¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса



Download 17,31 Mb.
bet49/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса

10-8 балл - бола мактаб таълимига тайёр, унинг эсда қолдириши юқори ва ўртача динамикликка эга.


4-7 балл - ўқишга етарли даражада тайёр эмас.
0-3 балл - умуман мактаб таълимига тайёр эмас.

7.6. МЕЙЛИ ТЕСТИ ЁРДАМИДА КЎРИШ ВА ЭШИТИШ ХОТИРАСИНИ ЎРГАНИШ


R.Meili тести 1961 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, 7-14 ёшли болалар ва катталарнинг кўриш ва эшитиш хотирасини ўрганишда фойдаланилади. Тадқиқот икки босқичдан иборат (6-жадвал).


Биринчи босқичда расмда тасвирланган предметларни хотирада олиб қолиш ва кўриш хотираси ўрганилади. Иккинчи босқичда тадқиқотчи ўқиб берган сўзларни – предметларнинг номларини эшитиб, эсда олиб қолиш қобилияти ўрганилади. Бу тадқиқотлар бир кунда ўтказилмайди, бу эса хотиранинг ўрганилаётган хусусиятларини яхшилаб таҳлил қилишга имкон беради.
Тажриба ўтказиш учун турли предметлар тасвирланган 60 та сўзлар тўплами – 2 - қаторда керак бўлади. Кўриш хотираси ўрганилаётганда қуйидаги қўлланма берилади: «Ҳозир мен сизга турли предметлар тасвирланган расмларни кўрсатаман, сиз уларнинг номини исталган тартибда айтасизлар». Расмларнинг ҳар бири 2 сония кўрсатилади. 10 сония танаффусдан сўнг синалувчи предметларни айтади. Экспериментатор тўғри айтилган предметларни ҳам, расмда йўқ бўлган қўшиб қўйилган предметларнинг номини ҳам ёзиб боради. Расмларнинг 2-сериясини бошқа куни, сўзлар қатори бўйича тажрибалар ҳам бошқа кунлари ўтказилади.
6-жадвал
Мейли тести учун қўзғатувчи материал
тадқиқот босқичлари



1 – босқич

2 – босқич

Расмларнинг 1-серияси

Расмларнинг 2-серияси

Сўзларнинг 1-қатори

Сўзларнинг
2-қатори

Нўхат

чиғаноқ

Картон

Жадвал

Эшак

кровать

Вагон

Ҳафта

Калит

труба

Деҳқон

Сўм

Арава

нок

Пианино

Қарға

қўнғироқча

супурги

Ботинка

домна печи

Стол

эчки

Карта

Арии

Олча

букет

Тепалик

Кўзойнак

Этик

трамвай

Ушоқ

Сув

Вилка

арра

Перо

Овчи

Балиқ

стул

Кўмир

Қўй

Бочка

бола

Олмахон

Булут

Бош

болға

Қурол

Терак

буфет

шиша

Йигитча

Қалам

атиргул

ғилдиракли арава

Нок

Велосипед

паровоз

тароқ

Дастурхон

Ботинка

кресло

замбарак

Шўрва

Эчки

байроқ

дарахт

Плаш

Салон

Хўроз

олма

Мушук

Соҳил

Қайчи

китобча

Пичоқ

Бурун

зонтик

шляпа

босма қоғоз

Пўкак

Ваза

уй

Сирка

Меҳмонхона

Сигир

ит

Гул

Совун

Диван

скамейка

Меҳнат

Илон

каптар

эшик

Осмон

Това

Соат

пиёла

Гугурт

Қуш

Қария

дарё

Сиёҳ

Салат

кўзойнак

печь

Қулф

Ракета

Чироқ

скрипка

Қул

Нонушта

Оёқ

папирос қути

Дарахт

Қор

пианино

от

Ёнғин

Труба

Эшитиш хотирасини ўрганиш бўйича тадқиқот ҳам шундай ўтказилади. Синалувчига қуйидаги қўлланма берилади: «Мен ҳозир сизга сўзлар қаторини ўқиб бераман, сиз бўлса эшитиб бўлганингиздан сўнг, уларни исталган тартибда менга айтиб берасиз». Тадқиқотчи тадқиқот қарорига синалувчи айтган барча сўзларни такрорлаганларни ҳам, йўқ сўзларни қўшиб қўйганларини ҳам ёзиб боради. Олинган натижалар фоизларда миқдорий ўлчаш орқали таҳлил қилиниши мумкин.




7.7. КЎРИБ ЭСДА ОЛИБ ҚОЛИНГАН НАРСАНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ


Кўриш хотираси хусусиятларини D.Wechsler (1945) таклиф этилган методика ёрдамида ўрганиш мумкин. Бу методика хотира шкаласини ўрганиш субтестларидан биридир. Синалувчига турли геометрик фигуралар тасвирланган расмларга қараш таклиф этилади (8-илова). Ҳар бир расм синалувчига 10 сония кўрсатилади. Кейин синалувчи тоза оқ қоғозга кўрган нарсасини қайта эсга тушириб, чизиши керак. Тажриба натижаларини миқдорий таҳлил қилиш мумкин.


Фигура А: 1) икки кесишган чизиқ ва икки байроқ - 1 балл; 2) тўғри жойлаштирилган байроқ - 1 балл; чизиқлар кесишганда тўғри бурчак – 1 балл. Энг юқори баҳо – 3 балл.
Фигура Б: 1) катта квадрат иккита диаметри билан – 1 балл; 2) катта квадрат 4 кичик квадрат – 1 балл; 3) ички диаметр барча ички квадратлар билан – 1 балл; 4) квадратчалардаги 4 та нуқталар – 1 балл; 5) аниқ тақсимланганлик – 1 балл. Синалувчи олиши мумкин бўлган энг юқори баҳо – 5 балл.
Фигура В: 1) очиқ тўғри тўртбурчак – 1 балл; 2) марказ ва ўнг ёки чап томон тўғри эсга туширилган- 1 балл; 3) бир нотўғри чизилган қисмни ҳисобга олмаганда – фигура умуман тўғри – 1 балл; 4) фигура тўғри эсга туширилган – 1 балл; энг юқори баҳо – 3 балл.
Фигура Г: 1) катта тўғри бурчак ичида кичик тўғри бурчак – 1 балл; 2) ички тўғри бурчакнинг ҳамма учлари ташқи тўғри бурчак учлари билан бирлаштирилган – 1 балл; 3) кичик тўғри бурчак катта тўғри бурчакда аниқ жойлаштирилган – 1 балл; энг юқори баҳо – 3 балл. Энг юқори натижа – 14 балл.
Бу методикадан болалар боғчаларининг катта ва тайёрлов гуруҳ болаларини ҳамда бошланғич синф ўқувчиларини текширишда фойдаланиш мумкин. Бу топшириқларни бажарганларидан сўнг болаларни нафақат геометрик фигураларни хотирада олиб қолиш ва уни эсга тушириш қобилиятлари ҳақидагина эмас, балки хотира бўйича расм чизиш малакаларининг шаклланганлиги, сенсомотор фаолият ҳолати ҳақида ҳам билиб олишга имкон беради.

Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish