Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


- МАЪРУЗА: ИЛМ-ФАННИНГ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ, ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ



Download 448 Kb.
bet3/9
Sana23.02.2022
Hajmi448 Kb.
#123804
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 mavzu

1- МАЪРУЗА: ИЛМ-ФАННИНГ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ, ФАННИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Маъруза рeжaси:
1. Илмшунослик фанининг мақсад ва вазифалари.
2. Илм-фан, илмий билим, илмий тадқиқот, илмий этика тушунчалари.
3. Илмий тавсифлаш ва таснифлаш, илмий талқин қилиш турлари.
4. Филологик тадқиқотларнинг асосий йўналишлари.
Тaянч сўз вa ибoрaлaр: илм-фaн, илмшунослик, илмий билиш асослари, қизиқиш ва илмий изланиш, илмий тaдқиқoт, дифференциация, интеграция, илмий этика, тавсифлаш, таснифлаш, талқин қилиш (интерпретация) ва унинг турлари, илмий талқин, ижодий талқин, танқидий талқин, компилятив талқин, догматик талқин, рационал ва иррационал талқин, илмий талқин, бадиий талқин, эркин талқин, филологик тадқиқотлар йўналишлари, илми адаб, назарий тилшунослик, амалий тилшунослик, қиёсий тилшунослик, лингвистик корпус, матншунослик, замонавий йўналишлар, тил ўқитиш методикаси.



  1. Илмшунослик фанининг мақсад ва вазифалари.

Ҳар қандай давлат ривожланиш йўлига илм-фанни тараққий эттириш, ёшларнинг илм олишлари, дунё танишга бўлган уринишларини қўллаб-қувватлаш орқали чиқади. Ёшларнинг илмли, билимли бўлишга интилиши, илм-фанни чуқур ўрганишга ҳаракат қилиши мамлакатнинг интеллектуал бойлиги ҳисобланади. Япония, Корея каби мамлакатлар оз фурсат ичида айнан интеллектуал заҳираси туфайли жаҳондаги энг ривожланган мамлакатларга айлангани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасида ўтказилаётган барча ислоҳотлар интеллектуал бойлигимизни ошириш, ёшларни илм эгаллашга қизиқтириш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга татбиқ этилишини кучайтиришга қаратилган. “Таълим тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартиришлар, ёшларга берилаётган имкониятлар ва иқтидорли ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар буюк аждодларимизга муносиб комил инсонларни етиштиришга қаратилган. Шу боис бугунги кунда ўқитувчи ва мураббийлар олдида турган энг муҳим вазифа ёшларни илм ва ҳунар эгаллшга қизиқтириш, улар илмий фаолият олиб боришга йўналтириш, илмий изланишларини тўғри ташкиллаштиришга кўмаклашишдан иборат. Мазкур фан дастури мазмунида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга илмий тадқиқот олиб бориш сир-асрорларини ўргатиш, уларни илмий услубга хос хусусиятлар билан таништириш, илмий адабиётлар билан ишлаш, илмий изланиш ва илмий тадқиқот олиб боришга ўргатиш орқали талабаларда илмий тадқиқий фаолият юритиш малакасини шакллантириш мақсади кўзда тутилади.
Маълумки, инсон онги-шуури ва тили билан бошқа жонзотлардан фарқланиб турадиган олий мавжудотдир. Буюк мутафаккир бобомиз Мир Алишер Навоийнинг қуйидаги машҳур афоризмида айнан шу таъкидланади: Инсонни сўз айлади жудо ҳайвондин, Билки гуҳари шарифроқ йўқ ондин. Тилнинг “гуҳари шариф”лиги яна шундаки, инсон айнан тили ва онги воситасида нафақат бошқа жонзотлар ажралди, балки дунёни билишга, уни ўзгартиришга, ривожлантиришга қодир мавжудотга ҳам айланди. Инсон тафаккури ва тили воситасида жамиятни юзага келтирди ва уни тараққий эттириб бугунги кун даражасига олиб келди. Жамиятнинг тараққиётига эса илм-фан, олимлар, уларнинг кашфиётлари сабаб бўлади. Шу боис илм вакиллари, зиёлилар ҳамиша жамиятнинг етакчилари, дарғалари ҳисобланадилар.
Дарҳақиқат, инсон туғилиб, ўзини англаши ва тили чиқиши билан оламни, атрофини ўраб турган воқеликни танишга, ўрганишга ҳаракат қила бошлайди. Инсон ўзига номаълум бўлган нарсани билиш билиб олиш учун, аввало, уни идрок этишга ҳаракат қилади. Идрок этиш бир-бири билан узвий алоқадор, ажралмас бўлган тушунчалар ҳақида маълумот олиш, бунинг учун уларни фарқлаш, қиёслаб кўришни тақазо этади. Шу боис боланинг атрофини ўраб олган воқелик, нарса-буюмлар, ҳодисалар билан танишиш учун берадиган дастлабки саволи бу нима? бу ким? бўлади. Бола танишиш мақсадида берилган ушбу саволдан сўнг қандай? қанақа? саволлари орқали предмет, воқеа-ҳодисаларни бир-биридан фарқлай бошлайди. Оддий қизиқишдан келиб чиқадиган ушбу саволлар бола катта бўлган сари уни ўша воқеликни чуқурроқ ўрганишга, мавжуд сир-асрорларни англаб етишга етаклайди. Бунда таълимнинг ўрни ниҳоятда катта бўлиб, мактаб таълими ўқувчиларни фан асослари билан таништиради, ўқувчига ўзи қизиққан соҳани англаб олиш, қизиқишларини интилишга айлантириш учун пойдевор яратади. Боланинг севимли фанининг пайдо бўлиши, муайян соҳа бўйича мутахассис бўлишга хоҳиш-истагининг юзага келишида ўқитувчи-мураббийлари, ота-оналарининг ўрни ниҳоятда катта бўлади. Улар боланинг кейинги йўлини танлаб олиши ва шу йўлда собитқадамлик билан кетишида эталон вазифасини бажарадилар. Ўқувчи, бола муайн соҳани танлаб олиб, шу соҳа бўйича мутахассис бўлишга қарор қилгач эса, энди бўлғуси мутахассис сифатида ушбу воқеа-ҳодиса, тушунчаларнинг бир-бири билан боғлиқлиги, ўхшашлиги ва нималар билан фарқланишини аниқ тасаввур эта олиши керак бўлади. Дарслик ва ўқув қўлланмалар муайян ўқув фанлари билан боғлиқ бўлиб, улар шу фан соҳаси ҳақида тасаввур шакллантиришга йўналтирилган воситалар ҳисобланади. Уларда мазкур фан доирасида ўрганилган, аниқланган, муайян хулосаларга келинган жиҳатлар ёритилади.
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар бир фанда, шунингдек, яна қайси жиҳатлар номаълумлиги, қайси объектлар ўрганилиши кераклиги, яна нималарни билиш ушбу фанни ривожлантиришга хизмат қилиши масалалари жамиятда доимий диққат-эътиборда туради. Фаннинг ривожи шу масалалар бўйича мунтазам тадқиқот ишларининг олиб борилиши, ушбу тадқиқот ишларининг авлоддан-авлодга кучайиб бориши билан белгиланади. Тадқиқотлар олиб борилмаётган соҳалар эса ривожланмайди, аксинча, йўқолишга маҳкум бўлиб қолади. Айнан тадқиқий фаолиятлар илмни, илмлиликни юзага келтиради. Илм билан шуғулланган, илм йўлидан кетган инсонлар эса олим, яъни илм эгалари бўлиб етишадилар. Табиатни асраш ва жамиятни ривожлантиришда айнан олимларнинг етакчилик қилишларининг сабаби шунда.
Илм эгалари бўлиш учун қандай фаолият юритиш керак, илм билан шуғулланиш учун ўз фаолиятини қандай ташкил этиш керак, тадқиқот ишларини қандай олиб бориш, эришган натижаларини қандай ёзиш, ёритиш керак? Мазкур курс айнан шунга йўналтирилган бўлиб унинг мақсади қуйидаги 3та асосий саволга жавоб беришдан иборат. Булар қуйидагилар:

  1. Илм олиш, билим олиш қандай амалга оширилади?

  2. Илмий иш қандай апробация қилинади ва натижалар қандай аниқланади?

3. Илмий ишлар қандай ёзилади ва қандай расмийлаштирилади?
Илм олиш ниҳоятда мураккаб, сермашаққат ва узоқ давом этадиган иш. Халқда “Илм - игна билан қудуқ қазишдир” деб бежиз айтилмайди. Илм олиш сoддaдaн мурaккaбгa қaрaб тўхтовсиз ўсиб, тaкoмиллaшиб борадиган, айни вақтда жуда қизиқарли, энг асосийси, жамият учун ниҳоятда керакли иш. Илм олиш, илмни эгaллaш жaрaёни инсондан кaттa куч вa ирoдa тaлaб этaди. Жаҳон илм-фани тажрибасида турли илм соҳалари ва уларни тадқиқ қилиш методлари, йўналишлари ҳақида алоҳида мактаблар бўлган, улар мунтазам ўзгариб, ривожланиб борган. Ҳозир ҳам турли фанлар, замонавий йўналишлар мавжуд. Ушбу фанларни ўрганиш, тадқиқ қилиш янги кашфиётларни юзага келтиради, уларни ҳаётга татбиқ этиш мамлакатни тараққий эттиради, жамият, инсонлар ҳаётини янада фаровонлаштиради. Шу боис бугунги кунда ривожланиш йўлига қадам қўйган мамлакатимиз учун барча фанлар бўйича юқори илмий салоҳиятли, изланувчан, янгиликка интилувчан ёш кадрлар зарур. “Илмий иш aсoслaри” фани айнан илмшунослик тушунчалари билан танишиш, илмий тадқиқот иши билан шуғулланиш имконини беради.



Download 448 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish