Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 448 Kb.
bet6/9
Sana23.02.2022
Hajmi448 Kb.
#123804
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 mavzu

Илмий талқиндан мақсад англанган воқеа-ҳодисаларни, хусусият ва белгиларни билиш, тушунтириш, изоҳлаб бериш ҳисобланади. Ушбу жараёнда билим чегаралари кенгаяди, янгича дунёқараш, илм-фанда янги катеториялар, пастулатлар, назариялар пайдо бўлади. Объектдаги номаълум белгилар аниқланади. Илмий талқинда табиат ва жамият қонунларини очиб бериш, талқин қилиш муҳим ўрин тутади. Қизиқиш ва тажрибаларга, қиёслаш ва экеперимент-синовларга таяниш талқиннинг илмийлигини, қимматини оширади. Баъзан тадқиқотчи тақлидий тақлиддан фойдаланади, яъни ўзидан олдинги авторитетларга, уларнинг усуллари ва методикасига тақлид қилади. Бу аслида илм-фандаги ворисийлик тамойилига амал қилиш ҳисобланади. Тақлидчилик илмий изланишларга киришилаётган илк босқичда кўзга ташланади. Лекин у узоқ давом этмаслиги зарур, акс ҳолда қайтариш, такрорлаш, компиляция юзага келади. Аслида илмий тадқиқот илмий талқин асосига қурилади, чунки тушунтириш, изоҳлаш, баён қилиш тадқиқотчи қўллайдиган асосий усуллардир.
Догматик талқин илм-фан соҳаларида катъий ўрнатилган, автори- тетлар маъқуллайдиган, эркин фикрлашга йўл қўйилмайдигаи тушунтириш, изоҳлаш усули саналади. Илм-фанда интеграция кучайган ҳозирги пайтда догматик ёндашув ижодий изланишларга ғов бўлади, қотиб қолган хулосаларни такрорлашга олиб келади. Изланишларини реал ҳаёт муаммолари билан боғлай олмаслик, объект (предмет)пинг реал ҳолатини етарли ўрганмаслик охир-оқибат тадқиқотчидан буюртмачи эшитишни хоҳлайдиган натижаларни чиқаришга мажбур қилади Илм-фаида бирор янги фикр айтиш учун, аввало, догматик ёндашувдан воз кечиш керак. Догматик талқинда баъзан трансценденталлик кўзга ташланади. Бундай ёндашув ақлу идрокни чалғитиб, уни тажрибадан, объектив борликдан ташқаридаги муаммолар билан шуғулланишга етаклайди.
Рациоиал талқин ақл, идрок, билимга асосланган изоҳлаш усули бўлиб, ҳар қандай илмий асар, изланиш ёки эксперимент рационал талқин қилингандагина жамият учун фойдали бўлади. Рационал талқин эмпирик тажрибаларга, ижтимоий ҳаётнинг хусусиятларига, илм-фаннинг гуманистик анъаналарига таянади. Ҳар бир инсонга хос фикр юритиш, объект (предмет)нинг реал ҳолатини, уни такомиллаштириш йўлларини ақлу идрок доирасида тушунтириш рационал талқин хусусиятидир. Илм-фан рационал талқин тарафдори бўлса-да, баъзан унда иррационал ёндашув ва постулатлар ҳам учраб туради. Кейинги пайтларда дунёвий ва диний билимлар ўртасидаги ғовлар олиб ташланиб, улар синтезига қаратилаётган эътибор иррационал талқинни кенгайтирмокда.
Бадиий талқин ҳам илмий, рационал хусусият касб этиши мумкин. Бадиий асарлар ва матнларни илмий талқин қилиш эстетика ва адабиётшунослик соҳаларини бойитади. Гоҳида соф илмий асар, матн хам бадиий талқин объектига айланади. Эркин талқин тайёр қолиплардан четга чиққан, уларни атайин бузган, изоҳлаш, баён этиш усули ҳисобланади. Эркин талқинда эгоцентризм учрайди. Бу илм-фан, айниқса бадиий ижодда тез-тез учраб туради. Бадиий талқинда ҳаётийликка асосий белги сифатида қаралади. Бадиий асар ёки матндаги образлар, тасвирларда ҳаёт ифодасига қараб илмий-назарий хулосалар чиқарилади.

Download 448 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish