7.2. «ТЕЗКОР КЎРИШ ХОТИРАСИНИ БАҲОЛАШ»
Хотиранинг ушбу тури масалани ечиш жараёнида тўғри жавобни аниқлаш учун керакли ахборотни шахс қай даражада узоқ муддат хотирада сақлай олиши мумкинлиги билан белгиланади. Ахборотни сақлаб туриш вақти, тезкор хотиранинг қўшимча сифатларига масалани ечиш вақтида бола томонидан йўл қўйилган хатоларини ҳам киритиш мумкин. (хато деганда масалани ечиш учун керак бўлган ахборотни сақлай олмаслик каби хусусиятлар назарда тутилади). Боланинг тезкор кўриш хотирасини ва унинг кўрсаткичларини қуйидаги тажриба билан аниқлаш мумкин. Болага тартиб билан 15 секундга мўлжалланган 6 тадан ҳар хил штрихланган учбурчаклар ифодаланган карточка тақдим этилади. Бола шундай карточкадан бирини кўриб бўлгандан сўнг, бу карточкани олиб қўйилиб, ўрнига 24 та учбурчакни ўз ичига олган катта карточка кўрсатилади. Ушбу карточкада албатта бола ҳозиргина кўрган 6 та учбурчак ҳам тасвирланган.
Вазифанинг мақсади, бола ушбу карточкадаги 24 та учбурчакдан аввалги алоҳида берилган карточкадаги 6 та учбурчакни қидириб топиб, тўғри кўрсатишидан иборат.
Кўриш хотираси ривожланиш даражасининг кўрсаткичи, масалани ечиш вақтидан (минут ҳисобида) қилинган хатолар сонини айириш ва уларнинг йиғиндисига 1 сонини қўшиш билан аниқланади.
Бола томонидан қайси бир сабабга кўра нотўғри кўрсатилган учбурчаклар хато деб қаралади.
Бу кўрсаткич қуйидагича аниқланади: Ҳар бири 6 та учбурчакни ўз ичига олган 4 та карточкалардаги тўғри топилган учбурчаклар йиғиндисини топиб, уни 4 га бўлинади, бу тўғри жавобларнинг ўртача миқдоридир.
Ушбу сонни 6 дан айрилади ва ҳосил бўлган натижа хатоларнинг ўртача сонини ифодалайди. Шундан сўнг боланинг вазифани ечиш учун сарфлаган ўртача вақти барча вазифаларни ечиш учун сарфлаган умумий вақтини 4 га бўлиш орқали аниқланади. Боланинг 24 та учбурчакни карточкадан тўғри топиши учун сарфлаётган вақтининг охирини билиш учун текширувчи томонидан: «Сен қўлингдан келганича вазифани ечиб бўлдингми?» деган саволни бериш орқали аниқланади. Бола берилган саволга тўлиқ ишонч билан жавоб бериб, учбурчакларни қидиришни тўхтатсагина у ўз ишини якунлади, деб ҳисобланади. Боланинг умумий (24 талик) карточкадаги 6 та учбурчакни топиш учун сарфлаган ўртача вақтини у томонидан йўл қўйилган хатолар сонига бўлинса, қидирилаётган кўрсаткични қўлга киритиш имкониятига эга бўлинади.
Боланинг умумий (24 учбурчакли) карточкадан учбурчакларни тўғри ёки нотўғри топганлиги тўғрисидаги ахборотни аниқлаш жараёнининг тезлигини ошириш учун 24 учбурчакни ҳар бирининг чап бурчаги остига бирин-кетин рақамлаб чиқиш билан эришилади. Масалан, биринчи 6 та учбурчакли карточкага (карточка рақами рим рақами билан 6 тадан белгиланган). Умумий (24 учбурчакли) карточкадаги
1,-3,-8,-12,-14,-16- учбурчаклар биринчисига
2,-7,-15,-18,-19,-21- учбурчаклар иккинчисига
4,-6,-10,-11,-17,-24- учбурчаклар учинчисига
5,-9,13,) кўрсаткичларини 10 балли шкала орқали стандарт кўрсаткичларга ўтказиш услубини тақдим этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |