Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети



Download 11,66 Mb.
bet3/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

дx/дт=рx

Бунда т вақтидаги популяция зичлиги-х; р-ўсишнинг ҳақиқий тезлиги, ҳар бир тур учун доимий қиймат (ўзгармас шароитда популяциядаги туғилиш ва ўлимнинг энг юқори тезлиги). Агар т=0 ва популяция зичлиги х0 деб қабул қилинса унда айни тенгламанинг ечими қуйидаги функциядан иборат бўлади.


Бунда шу маълум бўладиги т қисқа вақтда популяциядаги кўпайган индивидлар сони р – т га тенг бўлади. Демак, бу вақтда популяциянинг ёш таркиби ўзгармайди. Лекин бу ҳолат чегараланган вақтдагина ҳақиқатга яқин бўлади, вақт ўзгариши билан популяциядаги туғилиш ва ўлимнинг нисбати ўзгаради, натижада айни популяциянинг ёш, жинсий тузилмасида ўзгариш рўй беради.
Математик моделлар ечими асосида олинган назарий маълумотлар амалда қиёсий таҳлил этилади ва назарий ҳамда амалий натижалар ўртасидаги тафовут аниқланади. Математик моделлаш экологик ўзгариш ва ҳодисаларни аниқ таҳлил этиш, кейинги тадқиқотлар йўналишларини аниқлашда етакчи омил сифатида катта аҳамиятга эга.

ҲАЙВОНЛАР ЭКОЛОГИЯСИНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ


Экология биология фанлари тизимида мустақил фан сифатида ХIХ асрнинг ўрталарида шаклланган бўлсада, тирик организмлар ҳаётининг яшаш муҳити билан боғлиқлиги қадимдан маълум эди. Инсоният тарихининг илк давриданоқ кишилар ҳайвонлар хаёти билан қизиққанлар ва мавжудотлар хилма-хиллиги, уларнинг яшаш шароитлари ҳақидаги тасаввурларга эга бўлганлар. Қадимги одамларнинг ов қуроллари, ғорлардаги суръатларини ўрганиш шундан далолат беради.
Ҳайвонлар тўғрисидаги ёзма маълумотлар милоддан аввал VI-II асрга оид Миср, Хитой, Хиндистон ва Юнон адабиётларида учрайди.
Ҳинд эпик поэмаси “Рамаяна” ва “Маҳабхорат” ривоятларида 50 га яқин ҳайвонларнинг яшаш тарзи, ҳулқ-атвори ва миқдори ҳақида қимматли маълумотлар келтирилган. “Бхагвата Парана” китобида хавфли касалликларни тарқалишида ёввойи ҳайвонларнинг аҳамияти ёритилган. Антик даврда яшаган файласуфларнинг илк илмий асарларида ҳайвонларнинг турли туманлиги инстинктлари балиқлар миграцияси ва қушларнинг сафар учишлари ва бошқа маълумотлар келтирилган.
Зоология фанига эрамиздан аввалги 384-322 йилларда яшаган Арасту (Арестотелғ) асос солган. Унинг асарларида 452 тур ҳайвоннинг тузилиши, ҳаёт кечириши ва тарқалиши батафсил ҳамда изчил баён қилиб берилган.
Қадимги рим табиатшуноси Гай Плиний (милоддан сўнг 23-79 йиллар) “Табиат тарихи” асарида ўша даврда маълум бўлган барча ҳайвонларни таърифлаб, уларнинг экологиясига оид кузатиш натижаларини ҳам баён этган. Уйғониш дарвларигача жумладан, ўрта асрларда ҳам зоология ва экологиянинг ривожланишида айтарли силжиш бўлмади. Фақатгина XIV-XV асрларга келиб табиий фанлар, шу жумладан, зоология жадал ривожлана бошлади. Буюк географик кашфиётлар (Христофор Колумб, Марко Поло, Магеллан ва бошқалар) туфайли дунёнинг турли мамлакатларида бой материаллар тўпланади. Шу даврда Швецариялик врач ва натуралист К.Геснернинг (1516-1565) “Ҳайвонлар тарихи” асари пайдо бўлди. XVII-XVIII асрлардаги экологик маълумотлар мавжудотларнинг айрим гуруҳларини ўрганишга йўналтирилган эди. Карл Линней (1707-1078) томонидан ҳайвонот дунёсининг замонавий систематикасига асос солинди. Ж.Бюффон (1702-1788) нинг ишларида эса ҳайвонларнинг тузилишига ташқи муҳитнинг таъсири масаласи талқин этилган. Ўсимлик ва ҳайвонларнинг эволюцион ўзгаришида энг муҳим омил ташқи муҳит таъсири эканлиги Ж.Б. Ламарк (1774-1829) нинг “Зоология фалсафаси” асарида изоҳлаб берилди.
К.Ф.Рулъе (1814-1858) ҳайвонларнинг яшаш тарзи ташқи муҳит билан ўзаро муносабатлари ва мосланиш ҳисобларини ўрганиш зарурлигини кенг тарғиб қилди. Унинг асарларида ҳайвонлар ҳаётидаги маромлар, масумий ва йиллик ўзгаришлар ва уларнинг яшаш тарзи, тарқалиши ва бошқа экологик хусусиятларига оид маълумотлар келтирилади. Ч.Даврин (1809-1882) “Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши” асарида табиатдаги яшаш учун кураш – тур билан муҳит ўртасидаги ҳар қандай қарама-қаршиликларнинг кўринишлари табиий танланишига олиб келади. Эволюциянинг харакатлантирувчи кучларни ташкил этишлигини таъкидлайди.
1866 йилда немис биологи Э. Геккель “Экология” атамасини илк бор қўллади, 1877 йилда эса, немис гидробиология К.Мебиус биоценозлар ёки табиий жамоалар ҳақидаги тушунчани изоҳлаб берди. XX-асрнинг бошларида гидробиология, фитоценология, ботаника, зоология соҳаларида ўзига хос мактаблар шаклланди. Шу даврдан бошлаб, ўсимликлар экологияси, ҳайвонлар экологияси ва умумий экология мустақил фан сифатида эътироф этилди.
1913 йилда Ч.Адамснинг “Ҳайвонлар экологиясига оид”, В.Шелфорднинг “Қуруқлик ҳайвонлари жамоалари” ҳақидаги ва С.А. Зерновнинг гидробиологияга оид махсус журналлар таъсис этилган.
1930-40 йилларга келиб К.Фридерикс, Ф.Боденгийлар ва бошқаларнинг экологиянинг умумий қонуниятлари таҳлилига бағишланган ишларини эълон қилади. Умумий экологиянинг ривожланишида Д.Н.Кашкаровнинг илмий тадқиқотлари алоҳида аҳамиятга эга. Унинг “Муҳит ва жамоа” мавзусида Ўрта Осиё университетида ўқиган маърузаларида кейинчалик “Ҳайвонлар экологияси асослари” номи билан дастлабки дарслик сифатида босмадан чиқди.
1930-йилларда экологиянинг янги бир тармоғи сифатида популяциялар экологияси шаклланди. Инглиз экологи Ч.Эльтон “Ҳайвонлар экологияси” китобида популяция экологиясининг асосий йўналишлари, мақсад ва вазифаларини таърифлаб берди.
Популяция экологиясига оид тадқиқотлар кўламининг кенгайишида С.А. Северцов, С.С.Шварц, Н.П.Наумов, Г.А.Викторов хизматлари алоҳида ўрин тутади.
Популяцияларни батафсил ўрганиш ҳар бир турнинг биоценоздаги ўрни ва аҳамиятини талқин этишга имконият берди. Ушбу йўналишда олиб борилган изланишларнинг самараси сифатида “экологик токчалар” концепцияси яратилди (Ж. Гриннелъ, Ч.Т. Эльтон, Р. Макартур, Д. Хатчинсон, Г.Ф. Гаузе).
Ҳайвонларнинг морфологик ва эволюцион экологиясини ривожланишида М.С. Гиляров, С.С. Шварцлар катта хисса қўшдилар.
40-йилларда табиий экотизмларни ўрганишда янги, ўзига хос йўналиш шаклланди. Инглиз экологи А.Тэнсли (1935) экотизим тушунчасини фанга киритди, В.Н. Сукачев (1942) эса биогеоценоз ҳақидаги таълимотни асослаб берди.
50-йилларнинг бошларида Г.Одум, Ю.Одум, Р.Уитеккер, Р.Маргалеф ва бошқа олимлар биологик маҳсулдорлигининг назарий асосларини яратдилар.
Экотизмлар ва биогеоценозларни ўрганиш борасидаги тадқиқотларнинг кенгайиши ХХ асрда биосфера ҳақидаги таълимотни вужудга келиши учун асос бўлди. Бу ўринда рус олими В.И.Вернадскийнинг хизматлари беқиёслиги билан ажралиб туради.
Ҳозирги даврда экология энг жадал ривожланаётган фанлардан бири, зеро у табиатдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг назарий асоси сифатида муҳим амалий аҳамиятга эга.

ЎРТА ОСИЁ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ТАБИАТ ВА


ЭКОЛОГИЯГА ОИД ФИКРЛАРИ
Ўрта Осиёнинг табиати, ранг-баранг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақидаги маълумотлар қоятош суръатларида, “Авесто” китобида, ёзма ёдгорликларда ва алломаларнинг дурдона асарларида ўз ифодасини топган. Ушбу манбалар табиатни асраш ва эъзозлаш ҳақидаги қимматли фикрларни ўзида мужассамлаштирган.
Ўрта Осиё ҳудудида яшаган ибтидоий одамлар кўплаб ёдгорликлар қолдирганлар. Ғорлар ва қоятошларга улар томонидан маҳорат билан ишлаган расмлар ушбу минтақанинг табиати, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳақидаги қадимда яшаган аждодларимизнинг тасаввурлари анча кенг қамровли бўлганлигидан далолат беради. Қоятошларга туширилган суръатлар ичида ёввойи ҳўкиз, кийик, тоғ эчкиси, архар, оҳу, тўнғиз, бўри ва ит тасвирлари билан бирга Ўрта Осиёда бир вақтлар яшаган ҳозирда эса учрамайдиган ёки камайиб кетган йўлбарс, қулон, ёввойи от, мамонтларнинг тасвирлари ҳам учрайди. Бундай суръатлар, Молгузар, Нурота, Чотқол тоғлари, Сўх воҳасида, Афросиёб, Шохруҳия ва Хоразмнинг қадимий археологик объектларида кўплаб учрайди. Мазкур ибтидоий сарҳат обидалари ўша даврда яшаган кишилар ҳаёти ва Ўрта Осиё ҳайвонот дунёси тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга. Зардуштийлик динининг муқаддас китоби <<Авесто>>да хикматли гиёҳлар, турли касалликларни даволашда улардан фойдаланиш, тана тузилиши, уни парваришлаш ва гигиенаси, иссиқ шароитда мурдани бузилиши, бу эса атроф-муҳитга, одамларга хавф туғдириши ҳақида фикр баён этилади. Унинг алоҳида бобларида гўдак, хайвон ва итларга озор бермаслик, ўлдирмаслик, уларни асраш тўғрисида ёзилган.
Мазкур китоб Ўрта Осиё ва қўшни мамлакатлар табиий ресурслари, ҳайвонот ва ўсимликлари дунёси ҳақида қимматли маълумот берувчи нодир манба ҳамдир.
Аждодларимиз қолдирган қадимий ёзма ёдгорликлар билан танишар эканмиз, улар бизга табиат ҳодисалари ҳақида батафсил маълумотлар қолдирганлигини кўрамиз. Қабимги муаллифлар табиат воқеа-ҳодисалари, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаётидаги мавсумий ўзгаришлар, ўз даврида Ўрта Осиё ва унга қўшни мамлакатларда учраган қизил бўри, қоплон, йўлбарс, қулон, ёввойи от, оҳу, кийик, архар, тоғ эчкилари, тўнғиз каби ҳайвонлар ҳақидаги бой маълумотларни ёзиб қолдирганлар.
Ўрта асрларда яшаб ижод этган Ўрта Осиё алломалари Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа олимлар ўз асарлари билан жаҳон табиатшунослик фанлари ривожланишига улкан ҳисса қўшганлар.
Абу Абдулло ибн муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий (782-847) жаҳон математика фанининг асосчиси, табиатшунослик соҳасида ҳам қомусий билимга эга бўлган олим. Унинг <<Ер тасвири китоби>>да бутун дунё, қитъалар, океанлар, қутблар, экватор, саҳролар, кўллар, ўрмонлар, барча мамлакатлар, ўлкалар, улардаги ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, табиий ресусрлари, аҳоли ҳақидаги маълумотлар кенг ўрин олган. Хоразмий табиат ва одамлар бир-бирини тушунишлари, табиатдаги мутаносиблик сақланиши лозимлигини таъкидлаган.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳоний (870-912) йирик давлат арбоби, табиатшунос, машҳур ва билимдон табиб сифатида шуҳрат қозонган. Жайҳоний асарларида Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Хитой, Цейлон ва Эроннинг қазилма бойликларини, ўсимликлари, ҳайвонлари ва бошқа табиий ресурсларини батафсил таърифлаб берган. Унинг Ўрта Осиё табиати, табиий русурслари ва географиясига оид тўплаган материаллари ўта аниқлиги ва бетакрорлиги билан ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Жайҳоний қўшни минтақаларнинг барчаси учун умумий бўлган ўсимлик ва ҳайвонлардан ташқари алоҳида ҳудудларгагина хос бўлган турларнинг ҳам учрашлигини алоҳида таъкидлайди. Бу борада у <<Эндемик турлар>> иборасини қўлламаган бўлсада, лекин айни тушунчани илк бор талқин этганлиги шубҳасиз. У турли ҳудудлардаги яшаш муҳитларини таҳлил этар экан баланд тоғли ўлкаларда ҳаво (кислород) сийрак бўлиши туфайли организмлар яшаши қийинлашиши каби ҳодисаларни ҳам кенг шарҳлайди. Жайҳонийнинг юқумли касалликларнинг тарқалиш йўллари ва воситалари, бундай касалликларнинг кенг тарқалиб кетмаслиги олдини олиш ҳақидаги маълумотлари юксак қадрланган.
Абу Наср Муҳаммад ибн Узлуғ ибн Тархон Форобий (873-910) йирик ва машҳур аллома. Унинг илмий-фалсафий мероси ниҳоятда бойлиги ва сермазмунлиги билан ажралиб туради. Форобийнинг табиатшуносликка оид <<Ҳайвон аъзолари тўғрисида сўз>>, <<Инсониятнинг бошланиши ҳақида китоб>> асарларида инсон ва ҳайвонлар органлари, улардаги ўхшашлик ва фарқлар, анатомияси, физиологияси, оиланинг келиб чиқиши, одамнинг пайдо бўлиши ва бошқа масалаларни юритишга катта эътибор берди. У ҳайвонот дунёсини фикрловчи, ақлли ва ноақл, фикрламайдиган ҳайвонлардан ташкил топган деб таъкидлайди. Унинг талқинига кўра одам организми яхлит бир системалардан иборат бўлиб, ундаги жараёнлар бирламчи ва иккиламчи сигналлар системаси орқали бошқарилади. Фаробий дунёда биринчи бўлиб организмлардаги ўзгарувчанлик, ўсимлик ва ҳайвон турларининг келиб чиқишида танланишнинг аҳамияти илмий асослаб берди. Унинг талқинига кўра табиатшуносликдаги танланиш инсон ёрдамида ва инсон аралашувисиз содир бўлади.
Фаробийнинг Европа олимларига қадар 1000 йил аввал яратган таълимоти, унинг асарлари анатомия, физиология, тиббиёт ва биологияда эволюцион қонуниятларни асослашда илмий-назарий далил бўлиб хизмат қилди.
<<Ҳудуд ул-олам мин ал-машриқ ил-мағриб>>, <<Шарқдан Ғарбга дунё чегараси>> асари номаълум муаллиф томонидан ёзилган ва Х аср табиатшунослик тарихида энг ноёб манбалардан бири саналади. Мазкур асар фан тарихида қисқартирилган <<Ҳудуд ул-олам>> номи билан машҳурдир. <<Ҳудуд ул олам>>да Ер шари, қутблари, экватор, мамлакатлар, қитъалар, кўллар, ороллар, денгизлар, саҳролар, тоғлар, дарёлар, океанлар, шаҳарлар, чегаралар, қўшни мамлакатлар, уларнинг табиати муфассал баён этилган. Муаллиф айниқса, Ўрта Осиё ўлкалари ва табиати ҳақида батафсил тўхтаган ва тўла қонли материаллар келтирган. Унинг таъкидлашича, талас водийсида самур (тийин), санжоб (олмахон), оҳу мушук (мускусли буғу) кўпдир. Бешпақ далада эса қулонлар, ёввойи отлар ва сайғоқлар кўплаб учрайди. Айтиш жоизки, бу асар Ўрта Осиё табиати фанларнинг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга молик тарихий манбадир.
Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний (973-1048) буюк ўзбек энциклопедист олим, у ўрта асрнинг улкан мутафаккирлари сирасига киради. Унинг асарларида табиатга оид маълумотлар мукаммал баён этилган. Унинг асарларида Ўрта Осиё, Эрон, Ҳиндистон, Афғонистоннинг қазилма бойликлари, доривор ўсимликлари, ҳайвонлари ҳақида материаллар келтирилган.
<<Ўтиш авлодлардан қолган ёдгорликлар>> асарида Беруний Эрон шимолидаги ўсимлик ва ҳайвонларни батафсил таърифлайди. Касбий денгизида учровчи қоравой қушларнинг экологиясига оид ўз кузатишлари натижаларини баён этади. Шу китобда у ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаётидаги мавсумийлик ва биомаромларни кенг таҳлил этади. Жумладан, у шундай ёзади; <<Агар қиш қаттиқ келса, йиртқич қушлар инларига беркинади. Баҳорда илонлар уйғонади, бақалар овоз чиқаради. Бу ходисаларнинг барчаси ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд>>. Беруний ўз даврида Фаробий томонидан талқин этилган табиий ва сунъий танланиш ҳақидаги фикрларни мукаммаллаштириб, атрофлича кенгайтиради. Агар, деб таъкидлайди Беруний, Ер юзини бир хил дарахт ёки бир хил ҳайвон бутунлай қоплаб олса, бу ҳолда ҳайвоннинг кўпайишига ҳам, дарахт ўсишига ҳам ўрин қолмайди. Шу сабабдан деҳқон экинларни ўтоқ қилиб, кераксизларини юлиб ташлайди. Боғбонлар дарахтларга шакл беради, кераксизларини кесиб ташлайди. Асалари ишламайдиганларини ўлдиради. Табиат ҳам ўз йўлида шундай иш қилади. Беруний фикрича, ердаги ўсимлик ва ҳайвонлар чексиз кўпайишга интилади, шу мақсадда курашади, зеро <<экин ва насл қодириш билан дунё тўлиб бораверади>>. Гарчи дунё чекланган бўлса-да, вақт ўтиши билан бу икки ўсиш натижасида кўпайиш чекланмайди. Агарда ўсимликлардан ёки жониворлардан бирор хилнинг ўсишига шароит бўлмай, ўсишдан тўхтаса ҳам бошқаларида бу аҳвол бўлмайди. Улар бирданига пайдо бўлиб, бирданига йўқолиб кетмайди, уларнинг бири йўқолса ҳам, у ўз ўхшашни қолдириб кетади. Беруний <<Сайдана>> китобида зоология, ботаника, зоогеография, фитогеография фанларининг мақсад ва вазифаларини изоҳлашга алоҳида эътибор қаратди.
Беруний, Ер юзини ўзгариши ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкинлигини қатор мисоллар билан исботлашга ҳаракат қилади. Берунийнинг <<Ҳиндистон>> асарида жирафалар, каркидонлар, филлар, кийиклар, дельфинлар ва бошқа сут эмизувчилар, шунингдек қатор қушларнинг морфологияси, тарқалиши ва экологиясига оид ғоят қимматли маълумотлар ўрин олган.
Беруний асарларида ҳайвонлар, ўсимликлар организмнинг таркиби, мазкур организмларни ташқи муҳит билан мустаҳкам боғлиқлигининг нитижаси эканлиги таъкидланади. У олимлар орасида биринчи бўлиб органик дунёнинг эволюцион тараққиёти, оламнинг оддийдан мураккабга томон такомиллашиб бориши тўғрисида фикр юритади.
Абу Али ибн Сино (980-1097) нинг фалсафий ва табиий-илмий қарашлари унинг машҳур <<Китоб аш-шифо>> асарида мужассамлашган. Мазкур асрда кишилар организмига ташқи муҳитнинг таъсири, унинг аҳамияти, касалликларининг тарқалишида сув, ҳаво ва шамолнинг аҳамияти баён этилган. Шунингдек асарда одамларнинг ичагида паразитлик қилувчи чувалчанглар келтириб чиқарадиган касалликлар ва уларни даволаш тўғрисида, чувалчанглар турлари ҳақида қатор маълумотлар келтирилган.
Заҳриддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)нинг шоҳ асари <<Бобурнома>>да Ўрта Осиё, Афғонистон мамлакатларининг тарихи, табиати, этнографияси, географияси ва тиббиётига оид бой материаллар ўрин олган. Бобур Тошкент, Фарғона водийси, Афғонистон ва Хиндистон ҳайвонларини моҳирона таърифлаган. У Хиндистонда учровчи 60 дан ортиқ умуртқали ҳайвонларни батафсил баён этади ва мазкур ҳайвонларни яшаш муҳитига қараб 3 гуруҳга ажратади: қуруқлик ҳайвонлари, сув яқинида учрайдиган ҳайвонлар ва сув ҳайвонлари.
Бобурнинг фикрича, Хиндистонинг ўсимлик ва ҳайвонларни ўзига хос эндемикдир. Мазкур минтақа ҳайвонларининг ранги қора ёки қорамтир, ҳатто уларнинг кўзи ҳам қора, эҳтимол бу Ҳиндистонинг географик жойланиши ва иқлимий шароитларига боғлиқдир. Ҳиндистон ҳайвонлари шу хусусиятлари билан Ўрта Осиё фаунасидан кескин фарқ қилади.

ЎЗБЕКИСТОН ҲАЙВОНЛАР ЭКОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ


ҚИСҚАЧА РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Ўзбекистон ҳайвонот дунёсининг ўрганиш узоқ муддат давом этган узилишдан сўнг ХИX асрнинг иккинчи ярмида янгитдан бошланди. Бу борадаги дастлабки тадқиқотлар Н.А. Северцов, А.П. Федченко ва В.Ф. Ошанинлар номи билан боғлиқ.
Н.А. Северцов (1827-1885) ўз саёхатларида Орол денгизи, Устюрт, қизилқумининг шимолий ҳудудлари, Сирдарё, Тёншон ва Помир тоғлари табиати ва ҳайвонот дунёсини ўрганишга оид қимматли маълумотларни йиғди. 1868-1871 йилларда Олой ва Зарафшонга катта экспедиция уюштирилди. Унда фаолият кўрсатган А.П. Федченко мазкур минтақада учровчи 4000 тур ҳайвонларнинг тарқалиши ва ҳаётини ўрганди, уларнинг 20000 дан ортиқ намуналарини йиғди. В.Ф. Ошанин (1844-1945) эса Олой водийси, Зарафшон, Туркистон ва Помир тоғлари табиатини текширди, Амударё юқори ҳавзаси ҳашаротларини тадқиқ этди. У ўзининг асарларида ҳашоратларнинг 700 дан ортиқ, биргина саратонларнинг 200 дан ортиқ тури ҳақида маълумот келтирган.
Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганишда Н.А. Северцов, А.П. Федченко ва В.Ф. Ошанин хизматлари беқиёс бўлиши билан Тошкентда ўзига хос эколог-географлар мактабини шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Асримизнинг 20-йилларидан бошлаб тошкент собиқ Ўрта Осиё ҳозирги Ўзбекистон Миллий унверситети тимсолида экологик тадқиқотлар марказига айланди.
А.Л. Бродский (1882-1943) Қизилқум фаунасини ўрганиб чиғаноқли сохтаоёқлиларнинг бир қанча янги турларини топди. Қизилқум чўли сохтаоёқлиларини денгиз соҳтаоёқлилари билан морфологик бир мунча яқинлигини исботлаб, Ўрта Осиё фаунасининг генезиси ҳақидаги фикрларни билдирди.
Д.Н. Кашкаров (1878-1941) эса Ўзбекистонда кенг маънодаги экологик тадқиқотларни бошлаб берди. Олим кемирувчи ҳайвонларнинг биологияси, ситематикасини ўрганиш билан бирга ҳайвонлар экологияси бўйича ҳам қатор илмий изланишлар олиб борди. Натижада, у биринчилардан бўлиб Ўрта Осиёни зооэкологик тавсифлади, чўл биоценози ва ундаги трофик алоқаларни талқин этди. Унинг асарларида турли ландшафтларнинг тузилмалари, биоценозларнинг озуқа занжири, тузилмалари ва улардаги трофик алоқалар, шунингдек ландшафтлар генезиси ва эволюциясига оид илмий маълумотлар таҳлил этилган омиллар мажмуаси, улар таъсирида ландшафтларнинг ўзгариши, айниқса бу жараёнга антропик омил таъсири кучли эканлиги Д.Н.Кашкаров ишларида алоҳида таъкидланади. Унинг тадқиқотлари асосида табиатни муҳофаза қилиш, ундан оқилона фойдаланиш муаммоларнинг қатор назарий ва амалий масалалари ўз ечимини топди.
Ўзбекистонда экологик йўналишдаги ишларнинг асосчилари Д.Н.Кашкаров ва Е.П.Коровин ҳисобланади. Уларнинг ҳамкорликдаги илмий фаолияти маҳсули сифатида Кашкаров – Коровинларнинг Ўрта Осиё эколого-географик мактаби шаклланади. Мазкур мактаб собиқ Иттифоқ миқёсида ҳам етакчи ва алоҳида мавқега эга бўлиб экология фанининг тараққиётидаги ўрни беқиёс эди.
1930 йиллар давомида Д.Н.Кашкаров ва Е.П.Коровин томонидан “Чўлдаги ҳаёт”, “Муҳит ва жамоа”, “Ўрта Осиё ва Қозоғистон чўлларининг турлари ва улардан хўжаликда фойдаланиш истиқболлари”, “Уй ҳайвонлари экологияси” ва бошқа кўплаб илмий асарлари чоп этилди. Ушбу асарларда экология фанининг мақсад ва вазифалари, тадқиқот услублари, организм ва муҳит ўртасидаги муносабатлар, организмларнинг яшаш муҳитига мосланиш ҳусусиятлари, шунингдек экологиянинг бошқа долзарб муаммолари талқин этилган.
20-40 йилларда Ўзбекистонда экологик тадқиқотлар жадал ривожлана борди. Бу борада Д.Н.Кашкаров издошлари В.А.Селевин, Т.З.Зоҳидов, И.И.Колесниковларнинг фаолияти самарали бўлди.
1950 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Зоология ва паразитология институти ташкил этилди. Янги илмий-тадқиқот маркази олдига Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганиш, мухофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш муаммолари ечимини топишга қаратилган батафсил тадқиқотлар олиб бориш вазифаси қўйилди. Ўзбекистонда зоологик - экологик тадқиқотларнинг самарали ривожланишида Т.З.Зохидов, А.М.Мухаммадиев, В.В.Яхонтов, М.А.Султонов, Р.О.Олимжонов, А.Т.Тўлаганов каби олимлар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.
Зооэкологик йўналишдаги кенг қамровли ишларнинг ривожланиши Т.З.Зоҳидов номи билан боғланган. Олим Қизилқум фаунасини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотлари асосида “Қизилқум чўлининг биоценозлари”(1971) монографиясини яратди. Муаллиф ўз асарида Қизилқум чўлларининг ўзига хос ҳаёт макони эканлигини таърифлаб, ундаги қумли, шўрхок, лойли ва тошлоқли чўлларни мустақил биотопларга ажратади. Ҳар бир биотоп майда ҳудудий бирликлар – фациялардан ташкил топиши мумкинлигини таъкидлайди. Т.З.Зохидов талқинига кўра ҳар бир минтақа, ундаги биотоп ва фациялар алоҳида экологик фаунистик таҳлил этилиши ва минтақавий районлаштиришда бу холатни инобатга олиш зарур.
В.В.Яхонтовнинг “Ҳашаротлар экологияси” (1963) мазмунли дарслик сифатида ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.
М.А.Султоновнинг “Ўзбекистон қушларининг гелминтлари” (1963), А.М.Мухаммадиевнинг сув хавзалари гидробиологияси” (......) соҳага оид илмий тадқиқот ишларини кенгайишида муҳим ролъ ўйнайди. 70-80 йилларда Ўзбекистонда энтомологик (Р.О.Олимжонов, С.Н.Алимухаммедов, М.Н.Нарзиқулов, А.Г.Давлетшина ва уларнинг шогирдлари), гельминтолог (А.Т. Тўлаганов, М.А.Султонов, И.Х.Эргашев, Ж.А.Азимов ва бошқалар) ва гидробиологик – ихтиолог (А.М.Мухаммадиев, Ғ.К.Комилов ва бошқалар) тадқиқотлар етакчи ўринни эгаллади.
Кейинги йилларда Ўзбекистон зоологлари “Ҳайвонот оламини қўриқлаш ва улардан оқилона фойдаланиш” дастури бўйича “Экологик хилма-хилликни сақлаш миллий стратегия ва ҳаракат режаси” доирасида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Мазкур дастурларга мувофиқ Ўзбекистон Республика фанлар Академиясининг зоология институти олий ўқув юртлари ва бошқа илмий тадқиқот институтларида олиб борилаётган зоолого-экологик илмий изланишлар Ж.А.Азимов раҳбарлигида ягона тизимга келтирилиб аниқ мақсадга йўналтирилган.

ҲАЙВОНЛАР ЭКОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳайвонлар экологияси фани ҳар бир тармоқ йўналишида муайян мақсадга йўналтирилган муаммолар ечимини топиши зарур.
Ҳайвонлар экологияси фанинг амалий вазифаси энг аввало Ўзбекистон ҳайвонот дунёсини ўрганиш, улардан ва биологик хилма-хилликни сақлаш борасидаги умумбашарий, минтақавий ва маҳаллий муаммоларни ҳал этишда ўз ифодасини топади.
Чорвачиликда қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сермаҳсул зотларини турли экологик минтақаларда иқлимлаштириш, уларни турли касалликлардан ҳимоя қилишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, чорвачилик махсулотларига бўлган инсон эхтиёжларини тўлароқ қондириш борасидаги тадқиқотларни кенгайтириши зарур.
Ёввойи ва уй ҳайвонларининг табиий биоценозларнинг таъсирини ўрганиш, биоценозлар маҳсулдорлиги ва барқарорлигини сақлаш энг долзраб вазифалардан саналади.
Қишлоқ хўжалик зараркунандаларининг тур таркибини, уларнинг турли минтақалар шароитидаги экологик ҳусусиятларини қиёсий таҳлил этиш, зараркунандалар популяция зичликларининг мавсумий ва кўп йиллик ўзгаришларини ўрганиш, популяция суръатлари ўзгаришдаги ўзига хос даврийлик қонуниятларини ўрганиш асосида йиллик ва келажак башоратини, уларга қарши атроф-муҳит ва инсонлар учун хавфсиз кураш чораларини ишлаб чиқиш, биологик кураш усулини кенг жорий этиш амалий экологиянинг кундалик вазифаларидандир.
Балиқчиликни ривожлантиришда балиқларнинг ривожланиши, ўсиши ва даврий кўчишларини ўрганиш, сув ҳавзалари махсулдорлигини оширишнинг экологик ечимини топиш ва амалиётга тадбиқ этиш зарур.
Овчиликни хўжалик соҳасига ўтиш, овланадиган ҳайвонларнинг табиий захираларни ўрганиш, миқдор зичликларидаги мавсумий ва йиллик ўзгаришларни аниқлаш асосида режали овлаш экологик қоидаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш тақазо этилади.
Биологик хилма-хилликни сақлаш ва бойитиш мақсадида айрим турларни иқлимлаштириш масалаларини ҳал этиш зарур.
Тиббиёт ва ветеринария зоологияси (экологияси) олдида турли касалликларни келтириб чиқарувчи ҳайвонларни ўрганиш ва уларга қарши самарали кураш усулларини ишлаб чиқиш вазифаси туради.
Кейинги йилларда атроф-муҳитнинг техноген ва геокимёвий ифлосланиши даражасини биоиндикациясига алоҳида эътибор берилмоқда. Унга мувофиқ атроф-муҳит ифлосланишига ўта сезгир ҳайвон турларини аниқлаш, уларда рўй берган морфологик, физиологик ва экологик ўзгаришлар асосида ифлосланиш даражасини таҳлил этиш, башорат қилиш қонуниятларини ишлаб чиқиш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммолари сирасига киради. Янги ерларни ўзлаштириш натижасида фаунанинг ўзгариши, агроценозларни тикланиши ва шаклланиши ҳусусиятларини тадқиқ этиш асосида ушбу масалаларнинг назарий ва амалий ечимларини топиш тақазо этилади.



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish