Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети



Download 11,66 Mb.
bet13/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

5.2 - Маъруза
ПОПУЛЯЦИЯНИНГ ЭКОЛОГИК ТУЗИЛМАСИ

Этология (грекча “этҳoс” – ҳулқ-атвор, ҳарактер) ҳайвонлар ҳулқ-атвори, ҳатти-ҳаракатларининг қонуниятлари ҳақидаги фандир. Ҳайвонларнинг ҳулқ-атвори ва турли хатти-харакатлари орқали бўладиган алоқалар мажмуи этолгик муносабатлар деб номланади. Ҳайвонларнинг ҳулқи уларнинг ҳаёт тарзи билан боғлиқ. Ҳайвонлар одатда якка-ёлғиз ёки биргаликда ҳаёт кечиради. Ҳайвонларнинг биргаликда яшашининг бир неча шакллари маълум. Якка-ёлғиз яшаш. Популяциядаги айрим индивидлар ҳаётининг муйян бир даврда ёлғиз яшайди.табиатда ҳаёти давомида бутунлай ёлғизҳаёт кечирувчи ҳайвонлар деярли учрамайди. Жинсий йўл билан учрашади. Шунингдек айрим ёлғиз яшовчи ҳайвонлар овқатланиш, қишлаш даврида учрашадилар. Экологияда ёлғиз яшаш нисбий маънода тушинилади. Хон қизи қўнғизлари, йиртқич қўнғизлар ёлғизҳаёт кечирсаларда қўшилиш даврида, қишлаш мавсумида йиғилиши мумкин.


Популяцияда индивидлар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблашуви, уларнинг жинсий мойиллиги, ота-оналар билан янги авлод ўртасидаги боғланишлар натижасида ҳайвонларнинг биргаликда яшаш шаклларидан бири юзага келади. Ота-оналар жуфти қисқа ёки узоқ муддатли, баъзи турларда эса умрнинг охирига қадар бўлади. Товуқсимонлар кўпчилиги полигам қушлар бўлиб барқарор оила ҳосил қилмайди. Ёввойи ва суқур ўрдакларнинг оилалари саҳар учуш пайтида шаклланади ва макиёнларни тухум қўйгунга қадар давом этади, шундан сўнг хўрозлари оилани тарк этади. оққушлар, турналар ва каптарларнинг оилалари кўп йиллар давомида сақланиб қолади. Оиланинг ташкилланиши тур ичидаги қарама-қарши муносабатларнинг махсули сифатида юзага келади. Ўргимчакларнинг эркаклари қишлаши олдидан ўзига хос харакатлар қилиб урғочисини “махлиё” этади. қушлар чиройли овозлар чиқариб сайрайди, баъзилари ранг-баранг патларини намойиш этади. сут эмизувчиларнинг эркаклари ўртасида ўзаро кучли кураш боради. Ҳайвонлардаги бу хатти-харакатларнинг барчаси жинсий танланиш жараёнини мувофиқлаштириб иккала жинс ўртасидаги муносабатга тайёргарликка таъминлайди.
Колониялар муҳим ўтроқ яшовчи ҳайвонларнинг ўзига хос йиғини. Колониялар вақтинча ёки доимий бўлиши мумкин. Айрим холларда кўпайиш олдидан колониялар шаклланади. Колонияни ташкил этувчи индивидлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ниҳоятда хилма-хилдир. Колониялар алоҳида ҳудуддаги айрим индивидларнинг хематаксис асосида оддий йиғинидан бошлаб ҳар бири алоҳида вазифани бажаришга ихтисослашган ягона организм даражасида бўлиши мумкин. Сифонофоралар гидромедузалар колонияларидаги ҳар бир индивид ўзига хос вазифани бажаради. Чағалайлар, кайралар ва ғозлар колониялари анча мураккаб бўлиб, айрим хатти-харакатлари улар ўзаро келишиб амалга оширадилар, бу эса алоҳида олинган ҳар бир индивиднинг ҳавфсизлигини таъминлайди. “Қушлар бозори ”даги барча паррандалар душмандан сақланиш учун зарур бўлган огоҳлантирувчи сигнал асосида ёппасига ҳаракат қилиб оқ тулки бургут каби йирик йиртқичлар хужумини ҳам бартараф этадилар. Қушлар колониялари эгаллаган ҳудудда ҳар бир индивиднинг хусусий жойи аниқ бўлади. Масалан, балиқчи қушларнинг уялари орасидаги масофа 3-5 метр атрофида бўлади.
Сут эмизувчилардан суғирлар, вискачалар, думсиз сичқонлар, оласичқонлар, калониялар холида ҳаёт кечирадилар. Сут эмизувчилар орасида калония бўлиб ҳаёт кечириш оилавий гуруҳнинг кенгайиши ҳисобига келиб чиқади ва дастлабки оила билан боғланишни сақлаб қолади.
Ҳашаротлар (термитлар, чумолилар, арилар) нинг калонияларида мураккаб муносабатлари кузатилади, уларнинг асосида ҳам оилаларнинг кенгайиб ажралиб чиқиши ётади. Уларнинг калонияларида кўпайиши, химояланиш, болалари ва ўзларини боқиш, қурилиши ишлари каби вазифалар бир мунча осон амалга ошади. Меҳнат тақсимоти айрим индивидларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олган холда ёки уларни алоҳида вазифаларини бажаришга ихтисосланиши асосида бўлади. Калониядаги ҳар бир харакат аъзолари ўртасидаги мустахкам алоқа асосида амалган ошади.
Чумолиларнинг калониялари 1 ёки 1 неча уяларидан жойлашади, уялар ўртасида боғловчи йўлакчалар бўлади. Чумолилар биргаликда яшашида турли хилдаги сигналлар тизимидан мунтазам фойдаланади.
Тўдалар ёки галалар ҳайвонларнинг махфий йиғинлари. Айрим гуруҳу ҳайвонлар бирон бир биологик фойдали хатти – харакатларини амалга ошириши учун кунинг маълум бир вақтида ёки мавсумнинг галаларни хҳосил қилади. Тўдалар ёки галалар ҳайвонларнинг душмандан химояланишни, ўлжани таъқиб қилиши ва ушлашни, минтақавий ҳаракатларни енгиллаштиради. Тўда бўлиб яшаш балиқлар қушлар, сут эмизувчилардан итсимонларда учрайди. Тўдада шеригида таъсир қилиш ўрнак олиш ва мўлжал олиш кўп учрайди.
Харакатларнинг мувофиқлаштирилишига кўра тўдалар 2 гуруҳга ажратилади: алоҳида аъзолари устунлик қилмайдиган ва бошлиқ (лидер)га эаг бўлган тўдалар. Биринчи гуруҳга мансуб тўдалар балқилар, майда қушлар ва чигурткалар учун хос. Йирик қушлар ва сут эмизувчиларда эса иккинчи гуруҳга мансуб тўдалар кузатилади. Балиқлар галаси шакли, катталиги ва зичлиги жиҳатидан ўзгарувчан бўлади, аксарият холларда кундуз куни шаклланади ва кечалари тарқаб кетади. Балиқлар галаси озиқланиши душмандан химояланиши ва миграцияларида асосий аҳамиятга эга. Қушлар сафар учишлари ва мавсумий озуқа топиш ва озиқланиш даврида галалар ҳолда ҳаракатланади. Ўтроқ ҳолда яшовчи қушлар ўртасида доимо товуш чиқариб туриш кўриш билан боғлиқ сигналлар ва бўрилар галалари қиш мавусмида ўлжани таъқиб этиш ва ушлаш учун шаклланади. Гала бўйлаб яшаш ол бўрилар, сиртлонлар, кўкламзор бўриларда ҳам кузатилади. Подалар галаларга нисбатан узоқ муддатли бирлашиш шаклида подада озуқа топиш, ҳимояланиш, миграциялар, кўпайиш ва болаларни тарбиялаш каби қатор функциялар амалга ошади. Подадаги ҳайвонлар ўртасида “ҳукмдор” ва “итоаткор” муносабатлар амал қилади. Поданинг “хукмдори” вақтинча ёки доимий бўлиши мумкин ва унинг хатти-харакатларига қараб бошқа индивидлар бир жойга жойланади, минтақавий ҳаракатланишини, озиқланиши жойини, душманга муносабатни мўлжалга олади. Подадаги ҳар бир индивид лидерга итоат қилга холда бир жон бир тан бўлиб харакат қилади. Раҳбарнинг фаолияти “итоаткор” ларни тўлиғича бўйсундиришга қаратилмаган. Тажрибали ва кучли индивид бошқаради. Шимол буғулари подаларига бир мунча ёши улуғ индивидлар бошчилик қилса, филлар подасида урғочилари етакчи бўлади. Поданинг “хукмдори” турли сонда бўлиши мумкин. Жумладан, шимол буғулари подасида 18-20% га қадар лидерлар бўилиши мумкин. Поданинг биологик аҳамияти шундан иборатки раҳбарнинг тажрибаси тадбиркорлиги ва қуввати гуруҳ ҳаётида етакчи аҳамиятга эга бўлади. Улар подани душмандан ҳимоя қилади, уни етаклайди, овқатланиш ва дам олишни таъминлайди, болаларни таъминлайди, жанжалларни бартараф этади.



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish