4-модул. 10-мавзу: Тормоз бошқармаси автомат тизимлари.
Тормоз бошқармаси автомобилнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим хисобланади.
Тормоз бошқармаси автомобил ҳаракат тезлигини секинлатиш, автомобилни тўхтатиш ва йўл қияликларида узоқ вақт давомида беихтиёр жойидан қўзғалиб кетмаслигини таъминлаш учун хизмат қилади. Автомобил ғилдираклари билан йўл орасида тормозловчи кучни содир қилиш ва бошқариш тормоз бошқармаси билан амалга оширилади.
Автомобил тормоз хусусиятининг асосий баҳоловчи ўлчагичлари:
барқарор секинланиш – тезкор тормозланишдаги секинланиш;
минимал тормоз йўли – тормоз педали босилгандан тўлиқ тўхтагунча босиб ўтган йўли;
тўхташ йўли – ҳайдовчи тўхташ заруриятини сезгандан автомобил тўхтагунича босиб ўтилган йўл;
ғилдираклардаги тормоз кучларининг максимал йиғиндиси;
солиштирма тормоз кучи – тормоз кулари йиғиндисини автомобил оғирлигига нисбати;
тормоз юритмасини ишга тушишга кетган вақт – тормоз педелига босгандан барқарор секинланиш бошлангунча кетган вақт;
давомли қияликдаги ўзгармас тезлик – ёрдамчи тормоз тизими билан давомли қияликда белгиланган тезликни сақлаш;
чегаравий қиялик катталиги – тўхтатиб туриш тизими билан автомобил қўзғалмаслигини белгиланган максимал йўл қиялигида таъминлаш;
бошқарув органларидаги максимал куч – тезкор тормозланиш режимида оёқ ва қўл бошқарув органларига бериладиган белгиланган куч.
Автомобил тормозланиши жарёнида содир бўлиши мумкин бўлган ва ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир қиладиган вазиятни олдини олиш жуда мушкул вазифалардан хисобланади. Бу мушкулликни ижобий ҳал этишда ҳайдовчига автоматик бошқарув тизимлари ёрдам беради. Юқорида келтирилган автомобил тормоз хусусиятининг асосий баҳоловчи ўлчагичларининг кўрсатгичларини меёр талабларида таъминлаш автомобил тормоз тизимларининг автоматлаштирилган бошқаруви қурилмаларига қўйиладиган талабларни шакллантиради. Автомобил тормоз бошқармаси тизимларининг турли қисмларида қисмларнинг вазифаларини фаолловчи, ростловчи ва иш жараёнини талаб даражасида амалга оширувчи автомат/автоматлаштирилган қурилмалар жорий қилинади.
Масалан:
тормоз юритмасини ишга тушишга кетган вақтни кам бўлишига, тормоз педалининг эркин йўлини ошиб кетмаслигига хизмат қиладиган тормоз механизмларида колодкадаги накладка билан барабан ёки диск орасидаги масофани ростлаб турувчи (расм. 4.1) ва икки секцияли асосий тормоз силиндридаги (расм. 4.2) қурилмалар;
тормоз кучини олди ва кетинги ғилдиракларга тушаётган юкланишга пропорсионал тақсимловчи қурилма (расм. 4.3);
гидровакуумли, вакуумли ва пневматик кучайтиргичларда, пневматик тормоз юритмасидаги тормоз кранларида, тягач ва тиркама тормозини бошқарувчи икки секцияли тормоз кранларида ҳайдовчининг педалга босиш даражаси билан содир этилаётган тормозловчи кучлар орасидаги пропорсионалликни таъминловчи қурилмалар (расм 4.4 ва расм 4.5);
давомли қияликдан пастка ҳаракатланаётган автомобил тезлигини меёрдан ошиб кетмаслигини таъминловчи тизим ва бошқалар.
Келтирилган қурилмаларнинг ишлаш принсиплари транспорт воситалари конструкцияси фанида ўрганилган.
Расм 4.1. Тормоз механизмлари ишқаланиш юзалари орасидаги зазорни ростлаш: а – енгил автомобилнинг олд тормозида колодка ва диск орасидаги зазорни; б – ишчи тормоз силиндрларида тормоз колодкаси ва барабан орасидаги зазорни; в – пневматик юритмали тормоз механизмида колодка ва барабан орасидаги зазорни ростлаш қурилмалари.
Расм 4.2. Енгил автомобилнинг икки секцияли асосий тормоз силиндрида тормоз педалининг эркин йўлини ростлаш услуби
Расм 4.3. Тормоз кучларини ростлагичи: а – енгил автомобил гидравлик юритмали тизимдаги; б – Юк автомобили пневматик юритмали тизимдаги.
Расм 4.4. Енгил автомобилнинг вакуум кучайтиргичи:
Расм 4.5. Пневматик юритмали ишчи тормозда қўлланиладиган икки секцияли
Автомобил тормози бошқарувинининг такомиллашиб боришига хавфсизликни таъминлаш бўйича меёрий талабларнинг, ҳайдовчиларга қулайлик яратиш бўйича бозордаги рақобат талабларининг ортиб бориши сбаб бўлади. Электрон ахборот технологияларининг ривожи автомобил турли қисмларини бошқаришнинг уйғунлашган тизимларини яратишга имкон яратди. Тормоз бошқармаси, айниқса, ишчи тормоз тизимига талаблар кескин ортиб борди. Замонавий электрон бошқарувли автомобилларда қўлланилаётган тизимлар ғилдиракларнинг блокировкаланишига ва шатаксирашига чек қўйиш, барча ғидираклараро тормоз кучини ғилдиракка тушаётган юкка мос равишда индивидуал тақсимлаш, автомобилнинг ҳаракатланиш йўналиши турғунлигини таъминлаш, двигателдан ажратилмаган холат билан самарали тормозланиш жараёнини сирпанчиқ йўлларда таъминлаш ва бошқа қатор автомобил хусусиятларини талаб даражасида қондириш имконларини беради.
Замонавий ғилдиракларнинг блокировкаланишга қарши тизимлар –АБС тормоз тизимларида янги электрон бошқарув тизимларни яратилишига асос бўлди. Бундай тизимлар мажмуасини автомобиль тормозланишини электрон бошқариш – ЭБМ (Элеcтрониc Браке Манагемент) деб қабул қилинди. Тормозланишни электрон бошқариш тизимига электрон динамик тормозлашни бошқариш ДБC (Дйнамиc Браке Cонтрол) тузилмаси ҳам киради.
Автомобил ҳаракатланаётганда, алоҳида ғилдираклардаги вертикал юклар ўзгаради. Ғилдиракка тушаётган юк қанча катта бўлса, ер билан илашиш хисобига шунча катта тормоз кучини ҳосил қилиш имкони бўлади. Агар вертикал юкларнинг қайта тақсимланиши ҳисобга олинадиган бўлса, тормозлаш пайтида ҳам тормоз самарадорлигини, ҳам транспорт воситасининг барқарорлигини сезиларли даражада ошириш мумкин. Бунинг учун машинада вертикал юкларнинг автомобилнинг ўқлари ва ён томонлари бўйлаб тақсимланишини аниқлайдиган ишончли сенсорлар, компютер ва тегишли дастурий бошқаришлар бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |