Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet1/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

В.И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М.М. Адилов, У.И. Акрамов

САБЗАВОТЧИЛИК ВА ПОЛИЗЧИЛИК


Ў к у в – у с л у бий мажмуа



Олий таълимининг 600000 – Қишлоқ ва сув хўжалиги билим соҳасини
5620200 – Агрономия (мева-сабзавот экинлари)
5620500-Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш,
сақлаш ва уларни дастлабки қайта ишлаш технологияи
3610100 – Фермер хўжалигини бошқариш
3610105 – Ўсимликшунослик бўйича фермер хўжалигини
ташкил этиш ва юритиш мутахассислигига мўлжалланган


ТОШКЕНТ – 2010

1-боб. КИРИШ. САБЗАВОТЧИЛИКНИНГ МАҚСАДИ,
КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ. САБЗАВОТЧИЛИК ИЛМИЙ АСОСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА КЕЛАЖАГИ
Сабзавотлар – серсув, этли ва мазали (мевалари, илдизмевалари, карамбоши, пиёзбоши, туганаклари, поялари, барглари, куртаклари, илдизлари ва ш.к.) инсон истеъмол қиладиган ўтсимон ўсимликлардир. Буларни етиштириш билан шуғулланувчи ўсимликшуносликнинг бир тармоғи сабзавотчилик дейилади. Шунингдек, ўсимликларнинг биологияси ва маҳсулот етиштириш технологиясини ўрганувчи илмий фандир. Бу тармоқнинг очиқ дала сабзавотчилиги, ҳимояланган ер сабзавотчилиги, полизчилик, уруғчилик каби йўналишлари мавжуд.
Сабзавотчиликни ўрганиш давомида ўқувчилар асосий сабзавот экинларининг биологик хусусиятлари ва навлари билимига эга бўлиб, сабзавотларни очиқ ва ҳимояланган ерларда етиштиришнинг замонавий технологиясини ҳамда ҳимояланган ер иншоотлар турлари, тузилиши, вазифаси, маҳсулотлар сифатига бўлган талаблар ҳақида харидоргирлик хусусиятлари, сабзавотларни ташиш ва вақтинча сақлаш технологияларини билиб оладилар.
Сабзавотчиликнинг вазифалари, мақсади, келиб чиқиши ва хусусиятлари. Сабзавот экинлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўстирилади ва ҳайдаладиган жами майдоннинг 1% га яқинини эгаллайди, бироқ гектаридан олинадиган умумий маҳсулот миқдорига кўра сабзавотлар ўсимликшуносликда биринчи ўринда туради.
Қишлоқ хўжалигининг бир тармоғи сифатида сабзавотчиликнинг асосий вазифалари: аҳоли ва маҳсулотни қайта ишловчи саноат корхоналарини сабзавот маҳсулотларига бўлган талабларини тўла қондириш, сабзавот турларини кўпайтириш, аҳолини-йил давомида сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини бир меъёрда таъминлаш ва маҳсулотлар сифатини яхшилашдан иборат.
Аҳолини сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш учун уларни етиштиришни кескин кўпайтириш лозим. Бунга эса қўл меҳнатини камайтирган ҳолда маҳсулот таннарҳини пасайтириб, маҳсулотдорликни ошириш ҳисобига эришиш мумкин. Бунинг учун сабзавотчиликни йириклаштириш ва ихтисослаштириш, унинг техникавий манбайини мустаҳкамалаш, механизатсияни ишлаб чиқаришга жорий этиш, экинларни парваришлашнинг жадаллашган технологиясини қўллаш, парваришда, йиғим-теримда, транспортларга ортиш, ташиш, сақлаш ва сотишда маҳсулотни нобуд бўлишига йўл қўймаслик лозим.
Сабзавот маҳсулотларининг асосий қисми ёзнинг охири ва кузда етилади, лекин аҳолини сабзавот маҳсулотлари билан таъминлашдаги бундай мавсумийликни бартараф этиш учун ҳимояланган ерлар – сабзавотчилик майдонларини кўпайтириш, шимолий вилоятлар ва минтақаларда, жанубда сабзавот етиштиришни кўпайтириш, очиқ ерда сабзавот етиштириш мавсумини узайтириш, маҳсулотларни яхши ҳолатда ва узоқ сақланишини ташкил этиш керак бўлади.
Етиштирилаётган сабзавотлар хилини ва уларнинг кам тарқалган турларини кўпайтириш лозим. Сабзавот маҳсулотларининг сифатини яхшилаш учун олий навларни мақбул технология бўйича ташкил қилиш лозим, шунингдек, уларни ўз вақтида ташиб келтириш ҳамда яхши сақлашга эришиш керак.
Сабзавотчилик олдида турган вазифалари қуйидаги хусусиятларни белгилайди:
1. Сабзавотларни оддий дала шароити-очиқ ерда ҳамда сунъий микроиқлим шароитидаги ёпиқ ерда етиштирилади.
2. Бошқа тармоқларда кам қўлланадиган агротехник усуллардан (кўчат ўстириш, қантариш, сақлаш, чала ўсган, етилмаган маҳсулотларни тўла етилтириш) фойдаланилади.
3. Хилма-хил сабзавотлар ва турли навлардан маҳсулот етиштириш ҳамда йиғиб-теришда уларнинг биологик ва хўжалик хусусиятларига мос технологиялар қўлланади.
4. Маҳсулотлар нобудгарчилигига қарши сабзавотчиликни йирик шаҳарлар, саноат марказлари, консерва заводлари атрофида ташкил қилиш.
5. Мавсумда биринчи, иккинчи, зичловчи ва оралиқ экинлар ҳисобига ердан самарали фойдаланишга эришиш.
6. Жадал ривожланган тармоқ бўлгани учун ўғитлар, суғоришлар, кимёвий воситалар, махсус иншоотларга керакли иссиқлик манбалари ва шу кабилардан кенг фойдаланиш.
Ўз хусусиятлари ва вазифаларига эга бўлган сабзавотчилик, қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, айниқса, ўсимликшунослик ва чорвачилик бир-бири билан чамбарчас боғланган. Ана шу боғлиқлик асосида бу икки тармоқ бир-бирини ривожлантиришга бевосита таъсир кўрсатади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish