Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 448 Kb.
bet7/9
Sana23.02.2022
Hajmi448 Kb.
#123804
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1 mavzu

Компилятив талқин объект (предмет)нинг реал ҳолатини беркитиш, муаллифга ёки оппонентга тилёғламалик қилиш, «мен сенга тегмайман, сен хам менга тегма» қоидасидан келиб чиқади. Компилятив талқин охирида йўқ ижобий сифатларни бор қилиб, бўрттириб кўрсатишга олиб келади. Бу объект (предмет)нинг реал муаммоларини кўриб-кўрмасликка олиб келади. Компилятив талқин фақат салбий жиҳатгагина эга эмас. Мустақил ёндашишни эсдан чиқармаган компилиятив талқин ҳурфикрлиликни ривожлантиради, объект (предмет)ни холисона баҳолашга айланади. Компилиятив талқиннинг реал воқеликдан, ҳақиқатдан узоқлашгани нохуш ҳолдир.


4. Филологик тадқиқотларнинг асосий йўналишлари.
Филологик тадқиқотлар филологик тизимнинг муайян қисмини ташкил қилади. Тизимлилик филология фанларининг ўзаро алоқадорлигида кўзга ташланади. Замонавий филологиянинг соҳалари сифатида тилшунослик, адабиётшунослик, фолклоршунослик, матншунослик, таржимашунослик каби аспектлар белгиланар экан, уларни алоҳида мустақил фан сифатида қабул қилиш баробарида ўзаро алоқадорлигига суяниш ва бири иккинчисини тақозо қилиниши нуқтаи назаридан ёндашиш зарур. Бундай қараш тарихда илми адаб ва унинг таркибига кирган фанларда акс этган. Илми адаб Ғарб истилоҳида поетика деб аталиб, энг муҳим илмлар мажмуаси ҳисобланиб, қуйидаги филологик соҳаларни ўз ичига олади:

  1. луғат;

  2. сарф, яoни морфология;

  3. иштиқоқ – сўз ясалиши;

  4. наҳв – cинтаксис;

  5. маоний;

  6. баён илми;

  7. аруз;

  8. қофия;

  9. иншо.

Қайд этилган илми адабни эгаллаганлар адиб - юнонча филолог деб юритилган. Демак, филология фанларига илмий тизим сифатида қараш ўтмиш фаншунослигида ҳам бўлган, Х асрда унга Ибн Муoтазз исмли араб олими асос солган. Бироқ мана шу соҳаларнинг бири иккичисини тақозо этадиган ва бир объектга муносабатда уларни бирваракайига тизимли жиҳатдан қўллаш ХХ филологиясининг ҳосиласидир.
Филологик тадқиқотлардаги тизимлилик матнга бўлган муносабатда аниқ кўзга ташланади. Чунки бир матнни филологиянинг турли сатҳлари бўйича таҳлил қилгандагина унинг аниқ жиҳатларига эришиш мумкин. Муаммолар ечимига киришишда қуйидаги босқичлардан ўтилади:
– муаммони аниқлаш ва белгилаш (формулировка қилиш);
– мақсадни аниқлаш;
– мақсадга эришиш критерийлари (ўлчовлари)ни белгилаш;
– моделлаштириш: ечимни асослаш учун моделни қуриш;
– ечимнинг оптимал вариантини излаш;
– ечим (қарор бериш)га киришиш;
– қарор (ечим)ни амалиётга татбиқ этишга тайёрлаш;
– ечим (қарор)ни тасдиқлаш;
– ечим реализацияси жараёнини бошқариш;
– ечимнинг самарадорлигини текшириш1.
Филологиянинг йўналишлари орасида дастлаб тилшуносликда фаол истеoмолда бўлган “матн тилшунос учун муайян хусусиятлар мажмуига эга бўлган, табиий (миллий) тилни қўллаш актидир”. Лингвистик таoлимотда матннинг мантиқий алоқадориги ва шаклий тугалланганлиги асосий хусусият саналади. Шунинг учун ҳам унга “маoно алоқадорлиги асосида бирлашган вербал (сўз) белги бирликларининг тизими, унинг асосий хусусияти боғлиқлик ва яхлитликдирдеб таoриф берадилар2. Тил илмида матннинг маoновий ва шаклий қурилишига алоҳида аҳамият қаратилади. Шунинг учун матн тилшунослиги билан бевосита боғлиқ бўлади. С.Валернинг ёзишича, матн лингвистик намуна сифатида 3 маoновий жиҳатни қамрайди:
1) чизиқли (синтактик маҳно) → нима ҳақда (хабар);
2) референцион (семантик маҳно) → нима билан (алоқа воситаси);
3) утилитар (прагматик маҳно) → нимани (тавсия этилаётган оеаллик, мавзу бўлиши мумкин) гапиради.
Шу жиҳатдан матн воситасида уч саволга жавоб олинади: 1) матн нима ҳақда гапиради (матн мазмунидаги хабар); 2) матн нима билан гапиради – тил (алоқа воситаси); 3) нимани гапиради (тавсия этаётган реаллик концепцияси). Тилшунос матнни грамматик кўринишдаги гаплар, конструкцияланган лексик ва стилистик бирликлар жиҳатидан таҳлил қилади. Соф лисоний муносабат белгининг белгига ва тил тизими доирасидаги белгиларга ёки матнга муносабатидир. Ҳар қандай вербал, яoни сўз ёрдамида ҳосил қилинган матн:
- коммуникатив – хабар бериш;
- эвристик – маҳлумот тўплаш;
- концептуал - матн юборувчининг нуқтаи назарини билдириш;
- эмоционал – ҳис-туйғуларни ифодалаш белгиларига эга3.
Илмий-назарий масалаларнинг амалиётидаги ечими конкрет метод ёки методологик ёндашув натижасида эришилган хулоса ва қарорлар билан белгиланади. Масалан, М.Бахтиннинг «Тилшунослик, филология ва бошқа гуманитар фанларда матн муаммоси» номли мақоласида матн билан иш кўрадиган гуманитар фанлар қуйидаги асосий йўналишларда фаолият олиб бориши кўрсатилади. Унинг фикрича, филология фанларида матн дастлабки маoлумот сифатида қабул қилинади. «Матн фикр ва туйғуларнинг шундай борлиғидирки, ундан барча гуманитар фанлар озиқланадилар. Қаердаки матн бўлмаса, у ерда тафаккур ва тадқиқ этилувчи обект ҳам бўлмайди»4. Аввал матннинг бирламчи эканига ишонч бўлиши керак, сўнгра унинг талқинига ўрин берилади. Шунинг учун ҳам тадқиқот мақсади қандай бўлишидан қатoи назар, бошланғич нуқта матндан бошланади.



Download 448 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish