Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Сабзавот экинларининг ёруғликка муносабати ва уни созлаш



Download 3,2 Mb.
bet14/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Сабзавот экинларининг ёруғликка муносабати ва уни созлаш. Ўсимликни ўсиш ва ривожланиш босқичлари қандай ўтишига нурнинг спектрал таркиби кучли таъсир этади. Ўсимлик пигменти 320-760 нм узунликдаги тўлқинга эга бўлган радиатсияни сингдиради. Спектр таркибидаги бинафша, кўк ва қизил нурлар яхши, кўксариқ нурлар эса ёмон сингади. Катта тўлқин узунлигига эга бўлган радиатсия махсус пигментлар томонидан эмас, балки ўсимликни бутун танаси томонидан ўзлаштирилади, бу, ўз навбатида, унинг исишини таъминлайди.
Ўсимликларнинг биологик тизимига ултрабинафша нурлар фаол таъсир этади. Улар сунъий иқлим шароитда ўсимлик гулларига салбий таъсир этиб, баргларининг тўкилишига сабаб бўлади ва унда устунлик қиладиган апикални йўқотади. Юқори тоғ зоналарида қуёш нури таркибида ултрабинафша нурларининг кўп бўлиши ўсимликларнинг паст бўйли (пакана) бўлиб ўсишига ва уларнинг морфогенезида жиддий ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлади. Ултрабинафша нурнинг тушиши-йил давомида ўзгариб туради, шунинг учун у қуёш радиатсияси таркибида ёзда қиш фаслига нисбатан, кузда баҳорга нисбатан кўп бўлади. Бунга сабаб атмосфера озон қатламининг ўзгариб туришидир.
Узун тўлқинли (730 нм) қизил нур айрим ўсимликлар уруғи ва тиним давридаги куртакларни ўсишдан тўхтатиб (ингибируст), барг банди ва бўғин оралиғини узайтиради.
Нурнинг спектрал таркиби ўсимликлар ривожланишини тезлаштиради. Фотосинтетик радиатсия таркибидаги тўқ сариқ-қизил, бинафша ва кўк нурлар ўсимликка фаол таъсир этади. Ўсимликларга ёруғ кун узунлигининг самарали таъсир этишига узун тўлқинли, салбий таъсир этишига эса қисқа тўлқинли Нурлар сабаб бўлади.
380-740 нм тўлқин узунлигига эга бўлган нурлар ўсимликда фотосинтез жараёни ўтиши учун энергия манбайи ҳисобланади, шунинг учун булар физиологик фаол радиатсия (ФФР) деб юритилади. Ўсимликлар ўсиш даврида ер юзасига тушадиган физиологик фаол нурлар (ФФР) минтақалараро жуда ўзгарувчан бўлиб, шимолий ва жанубий кенгликларда 1 га экинзорга 1 дан 6 млрд ккал гача фарқланади. Назария бўйича, ўсимликлар бу нурларнинг 6-8% ини ўзлаштириши керак, ҳақиқатда эса айрим ўсимликларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 5-6% здан ошмайди. Одатда, ФФРни шивит – 0,4%, петрушка – 0,7%, лавлаги – 0,8%, сабзи ва карам – 0,9-1,0% ўзлаштиради.
Ташқи муҳит қулайлигида ёруғлик кучи ўсимликларга фотосинтез ва ривожланиш жадаллигини, гуллаш, мевалашга киришиши тезлигини ўзгартиради, ўсимликлар шакл тузилишига таъсир кўрсатади. Ёруғлик кучсиз бўлса, ўсимликларнинг гулга киришига, гулшодалар маҳсулот бўлишига салбий таъсир кўрсатиб, барглар майда бўлиб, умумий биомассасининг (пояларнинг) кўпайишига олиб келади.
Ўсимликларнинг нафас олиши учун ассимилантлар (фотосинтез маҳсули) сарфи 10-15 г/м2 ни ташкил этса, ўсимликлар яшаш фаолияти учун озиқ моддалар етишмаслиги туфайли генератив ривожланишига салбий таъсир этади. Натижада сифатсиз маҳсулот олинади. Ўсимликка кучли ёруғлик таъсир этса, фотосинтез жараёни бузилиб, ҳужайраларнинг куйишига ҳамда хлороз касаллигига олиб келади. Фотосинтез қулай ўтиши жараёнида ўсимликлар ёруғликка турлича муносабатда бўладилар.
Шу сабабли улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish