7 - Маъруза
БИОГЕОЦЕНОЗЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИ. ЭНЕРГИЯ ОҚИМИ
Биоценозлар ҳаёти доимий энергия оқими ва унда йиғилаётган органик модда миқдорига боғлиқ бўлади. Биогеоценозда жамланаётган органик масса маҳсулдорликни ифодалайди. Биогеоценозларда бирламчи ва иккиламчи маҳсулодорлик фарқланади. Продуцентлар карбонат ангидрид, сув ва қуёш энергияси ҳисобига бирламчи маҳсулдорликни (БМ) синтезлайди, консументлар ва редуцентлар маҳсули иккиламчи (ИМ) ҳисобланади. Ўсимликларни вақт бирлигида синтезлаган органик массаси бирламчи маҳсулдорликни (ЯБМ) ташкил этади. Ялпи бирламчи маҳсулдорликнинг бир қисми ўсимликнинг нафас олиши учун сарф бўлади. Масалан, тропик ўрмонларда ялпи бирламчи маҳсулдорликнинг 40-70% ўсимликларнинг нафас олишига сарф этилади. Ялпи бирламчи маҳсулдорликнингш ўсимликлар ўз ҳаётий жараёнлари учун сарф этилганидан қолган қисми соф бирламчи маҳсулдорлик (СБМ) деб аталади. Соф холдаги бирламчи маҳсулдорлик консумент ва редуцентлар учун эенргия захираси ҳисобланади. Консументлар томонидан иккиламчи маҳсулдорлик тўпланади. Қуруқликнинг йиллик бирламчи маҳсулдорлиги 110-120 млрд т қуруқлик массасини ташкил этади. Денгизлардаги бу кўрсаткич 50-60 млрд т ташкил этади. Океанлар ер шарининг 2/3 қисмини ташкил этсада, ер юзасидаги маҳсулдорликни 1/3 қисмини беради. Ер шарининг асосий қисмидаги маҳсулдорлик 1м2 га 400 г ташкил этади. Бу кщрсаткич ыуруыликнинг 30 % ва океанларнинг 90% тўғри келади. Очиқ океанлар қуруқликнинг чўл минтақалари билан бир хил ҳисобланади ва улардаги маҳсулдорлик ўта паст бўлади. Аксинча ботқоликлар, қирғоқ минтақалари, ишлов бериладиган ерлар маҳсулдорлиги юқори бўлади. Ўрмон биомларида нинабаргли ўрмонлардан тропик ўрмонларга томон маҳсулдорлик ортиб боради. Бу ҳолат ёруғлик, намлик, ҳарорат ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда изоҳланади.
ЭНЕРГИЯ ОҚИМИ
Экотизимларнинг функцияланиши учун энергия фотосинтез жараёни ҳисобига йиғилади. Экотизимларни мустақил органик массани йиғиши автохтон жараён деб номланади. Экотизимларга органик масса ташқаридан лойқа билан, оқим орқали ва шамол воситасида келиши мумкин. Бу ҳолат аллохтон жараён номини олган. Автотрофлар ва гетеротрофлар ўртасида шаклланган экологик ва эволюцион боғлиқлик туфайли табиатда биоген моддалар узуксиз айланиб туради. Организмлар Қуёш энергиясини кимёвий, механик ва иссиқлик энергияларига айлантиради. Мазкур жараённи ҳар бир босқичида энергия сарфи кузатилади, қуйи босқичида энергия сарфи кузатилади, қуйи босқичда иссиқликка айланиш тарқаб кетади. Ўсимликлар томонидан ҳосил қилиб жамланган энергиябиогеоценозларнинг озуқа занжири бўлиб тақсимланиб боради, яъни 4-6 бўғин дан ташкил топган озуқа занжиридаги организмлар кетма-кетликда бир бири билан озиыланишидан ташқари, ноқулай шароитда бошқа озуқа занжири таркибидаги организмлар билан ҳам озиқланиши мумкин. Бир қанча озуқа занжирлари ўзаро боғланиб бўлиб тўрини ҳосил қилади.
Консументлар ўртасидаги модда ва энергиянинг ўзгариши кузатилганда маълум бўлади-ки, улар қабул қлган озуқа тўлиғича хазм бўлмайди. Озуқанинг хазм бўлмаган қисми организм аҳлати билан ташқарига чиқариб ташланади. Чиқиндилар озуқа занжиридаги бошқа организмлар учун энергия манбаси ҳисобланади. Озуқа ўзлаштириш кўрсаткичи унинг таркиби ва ҳайвонларнинг овқат хазм қилиш тизимига боғлиқ бўлади. Масалан, сапрофаглар озуқани 10-12 % ни, йиртқичлар-75% ўзлаштира олади. Энергиянинг асосий қисми организмнинг ҳаётий жараёнлари учун сарф бўлади, маълум қисми диссимиляция маҳсулотларини ташқарига чиқариб ташлаш учун сарф бўлади. Организсдаги метаболитик жараёнларини таъминлаш учун сарфланадиган энергия нафас олиш энаргия сарфи деб номланади. Чунки организмдан ажралаётган карбонат ангидрид миқдори асосида ундаги энергия сарфини ифодалаш мумкин. Ўзлаштирилган озуқанинг оз қисми организмнинг ўсиши, захирага энергияни тўплаш ва умумий оғирлигини оширишга кетади. Турли тартибли консументлардан ёки бир трофик даражадан иккинчисига ўтаётганда энергия ва маҳсулотлар камайиб боради. Ҳар бир трофик даражанинг маҳсулдорлиги аввалги даража маҳсулдорлиги биланчегараланади.
Трофик даражалари қоган маҳсулот ва энергия заҳиралари ўлик органик қолдиқ билан бирга биоценознинг умумий энергия ва маҳсулотлар захирасини ташкил этади.
Иккинчи хил озуқа занжири фарқланади: а)сарфланиши, б)парчаланиши.
Трофик занжирлар автотрофлардан бошланса, сарфланиш занжи ри дейилади.
Ғўза
Фойдали
ҳашаротлар
Зараркунанда ҳашаротлар
Агар озуқа занжири ўсимлик қодиқлари, ҳайвонлар жасади ва чиқиндиларидан бошланса, парчаланиш (детрит) занжири деб аталади.
Ҳайвон жасади
Илонлар
Ҳашаротлар қуртлари
Бақалар
Агар озуқа занжири ўсимлик қодиқлари, ҳайвонлар жасади ва чиқиндиларидан бошланса, парчаланиш (детрит) занжири деб аталади.
Иккиламчи маҳсулдорлик янги биомасса ҳосил бўлиш жараёни тезлигини ифодалайди. Ўсимликлардан фарқлироқ ҳайвонлар оддий молекулалардан мураккаб микромолекулаларни синтезлай олиш имкониятига эга эмас. Улар учун энергия манбаси ўсимликлар ёки бошқа гетеротрофлар ҳисобланади. Бирламчи маҳсулдорлик ва иккиламчи маҳсулдорлик ва ўртасида боғлиқлик бўлиши билан бирга маълум мутаносиблик зарур. Масалан, кўл зоопланктонларнинг биомассаси фитопланктонлар бимассасига боғлиқ, чўл ҳайвонларининг маҳсулдорлиги ўт-ўланлар маҳсулдорлиги билан белгиланади.
Трофик тузилмада продуцентлар биомассаси консументларникидан доимо юқори бўлади. Маҳсулдорлик пирамидалар шаклида ифодаланганда кенг асосни продуцентлар ва кейинги даражаларни консументлар ва редуйентлар ташкил этади. Шундай қилиб табиатда экологик пирамида ҳосил бўлади.
Экологик пирамида илк марта Ч.Элтон (1927) томонидан тузилиб сонлар пирамидаси деб аталган. Пирамидалар сонларда, биомасса ва маҳсулот бирлигида ифодаланади. Қуруқлик экотизмларида биомасса пирамидалар қоидаси қўлланалади. Барча экотизмларда бирламчи ва иккиламчи маҳсулдорликнинг нисбатлари, яъни маҳсулотлар пирамидалари ифодаси кузатилади. Табиатда истисно тариқасида пирамидалар қоидасидан бирозчекланишлар ҳам кузатилади. Жумладан, қуруқ ёғочликда озиқланаётган қуртларнинг миқдор зичлиги ўсимликникига нисбатан юқори бўлади. Аксинча, қисқа муддатли ҳаёт циклиги ва юқори маҳсулдорликка эга бўлмаган сув ўтлари, бир мунча узоқ умр кўрувчи маҳсулдор зоопланктонлар биомассасини бир меъёрида ушлаб туриши мумкин.
Жамоадаги энергия оқими бирламчи маҳсулдорликни умуртқасиз фитофаглар ёки ўтхўр ҳайвонлар ўзлаштиришадан бошланади. Энергиянинг бир қисми уларнинг нафас олиши учун сарф бўлади. Улар биланозиқланган йиртқичларнинг қолдиқлари ва жасади замбуруғлар томонидан ўзлаштирилади, бир қисми тупроқ каналари фаолияти нитижасида парчаланади. Ҳар бир босқичда ўзлаштириб улгурмаган қолдиқ энергия манбаси сифатида заҳиралади. Озуқа занжирининг ҳар бир босқичида сарфланаётган Қуёш энергияси кетма-кет тақсимланиб боради. Метаболитик жараён маҳсули бўлган органик қолдиқ продуцентлар томонидан янгитдан ўзлаштириладиган ҳолатга ўтади.
Жамоаларда энергия ва моддалар оқими жараёнида редуцентлар асосий аҳамиятга эга. Фотосинтез натижасида сув ва карбонат ангидрид боғланган ҳолга ўтади ва ундаги кимёвий элементлар турли органик бирикмаларнинг муҳим таркибий қисмига айланади. Шундай қилиб улар бошқа организмлар ўзлаштира олиши мумкин бўлган ҳолга ўтади. Консументларнинг метаболитик маҳсулоти сифатида карбонат ангидрид яна атмосферага қайтади. Консументлардан ажралаётган энергия уларнинг тана ҳароратини бир меъёрда ушлаб туриш имкониятини беради. Ортиқча энергия иссиқлик ва ёруғлик ҳолда атмосферага сингиб кетади. Атмосфера таркибидаги кабонат ангидрид ва бошқа биоген элементлар (азот, фосфор, олтингугурт ва бошқалар) ўсимлик томонидан янгитдан ўзлаштирилади. Шундан сўнг энергия оқимининг янги цикли бошланади.
Энергия куёш радиацияси сифатида ерга етиб келади ва ўсимликлар томонидан боғланган энергияга айлантирилади. Озуқа занжири бўйлаб боғланган кимёвий энергиянинг сарфи рўй беради, сарфланмаган энергия самарасиз иссиқлик сифатида йўқотилади. Органик қолдиқ эса, таъкидланганидек, редуцентлар фаолияти натижасида парчаланиб бошқа кўринишга ўтади. Қуёшдан келаётган энергия ҳисобига ердаги ҳаёт мавжуд бўлади. Кимёвий элементлар турли моддалар таркибига кириб боғланган ҳолда ўсимлик ва ҳайвонлар томонидан ўзлаштирилади. Умуман, биогеценоз ва экотизмлар ва уларнинг муҳим таркибий асосини ташкил этувчи жамоаларни Климентес талқинига кўра <<юқори организм>> даражасидаги бирлик сифатида қараш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |