Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги в. И. Зуев, О. Қодирхўжаев, М. М. Адилов, У. И. Акрамов сабзавотчилик ва полизчилик


Сабзавот ўсимликларининг ҳаво-газ муҳитига муносабати



Download 3,2 Mb.
bet17/175
Sana19.11.2022
Hajmi3,2 Mb.
#868465
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   175
Bog'liq
Sabzavotchilik majmua (2)

Сабзавот ўсимликларининг ҳаво-газ муҳитига муносабати. Атмосферанинг газли қисми таркиби асосан қуйидагилардан иборат: азот -78%, кислород – 21%, карбонат ангидрид – 0,03% ва сув буғи – 1% га яқин. Булардан ташқари чиқинди газлар ва ишлаб чиқаришлардан ажраладиган газлар ҳисобига (полютантлар билан) у ифлосланади. Ўсимлик учун барча газлардан фақат азот бетараф ҳисобланиб, қолганлари эса маълум даражада унга ижобий ёки салбий таъсир этади.
Кислород ўсимликларнинг нафас олиши учун зарур, лекин ўсимликнинг ер устки қисми кислородга муҳтожлик сезмайди. Аммо тупроқ меъёридан ортиқ нам бўлса, ёки бостириб суғорилганида экилган уруғлар ва ниҳолларнинг илдиз қисми кислород етишмаслигидан қаттиқ зарарланади, айрим ҳолларда нобуд бўлади. Булардан ташқари сабзавотлар ташиш ва сақлаш даврида кислороднинг етишмаслигидан қийналади. Зичлашиб қолган тупроқда, сунъий тайёрланган субстратларда ҳамда озуқали сувларда ўсимликлар ўстирилса, улар таркибида кислороднинг етарли бўлиши (5 мг/л дан кам бўлмаслиги) катта аҳамиятга эга. Кислороднинг етишмаслиги ўсимликларнинг тупроқдан сувни ўзлаштиришини қийинлаштиради. Тез ўсадиган ўсимликлар (бодринг ва шампинион) нинг илдиз қисми кислород билан таъминланишга ўта талабчандир. Уруғларнинг тез ва бир вақтда униб чиқишини таъминлаш учун уларни барбатирлаганда кислороддан фойдаланилади.
Очиқ майдонда сабзавот етиштиришда уларни илдиз қисмини кислород билан етарли даражада таъминлашга тупроққа ўз вақтида тўғри ишлов бериш ва меъёрида суғоришни ташкил қилиш, ҳимояланган ерда эса яхши аэратсияга эга бўлган субстратлардан фойдаланиш ва сув тартиботини назорат қилиш билан эришилади.
Кислород юқори контсентратсияга эга бўлса, кучли антисептик (микробларни ўлдирадиган) бўлади. У ўсимлик ҳужайраларини зарарлаб, микроорганизмлар фаолиятини сусайтиради. Ҳаво таркибида кислороднинг миқдори 21% дан ошиб кетса, фотосинтез жараёни секин ўтайди ва ҳатто бутунлай тўхтаб қолиши мумкин. Кислород миқдори камайса фотосинтез тезлашади ва бу ҳолат экиннинг маҳсулдорлигини оширади.

Download 3,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish