Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети


ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҚУРУҚЛИК-ҲАВО МУҲИТИДА ЯШАШГА МОСЛАНИШЛАРИ



Download 11,66 Mb.
bet6/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҚУРУҚЛИК-ҲАВО МУҲИТИДА ЯШАШГА МОСЛАНИШЛАРИ
Эволюция жараёнида қуруқлик ва ҳаво муҳити ҳайвонлар томонидан сув муҳитига нисбатан бир мунча кечроқ ўзлаштирилган. Қуруқлик – ҳаво муҳитидаги ҳаёт ҳайвонларидан анча такомиллашган ва мураккаб мосланишларни талаб этади. Мазкур муҳитда организмлар доимо турли газлар қуршовида бўлади, юқори концентрациядаги кислород, паст зичлик ва кам миқдордаги сув буғлари ҳайвонларнинг ҳаётий жараёнларига кучли таъсир этади. Паст зичлик туфайли ҳавонинг кўтариш кучи ва таянч аҳамияти бир мунча чегараланган. Шунинг учун ҳаво муҳитида яшашга мослашган ҳайвонларда хусусий таянч тизимини таъминловчи мустаҳкам скелет шаклланган. Ҳаво муҳити кўтариш кучининг сустлиги қуруқликдаги ҳайвонларнинг ўлчами ва оғирлигини чегаралаб қўйган. Қуруқликда сувдаги каби гигант ҳайвонлар учрамайди. Агар китлар катталигидаги ҳайвонлар қуруқликда яшаганда улар ўз оғирликлари ҳисобига нобуд бўлиши мумкин эди.
Ҳаводаги паст зичлик унинг қаршилик кучини сусайтиради ва ҳайвонларнинг ҳаракатланиши учун қулай имконият яратади. Эволюция жараёнида аксарият ҳайвонлар ушбу экологик қулайликдан самарали фойдаланишга ихтисослашган. Жумладан, қуруқлик – ҳаво муҳити ҳайвонларнинг 75% (ҳашаротлар, қушлар, судралиб юрувчилар, сут эмизувчилар) ҳавода учишга мослашган. Кўпчилик ҳашаротлар, содда ҳайвонларнинг цисталари ҳавода пассив ҳолда учиб юради. Бу ҳодиса анемохория дейилади. Ҳаво оқими ёрдамида пассив ҳолда учиб юрувчи барча организмлар аэропланктонлар деб номланади. Аэропланктонлар ҳаво муҳитига танасининг кичик ўлчамда бўлиши, ҳар хил ўсимталар ҳисобига тана юзасини кенгайтириши, кучли даражада бўлакларга ажралиши, қанотларнинг нисбатан кенг юзага эга бўлиши, ўргимчак ипи толаси кабилардан фойдаланиш билан мослашган. Микроорганизмлар ва айрим ҳайвонларнинг тарқалишида ҳаво оқими ва кучсиз шамоллар асосий аҳамиятга эга. Кучли шамол ва тўфонлар ҳам ҳайвонларга таъсир этади. Баъзи бир майда ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротлар кучли шамол (ҳаво оқими)га бардош бера олмайдилар. Океан оролларида яшайдиган ҳашаротларнинг аксарияти қанотсиз бўлади, қушлар эса учмайди. Қанотсиз ҳашаротлар шамол таъсиридан ҳимояланиш мақсадида тошлар остига, қоя ёриқларига ёки ўсимлик қопламлари ичкарисига яшириниб олади.
Қуруқликдаги босим денгиз сатҳидан юқорига кўтарилган сари, вертикал-минтақалар бўйлаб камайиб боради. Натижада кўпчилик ҳайвонларнинг тоғлардаги тарқалиши 6000м. баландликка қадар чегараланган. Ҳаво организмлар учун яшаш муҳитигина бўлмасдан, балки экологик омил сифатида ҳам аҳамиятли. Атмосферадаги ҳаво таркибида 78,1 % азот, 21% кислород, 0,9% аргон, 0,03% карбонат ангидрид газлари бўлади. Булардан ташқари оз миқдорда неон, гелий, криптон, ксенон, аммиак, водород газлари, радий, торий каби радиоактив моддалар қолдиқлари, шунингдек азот ва олтингугурт оксидлари, хлор ва бошқа элементлар учрайди. Ҳаводаги сув буғларининг улуши 0,01-4% га қадар бўлади. Ҳавонинг қуйи қатламларидаги газлар таркибида табиий аралашмалар ҳам учрайди. Улар чанг ва тутунлар, қурум, денгиз тузларининг кристаллари, ҳар хил органик заррачалар бўлиши мумкин. Ҳаво таркибидаги кислород ҳайвонларнинг нафас олиши учун энг зарур элементдир. Кислород ҳисобига қуруқлик организмларидаги нафас олиш ва моддалар алмашинуви жараёни жадаллашган ва гомойотермлик хусусияти шаклланган. Ҳаво таркибидаги кислород ҳайвонлар учун етарли даржада бўлади. Агар унинг ҳаводаги кўрсаткичи 5% га камайса, организмларнинг нафас олиши қийинлашади. Карбонат ангидрид газининг миқдори ортиқ бўлади. Ҳавонинг олтингугурт ва азот оксидлари, галогенларнинг водородли бирикмалари ва бошқалар зарарли моддалар бўлиб, унинг ифлосланишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат тирик организмларга салбий таъсир этади.
Намликни етишмаслиги қуруқлик-ҳаво муҳитининг ўзига хос хусусиятларидан бири. Шунинг учун қуруқлик организмлардаги морфоэкологик мосланишларнинг барчаси намликни таъминлаш таъминлаш ва сақлаб қолишга ёрдам беради. Қуруқлик – ҳаво муҳитида ҳароратнинг ўзгариш чегараси анча катта бўлади. Масалан, Ўрта Осиё чўллари шароитида ҳароратнинг тебраниши 68-770С ни, кунлик кўрсаткичи эса 25-380С ни ташкил этади. Муайян экологик шароитда намлик, ҳарорат ва ёруғликка ҳайвонларнинг адаптацияланиш ҳусусиятлари абиотик омиллар мавзуларида батафсил ёритилган.
Ҳайвонларнинг тарқалиши, миграцияси ва яшаш жойларини танлашида жойнинг релъефи маълум аҳамиятга эга. Жумладан, туёқлилар, туяқушларнинг эркин ҳаракати учун зич тупроқли минтақалар қулай бўлади. Қум барханлари ва ҳаракатчан қушларда яшайдиган судралиб юрувчиларнинг панжалари кенг жойлашган катта юзага эга бўлади ва бу ҳолат ҳаракатланишни осонлаштиради. Ерни ковлаб яшовчи ҳайвонлар одатда майин тупроқли қияликларни танлайди.
Ёғинлар (ёмғир, дўл, қор) сув билан таъминлаш билан ҳайвонлар ҳаётида маълум экологик аҳамиятга ҳам эга. Кучли ёққан ёмғир ва дўллар ҳайвонларга механик таъсир этади. Ёмғир тупроқни ювиб ҳашаротлар ғумбакларини очиб қўяди, қуёш нури таъсирида улар қуриб нобуд бўлади. Ширалар ёмғир билан ювилиб ерга тушади, тупроқ ва лойга қоришиб қирилиб кетади.
Қор қоплами ҳайвонлар учун фон ва субстрат сифатида аҳамиятга эга. Ҳайвонлар қор қоплами бўйлаб ҳаракатланади, унинг остида яшайди, озуқа тўплайди ва ҳимояланади. Қор қоплами бўйлаб ҳаёт кечирувчи ҳайвонлар хионофорлар деб номланади, қор остида яшовчилар – хионофиллар экологик гуруҳини ташкил этади. Хинофорлар улар ўртасидаги оралиқ ҳолатни эгаллайди. Хионофорларнинг ранги фонга мос ҳолда оқ бўлади. Масалан, оқ тулкилар, лемминглар, оқ курапатка ва бошқалар. Қор қисқа муддат сақланадиган ҳудудларда тарқалган ҳайвонларнинг ранги деярли ўзгармайди. Қор қоплами ҳайвоннинг ҳаракатланиши ва овқат топишига бир мунча қийинчилик туғдиради. Масалан, 40-50 см қалинликдаги қорда шимол буғулари бемалол ҳаракатлана олади, қулонлар ва антилопалар эса ўрнидан силжий олмайди. Қорда эркин ҳаракат қиладиган ҳайвонларнинг панжа ва туёқлари юзаси анча кенг бўлади. Қиш мавсумига томон туёқлар ва панжалар юзаси кенгайиб атрофидаги дағал юнгларнинг узунлиги ва зичлиги ортади. Қорнинг қалинлашиши ва музламалар хинофобларнинг овқат топишини қийинлаштиради. Масалан, қорамоллар 20-30 см қор тагидаги ўт-ўланларни топиб ейди. Қўй ва эчкилар – 10-15 см, буғулар эса 40 см. ли қор қопламини бузиб озуқасини топа олади.
Қор тушиши билан кўпчилик ҳайвонлар яшаш жойларини ўзгартиради. Юқори тоғ минтақаларида тарқалган ҳайвонлар қишда қуйи минтақалар томон силжиб яшаш жойларини ўзгартиради. Қиш ойларида йиртқичларнинг озиқланиш спектрида сезиларли ўзгариш рўй беради. Улар асосан хинофобларни овлайди. Қалин қор ва аёзли музламалар ҳайвонларга салбий таъсир этади, натижада улар кўплаб қирилиб кетади. Хионофорлар қалин қор узоқ сақланадиган шароитда ҳам бемалол яшай олади. Жумладан, қуёнлар қалин қорда дарахтларнинг пўстлоғи буталарнинг учки новдалари билан овқатланади. Қор кучайиб буталарни кўмиб қўйса қуёнлар очликдан қийналади.
Майда кемирувчилар – хионофиллар қор остида уя ясаб ҳаёт кечиради. Қор қоплами уларни совуқдан ва душманларидан ҳимоя қилади. Қулай шароитда хинофиллар қиш мавсуми давомида бемалол кўпайиб авлод беради. Қор кам ёғиб тупроқ юзаси музласа, улар учун ноқулай шароит юзага келади ва кўпчилик хенофиллар қирилиб кетади.
Қурлар, чиллар ва оқ курапаткалар аёзли кунларда ва кечалари қор ичига кириб яширинади. Чунки ҳаво ҳарорати – 400С га қадар пасайганда ҳам қор орасидаги ҳарорат – 100С дан пастга тушмайди.



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish