7-вариант Касб танлашга тайёрлаш ишларининг олиб борилиш ҳолатлари



Download 18,46 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi18,46 Kb.
#185060
Bog'liq
7-вариянт


7-вариант
1. Касб танлашга тайёрлаш ишларининг олиб борилиш ҳолатлари
Касб танлашга тайёрлаш ишларининг олиб борилиш ҳолатлари Ўқувчиларни касбга йўллашни шакллантириш масалаларини ҳал қилишда педагоглар ўқувчиларнинг ўзларига касб танлашда активлаштириш зарурлигига ишонч ҳосил қилмоқдалар. Ўзбекистон олимлари шундай қарорга келдилар: касб танлаш, шу вақтда илмий асосланган бўладики, қачонки шахснинг эркинлиги, активлиги ривожлантирилса, шахс билан меҳнат ўзаро муносабати шу нарсага олиб борилган.Ўқувчининг актив иштирокисиз касбга йўллаш ишида муваффақиятга эришиш қийин. Касб танлашга тайёрлаш ишлари ўз ичига қуйидагиларни олади: ўқувчи шахсини фаоллигини ошириш, ўқитувчи ва тарбиячини касбга йўллаш маҳоратига боғлиқ. Шу сабабли системали, мақсад сари йўналтирилган ўқувчиларни, айниқса юқори синф ўқувчиларини касбга танлашга тайёрлаш ишларини олиб бориш зарур, уларни касб-маҳоратни ўзлари танлашини активлаштириш керак.


2. Касб-корнинг (ҳунарнинг) мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти
Касб-корнинг (ҳунарнинг) мамлакат иқтисодиёти учун аҳамияти Ҳар бир шахс фаровонликда ва яхши таъминланган шароитда яшашни истайди. Шу сабабли ҳам инсонлар фаровон турмушни таъминлашга хизмат қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғулланишга интиладилар ва моддий бойликларни ўзлаштиришга имкон яратувчи касб-ҳунар соҳалари ва мутахассисликларни эгаллашга ҳаракат қиладилар. Баъзи ҳолатларда маълум бир касбни танлаш ва уни эгаллашда шахснинг имконияти етарли бўлмайди. Инсоннинг қизиқишларига ва психологик имкониятларига тўғри келмайдиган касбнинг танланиши, табиийки, унинг шахс сифатида камол топишига салбий таъсир кўрсатади. Шу нуқтаи назардан шахснинг ички интилиш ва имкониятларига у танлаган касби билан шахси орасидаги муносабати ўта долзарб масала ҳисобланади. Биз қуйида шу масала бўйича психолог олимларнинг қарашларини, ўтказган тадқиқотларини таҳлил қиламиз.


3. Қобилиятнинг сифат ва миқдор тавсифи
Қобилиятнинг сифат ва миқдор тавсифи Психологияда қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида бир инсоннинг бошқа инсондан тафовутланадиган хислатлари, фазилатлари ётади. Шунинг учун ҳар бир шахсдан бир хил натижа, бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин, улар ўртасида фарқлар сифат ва миқдор жиҳатидан бир талай бўлиши мумкин. Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал-психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. Уларнинг миқдори тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларга шахс томонидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга қараганда малака, билимлардан нечоғлик тез, енгил, пухта фойдалана олишини намойиш қилади.


4. Реориентаторнинг изланувчанлиги, ижодий имкониятлари, инновацияга нисбатан муносабати шакллантиринг?
Реориентаторнинг изланувчанлиги, ижодий имкониятлари, инновацияга нисбатан муносабати Реориентация (қайта касбга йўллаш) гуманистик психология тамойилларини турмушга татбиқ этишга зарур шарт – шароит яратади. инсон омилини қадрлашга, бутун имкониятларини рўёбга чиқаришга, эзгу ният, орзу ҳавас, истак – хоҳиш ушалишга негиз вужудга келтиради. Кўп профилли касб – ҳунар эгалари сафини кенгайтиришга хизмат қилади, комилликка интилиш туйғусини жонлантиради, зарур билимлар, малакалар билан қуроллантиришга туртки беради. Реориентация инсон имкониятини қайтатдан синашнинг манбаи ҳисобланиб, ўзини ўзи кашф қилиши, ўзини – ўзи бошқариши, ўзини ўзи ташкиллаштириш, ўзини–ўзи баҳолаш, ўзини–ўзи рефлекциялаш, ўзини–ўзи идентификациялаш каби шахс фазилатларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Мактаб ўқувчиларининг майллари, ҳаваслари, интилишлари, хоҳишлари, мотивлари, эзгу-ниятлари хусусан касбкорга бўлган қизиқишлари, мотивлари, эҳтиёжлари туғилиши психология фанининг шахс муаммоси билан узвий боғлиқдир. Шахс психологиясини ўрганиш ўқувчиларни касб танлашга йўллаш демакдир. Ўқувчиларнинг идивидуал типологик хусусиятлари, ёши ва жинсини Мактаб касб-ҳунарга йўналтирувчи мутахассисининг асосий вазифаси ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришни таъминловчи барча маълумотлар банкини яратишдан иборат.


5. Талантнинг психологик асослари
Талантнинг психологик асослари Талантнинг ижтимоий-тарихий, табиий нуқтаи назардан талқини қобилиятлар тараққиётининг юксак босқичи эканлигидан далолат беради. Талант (юнонча талантон қимматбаҳо, ноёб нарса, ирсий, табиий хислат деган маъно англатади) муайян фаолиятнинг муваффақиятли ва ижодий равишда бажарилишини таъминлайдиган қобилият ҳамда истеъдодлар мажмуасидан (йиғиндисидан) иборат индивидуал хусусиятдир. Психологик адабиётларда унга турлича таъриф беришига қарамай, уларда асосий белгилар таъкидлаб ўтилади, чунончи, шахсга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятининг муваффақиятли, мустақил ва оригинал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар мажмуасига талант дейилади. Талантнинг асосий белгилари: а) муваффақиятни таъминлаш; б) фаолиятни мустақил бажариш; в) оригиналлик унсурининг мавжудлиги; г) қобилият ҳамда истеъдодлар йиғиндисидан иборат эканлиги; д)индивидуал психологик хислатлиги; е) ижтимоий турмушни ўзгартирувчи, яратувчи имкониятлиги кабилар.
Download 18,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish