Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети


СОММОН РАИЛ – дизел двигателларининг автомат бошқарув ёнилғи пуркаш тизими



Download 13,08 Mb.
bet15/37
Sana20.06.2022
Hajmi13,08 Mb.
#686047
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
01 ТВКРИ Маъруза матни (1)

СОММОН РАИЛ – дизел двигателларининг автомат бошқарув ёнилғи пуркаш тизими
Замонавий дизел двигателларида Cоммон Раил ёнилғи таъминлаш тизими кенг тарқалган. Бундай двигателлар юк ва енгил автомобилларида ўрнатилмоқда, жумладан, МАН русумли автомобилларда.
Пуркаш тизимининг афзалликлари:

  • двигателнинг турли иш режимларида оптимал ёнилғи босимини яратади;

  • 180...200 МПа (1800-2000 бар) босимини яратиш имконияти ёнилғини жуда майда пуркашни, ёнилғи аралашмани сифатли тайёрланишини таъминлайди;

  • пуркашни нозик мосланувчан бошқариш мумкин, бу ёнилғи тежамкорлигини яхшилайди, чиқувчи газларнинг зарарини камайтиради, двигател шовқинини пасайтиради;

  • ёнилғини силиндр ичига 2-3 босқичда сепиш имконини беради, ёнилғини тежалади ва чиқинди газларни зарари пасаяди.

Cоммон Раил – юқори босимда “аккумуляторда – рампада” йиғиладиган ёнилғини пуркаш тизимидир. Инглизча “Cоммон Раил” сўзма-сўз “умумий балка/рампа” бўлади.
Бу тизимда юқори босим насоси 6 ёнилғини рампага 9 узатади. У ерда доимий юқори босим сақлаб турилади. Ёнилғини форсункалар орқали силиндрларга пуркаш даврий амалга оширилади.
Мазмунан, форсункалар 12 ягона ёнилғи юқори босим рампасига 9 уланган. Бу тизимда ёнилғи босимини яратиш ва пуркаш жараёнлари ўзаро боғлиқ эмас.

Расм 2.12. Cоммон Раил – ёнилғини электрон пуркаш тизими схемаси
1- магистралга ёнилғи етказиб бериш насоси; 2-ёнилғини дастлабки қиздирувчи клапан, филтрларни паст хароратларда парафин билан тиқилишидан сақлайди; 3- паст босим насоси, ёнилғини ЁЮБНга хайдайди; 4- ёнилғи филтри; 5 – ёнилғи харорат датчиги; 6 – ЁЮБН, ёнилғи пуркаш учун керакли юқори босим яратади; 7 – ёнилғини меъёрлаш клапани, рампага юбориладиган ёнилғи миқдорини бошқаради; 8 – ёнилғи босимини меъёрда сақлайдиган созлагич, юқори босим магистралида ёнилғи босимини бошқаради; 9 – рампа, форсункаларда пуркаладиган юқори босимдаги ёнилғини йиғиш учун хизмат қилади; 10 – ёнилғи босими датчики, юқори босим контурида босимни ўлчайди; 11 - редуцион клапан, ёнилғи бакка қайтиш магистралидаги босимни бошқаради; 12 - форсункалар.
Ёнилғи юқори босим насоси (ЁЮБН) 6 180...200 МПа (1800-2000 бар) ёнилғи босимини ҳосил қилади. ЁЮБН қувватни двигател валидан тишли тасма орқали олади. Юқори босимдаги дизел ёнилғиси рампа 9 ичига йиғилади. Босимнинг меъёрдан ошмаслигини ЁЮБНдаги сақлагич клапани 7 таъминлайди.
Форсункалар пуркаш жараёни электромагнит клапани билан бошқарилади. Клапан очилишида рампадан ёниш камерасига миқдори меъёрланган ёнилғи пуркалади. Клапаннинг очиқлигининг давомийлиги микропросессор - Cоммон унит билан бошқарилади. Микропросессор - Cоммон унит бошқаруви тирсаккли вал айланиш частотаси датчиги – Энгине спеед (cам) дан келадиган, газ тақсимлаш вали айланиш частотаси датчиги - Энгине спеед (cранк) дан келадиган, газ педали ҳолати датчиги – Аccелератор педал дан келадиган, рампадаги босим датчиги – Реил прессуре ва бошқа Ҳолл датчиклари, газ педалининг ҳолати, ҳаво оқими ўлчагич, совутиш суюқлиги ҳарорати, ҳаво босими, ҳаво ҳарорати, ёнилғи босими, кислород датчики (ламбда зонд) датчиклардан келадиган сигналлар асосида форсунка – Инжеcтор клапанининг очиқлик давомийлигини, ёнилғи миқдори клапани -­ ПCВ ни ва бошқа қисмларни бошқарувчи сигналларни юборади. Cоммон Раил тизимининг асосий ижрочи механизмлари - бу инжекторлар, ёнилғи ўлчаш клапани ва ёнилғи босимини ростловчи қисмлардир.
Электр сигнали ёрдамида клапан тезкор ишлайди, ва бир циклда ёнилғини бир неча бор қисм-қисм пуркаши мумкин. Масалан, МАН автомобилига ўрнатилган двигателларда бир сиқиш ва иш тактларида силиндрга ёнилғи уч марта пуркалади. Баъзи енгил автомобилларда беш мартагача пуркалади. Бу двигателнинг ёнилғи тежамкорлигини яхшилайди.
Бу тизимдаги муҳим янгилик шундаки, мавжуд форсункалардан фарқли ўлароқ Cоммон Раил сепиш тизимидаги форсунка пезоелемент билан жиҳозланган, шунинг учун форсункадаги харакатланувчи масса 75% га камайган ва унинг ишлаш тезлиги 4 баравар юқори.
Форсунканинг ишини электрон бошқариш блоки бошқаради. Электро-магнитли клапандаги шарик 9 (расм 5.4) электромагнит ишга тушганда юқори босимли канал 7 ни очади. Натижада форсунка игнаси кетидаги босим камаяди, игна кўтарилади ва ёқилғи ёниш камерасига 1800 бар босим билан сепилади.
Электромагнит клапани ишламаганда шарик 9 юқори босим канали 7 ни беркитади, игна ортидаги босим ортади ва у ёпилади, ёнилғини сепиш тўхтайди.

Расм 2.13. Пезоелементли форсунка
Ёқилғи миқдорини ўлчаш клапани ПCВ двигателнинг эҳтиёжларига қараб юқори босимли ёнилғи насосига этказиб берилган ёқилғи миқдорини назорат қилади. Юқори босимли ёнилғи насоси билан тизимли равишда бирлаштирилган.
Ёқилғи босими ростловчи клапан двигателнинг юкига қараб тизимдаги ёнилғи босимини бошқариш учун мўлжалланган. Ёқилғи рампасига ўрнатилган.
Рампа бир нечта функцияларни бажариш учун мўлжалланган: ёқилғини йиғиш ва уни юқори босим остида ушлаб туриш, юқори босимли ёнилғи насосидан узатиш натижасида келиб чиқадиган босим тебранишини юмшатиш ва ёқилғини силиндрлар орасида тақсимлаш.
Инжекторлар - бу двигателнинг ёниш камерасига ёнилғи пуркаш тизимнинг энг муҳим элементидир. Инжекторлар умумий аккумлятор билан қувурлар орқали боғланган. Тизимда электрогидравлик ёки пиезо инжекторлар қўлланилади.
Ёқилғи – электромагнит клапанни бошқариш орқали электрогидравлик инжектор орқали юборилади. Пиезо инжекторининг фаол элементи пиезо кристаллари бўлиб, улар инжекторнинг тезлигини сезиларли даражада оширади. Cоммон Раил тизими датчикларини, двигателни бошқариш блокини ва двигател тизимлари учун актуаторларни бирлаштирган дизел бошқарув тизими томонидан бошқарилади.

Download 13,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish