Натижаларни баҳолаш.
10 балл 8 ёки ундан юқори бирликдан иборат қисқа муддатли хотира ҳажмига эга бўлса, бу ҳол 10-12 ёшли болаларга тегишлидир.
Шундай 10 баллни қисқа муддатли хотираси 7-8 бирликни ташкил этган 6-9 ёшли болалар ҳам қўлга киритадилар.
8 баллни 6-9 ёшли болалар 5-6 та бирликни эслаб қолсалар қўлга киритадилар.
10-12 ёшли ўқувчилар эса, қисқа муддатли хотира ҳажмида 6-7 бирликни эсда қолдиришлари керак.
4 балл 6-9 ёш бўлган, қисқа муддатли хотира ҳажми, 3-4 бирликни ташкил этган ўқувчилар оладилар. Шунча баллни ёши 10-12 да бўлган, қисқа муддатли хотира ҳажми, 4-5 бирликни ташкил этган ўқувчилар ҳам оладилар.
2 балл - 6-9 ёшли болаларга, агарда уларнинг қисқа муддатли хотира ҳажми 1-2 бирликдан иборат бўлса берилади. Шунча баллга ёшлари 11-12 да бўлган болалар қисқа муддатли хотира ҳажми 2-3 бирликдан иборат бўлса, эга бўладилар.
0 балл билан 6-9 ёшли, кўрсаткичлари нолга тенг бўлган болалар баҳоланадилар. Шу балл 10-12 ёшли қисқа муддатли хотира ҳажмини 0-1 бирлигига эга бўлган болаларга берилади.
Ривожланиш даражаси ҳақида хулосалар
6-7 ёшли болаларни, уларнинг қисқа муддатли хотираси ҳажмининг баҳолари асосида мактабда ўқиши учун тайёрлиги ҳақида хулосалар қуйидагича чиқарилади:
Мактаб таълими учун тўлиқ тайёрланган ва қисқа муддатли хотираси ҳажми яхши ривожланган деб, 10 балл тўплаган болалар қабул қилинади.
Мактаб таълими учун умумий тайёрланган ва қисқа муддатли хотира ҳажми ўртача ривожланган деб 8 балл тўплаган болалар тан олинади.
Ўқитиш учун тўлиқсиз тайёрланган деб қисқа муддатли хотира ҳажми 4 балли болалар ҳисобланадилар.
Қисқа муддатли хотира ҳажми 2 балли бўлган болалар мактаб таълими учун тайёр эмас, деб хулоса чиқарилади.
Ва ниҳоят, умуман мактабда ўқитишга тайёр эмас деб, қисқа муддатли хотира ҳажми 0 га тенг бўлган болалар ҳисобланади.
7.3.«ЭШИТИШ ХОТИРАСИНИ БАҲОЛАШ»
Бу хотира турини аниқлаш учун болага 1 секунд оралиғида 4 та сўзлар тўплами кетма-кет ўқиб берилади.
I. Ой, дарахт, сакрамоқ, сариқ, қўғирчоқ, сумка;
II. Гилам, стакан, сузмоқ, оғир, китоб, олма;
III. Диван, ҳазиллашмоқ, пальто, телефон, санчқи, довюрак;
Мактаб, одам, ухламоқ, қизил, дафтар, гул.
Шу сўзлар тўпламини эшитиб бўлгандан сўнг, синалувчига тахминан секунд ўтгач, кейинги 36 та сўзлар тўплами шошилмай, ҳар бир сўз 1 секунддан оралиқ билан ўқиб эшиттирилади.
Стакан, мактаб, санчқи, тугма, гилам, ой, стул, одам, диван, сигир, телевизор, дарахт, қуш, ухламоқ, довюрак, ҳазиллашмоқ, қизил, оққуш, сурат, ўғри, сузмоқ, тўп, сариқ, сакрамоқ, дафтар, пальто, китоб, гул, телефон, олма, қўғирчоқ, сумка, от, етмоқ, фил, уй.
Бу 36 та сўзлар тўплами тасодифий кетма-кетликда барча қатордаги сўзлардан иборат.
Ҳар бир тўпламдаги сўзларни фарқлаш учун уларни турли чизиқлар билан белгиланади.
1-тўпламдаги сўзлар тагига 1 та тўғри чизиқ чизилган; 2-сўзлар тўпламига 2 та тўғри чизиқ чизилган; 3-сўзлар тўпламига битта узун чизиқ ва охирги 4-сўзлар тўпламига икки қатор узун чизиқ чизилган.
Бола эшитган 36 та сўзлар ичида қисқа тўпламдаги сўзлар бор ёки йуқлигини топиб, бор бўлса «ҳа», бўлмаса «йўқ» деб жавоб бериш керак. Катта тўпламдаги сўзлардан кичик тўпламдаги олиши учун болага 5 секунд вақт берилади. Агар фарқлай олмаса, тадқиқотчи кейинги сўзга ўтиб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |