сабаб бўлди. Йиртқичларни йўқолиб кетган турларига турон йўлбарси, йўқолиш арафасида бўлган турларга йўл-йўл сиртлон, қорақулоқ, Осиё қоплони мансуб. Республика ҳудудида учрайдиган 161 тур ҳайвонлар ноёб ва йўқолиб кетиш арафасида эканлиги <<Қизил китоб>>нинг 1996 йил нашрида алоҳида таъкидлаган. Сут эмузувчиларнинг 27 тури, қушларнинг-62, судралиб юрувчиларнинг 11, балиқларнинг-10 тури ва умуртқасизлардан 48 тур ушбу китобдан ўрин олган.
Инсон янги зот ва навларни келтириб чиқариш, ўсимлик ва ҳайвонларни иқлимлаштириш асосида табиатни бир мунча бойитади. 60 йилларда Ўзбекистонда 40 турга яқин балиқлар учраганлиги маълум. Кейинги 30 йил давомида турли мақсадларда олиб келиниб иқлимлаштирилган балиқлар ҳисоъига уларнинг хилма-хиллиги 80 турга қадар ортди. Шу билан бирга айрим маҳаллий балиқ йўқолиб кетиш хавфи туғилди, баъзилари хатто йўқолиб кетди. Ҳайвонларни иқлимлаштириш тажрибалари ҳамма вақт ҳам ижобий натижа беравермайди. Келтирилган айрим турлар маҳаллий шароитга мослаша олмай, қирилиб ёки айни ҳудуддаги экологик шароитнинг мос келиши туфайли улар кўплаб кўпайиб жиддий зара келтириши ҳам мумкин.
Инсоннинг биосферага кўрсатадиган таъсирларидан ъири қишлоқ хўжалик экинлари, ҳашоратлар ва бегона ўтларга қарши кимёвий кураш усулидан кенг фойдаланишдир. Кимёвий заҳарлар ва зарарли моддалар касалликларни бартараф этиш, бегона ўтларни қириш, зарарли ҳашаротлар миқдор зичлигининг кескин камайишида муҳим восита бўлибхизмат қилади. Лекин тартибсиз ва ёппасига қўлланиладиган кимёвий моддалар биогеоценозларда узоқ вақт, барқарор сақланиб қолади ҳамда тўпланади. Озуқа занжири бўйлаб ҳаракатда бўлган заҳарли ва зарарли моддалар турли ҳайвонлар ва одамга салбий таъсир этади. Келажакда ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик назорат ва кураш усулларини кенг жорий этиш ижобий самара бериши шубҳасиз. Зараркурандаларга қарши билогик усуллардан фойдаланишга барча минтақаларга катта эътибор берилмоқда.
Инсон табиатнинг бир қисми сифатида биосферага бўлган муносадатини бутунлай ўзгартириши, унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда муҳим ўрин тутади. Инсон фаолияти биосферани янги шароитда узоқ ва барқарор функцияланишига кўмаклашиши, бу жараёнлар қонуниятларини тадқиқ этишга қаратилиши лозим. Экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш, барқарор агроэкотизмларни шакллантириш, ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдали турларнинг табиий популяцияларидан кенг фойдаланишга эътибор бериш лозим.
Балиқчилик ва ов хўжаликлари фаолиятларини экологик илмий асосга қўйиш, табиат бойликларидан унумли фойдаланиш билан уларни тиклаш борасида кенг амалий фаолият кўрсатиш зарур. Бугуги кунда бузилган экотизмларнинг тикланиши ва қайта шалланишига шароит яратиш, бунинг учун сукцессия жараёнлари қонуниятларини билиш ва амалда қўллаш тақоза этилади.
Инсон амалий фаолиятидаги биосферага бўлган салбий таъсирини бартараф этиш ва олдинда турган улкан экологик вазифаларни бажариш етук муиахасис кадрларни таёрлаш ва уларнинг салохияти билан белгиланади.



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish