Етиштириштехнологияси. Бодринг ҳамда ошқовоқлар учун шўр босмаган унумдор ерлар зарур. Мазкур экинлар чим ерларни ҳайдаб, қўриқ ҳaмда анғизларга экилганда яхши маҳсулот беради. Картошка, карам, сабзи ҳaмдa лавлаги етиштирилган пайкалларга экиш яхши натижалар беради. Уларини полиз ва итузумдош экинлар ўрнига экиш мақсадга мувофиқ эмас.
Ерга экишдан олдин ишлов бериш экиш муддатига қараб белгиланади. Баҳорги экиш вайтида эрта баҳорги бароналаш, чизеллаш ёки бароналаш билан бир вайтда aғдapмacдaн ҳайдалади. Ёзги муддатда асосий экин сифатида бодринг етиштириладиган далаларни экишдан олдин ишлаш; эрта баҳорги бароналаш, апрелмайда бир-икки ялпи култиватсия қилиш ҳамда экишдан олдин унча чуқур қилмасдан (20-22 см) бароналашдан иборат.
Ўғит бериш. Гектарига 180-200 тс бодринг маҳсулот олиш учун: бўз тупроқли ерларга – N150-200, Р100-150, К50-75, ўтлоқли ҳамда ўтлоқли ботқоқ тупроқли ерларга N120-150, Р150-190, К60-75 миқдорида ўғит берилади. Органик ўғитларни солиш миқдори гектарига 20-40 т. Органик ўғитлар қўлланганда азот ҳaмда фосфор ўғитлари миқдори 20-40% камайтирилади, калий ўғити берилмайди. Фосфор ва калийнинг тавсия этилаётган миқдори таркибида ва шу ўғитлар кам бўлган тупроқ учун мўлжалланган. Мазкур ўғитларни солиш уларнинг тупроқдаги миқдорига қараб белгиланади.
Бодринг ва қовоқлар экиладиган ерга ўғитлар қуйидаги муддатларда берилади. Асосий хайдов пайтида органик, 75% фосфор ҳaмда калий ўғити тўла миқдорда солинади. Экишдан олдин фосфорнинг қолган миқдори (25%) ва гектарига 25-30 кг азот солинади. Азотнинг қолган миқдори уч марта тенг қисмдан берилади: 2-3 чинбарги пайдо бўлганда, ялпи гуллаганда ва 2-3 марта танлаб маҳсулот йиғилгандан кейин.
Экиш. Бодринг ҳaмдa кулча қовоқни 5 см чуқурликдаги тупроқ +13-15С исиганда эка бошласа бўлади. Бу муддат жанубий туманларда апрелнинг бошига, шимолий туманларда эса апрелнинг охирига тўғри келади. қовоқча экишни бир ҳафта олдин тупроқ 10-11 исиган пайтда бошлаш мумкин. Аҳолини янги узилган бодринг билан узлуксиз таъминлаб туриш мақсадида у апрелдан то июлнинг бошларигача бир неча муддатда экилади. Тузлаш учун етиштириладиган бодринг уруғи ерга 15 июндан 10 июлгача экилади.
Маҳсулоти кўп марта йиғиб олишга мўлжалланган, маҳсулот бериши чўзиладиган бодринг навлари кенг қатоpra лентали икки йўлли қилиб, суғoриш жўяги кенг қатop оралиғидан олиниб, 110+7040 см тартиб бўйича ҳaр бир уяга икки нихолни жойлаштириб экилади.
Уруғ см тартибда икки қаторлаб экилганда ҳaм яхши натижа беради. Мазкур тартиблар бўйича экилганда гектарига 27 минг уя ёки 54 минг ўсимлик жойланади. Шу тартибда ҳaр бир уяга 5-6 тадан уруғ экилса, уруғ сарфи гектарига 5 кг ни ташкил қилади.
Кулча қовоқ ва қовоқча худди шу тарзда, кенг қаторлаб экилади. Бироқ ўсимлик оралиғи анча очиқ (60-70 см) олинади ҳaмдa ҳaр бир уяда бир ўсимлик қолдирилади. Кулча қовоқ уруғининг экиш миқдори гектарига 3-4 кг, қовоқчаники гектарига 4-5 кг.