Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик



Download 3,2 Mb.
bet12/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

1. Абиотик: иқлимий-иссиқлик, ёруғлик (ёруғликнинг кучлилиги ёки кучсизлиги, нурлар таркиби, кун узунлиги), ҳаво (таркиби, намлиги, ҳаракати), механик таъсир этиш (шамол ва бошқалар), магнит майдони;
2. Эдафик – тупроқ ёки эдафизик («эда» грекча сўз бўлиб «йер» маъносида ишлатилади) тупроқнинг физик ва кимёвий таркиби ва унинг намлиги ҳамда ҳавоси;
3. Биотик омил экинзорда маданий ўсимликларнинг бегона ўтлар, фойдали ва зарарли микрофлора ҳамда ҳашаротлар дунёсиаро ўзаро таъсири;
4. Антропоген ёки инсон фаолияти (ўсимликларни етиштириш усуллари, чилпиш, шакл бериш, бачки шохларини кесиш, пайвандлаш ҳамда ўсимликка ва унинг биотсенозига машина билан кимёвий, физикавий таъсир этиш кабилар) таъсири.
Омиллар ўсимликларга бевосита ва билвосита таъсир этади ва уларнинг бирини иккинчисидан фарқлаш лозим. Ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, маҳсулотдорлиги, ўзгариши омилларнинг бевосита таъсири натижасида содир бўлади. Бир омилнинг ўзгариши натижасида бошқа омилнинг ўзгариб ўсимликка таъсир этиши билвосита омил дейилади. Масалан, иссиқсевар ўсимликлар тупроқдан сув ва фосфорни ўзлаштиришининг сусайишига тупроқ ҳароратининг пасайиши сабаб бўлади.
Ўсимликлар ҳаётида ташқи муҳит омиллари катта аҳамиятга эга. Улар деҳқончиликнинг илмий қонунлари асосида бири иккинчиси билан алмашмаган, мужассамлашмаган; минимал, қулай, максимал ҳолда ўсимликларга таъсир этадилар. Бу қонунлар қуйидагиларни юзага келтириб чиқаради:
Ташқи муҳит омилларининг ҳар бири тенг аҳамиятга эга бўлиб, ўсимликка мустақил таъсир этади. Бир омилнинг ўзгариши ўсимликни иккинчи омилга бўлган талабининг ўзгаришига сабаб бўлади. Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишига таъсир этувчи асосий омиллар мажмуи таркибан ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган унсурлар йиғиндисидан иборатдир. Бир тур ўсимликлар учун муайян шароитда қулай ҳисобланган омиллар мажмуи уларни яхши ўсиб, ривожланишига ижобий таъсир кўрсатса, шу ўсимлик бошқа шароитда ўстирилганда бу омилларнинг айримлари салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш керак. Ўсимлик ривожланишига тўсиқлик қилаётган омилни ўзгартириш ҳисобига унинг маҳсулотдорлигини ошириш мумкин.
Ўсимликлар ўсиш ва ривожланишининг турли босқичларида ташқи муҳит омилларига турлича муносабатда бўладилар. Мамлакатнинг турли ҳудудларида ташқи муҳит омиллари вақт ўтиши билан ўзгариб туради. Шунинг учун бирон бир омил ўзгариши ўсимликнинг бошқа омилларга муносабатини ўзгартиришига сабаб бўлади.
Ўсимликларнинг ташқи муҳит омилларига муносабатини таърифлашда уларнинг талабчанлик кўрсаткичи билан чегараланилади. Аммо бу кўрсаткич ўсимликнинг ушбу омилга бўлган муносабатини бир томонлама таърифлайди. Ўсимликларнинг ташқи муҳит омилларига муносабатини академик Г.И. Тараканов уч хил кўрсатгич билан белгилайди – талабчанлик, чидамлилик ва мойиллик.
Талабчанлик ўсимликнинг гуллаши, мева тугиши, ундан маҳсулот олиш каби даврларни ҳамда ҳаётий жараёнларининг меъёрида ўтишини таъминлайдиган ташқи муҳит омиллари таъсирининг жадаллиги билан белгиланади. Масалан, ўсимликнинг ўсиш даврида ҳарорат, тупроқ намлиги, сув ва тупроқ эритмасидаги минерал тузлар контсентратсиясини ўзлаштириши учун қулай ва субқулай шароитлар муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Чидамлилик – ўсимликларнинг ташқи муҳит омилларининг энг паст ва юқори (экстремал) шароитлари таъсир этишини ва тангликни шикастланмай, зараланмай ўтқазиш хусусиятидир. Ўсимлик чидамлилиги ташқи муҳит омилларинйнг минимал, максимал ва пессимум (айрим омилларнинг етишмаслиги ёки меъёридан ошиб кетиши ҳисобига ўсимликнинг танглик ҳолатига тушиши) даражасида таъсир қилиши ва давомийлигига бардош бериши билан аниқланади. Ташқи муҳит омиллари ўсимликка салбий таъсир кўрсатиши кескин, доимий бўлиб, меъёридан ошиб кетса, унинг нобуд бўлишига олиб келади. Бу омиллар ўсимликда модда алмашинувига салбий таъсир кўрсатиб, унинг айрим ҳужайраларининг зарарланишига, қисмларининг қуриб қолишига сабаб бўлади.
Ўсимликларнинг салбий таъсир этувчи ташқи муҳит омилларига чидамлилик даражаси уларнинг наслий хусусиятига, бу омилларнинг кучли ҳамда тез-тез такрорланиб таъсир қилишига боғлиқдир. Ўсиш ва ривожланиш даврида ташқи муҳит тез-тез ва кескин ўзгариб турса ўсимлик учун катта хавф туғилади.
Ўсимликларнинг танглик холатларга чидамлиликларини ошириш учун сабзавотчилиқда кучсиз тангликлаш (чиниқтириш) усули қўлланилади.
Танглик ҳолатлари одатда, учта фазадан иборат:
1) бошланғич танглик ҳаётий жараёнларнинг тўсатдан сусайиши;
2) адаптатсия ўсимликлар ҳаётий жараёнларининг танглик томон мослашувга силжиши;
3) ишонч манбаларининг тугалланиши.
Ўсимликлар турлари ва навлари ташқи муҳит омилларига муносабати (чидамлик доиралари)га кўра: эври – кенг миқёсли ва стеноформ – тор миқёслиларга бўлинади. Ҳарорат муносабатига нисбатан бу эври ҳароратли ва стено ҳароратли, сув муносабатига кўра – эвригидрик ва стеногидрик, шўрланишига нисбатан – эвригалин ва стеногалинлар билан фарқланади.
Адабиёт ва амалиётда кўпинча талабчанлик ва бардошлик тушунчаларида янглишмовчиликлар кузатилади. Масалан, иссиқталаб ва совуқ бардошли экинлар ва навлар устида фикр юритилганда совуқбардош нав ўз хусусиятига кўра иссиқталаб, совуқбардошлиги камроқларнинг эса иссиққа талабчанликлари ҳам камроқ бўлиши мумкинлигини назарда тутмайдилар. Сабзавот экинларидан юқори маҳсулот олиш ўсимлик, ташқи муҳит омиллари ва инсон фаолиятининг диалектик бирлиги туфайли амалга ошади. Илмий сабзавотчиликнинг асосчиси В.И. Эделштейннинг кўрсатишича, агротехниканинг ўзи биологиясиз – ожиз, механизатсиясиз – жонсиз бўлиб, у доим бешафқат иқтисодиётга бўйсунади.
Сабзавотчиликда иккита йўналишни амалга оширишга доим ҳаракат қилинган: бири – ташқи муҳитни ўсимлиқлар талабларига мувофиқлаштириш, иккинчиси – ўсимликларни шу мавжуд муҳит шароитига мослаштириш.
Биринчи йўналиш ишлаб чиқаришни зоналаштириш, экинларга тегишли минтақаларни, экиш муддатларини, етиштириш усулларини аниқлаш ва ташқи муҳит шароитларини созлашга оид чора-тадбирлар мажмуини қўллаш, ҳаттоки, хўжаликни юритиш ва ишлаб чиқаришни назорат қилиш (ҳимояланган ерларда) ишларини амалга оширишдир.
Иккинчи йўналиш, яъни ўсимликларни ташқи муҳит шароитларига мослаштиришга бевосита ва билвосита таъсир этувчи усулларни қўллаш билан адаптатсия даражасини кучайтиришга тасодифий ноқулайлик ҳолатларига чидамлилигини ошириш орқали эришилади.
Шундай қилиб, у ёки бу усулни қўллаш орқали ташқи муҳитни ўсимликлар талабига мослаштириш мумкин. Агар қулайлик ҳолатлари маълум экин талабига яқинлаштирилса, сабзавот маҳсулоти ва унинг сифати юқори бўлади. Ташқи муҳит шароитлари, омиллари ўсимликлар талабидан қанчалик йироқлашса, маҳсулот ҳажми ва сифат кўрсаткичи шунчалик пасаяди. Маҳсулот етиштириш технологиясининг вазифаси ташқи муҳит омилларини ўсимликлар талабига максимал даражада мослаштириш йўлларини аниқлаш ва қўллашдир. Бунинг учун ҳар қайси иқлим ва тупроқ шароитларига ўсимликлар муносабати ва талабини англовчи чуқур билим зарур.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish