Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet9/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

6. Марказий Америка – қалампир, маккажўхори, физиалис, олчасимон помидор, ошқовоқ, картошка.
7. АНД ёки Жанубий Америка (Перу, Боливия, Эквадор, Шарқий Колумбия) – помидор, йирик мевали ошқовоқ, картошка, лима фасоли.
Ўсимликларнинг ушбу келиб чиқиш маконлари экологиясини ўрганиш сабзавот экинлари хусусиятларини яхши ўзлаштириш ва юқори маҳсулот етиштириш технологиясини тўғри ташкил қилиш омилидир.
Сабзавот экинларининг онтогенези. Ўсиш ва ривожланиш. Организмнинг юзага келиши ва ривожланиши онтогенез дейилади. Онтогенез жараёнида ўсимлик ўсади ва ривожланади.
Ўсиш ўсимликнинг таркибий қисмларида янга тўқима ва органларнинг пайдо бўлиши натижасида ҳажм ва вазн ўзгаришидир.
Ривожланиш организмнинг ўсув нуқталаридаги тўқималар таркибида кўзга кўринмайдиган чуқур сифат ўзгаришидир. Бу жараён ўсимликларнинг генератив органлари шаклланиши, гуллаши ва мевалашига сабабчи омилдир.
Ўсиш ва ривожланиш жараёнлари организмда ўзаро боғлиқ ҳолда ксчади. Бу ҳар қайси жараённинг хусусиятлари, ўсиш жадаллиги ташқи шароитга ва организм ирсиятига, ҳолатига ҳам боғлиқликдир. Меъёрий шароитни яратиш ёки секинлаштириш мумкин.
Ўсимликнинг ривожланишида бир босқичдан иккинчисига ўтиши учун муайян ташқи шароит, аввало, иссиқлик ва ёруғлик бўлиши керак. Ҳарорат ўсимликнинг дастлабки ривожланишида ўсиш нуқталарида сифат ўзгаришлари бориши учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Совуққа чидамли экинлар (карам, пиёз, илдизмевалар, салат, исмалоқ, икки ва кўп-йиллик ўсимликлар) дастлабки ривожланиш босқичини ўсишга нисбатан анчагина паст ҳароратда – (+1-5°С) ўтайди (фақат пиёз учун +2-18°С мумкин).
Икки-йиллик ўсимликлар паст ҳароратнинг уч ой ва ундан ортиқ, бир-йиллик экинлар икки ҳафтагача давом этишига мойил. Иссиқсевар ўсимликларнинг дастлабки ривожланиш босқичи уларнинг ўсиши учун зарур бўлган ўша юқори ҳароратда ўтайди.
Ўсимликнинг гуллаши ва мева тугиши учун ёруғ кунларнинг узун ёки қисқалиги аҳамиятлидир. Тропик ўсимликлар 10-12 соатда, қисқа, субтропик ўлкалардан тарқалганлари эса 14-16 соатда гуллайдилар.
Бир-йиллик ўсимликларда генератив органларнинг шаклланишини таъминловчи барча жараёнлар бир-йил ичида, икки-йиллик ўсимликларда эса асосан қишда сақлаш даврида ўтайди. Агарда сақлаш давомида зарур паст ҳарорат етарли бўлмаса, унда гулпоя чиқмайди. Бундай ўсимликлар «қайсар» ўсимликлар деб аталади.
Икки-йиллик сабзавот экинлари парвариш қилинаётганда айрим ўсимликларда гул новдаларининг биринчи-йилдаёқ пайдо бўлганлигини кузатиш мумкин. Бундай ҳодиса «гуллаб кетди» деб аталади. Бу қиш олдидан экилган ўсимликларда баҳорги совуқ чўзилганда, кўчатлар парваришида зарур иссиқлик етишмаганда кузатилади.
Ўсимликлар эволутсия жараёнида жадал ўсишдан пассив ёки тиним ҳолатига ўтиш хусусиятлари уларнинг ирсиятида мустаҳкамланиб қолган. Бундай тиним ҳолатга бир-йиллик сабзавотларнинг фақат уруғлари, икки-йилликларнинг эса уруғлари ва қишловчи қисмлари (органлари) киради. Тиним даври чуқур (табиий) ва мажбурий бўлади. Чуқур тинимда организмнинг ҳаёт кечириши учун зарур барча шароит бўлса,-да, ўсиш бошланмайди. Чуқур тиним даври тугагач, куртакларнинг ўсиши учун бирор шароит етишмаганда мажбурий тиним даври бошланади. Бир ва икки-йиллик ўсимликлар уруғларида чуқур тиним даври қисқа ёки сезилмас даражада, кўп-йилликлар уруғида эса жуда узун бўлиб, уни қўзғатиш учун махсус усул ёки тадбирлар қўлланади. Икки-йиллик сабзавот ўсимликларида чуқур тиним даври (улар йиғиштириб олингач) 2-4 ойга боради.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish