Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети


Демак автомат бошқарув динамик зарбасиз шатаксираш жараёнини минималлаштириши керак



Download 13,08 Mb.
bet19/37
Sana20.06.2022
Hajmi13,08 Mb.
#686047
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
01 ТВКРИ Маъруза матни (1)

Демак автомат бошқарув динамик зарбасиз шатаксираш жараёнини минималлаштириши керак.
Илашиш муфтасини марказдан қочма юклар хисобига автоматлаштиришни Волво 243 автомобилининг конструкцияси мисолида кўриш мумкин (расм 6.5.). Волво 243 автомобилида поғанасиз узатмалар қутиси – вариатор билан ўрнатилган бу илашиш муфтаси узоқ йиллар хизмат қилган. Электроника соҳаси ривожланиши билан улар яна ҳам такомиллашганлари билан алмаштирилган.
Двигател салт режимида, тирсакли валининг бурчак тезлиги 700-800 айл/мин бўлгинуга қадар ажратувчи пружиналар 7 кучи билан илашувчи дисклар 1, 2 ва 8 юзалари ўзаро тегмайди. Тирсакли валнинг бурчак тезлиги ошган сари юклар 3 кожухнинг 4 қия текислиги бўйлаб катта радиусга сурила бошлайди. Қия текислик билан сиқувчи диск 2 орасига сиқиладиган куч юзага келади ва сиқувчи дискни маховик 1 томонга суриб етаклунувчи диск 8 ни сиқади ва илашиш муфтаси уланиши бошланади. Бурчак тезлик 1200 айл/мин қийматга етганда сиқиувчи куч катталиги илашиш муфтасини тўлиқ улайди.

Расм 3.5. Волво 243 автомобили илашиш муфтасининг схемаси
1 – маховик; 2 – сиқувчи диск; 3 – марказдан қочма кучма юк; 4 – ссепление кожухи; 5 – узатмалар қутиси бирламчи вали; 6 – вакуум камера; 7 – етакланувчи дискни ажратувчи, паст бурчак тезликларида юкларни марказга силжитувчи пружина; 8 – етакланувчи диск.
Илашиш муфтасининг уланиш жараёни тирсакли валнинг тезлигига боғлиқ бўлади. Тўлиқ уланишнинг 1200 айл/мин тезлигига созлангани илашиш муфтаси шатаксираш ишиги кам бўлишига ва ҳайдовчининг малакасига боғлиқмаслигига имкон берган. Ҳайдовчи узатмалар қутисида поғанани алмаштириш учун газ педалини босишни тўхтатганда, киритиш коллекторидаги вакуум 6 вакуум камерасига уланиб илашиш муфтасини ажратишга қўшимча ёрдамчи куч ҳосил қилади.
Бундай автоматлаштирилган бошқарув конструкция соддалиги ва илашиш муфтасини педалисиз фақат газ редали билан ҳайдовчини иштирокига шароит яратди.
Илашиш муфтасида фойдаланилган юкларни марказдан қочма кучига асосланган автоматик бошқарув тизими содда, шу билан бирга двигателнинг турли юкланишларига, поғаналарни алмаштиришдаги талабларни хисобга олишга таъсирланмайди. Илашиши муфтаси ажралиши доим тирсакли валнинг паст бурчак тезликларигача тушишига боғлиқ бўлади.
Юкларнинг марказдан қочма кучига асосланган автоматлашган бошқарув принсиплари гидромуфтали қурилма, электромагнитли муфта қурилмаси автоматлаштирилган бошқарувларига хам ҳос.
Гидромуфтали қурилмада (расм 6.6) насос ва турбина жойлашган қути суюқлик билан тўлдирилса, насос (етакчи) ғилдиракдаги ҳаракат ва момент турбина (етакланувчи) ғилдиракка узатилади, гидромуфта уланади. Суюқлик чиқариб юборилса, насос ва турбина орасида ҳаракат узатилмайди. Қутига суюқликни киритиш тезлиги билан ғилдираклар уланиш ёки ажралиш тезлигига таъсир кўрсатса бўлади. Қутини суюқлик билан тўлдириш ва бўшатиш гидро насосдан босим остида чиқадиган ёки гидро насос суюқликни сўришидаги паст босим амалга оширади. Насоснинг суюқликни қутига ҳайдаш ва чиқариш режимларини золотник билан бошқарилади. Золотник бошқарув ҳолати тирсакли вал ва етакланувчи дис бурчак тезликларининг қийматларига боғлиқ таъсирланади. Бундай гидромуфтада хам марказдан қочма куч билан бошқарилдадиган тизимга ўҳшаш камчилик бор.



Расм 3.6. Гидро муфта (а) ва электромагнит порошокли (б) бошқариладиган муфталар


1 – парракли турбина; 2 – маховик; 3 – гидромуфта қутиси корпуси; 4 – парракли насос; 5 ва 6 ташқи ва ички ярим торлар; 7, 9 ва 12 – клапанлар; 8 – золотник; 10 – босим насоси; 11 – бак; 13 – маховик; 14 – магнит майдонни кучайтирувчи корпус; 15 – магнит майдон ҳосил қилувчи чулғам; 16 – етакланувчи қисм.
Эдектромагнит порошокли бошқариладиган муфтада икки қисмни уланиши ёки ажралиши чулғамдан оқаётган ток миқдорига боғлиқ. Ток миқдори икки қисмларнинг бурчак тезликлирига асосан ўзгаради. Юқорида қайд қилинган муфталарни автоматлаштирилган бошқарув тизимларидан бу услубнинг афзаллиги тезкорлиги хисобланади. Бироқ бунинг автомобилларда кенг тарқалмагани катта ток ва ҳажми катталигида бўлган.


Расм 3.7. КамАЗ автомобилининг илашиш муфтаси пневматик кучайтиргичи
а – схема; б – характеристика; 1 – пневмосилиндр; 2 – бош гидросилиндр; 3 – киритиш клапани; 4 – атмосфера клапани; 5 – мембрана; 6 – кузатиш қурилмаси поршени; 7 – ишчи силиндр; Рп – илашиш педалидаги куч; Р1 – суюқлик босими кучи; Р2 – кучайтиргич яратадиган куч; Ф1, Ф2, Ф3, Ф4, Ф5силиндрлар юзалари; рвоз – ҳаво босими; рж – суюқлик босими.
Пневмотик кучайтиргич (Расм 3.7) ссеплениени ажратиш гидравлик юритмаси таркибига ўрнатилган. Педал босилмаган ҳолатда киритиш клапани 3 ёпиқ, атмосфера клапани 4 очиқ бўлиб пневмосилиндр 1 ўнг бўшлиғини ташқи атмосфера босими таъсирида қолдиради. Сиқилган ҳаво босими йўқлигида ишчи силиндр штокидаги куч қуйидагича бўлади

Download 13,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish