6.6. КРЕПЕЛИН БЎЙИЧА САНАШ ВА ҲИСОБЛАШ
Бу методикадан мураккаб сезги ҳаракат реакцияларини, иш қобилиятини, ихтиёрий диққат барқарорлигини аниқлаш, психик жараёнлар кечишининг тезлигини аниқлаш учун фойдаланиш мумкин. Бу методикани қўллаш учун синалувчи бир неча ўнликлар ичида энг содда арифметик операциялар - қўшиш ва айиришни билиши керак. Крепелин методикасида синалувчига қўшилиши ва айрилиши керак бўлган сонлар жуфти ёзилган махсус қоғоз таклиф этилади (4-илова).
Крепелин бўйича ҳисоблашда, (масалан: 30 да 3 гача, ёки 100 дан 7 гача) тадқиқот қарорида тўхтаб қолишнинг узоқлиги ва хатолар характери қайд этиб борилади.
Масалан:
30-3....27....24....21....19*....18....15....12....9....6....3....0
Хато ҳисоблашлар ҳам ҳисобга олиниб (*) билан белгилаб қўйилади, синалувчига хатоларни тўғрилаш таклиф этилади. Вақт нуқта билан қайд этилади. Қоидага кўра «нуқта» шартли равишда 1 сонияга тўғри келади.
Шуни қайд этиш лозимки, бу методика ақлий иш қобилияти жадаллигини ўрганишга ҳам мўлжалланган. Бажарилган қўшиш ва айиришлар сони кўплиги ақлий малаканинг автоматлашганидан, диққатни узоқ вақт бир нарсага тўплай олиш қобилияти мавжудлигидан далолат беради. Бажарилган топшириқлар сонининг камлиги, кўп тўхтаб қолиш фаол диққатнинг барқарор эмаслигидан, психик тез чарчашга мойилликдан далолат беради.
6.7. БУРДОН КОРРЕКТУР СИНОВИ
Бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари фаол диққатининг хусусиятларини, унинг кўчиши хусусиятларини ўрганиш учун B.Bourdon нинг корректур синови методикасидан фойдаланиш мумкин. Бу методика диққатнинг тебраниши, кўриш анализатори узоқ вақт ишлаганда бир хил кўрув қўзғатувчиларга нисбатан синалувчининг чарчашини аниқлашга имкон беради. Бунинг учун П.А.Рудик томонидан ўзгартирилган Бурдон тести махсус қоғозда кўрсатилади. Қоғозда ҳарфлар тасодифий равишда ёзилган бўлиб, синалувчи уларнинг иккитаси ёки тўрттасини ўчириши керак. Бунда экспериментатор ҳар 30 ёки 60 сонияда синалувчи қалами турган жойни белгилаб кўяди, шу билан бирга барча топшириқни бажариш учун кетган умумий вақт ҳам ҳисобга олинади.
Тажрибани бир синалувчи устида индивидуал ва гуруҳ билан ўтказиш мумкин. Тажрибани бошлашдан олдин, синалувчиларга кўрсатма тушунтирилади ва 1 дақиқа давомида машқ қилдириб ўргатилади, машқлардан сўнг синалувчи асосий вазифани бажаришга киришади. Тажриба 5 дақиқа давом этади (5 илова).
Тадқиқот натижаларини қайта ишлаш махсус қоғоз орқали амалга оширилади. Унда ўчириладиган ҳарфлар ўрни ва ўчириладиган ҳарфлар сони ўнг томондан ва ҳар бир қаторга ўтганда бу ўчириладиган сонларнинг йиғиндиси чап томонда берилади. Калит (бланк)ни синалувчи қоғози устига қўйиб тадқиқотчи миқдорий таҳлилни осонгина олиб бориши мумкин (6-илова).
Корректур синовни бажариш натижалари (диққатнинг тўпланганлиги, топшириқни бажариш тезлиги диққатнинг кўчиши)ни миқдорий аниқлаш мумкин. Диққатнинг тўпланганлик даражаси (К)ни қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаш мумкин.
бу ерда п1 – тўғри ўчирилган ҳарфлар йиғиндиси;
п2 - ўчирилмай қолган ҳарфлар йиғиндиси;
п3 – нотўғри ўчирилган ҳарфлар йиғиндиси;
п - ўчириладиган ҳарфлар АМКЗ ларнинг умумий йиғиндиси.
Диққатнинг тўпланиш даражаси (К)ни топиш учун умумий ва ишнинг ҳар бир дақиқаси бўйича (К1, К2, К3, К4, К5,)ларни ҳисоблаш мумкин.
Психотехникада диққатнинг тўпланиши (К)ни сифатий баҳолашда қуйидаги мезон қабул қилинади: жуда яхши – 81-100%, яхши – 61-80%, ўрта – 41-60%, ёмон – 21-40%, жуда ёмон – 0-20%.
Топшириқни бажариш тезлиги кўрсаткичи (А) қуйидаги формула билан аниқланади:
бу ерда S – синалувчининг корректур жадвалда ишлаган қисми; t – бажарган вақти.
Диққатнинг кўчишини ўрганиш учун синалувчи корректур жадвалдаги тоқ ва жуфт қаторлардаги ҳар хил ҳарфлар тўпламини ўчириш таклиф этилади. Диққатнинг кўчиш даражаси (С) қуйидаги формула билан ҳисобланади:
бу ерда S0 – хато ишланган қаторлар сони; S – синалувчи жадвалда ишлаган қаторларнинг умумий сони.
Тадқиқот натижаларини график тарзида тасвирлаш мумкин. Бунда абсцисса ўқига – иш тезлигининг ўзгариши (маълум вақт бирлигида қараб чиқилган ҳарфлар сони) ва ордината ўқига аниқликнинг ўзгариши (ўша вақт оралиғида хатолар сони) жойлаштирилади. Бу диққатнинг ўзгарувчанлиги характерининг ривожланишини кузатиш имконини беради. Тўғри ўчирилган ҳарфлар сонига қараб диққат барқарорлиги даражаси ҳақида гапириш мумкин. Хатоларни қоғознинг ҳамма ерида борлиги диққатнинг тебраниши ҳақида маълумот беради. Агар тажриба охирида хатолар кўпайиб кетса, диққатнинг умумий кучсизлиги, иш қобилиятининг сустлигидан далолат беради. Топшириқни тез бажариш ва хатоларнинг йўқлиги ўқувчида ихтиёрий диққат барқарорлигидан далолат беради.
Боғча ёшидаги болаларда бу тадқиқотни ўтказиш учун француз офтальмологи E.Landolt томонидан корректур синовнинг узукларга асосланган ўзгартирилган вариантини қўллаш мумкин.
Тажриба қоғози турли тарафга қаратилган – узукларнинг тасодифий тўпламидан иборатдир (7-илова).
Тажриба ва унда олинган натижаларни қайта ишлаш, худди B.Bourdon жадвали методикасидай олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |