Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети


Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий чора-тадбирлари



Download 11,66 Mb.
bet23/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий чора-тадбирлари

Бизнинг мамлакатимизда узоқ вақт давомида табиатдан фойдаланиш бепул бўлган. Корхоналар ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишган, атроф муҳитни ифлослантирганлар ва бунинг учун ҳеч қандай тўлов тўламаганлар. Фақатгина атроф муҳитнинг жуда кучли ифлосланиши кузатилган айрим ҳолларда корхоналар жарима тўлаш билан чекланганлар. Табиатдан хўжасизларча фойдаланиш экологик инқироз вазиятлари вужудга келишининг асосий сабаби ҳисобланади. Табиий ресурсларни қидириш, қазиб олиш ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш харажатлари давлатнинг зиммасида бўлган. Лекин ҳозиргача бу харажатлар табиий муҳитга етказилган зарардан анча кам ва фарқ чуқурлашиб бормоқда.


Табиий ресурслардан фойдаланиш, атроф-муҳитни ифлослаганлиги, чиқиндиларни жойлаштиргани ва бошқа таъсир турлари учун тўловларни жорий қилиш иқтисодий-экологик муаммоларни ҳал қилишнинг самарали йўли ҳисобланади.
Иқтисодий услублардан фойдаланиб халқ хўжалигига етказилаётган экологик зиённи баҳолаш мумкин. Бу қуйидаги формула орқали ифодаланади:
Зххқ Зақ Зқ қ Зк қ Зс
Бу ерда: Зхх- халқ хўжалигига зиён;
За- аҳоли саломатлигига зиён;
Зқ- қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигига зиён;
Зккоммунал, турар жой, маиший хўжаликка зиён;
Зс – саноат, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш объектларига зиён.
Табиатга фойда келтирадиган, унинг ҳолатини яхшилайдиган фаолияти учун корхоналар, муассасалар ташкилотлар ва алоҳида шахсларга турли имтиёзлар берилади.
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий тартиботи:
табиий ресурслардан махсус фойдаланганлик учун, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик (шу жумладан чиқиндиларни жойлаштирганлик) ва атроф табиий муҳитга бошқача тарзда зарарли таъсир кўрсатганлик учун тўлов ундиришни;
камчиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этилганида, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолият амалга оширилганида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга солиқ, кредит имтиёзлари ва ўзга имтиёзлар беришни;
экология нуқтаи назаридан хавфли технологияларни қўллаганлик ва ўзга фаолиятни амалга оширганлик учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан махсус солиқлар жорий этишни;
табиий муҳитнинг қулай ҳолатини бузган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар зиммасига уни тиклаш вазифасини юклашни;
табиат объектларини бузиш ёки йўқ қилиб юбориш оқибатида етказилган зарар учун белгиланган тартибда товон пули ундиришни ва бошқаларни кўзда тутади”.
Ушбу қонунга мувофиқ табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун тўланадиган тўловлардан, табиий ресурларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўланадиган тўловлардан иборат бўлади. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик ва оқизганлик ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштирганлик учун тўлов табиатни муҳофаза қилиш жамғармасига келиб тушади ва унинг бир қисми экологик мақсадларга сарфланади.
Ўзбекистонда атроф табиий муҳитни белгиланган норматив(лимит)дан ортиқча ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун, норматив ифлослантирганлик ва табиий ресурслардан нооқилона, комплекс бўлмаган фойдаланиш учун тўловлар мавжуддир.
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши ва табиий ресурслар сифатининг ёмонлашуви оқибатида зарар етиши ҳолларини назарда тутиб корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки ҳамда даромадлари, фуқароларнинг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки ихтиёрий ҳамда мажбурий суғурта қилинади.



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish