¤збекистон республикаси олий ва ¤рта махсус таълим вазирлиги


БАВОСИТА ЭСЛАБ ҚОЛИШ МЕТОДИКАСИ



Download 17,31 Mb.
bet51/98
Sana25.02.2022
Hajmi17,31 Mb.
#301004
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   98
Bog'liq
psixodiagnostika va eksperimental psixologiya

7.11. БАВОСИТА ЭСЛАБ ҚОЛИШ МЕТОДИКАСИ


Бавосита эсда олиб қолиш методикаси ёрдамида (А.Н.Леонтьев, 1928) фақатгина ассоциатив, мантиқий хотирани эмас, тафаккур хусусиятларини ҳам аниқлаш мумкин. Тадқиқотчи синалувчи эслаб қолиши учун бериладиган 10-15 та сўзларни (9, 10 - жадвал), ҳамда 20-30 та расмли карточкалар тўпламини танлайди. Расмлар сўзларни бевосита акс эттирмайдиган қилиб, мустақил танланиши мумкин.


9-жадвал
5-7 ёшли болалар учун бавосита эсда олиб қолиш методикасида ишлатиладиган қўзғовчи материал



Синалувчи эслаб қолиши учун айтиладиган сўзлар

Ҳар хил бевоситаликни ифодалайдиган расмлар

тушки овқат

Ёруғ

қуш

Нон

кровать

пичоқ

диван

Олма

боғ

Кийим

ўқиш

Чана

дарахт

мактаб

биноси

Шкаф

Йўл

Тун

стул

Чироқ

идиш

соат

сигир

Кўйлак

Дала

Хато

ўрмон

Велосипед

қалам

мушук

автомобиль

Тут

От

сичқон

Уйча

диван

самокат

аравача

Хаскаш






















Қулупнай

Катта боғча ёшидаги ва кичик мактаб ёшидаги болаларни текшириш учун турли серияларда ҳар хил сўзлар ва расмлар танланиши зарур: биринчи серияда улар анча аниқ бўлиши керак, иккинчи серияда мавҳумроқ бўлиши ҳам мумкин. Расмларнинг ҳажми бир хил ва бўялган бўлиши керак.


Болаларнинг мактабга чиқишдан олдин хотирасини тезда аниқлаш мақсадида бу методиканинг Л.Н.Поперечная (1979) томонидан ўзгартирилган вариантидан фойдаланиш мумкин. Унинг мазмуни: қўзғатувчи материални ўзгартириш, ҳажмини қисқартиришдан иборат. Бунда 15 та сўз ва 25-30 расм ўрнига 5 та сўз ва 16 та расмлар берилади. Тажрибани бошлашдан олдин тадқиқотчи бола билан биргаликда ҳамма расмларни қараб чиқади, болага тушунарсиз расмларни тушунтириб беради. Кейин болага қуйидаги кўрсатма берилади:
10-жадвал
8-12 ёшли болалар учун бавосита эсда олиб қолиш методикасида ишлатиладиган қўзғовчи материал



Синалувчи эсда олиб қолиши учун ўқиб бериладиган сўзлар

Ҳар хил бавоситаликни ифодалайдиган расмлар

ёмғир жанжал учрашув
жавоб ёнғин меҳнат
ғам ўйин мажлис
куч эрталаб қўшни
театр отряд байрам

Дастурхон, от, стул, болта, телефон, дафтар, лампочка, пат, қалам, гул, белкурак, шапка, хаскаш, дарахт, самолёт

11-жадвал


Бавосита эслаб қолиш методикасининг ўзгартирилган варианти учун қўзғатувчи материал

Синалувчи эсда олиб қолиши учун ўқиб бериладиган сўзлар

Ҳар хил бавоситалик имконини берадиган расмлар

ёнғин
ёмғир
меҳнат
хато
ғам

ошхона, асбоб, мактаб доскаси, тароқ, қуёш, глобус, кўза, хўроз, девор, болалар иштони, от, кўча чироғи, ботинка, соатлар, қалам, завод трубалари, нон дўкон

«Ҳозир мен сизларга сўзларни ўқиб бераман, сиз бўлсангиз уларни яхшироқ эслаб қолиш учун уларга мос расмларни танлайсиз. Бу расмлар кейин сўзларни қайта эсга туширишга ёрдам бериши зарур». Биринчи «ёнғин» сўзи берилади. Агар бола 15 сония давомида ишга киришмаса, у кўрсатмани яхши тушунганлигини аниқлаш керак. Кўрсатма яна такрорланади. Агар 20-30 сониядан кейин бола топшириқни бажаришга киришмаса, тадқиқотчи тушунтира бошлайди: «Сиз «ёнғин» сўзини эсга туширишга ёрдам берадиган расмли карточкани танлашингиз зарур. Қандай расм ёнғинни, тутун чиқаётганини эслатишини қараб чиқамиз. Мана масалан, бу ерда завод трубалари, тутун юқорига чиқаётгани тасвирланган. Бу расм сизга «ёнғин» сўзини эслаб қолишга ёрдам берадими?». Бола тасдиқлаб бошини силкийди ва қандай эслаб қолиш кераклигини тушунганлигини айтади. Кейин тадқиқотчи кейинги сўзни айтади, синалувчи бўлса зарур карточкани танлайди. Карточкани танлаш учун 30 сониягача вақт берилади. Кўпинча болалар тезроқ танлашади. Ҳар бир танлашдан сўнг, тадқиқотчи болани нима учун худди шу расмни танлаганини, у айтилган сўз билан қандай боғланганлигини сўрайди.


Ҳамма сўзлар айтилиб, уларга мос расмлар танланганидан кейин, экспериментатор уларни бир четга олиб қўйиб, болага хотирани ўрганиш бўйича бошқа топшириқ беради, масалан кубиклардан фигура ясаш. 15 ёки 30 дақиқадан сўнг, унга сўзларни эслаб қолиш учун танланган расмлар кўрсатилади. Бола эслаб қолган сўзни айтиши керак. Бунда у ёки бу расм хотирада қандай боғланишларни ҳосил қилишини аниқлаш зарур.
Тадқиқот жараёнида тажриба қарори тўлдириб борилади (12-жадвал).
12-жадвал

Download 17,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish