Илашиш муфтаси бошқарувини автоматлаштиришдан мақсад:
Автомобилни равон қўзғалиши таъминлаш;
Трансмиссияни динамик зарбалардан асраш;
Ҳайдовчининг трансмиссияни бошқаришда толиқишни камайтириш (хар км га 500 гача, автобусларда бир сменада 15000-16000 марта ссепление педали босилади);
Ҳайдовчининг трансмиссияни бошқаришда комфортлик яратиш ва эътиборини ҳаракат хавфсизлигига ошириш;
Ссепление дисклари илашиш юзалари хизмат муддатини ошириш
Муфта деганда икки қисмни бирлаштирувчи, талабга мувофиқ ҳаракат ва момент узатувчи узел ёки детал тушинилади. Илашиш муфтаси уланиш бошқариладиган муфталар турига киради.
Буровчи моментни двигателдан трансмиссияга ишончли ўтказишни пружиналарнинг сиқувчи кучи Р таъминлайди (расм 3.2.).
Расм 3.2. ИМ уланган ҳолатдаги кучлар схемаси
М1 – двигателдан келаётган момент; М2 – узатмалар қутиси бирламчи валига узатилаётган момент
Демак, автомат бошқариладиган ИМсида шу кучни Р таъминаш керак.
Равон уланиш жараёни уланаётган қисм – маховик ва сиқувчи диск айланиш тезлиги ω1 билан етакланувчи диск айланишлар тезлигини ω2 тенглашиш даврида кузатилади (расм 6.2.).
Расм 3.3. Икки массали динамик модел схемаси.
Ж1,Ж2 – илашиш муфтасига келтирилган етакчи ва етакланувчи қисмлар момент инерсиялари; ω1, ω2 – етакчи ва етакланувчи қисмлар бурчак тезликлари; Ме, Мсс, Мс – двигателнинг, илашиш муфтасининг ва харакатланишга қаршиликнинг моментлари.
Турли ω1, ω2 тезлик билан айланаётган қисмларнинг ўзгариш графикда келтирилган (расм 3.4.)
Расм 3.4. Автомобил қўзғалишида илашиш муфтаси уланишининг характеристикаси
Ме, Мсс, Мс – двигателнинг, илашиш муфтасининг ва харакатланишга қаршиликнинг моментлари; ω1, ω2 – етакчи ва етакланувчи қисмлар бурчак тезликлари; т – вақт.
1 этапда автомобил жойидан қўзғалмаган, илашиш маховик ва муфта етакчи сиқувчи дисклари орасидаги етакланувчи диск юзаларида шатаксираш жараёни бўлаяпти ω2=0. 2 этапда автомобил жойидан қўзғала бошлаган, шатаксираш давом этаяпти ω2>0, ω1 >ω2. 2 этап якуни ва 3 этапга ўтишда ω1=ω2 илашиш муфтаси уланди, шатаксираш жараёни тўхтайди.
Шатаксираш жараёнидаги дискларни ёйилиш иши график кўринишда келтирилган (расм 3.4.).
Расм 3.4. Ссепление уланишидаги шатаксираш иши
0-φ1 оралиқ– 1 этап автомобил жойидан қўзғалмаган; φ1-φ2 оралиқ – 2 этап автомобил жойидан қўзғала бошлаган; φ3 – ссепление тўлиқ уланган; Мс – илашиш муфтаси узатаётган моменти; ωе, ωа – ссеплениенинг етакчи ва етакланувчи қисмлари бурчак тезликлари.
Шатаксираш жараёнида юзалар қизийди, ишқаланишдан емирилади, ажраб чиққан иссиқлик атрофга тарқатилади. Ссепление уланишини қанчалик тезкор қилсак, трансмиссияда динамик зарба катта бўлади, секинлаштириб чўзилса, шатаксираш жараёни ҳам катталашиб емирилиш ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |